» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ


С.Р.Мамарасулов, Ш.Миржалолова, И.Б.Рустамова
Тошкент давлат аграр университети


Қишлоқ хўжалигида мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларининг ўзгариши маҳсулот ишлаб чиқаришдан бошлаб уни сотишгача бўлган жараёнда, яъни тайёрлов, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, таъминот савдо-сотиқ, молиявий ва тижорат тизимини ўз ичига олган янги, самарали йўналишларини бозор тамойиллари асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Чунки қишлоқ хўжалигини, шу жумладан, фермер хўжаликларини устувор йўналиш сифатида барқарор ривожлантиришга мутаносиб равишда қишлоқ инфратузилмаси субъектлари ҳам ривожлантирилиши муҳимдир.
Инфратузилма субъектлари қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатлари ва қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш ва таъминот тизимидаги корхоналар фаолияти ривожлантирилмасдан қишлоқ хўжалигида иқтисодий барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқонларнинг даромадларини кўпайтиришга эришиб бўлмайди.
Маълумки, ҳар бир давр ўзига хос инфратузилма субъектларини фаолият кўрсатишига шароит яратади.
Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти давлат томонидан тартибга солинган тизимдан бозор муносабатларига асосланган тизимга ўтиш, инфратузилма субъектлари мажмуида муҳим ташкилий- иқтисодий ва ҳуқуқий ўзгаришлар бўлишини, жумладан инфратузилма субъектларининг янги шакллари ва йўналишларини ташкил қилинишини талаб этади.
Фермер хўжаликларига самарали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида 1681 та ММТП, 1487 та СИУ, 1366 та ЁММ ва 917 та минерал ўғит сотиш шохобчалари, 1179 та минибанклар, 420 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, 2596 та зотли моллар сотиш ва зооветеринария хизматлари, 318 та ахборот таъминоти ва консалтинг шохобчалари, 85 та транспорт хизмати кўрсатиш, 78 та тара идишлар тайёрлаш ва қадоқлаш бўйича шохобчалар фаолият кўрсатмоқда (1-жадвал).
1-жадвал


Республикада инфратузилма объектлари сони ўзгариши____________________
Инфратузилма объектлари
2006 й
2007 й
2008 й
2009 й
2010 й
2011 й
Мини банк
895
1207
1094
1478
1179
Муқобил МТП
1562
1779
1777
1757
1720
1681
Минерал ўғитлар сотиш шахобчаси
1051
891
928
935
917
917
Сувдан истеъмолчилари уюшмалари
1271
1676
1676
1712
1711
1487
ЁММ сотиш шохобчаси
1110
1340
1373
1389
1377
1366
Қ-х маҳсулотлари сотиш шохобчаси
581
443
424
424
424
420
Зооветеринария пунктлари
381
2180
2278
2411
2540
2596
Ахборот-консалтинг хизмати кўрсатиш шохобчалари
317
295
300
300
301
318
Транспорт хизмати кўрсатиш шохобчаси
77
82
82
82
82
85
Тара идиш материаллари тайёрлаш шохобчалари
73
78
78
78
78
78
Ташкил қилинган инфратузилма объектлари ЁММ, минерал ўғит сотиш шохобчалари СИУ, ММТП ва бошқа инфратузилма объектлари мустақил, фермер хўжаликлари билан тўғридан-тўғри шартнома асосида хизмат кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган инфратузилма субъектлари фаолиятидаги асосий камчиликлар куйидагиларни келтириш мумкин:
  1. Инфратузилма субъектлари ва фермер хўжаликлари ўртасида шартномаларни аниқ бир тизим асосида тузилмаслиги натижасида томонлар ўртасида ўз мажбуриятларини бажарилишига масъулиятсизлик билан қаралиши;
  2. Инфратузилма субъектларида сарф-харажатлар устидан доимий мониторинг олиб борилмаслиги;
  3. Инфратузилма субъектларида кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича аниқ ҳисоб- китобни юритилмаслиги натижасида дебитор ва кредитор қарздорликнинг мавжудлиги;
  4. Инфратузилма субъектлари раҳбарлари ва бош мутахасисларининг касбий малакасини ошириш, заҳира кадрларни тайёрлаш борасида аниқ тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги;
  5. Жойларда инфратузилма субъектларининг самарали фаолият кўрсатишига (зарур бино- иншоотлар билан таъминлаш, бошланғич молиявий ёрдам кўрсатиш, ходимлар билан таъминлаш ва бошқалар) маҳаллий хокимиятлар томонидан амалий ёрдамнинг кўрсатилмаслиги.
Фермер хўжаликларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда инфратузилма субъектларини ривожлантириш учун ва келтирилган муаммоларни бартарф этиш учун куйидаги вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
  1. Фермер хўжаликларини таъминот, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш соҳаларидаги хўжалик субъектлари билан шартномавий муносабатларни тизимли ташкил этилишини таъминлаш;
  2. Муқобил машина-трактор паркларини самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида махсус чора- тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни бажарилишига амалий ёрдам кўрсатиш;
  3. Зотли молларни сотиш ва зооветеринария хизматини кўрсатишга ихтисослашган инфратузилма объектларини нафақат янгидан ташкил этиш, балки олдиндан фаолият кўрсатиб келаётган шохобчаларни замонавий асбоб-ускуналар билан қайта жиҳозлаш ишларига маҳаллий бюджет, ҳомийлар ва тижорат банкларининг кредит маблағлари ажратилишига амалий ёрдам кўрсатиш;
  4. Туман марказлари ва қишлоқ ҳудудларида фаолият кўрсатётган ресурс марказларининг ишларини кучайтириш мақсадида уларни замонавий оргтехника, етук ходимлар ва тегишли маълумотлар билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш;
  5. Қишлоқда инфратузилмаси субъектлари - -«маслаҳат-ахборот» марказлари, суғурта, маркетинг, молиявий уюшмалар ва жамғармаларни ташкил этиш ҳамда бошланғич фаолиятларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш;
  6. Фермер хўжаликларида давлат хариди учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш юзасидан барча ҳисоб-китобларни моддий сарф-харажатлар мониторингини юритиш тартибига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш;
  7. Қишлоқ ҳудудларидаги инфратузилма объектларида меҳнат қилаётган ишчи-мутахассислар, шунингдек коллежларда таълим олаётган талабалар учун уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида қисқа муддатли кўргазмали ўқув семинарларини доимий ўтказиб борилишини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш.
Аннотация. Мақолада қишлоқ хўжалигида инфра тузулмаларни ривожлантириш борасидаги муаммола вауларнинг ечимлари,вазифалари батафсил ёритилган.
Адабиётлар
  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлаш кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар раҳбарларининг минтакавий семинари материаллари. 2012 й.
  2. Фармонов Т.Х., Саматов Ғ.А., Рустамова И.Б. Фермер хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқда инфратузилмаларни ривожлантириш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари. «Фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда уларнинг иҳтиёридаги ер участкаларини мақбуллаштириш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини такомиллаштириш" илмий-амалий конференция Тошкент. 2010й. 165-170 б.

скачать dle 11.3

19-04-2018, 15:34 297 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив