» » » КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ

КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ

КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЪЛУМОТ МАНБАЛАРИ


Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

Талаба: А.Турсунов (ТДАУ)
Илмий раҳбар: И.Давлетов (ТДАУ)


Корхоналар молиявий ҳолатининг таҳлили корхона молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганишни назарда тутади. Ушбу таҳлил жараёни учун аниқлаб олинган мақсади таҳлилнинг йўналиши, батафсиллик даражаси, таҳлил жараёнида фойдаланилган маълумотлар, таҳлил амалларининг қўлланиши кабиларга таъсир кўрсатади.
Корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлилий амаллар танланади. Корхоналар молиявий ҳолати таҳлили корхонанинг жорий ёки стратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда турли хил бўлиши мумкин. Таҳлилнинг мақсади корхона фойдасига таъсир кўрсатувчи омилларни миқдор кўрсаткичларини ва таъсир даражасини аниқлаш, хўжалик маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш, корхона мулкдорларига тегиши бўлган фойдани кўпайтириш йўлларини аниқлаш ва шу кабилар бўлиши мумкин. Корхона молиявий таҳлили жараёнида ҳал қилинадиган вазифалар таҳлил олдига қўйилган мақсадга боғлиқ.
Иқтисодий таҳлилга оид турли асарларда корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадига турлича ёндашилган.
А.В.Воҳобов, А.Т.Ибраҳимов ва Н.Ф.Ишонқуловлар фикрига кўра корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсади “ .... молиявий фаолиятидаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, харажатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади”[1].
М.Рахимовнинг фикрича “Молиявий таҳлил мақсади – фирма ва компаниялар молиявий ҳолатини, молиявий натижалари, пул оқимларини молиявий ҳисобот маълумотларида ифодаланган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган даврий ўрганишдан иборат”[2].
Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни бошқарувчиларга ёққол кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб ташлашдан, ички имкониятларни (резервларни) ишга соладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир.
Корхоналар молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадини белгилашни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
  • эришилган молиявий натижани унинг ҳажми ва нисбий катталиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
  • қандай омиллар таъсирида шаклланганлигини аниқлаш;
  • фойдани ошириш имкониятларини ўрганиш;
  • корхона молиявий ҳолатини мустаҳкамлашни таъминлаш.
Таҳлилнинг мақсади белгилаб олинганидан кейин таҳлилни амалга ошириш жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар аниқлаштирилади. Фойда таҳлилининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1) таҳлил қилинаётган даврда олинган фойда ҳажми ва таркибиниўрганиш;
2) эришилган фойда ҳажмини корхона мулкдорининг хўжалик фаолиятини давом эттириш ва ривожлантиришга бўлган манфаатларини таъминлашига етарлилиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
3) эришилган фойда ҳажмини корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга етарлилиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
4) корхона бўйича тўлиқлигича ва унинг таркибий бўлинмалари бўйича фойда режасининг бажарилишини баҳолаш;
5) фойда ва хўжалик фаолияти рентабеллигининг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш;
6) фойда ва рентабелликка таъсир кўрсатган сабаб ва омилларни аниқлаш ва уларни миқдорий баҳолаш;
7) асосий омилларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганиш ва уларнинг молиявий натижага умумий таъсирини баҳолаш;
8) фойда олиш учун фойдаланилган ва истеъмол қилинган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, яъни ресурслар рентабеллиги кўрсаткичларини баҳолаш;
9) фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини ошириш мақсадида хўжалик фаолиятини такомиллаштириш бўйича имкониятларни аниқлаш ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
Фойда таҳлилини реализация қилинган маҳсулот ҳажми билан, шунингдек фойдаланилган ресурслар қиймати билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашув бир томондан бевосита олинган тушум билан, иккинчи томондан моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларининг хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг зарур шарти сифатида амал қилиши билан изоҳланади.
Фойда ва рентабеллик таҳлилини амалга оширишнинг асосий маълумот манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
  • бухгалтерия баланси;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
  • молиявий ҳисоботга изоҳлар ва тушунтиришлар;
  • статистик ҳисоботлар;
  • жорий бухгалтерия ҳисоботлари.
Бундан ташқари, таҳлил учун аналитик ҳисоб маълумотларидан фойдаланилади. Шахсий кузатув материаллари, умумиқтисодий маълумотлар, конъюнктура шарҳлари, корхонанинг буйруқлари ва бошқа фармойиш ҳужжатлари ва шу кабилар ҳам зарур.
Адабиётлар:
1. Vohobov A.V., Ibrohimov A.T., Ishonqulov N.F. Moliyaviy va boshqaruv tahlili. Toshkent: “Sharq” NMAK, 176-b.
2. Raximov M. Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O‘quv qo‘llanma – T.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2013. 35-b.
[1] Vohobov A.V., Ibrohimov A.T., Ishonqulov N.F. Moliyaviy va boshqaruv tahlili. Toshkent: “Sharq” NMAK, 176-b.
[2] Raximov M. Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O‘quv qo‘llanma – T.: “IQTISOD-MOLIYA”, 2013. 35-b.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 12:05 702 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив