» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ АҲАМИЯТИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ
АҲАМИЯТИ


Б.Тўйчиева, Р.Пўлатова
Тошкент давлат аграр университети


Ҳозирги даврда инновацион теҳнологиялар энг муҳим стратегик ресурслардан бирига айланди. Инновацион фаолиятни жаҳон иқтисодиётида етакчи ўринларни эгаллаётган давлатларнинг тараққий этишига туртки бўлган муҳим сабаб десак адашмаган бўламиз. Чунончи, ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг муваффақиятли ҳал қилиниши, янги саноат ва молиявий теҳнологияларнинг амалиётга жорий этилиши, инвестиция инфратузилмасининг ривожланиши, интеллектуал салоҳиятнинг ошиши, экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳамда мамлакатда валюта захираларининг жамғарилиши кўп жиҳатдан инновацион фаолият даражасига боғлиқ.
Мамлакатимизда кейинги кунларда қишлоқ хўжалигига алохида эътибор берилмоқда ва ушбу тармоқдаги инновацион фаолиятни кенг ва қамровли олиб бориш масалалари кўрилмоқда. Чунки, мамлакатимиз асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб келган ва қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳоли бандлиги, мамлакатнинг ялпи товар айланмаси, шунингдек, экспорт салоҳиятидаги улуши бўйича энг йирик тармоқ ҳисобланади. Инновацион фаолиятни қишлоқ хўжалигига жорий этар эканмиз, биринчи навбатда инновацион мухитни яратиш, инвестицияларни айнан шу тармоқ фаолиятига этиборини қаратиш керак. Бунинг учун қишлоқ хўжалигидаги мавжуд техника-техникаларини такомиллаштириш, автоматлаштириш зарур ҳисобланади.
Инновацион фаолиятнинг асосий элементалари машиналар бўлиб, улар жонли меҳнатни тежайди, маҳсулот таннархини камайтиради. Бу борада Ўзбекистонда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ишчиларининг фондлари билан қуролланганлиги 4.2 марта, энергия билан қуролланганлиги 3.6 марта ошди. Бу эса қўл меҳнати учун сарфланадиган ҳаражатларни камайишига, вақтни тежалишига олиб келди. Шунингдек, дехкончилик ва чорвачиликда ҳам ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш жараёни ортиб бормокда. Масалан, асосий дала ишлари (шудгорлаш, ғалла, пахта, қанд-лавлаги экиш, ҳосилни йигиб-териб олиш, силос тайёрлаш) тўла механизациялашган. Қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётган фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестициялар ажратилиши, имтиёзли кредитлар берилиши натижасида уларнинг техника-технология билан таъминланганлиги даражаси ошди. Мисол қилиб, Тошкент вилояти Қибрай тумани "Истиқлол-Шукурова Г.Н." фермер хўжалигига имтиёзли кредитлар жорий этилди ва кўзлаган мақсадларига эришилди десак муболаға бўлмайди. Ушбу фермер хўжалигиги янги лойиҳалар киритилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи консерва қандолатчилик сехлари ишга туширилди ва 2011-йилда айнан шу фермер хўжалиги маҳсулотлари экологик соф ва сифатли деб тан олинди. Ушбу соҳага янгилик киритиб, фермер хўжалиги фаолиятини яхшилашига ва фойдани ошишига олиб келган лойиҳалар новаторлари эса юқори даражада тақдирланди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалигини экстенсив ўсишдан интенсив ўсишга ўтишида инновацияларнинг ўрни беқиёс бўлиб, инновацион муҳитни яратиш, соҳада инновацияларни яратувчи, уларни фаолиятга тадбиқ эта олувчи малакали кадрларни тайёрлаш, фан техника ютуғи бўлмиш инновациялар ишлаб чикариш технологиясини жадал суръатлар билан ривожлантириш, улар эришган янгиликларни ишлаб чиқаришда қўллаш ва шу асосда ижтимоий мехнат унумдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш зарур.
Аннотация. Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигини интенсив ривожланиш йўллари, мавжуд моддий ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда олиб борилаётган инновацион гояларҳацида қисқача маълумот бериб ўтилган.
Адабиётлар
  1. И.А.Каримов, «Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли», Т.: «Ўзбекистон», 1996 й.
  2. Б.Т.Салимов ва бошқ., «Деҳқон ва фермер хўжаликлари иқтисоди», Т.: «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт Жамғармаси», 2004
  3. Абдуғаниев А. Иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишнинг айрим масалалари. «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журнали, №1, 2002.

скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:49 224 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив