» » » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА АГРОФИРМАЛАР ЎРТАСИДА ШАРТНОМА МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК АСОСЛАРИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА АГРОФИРМАЛАР ЎРТАСИДА ШАРТНОМА МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК АСОСЛАРИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА АГРОФИРМАЛАР ЎРТАСИДА ШАРТНОМА МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК АСОСЛАРИ


Ш.Назирова, С.Р.Халиков
Тошкент давлат аграр университети


2011- йилда барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 2010- йилдагига нисбатан 6,6 фоиз миқдорида кўп етиштирилди. Ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг умумий ҳажмида экспортнинг улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг маълумотларига қараганда, 2010- йилда экспорт қилинган маҳсулотнинг ҳажми натурал кўринишда 2007-йилдагига нисбатан 95,5 фоизни, унинг қиймат жиҳатидан ўсиши эса 172,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2011- йилда бу кўрсаткичлар тегишлича 115,1 фоизни ва 2,8 бараварни ташкил этди.
Маҳсулот экспорт қилиш қиймати унинг ҳажмига нисбатан ўсганлиги мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотига талаб жаҳон бозорида ортиб бораётганлигидан дарак беради. Масалани қизғин муҳокама қилиш жараёнида конференция қатнашчилари қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифатини ошириш ва уни жаҳон бозорларига чиқариш масалаларидаги айрим муаммоларга эътиборни қаратдилар. Шунингдек, экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг таркибида янги узилган сабзавотлар, мевалар, полиз маҳсулотлари ва дуккаклиларнинг катта улуши (79,8 фоиз) сақланиб қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектларининг ўзаро иқтисодий муносабатларида шартномавий муносабатлар муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли, шартнома муносабатларини йўлга қўйиш учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш долзарб аҳамиятга эга.
Янги тартибга биноан, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколати доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириши белгилаб қўйилган. Бу, ушбу жараёнда юзага келадиган муаммоларни амалий ҳал қилиш имконини беради.
Шунингдек, янги тартибда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузиладиган контрактация шартномаларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган маҳсулотларнинг нави ва миқдори ҳамда маҳсулотларнинг сифатига қўйиладиган стандартлар, техник шартлар ва бошқа талаблар ҳам кўрсатилиши белгилаб қўйилган. Бу давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштирувчи хўжаликларни қўйилган стандартлар талабларига жавоб берадиган сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Аввалги тартибга асосан тузилган шартномалар рўйхатдан ўтказилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда хўжаликларга рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхаси жўнатилиши шартлиги белгилаб қўйилган бўлса, янги тартибга асосан тузилган шартномалар имзоланган ҳолда хўжаликларга етказиб берилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Бу шартномалар тузилиб, рўйхатга олингандан кейин хўжаликларга шартнома нусхасини кафолатли равишда етказиб берилишини таъминлайди ва турли тушунмовчиликларнинг олдини олади . Шу билан бирга тарафларда ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, жумладан, унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида тегишли тарзда сақланиши белгилаб қўйилди.
Янги тартибда хўжаликларга етказиб бериладиган уруғлик ҳамда экиш материалларининг нави, сифати ва миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Бу маҳсулот етиштирувчиларга юқори нав тозалиги, унувчанликка эга бўлган, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос навларни етказиб бериш шароитларини янада яхшилайди. Бунинг натижасида эса хўжаликлар юқори сифатли ва мўл ҳосил етиштириш имконига эга бўладилар. Маълумки, юқори сифатли маҳсулот етиштиришни кўпайтиришда хўжаликларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Албатта, маҳсулот етиштирувчилар мазкур имкониятдан ўз ўрнида фойдаланишлари лозим. Амалдаги тартибларга кўра, ресурсларни етказиб бериш, шунингдек, етиштирилган маҳсулотларни тайёрловчи корхоналарга ташиш таъминотчи ва тайёрловчи корхоналар томонидан амалга оширилади. Айрим ҳолларда етказиб бериладиган ресурслар ёки етиштирилган маҳсулотларни ташиш хўжалик томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда хўжаликнинг транспорт харажатлари тайёрлов ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан қоплаб берилар эди.
Янги тартибга кўра, хўжалик томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Бу хўжаликларнинг транспорт харажатларини тайёрловчи ва таъминотчилар томонидан ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, акс ҳолда қўшимча жарималар қўллаш имконини беради. Енгиб бўлмайдиган куч, яъни форс-мажор ҳолатларида хўжаликларнинг жавобгарлигини камайтириш ёки уларни жавобгарликдан бутунлай озод қилиш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам амалдаги Низомга бу борада бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра:
  • келишмовчилик ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора- тадбирларини кўриши;
  • енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияга туман (шаҳар)лар ҳокимлари раҳбарлик қилиши;
  • енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия таркибига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари кириши ҳамда комиссиянинг таркиби туман (шаҳар)лар ҳокимлари томонидан тасдиқланиши;
- форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши кераклиги белгилаб қўйилди.
Хулоса қилиб айтганда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2011- йилда 267 та агрофирмалар фаолият юритмоқда. Республикада агрофирмалар томонидан маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлар билан жами 1607,8 минг тонна мева-сабзавот, полиз, узум ва картошка маҳсулотлари сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган. Агрофирмалар томонидан маҳсулотлар етиштирувчи субъектларга тузилган шартномалар асосида 30 млрд 471 млн. сўмлик бўнак маблағлари берилган.
Шартномавий муносабатларни ташкил этишда ҳар бир тизимнинг самарали ишлашини ташкил этиш бутун технологик жараенни самарали ишлашига олиб келади. Шунинг учун фермер хўжаликларини ривожлантиришда шартномавий муносабатларни такомиллаштириш долзарб вазифа ҳисобланади. Маҳсулот етиштирувчи субъектлардан тузилган шартномалар асосида агрофирмалар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни сотиб олиб, ушбу маҳсулотларни тайерловчи корхоналарига тузилган шартномалар асосида етказиб бериб хўжаликларни иқтисодий самарадорлиги ошиб борилмоқда.
Аннотация. Мақолада Бозор муносабатлари шароитида Фермер хўжаликлари ва агрофирмалар ўртасида шартнома муносабатларини                                               такомиллаштириш асосида ишлаб чицарилаётган
маҳсулотларини доимий тарзда сифатини яхшилаб иқтисодий самарадорликни ошириб ушбу жараёнда юзага келадиган муаммоларни амалий ҳал қилиш имконини беради.
Адабиётлар
  1. "Мамлакатимизни             модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиздир". - Президент Ислом Каримовнинг Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2010 йил 28 январь.
  2. Узбекистон             Республикаси Призиденти И.А.Каримовнинг 2011 йилда .
ижтимоий иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилди иқтисодий ислохатларни чуқурлаштиришнинг энг мухим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси.
  1. "Узбекистон       қишлоқ хўжалигида ислохатларни чуқурлаштиришга оид қонун, хукумат қарори ва меъерий хужжатлар тўплами". Т:. Уқитувчи. 1998 йил.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 13:59 335 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив