» » » Қишлоқ хўжалигида инновация ва модернизациялаш жараёнларининг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири

Қишлоқ хўжалигида инновация ва модернизациялаш жараёнларининг ўзаро алоқадорлиги ва таъсири

Nashr ma`lumotlari: // Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида қишлоқ хўжалигини модернизация қилишнинг асосиййўналишлари»мавзусидаги илмий-амалий конференция маърузалар тўплами //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola: To'plam


Қишлоқ хўжалигида инновация ва модернизациялаш жараёнларининг
ўзаро алоқадорлиги ва таъсири

  
Қ.А. ЧОРИЕВ,
УзБИИТИ бўлим ва лойиҳа раҳбари, и.ф.д., проф.
Ф. НАЗАРОВА,
УзБИИТИ бўлим ва лойиҳа раҳбари, и.ф.д., проф. Б.К. ТУХЛИЕВ,
Узбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ академиясининг
проректори, и.ф.н., доц.


Собиқ иттифоқ тизими ва "социализм иқтисодиёти" деб аталмиш фан йўналиши барҳам топ- гандан кейинги даврларда нашр этилган иқтисодий адабиётларда авваллари кам ўрганилган инно - вация, инвестиция, модернизация каби кўплаб иқтисодий категория ва тушунчаларга кенг ўрин берилаётгани киши эътиборини ўзига тортади. Лекин, таҳлилларнинг кўрсатишича, бу иқтисодий категориялар устида изланиш олиб бораётган илмий тадқиқотчилар ишларида уларнинг моҳияти ва таърифи турлича талқин қилиб келинмоқда. Ҳаттоки собиқ иттифоқ даврида нашр этилган "Со- ветский энциклопедический словарь"[1]да, масалан "инновация" (493 бет) "новообразование" (894 бет) атамаси билан бир хил деб тушинилган ва фақат асосан у ёки бу миллат тили морфологиясида содир бўлган янгиликлар сифатида қаралиб, тор маънода ифода этилган.
Худди шунингдек, "инвестиция" сўзи билан боғлиқ "инвестицион фаолият", "инвестиция турлари", "инвестицияни молиялаштириш манбалари", "инвестицион салоҳият", "инвестицион муҳит", "инвестиция сиёсати", "инвестицион жозибадорлик", "инвестицион лойиҳа", "инвестиция бозори", "инвестицион такрор ишлаб чиқариш", "инвестицион жараён", "инвестиция объекти", "инвестиция субъекти", "инвестицион хатар (риск)", "инвестицияни суғурталаш", "инвестицион фаолиятни диверсификациялаш", "инвестиция портфели" каби тушинча ва атамалар ҳам иқти- содий адабиётларда кўплаб ишлатилмоқда ва улар устида кенг қиррали илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги даврда эса нафақат илмий адабиётларда, балки ҳукумат қарорлари ва раҳбарлари маърузаларида ҳам "модернизация" масаласига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Дастлабки илмий изланишимиз натижаларининг гувоҳлик беришича, юқорида зикр этилган иқтисодий категориялар алоҳида тарзда кенг ўрганилган бўлсада, аммо уларнинг ўзаро боғлиқлик ва таъсир этиш йўналишлари, самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари логистика нуқтаи назар- дан яхлит бир мажмуа доирасида чуқур ва кенг тадқиқ этилмаган. Ҳолбуки, бизнинг фикримизча, инновация, инвестиция ва модернизация жараёнлари инсониятнинг турмуш шароити, шунингдек ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларига бевосита тааллуқли бўлиб, уларни ривожлантиришда бу муҳим омиллар бир бирини тўлдирувчи, такомиллаштирувчи, кенгайти- рувчи, давомийлик ва такрорланишни таъминловчи, шунингдек логистик занжирдаги ўзаро узвий боғлиқ ва бир бирига тўғридан тўғри таъсир этувчи таркибий халқалар сифатида намоён бўлади.
Бироқ, таҳлилларимизнинг кўрсатишича, мамлакатимиз аграр секторини модернизациялаш ва унинг халқаро бозор тизимидаги рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи назардан нафақат соҳа миқёсида, балки унинг қуйи тармоқлари ва хўжалик юритиш субъектлари даражасида ҳам инно- вацион фаолиятни шакллантириш ва инвестициялаш манбаларини юксалтириш, уларни етарли ҳажмларда жалб қилиш асосида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш жараёнлари, очиғини айт- ганда, ривожланган хорижий давлатлар даражасидан, яъни замон талабларидан орқада қолмоқда.
Шу сабабдан ҳам, бизнинг асосий хулосаларимиздан бири шуки, қишлоқ хўжалиги ва унинг хўжа-лик юритиш субъектлари, асосан фермер хўжаликларининг инновацион фаолиятдаги иштирок-ларини таъминлаш ва рағбатлантириш, инновация ишланмаларини тезкор жорий этишдаги имко-ниятларини яратиш масалалари соҳани модернизациялашнинг ҳозирги босқичидаги энг муҳим йўналишлардан бири сифатида ҳал этилиши лозим.
Чунки, изланишимиз натижаларидан шу нарса маълум бўлдики, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ равишда унинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда муҳим ҳисобланган инновацион, инвестицион ва модернизациялаш жараёнларини мажмуавий тарзда ташкил қилиш ва ривожлантириш, маҳсулот (хизмат) ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш ва харажатларини камайтиришдаги инновацион фаолликни рағбатлантириш каби кўплаб муам- молар илмий-амалий жиҳатдан етарли даражада тадқиқ этилмаган.
Бинобарин, авваломбор инновация, инвестиция ва модернизация иқтисодий категорияларига алоҳидалик тамойилидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ҳар бирига хос бўлган моҳиятни очиб бе- риш, таъриф бериш ва таснифий хусусиятларини асослаш ҳамда уларнинг ижтимоий ишлаб чиқа- риш жараёнидаги ўрни, ўзаро боғликлик ва таъсир этиш ҳолатларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим амалий аҳамиятга молик эканлигини эътироф этиш лозим.
Шу боисдан ҳам илмий-назарий ва услубий-амалий йўналишдаги қуйидаги масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланди. Жумладан:
биринчидан, инновация категориясининг иқтисодий моҳияти, аҳамияти ва қишлоқ хўжали- гида инновацион ишланмалар талаб этиладиган йўналишларни илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш;
иккинчидан, инвестиция ва инвестицион фаоллик тушинчаларининг иқтисодий-ижтимоий моҳиятини очиб бериш;
учинчидан, қишлоқ хўжалигини инновацион модел асосида модернизациялашнинг ўзига хос хусусиятлари ва йўналишларини асослаш;
тўртинчидан, қишлоқ хўжалигида инновацион, инвестицион ва модернизациялаш жараён- ларининг ўзаро алоқадорлик ва таъсир этиш тамойилларини ҳамда ишлаб чиқариш логистик занжиридаги ўрни ва ролини илмий-амалий нуқтаи назардан асослаб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёни логистик занжирида инно- вация, инвестиция ва модернизация омиллари мана шу келтирилган тартибдаги ўринни эгаллаб, ўзаро алоқадорлик ва таъсир этиш тамойилларига мувофиқ ривожланиш тенденциясига мойилдир. Яъни, қандай тармоқ ёки соҳа бўлмасин унинг жадал ва истиқболли тараққиётини таъминлаш биринчи навбатда янги илмий, техник ва технологик ғояларни шакллантириш ва уларни амалиётга тезкор равишда самарали татбиқ этишни талаб қилади.
Шу сабабдан ҳам, бизнингча, ривожланишнинг бирламчи асосини инновацион ғоялар, улар- ни амалга ошириш ва татбиқ этиш тизими ташкил этади.
Бироқ, бу тизим доирасидаги барча чора-тадбирлар ўз навбатида тегишли ҳажмдаги инвестициялар жалб этишни тақозо этади, зотан улар-сиз инновация жараёнини амалга ошириб бўлмайди.
Бинобарин, инвестициялар ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) логистик занжирининг иккинчи узвий халқаси ҳисобланиб, инновация ва модернизация жараёнларини боғловчи зарурий оралиқ омил (ресурс) ролини бажаради.
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, модернизация- лаш омили ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) логистик занжирининг учинчи таркибий қисми си - фатида намоён бўлиб, у ўз навбатида инновация ва инвестиция омилларининг самарадорлик дара- жасини белгилаш ва оширишда муҳим рол ўйнайди. Демак, инновация, инвестиция ва модерниза- ция жараёнлари ўзаро алоқадорлик тамойилига бўйсинган ҳолда амалга ошади ва ривожланиб боради.
Шунинг баробарида бу омил (жараён)лар ижтимоий ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) соҳасида ўзаро таъсир кўрсатиш тамойилига мувофиқ бир бирини ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади. Зотан, муайян бир тармоқ ёки соҳада амалга оширилган модернизациялаш йўна- лиши, масалан техника-технология соҳасида, маълум бир даврдан кейин ҳам жисмонан, ҳам маъ- нан эскириш тенденциясига мойиллиги туфайли инновация маҳсулот (ишланма)ларига бўлган янги талабларни келтириб чиқаради ва уларни молиялаш учун навбатдаги инвестиция ресурсла- рининг жалб қилинишига сабаб бўлади.
Натижада инновация, инвестициялаш ва модернизациялаш тадбирларининг сифат ва самара- дорлик даражаларининг ўсиш тенденцияси остидаги даврий айланиш жараёни содир бўлади ва бу жараён ҳар бир тармоқ ва соҳа хусусиятларига боғлиқ рвишда доимийлик тамойилига мувофиқ тўхтовсиз такрорланиб туради, (1-расм).

1-расм. Инновацион, инвестицион ва модернизация жараёнларининг ўзаро ало- қадорлиги ва таъсир кўрсатишини акс эттурувчи соддалаштирилган тизим
Шунингдек, бу жараён иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил этишга асос яратиб, уларнинг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва экспорт салоҳиятларини юксалтиришнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Юқорида қайд этилган илмий-амалий ва иқтисодий-ишлаб чиқариш характеридаги муаммо- ларни ҳал қилиш биринчи навбатда инновация категориясининг мазмун-моҳиятини очиб беришни тақозо этади.

Классик ёндашиш нуқтаи назардан "инновация" атамасининг луғавий негизини ло-тинча "novatio" сўзи ташкил қилиб, у мазмун ва моҳиятан "янгилаш", "ўзгартириш", "такомил- лаштириш" каби маъноларни англатади. "novatio" сўзи "in" олд қўшимчаси билан биргаликда "innovatio" кўринишида у ёки бу янгиликни ихтиро қилишдан тортиб, уни жорий этишгача бўлган жараёнларни ифодалайди.
Демак, инновацияга, бизнинг назаримизда, жараён сифатида қараш ва шундан келиб чиққан ҳолда у билан боғлиқ муаммоларни яхлит тизим доирасида ҳал этиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шу нуқтаи назардан ушбу йўналишда тадқиқот ишлари олиб борган олимлар таърифлари ва фикр- мулоҳазаларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ, (1-жадвал).
1-жадвалда номлари келтирилган тадқиқотчиларни инновацияга нисбатан берган таъриф ва фикр-мулоҳазаларига асосан уларни учта гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ муаллифлари ин-новацияни жараён сифатида тан олишади, иккинчи гуруҳ олимлари пировард натижа деб ифода-лашади ва, учинчи гуруҳ олимлари эса барча йўналишлардаги чора-тадбирлар мажмуи деб қара-шади.
Бизнинг фикримизча, биринчи гуруҳ олимлари (Б. Твисс, Б. Сантолар)нинг инновацияни жараён сифатида таърифлашлари илмий-назарий нуқтаи назардан тўғри ёндашишдир. Зеро, инно- вация, бизнингча ҳам, ўзига хос жараён бўлиб, у юқорида таъкидланганидек, янги илмий ғоя ёки муайян бир янги амалий характердаги ихтиронинг шаклланишидан бошлаб токи уни амалиёт (ҳаёт)га татбиқ этишгача бўлган барча босқичли даврий чора-тадбирларни қамраб олади.
Инно-вация категорияси юзасидан юқорида асослаб берилган илмий-назарий хулоса ва таърифлар маз-мун-моҳиятига мос равишда унинг тегишли мезонларга мос энг муҳим тип (тур)ларининг умум-лашган классификациясини ишлаб чиқиш истиқболда улардан мақсадли ва манзилли фойдаланиш, энг муҳими эса ресурстежамкор технология ва механизмларни татбиқ этиш асосида ишлаб чиқа-риш (хизмат кўрсатиш) самарадорлигини ошириш ва истеъмол маҳсулотлари сифатини муттасил яхшилаш борасида кенг имкониятлар яратади.
1-жадвал
Турли назарий қарашларга мувофиқ "инновация" категориясининг ифодаланиши3
Муаллифлар
Инновациянинг ифодаланиши
Б. Твисс
Иқтисодий мазмунга эга янги ихтиро ёки ғояларни акс эттирувчи жараён
Ф. Никсон
Бозорда янги ва яхшиланган саноат асбоб-ускуна ва жараёнларининг пайдо бўлишига олиб келувчи техник, ишлаб чиқариш ва тижорат чора-тадбирлар жамланмаси
Б. Санто
Ғоя ва ихтироларни амалиётда қўллаш асосида юқори сифат хоссаларига эга буюм ва технологиялар яратиш, агар инновация иқтисодий самара, фойда олишга йўналтирилган бўлса, унинг бозорда пайдо бўлиши натижасида қў-шимча даромад олиш имкониятининг мавжудлигини ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий жараён
И. Шумпетер
Тадбиркорлик руҳи асосида ишлаб чиқариш омилларининг илмий-ташкилий янги комбинацияси
Д.В. Соколов А.Б. Титов М.М. Шабанова
Принципиал янги ёки модификацияланган воситалар (янги ишланмалар) яра-тиш ва ўзлаштириш (жорий қилиш) асосида муайян ижтимоий эҳтиёжларни қондирувчи ва турфа йўналишларда (иқтисодий, илмий-техник, ижтимоий, экологик) самаралар берувчи пировард натижа
Ю. П. Морозов
Ишлаб чиқариш, молия, тижорат ва бошқа характердаги янги технологиялар, маҳсулот турлари, ташкилий-технологик ва ижтимоий-иқтисодий қарорлар негизида янгиликларни самарали (фойдали) қўллаш
И.Р. Пригожин
Технология, техника ва бошқаришнинг янгидан яратилиши, ўзлаштирилиши ва ўзаро сингиб кетиши (диффузия)нинг бошқа объектларни ривожлантириш-га олиб бориши
П.Н. Завлин А.К. Казанцев Л.Э. Мендели
Жамиятнинг у ёки бу соҳасида интеллектуал (илмий-техник) фаолият иш- ланмаларидан фаолият жараёнлари ёки унинг натижаларини такомиллаш-тириш мақсадида фойдаланиш
Ушбу масала бўйича иқтисодий адабиётларда турлича ёндашишлар мавжуд бўлиб, улардан келиб чиқадиган асосий хулоса шундан иборатки, инновация турлари иерархик тузилма объектлари (жамият, тармоқ, соҳа, бошқарув органлари, кор-хона, хусусий тадбиркорлик ва уй


2-расм. Турли мезонларга мос инновация тур (тип)лари классификацияси
Демак, кенг маънода инновацияга, бизнингча, жамиятда инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш билан боғлиқ барча жабҳа ва соҳалар (техника-технология, истеъмол буюмлари, ижтимоий тараққиёт стратегияси, унинг ташкилий шакллари ва бошқариш тактикаси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий институтлар - фан, маориф, тиббиёт, ахборот ре- сурслари, турли хизматлар кўрсатиш тизими ва ҳ.к.)да интеллектуал салоҳиятнинг янги илмий ғоя ва билим йўналишларини шакллантириш, уларни яратиш ва ҳаёт (ишлаб чиқариш)га татбиқ этиш асосида қўшимча қимматликлар, сифат ўзгаришлар ва тубдан такомиллашган истеъмол маҳсулот (хизмат)лари кашф этишга йўналтириш жараёни сифатида таъриф бериш мумкин.
Бинобарин, бунинг учун "илмий ғоя ёки амалий янги ихтиро ^ инвестиция киритиш ^ янгилик-ни моддийлаштириш ^ татбиқ этиш ^ сифат ва миқдор жиҳатдан яхши натижалар олиш" логис-тик занжиридаги барча жараёнлар доимий такрорланиб туриши ва кейинги ҳар бир босқичда ол-дингисига нисбатан сифат жиҳатдан юксалиб бориши шарт.
Бу жараёнларнинг тўхтовсиз кечиши ва ривожланиши ўз навбатида бир бирига боғлиқ ва бир бирини ўзаро тўлдирувчи босқичли чора-тадбирлар мажмуини амалга оширишни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан инновацион жараённи самарали ривожлантириш учун унинг таркибий компонентлари ва чора-тадбирларини аниқ бел-гилаб, уларни оқилона амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга, (3-расм).
Инновацион жараённинг ҳаракатланишини ташкил этувчи юқоридаги барча компонент (чора-тадбир)лар ўз навбатида инвестиция ресурслари ва уларни молиялаштириш манбаларини мақсадли ва манзилли йўналтиришга бевосита ва чамбарчас боғлиқдир. Яъни, инвестицияларсиз инновацион (янгиланиш) ва модернизациялаш жараёнларини амалга ошириб бўлмаслиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.
Шу сабабдан инвестицияларнинг иқтисодий моҳиятини ёритиш ва жамиятнинг ривожланишидаги ролига илмий асосланган баҳо бериш муҳим ҳисобланади.
хўжалиги субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари)нинг пировард мақсадлари ва фаолият йўналишларига мос равишда шаклланади, (2-расм).
Олиб борилган илмий изланиш ва иқтисодий адабиётлар таҳлилига асосан инвестицияга мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар иқтисодий-ижтимоий ва бошқа турдаги самара олиш мақсадида улар томонидан қонунчилик талабларига зид бўлмаган ҳар қандай тад- биркорлик объектига сарфланган молиявий, моддий, интеллектуал ва ўзга ресурслар йиғиндиси мазмунидаги умумлашган содда таъриф бериш мумкин.

Ўз навбатида, инвестициялар қандай шаклда бўлмасин, уларнинг жалб этиладиган миқдори муайян тармоқ ёки субъектнинг инновацион фаоллигини ривожлантириш ва рағбатлантиришга кенг имкониятлар яратиши лозим.
Зотан, инвестиция киритиладиган соҳа, фаолият тури ёки объ-ект инновация маҳсулотларини қанчалик тез ва самарали жорий этиб, ўзининг даромадлилик дара-жасини оширса, у бозор иқтисодиёти шароитидаги шавқатсиз рақобатларга шунчалик чидамли, яъни рақобатбардош бўлади.
Шунингдек, инновацияга асосланган ишлаб чиқариш (хизмат кўрса-тиш) соҳасида инвестицион муҳит ва жозибадорлик ҳамда инновацион фаолият юритиш даражаси ҳар доим юқори бўлади.
Инвестиция жалб қилиш объекти нуқтаи назардан инвестицион муҳит ва жозибадорлик мам- лакат ва унинг агроиқтисодий ҳудудлари, вилоятлари ҳамда туманлари, халқ ри хўжалиги тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритиш субъектлари даражасида аниқланади. Инновацион ечимлар эса, масалан қишлоқ хўжалигида, асосан унинг қуйи тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, шунингдек уларга кўрсатиладиган хизмат турлари билан боғлиқ барча агротехник жараёнларни такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимлик навлари ва чорва моллари зотларини яхшилаш, сифатли янги турдаги хизматлар кўрса- тиш, бошқаришнинг янги усулларини қўллаш каби кўплаб йўналишларни қамраб олади.
Демак, қишлоқ хўжалиги ва унинг таркибий тармоқларига инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, улар-нинг қайтимлилигини таъминлаш, инвестицион жозибадор қилиш ва инвестицион муҳитини яхшилаш соҳанинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятлари даражасига, уларни ошириш захира-лари ва, энг муҳими, инновацион ишланмалар негизида модернизациялаш тадбирларидан тезкор равишда оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқдир.
Бинобарин, инновацион ва инвестицион жараёнларининг самарадорлигини белгилаш ва оши- риш нуқтаи назардан модернизациялаш тадбирлари ва йўналишлари ишлаб чиқариш (хизмат кўр- сатиш) логистик занжирининг якунловчи ва ҳал қилувчи компоненти сифатида муҳим рол ўй- найди. Шу боисдан модернизация категориясининг тор ва кенг маънодаги иқтисодий моҳиятига алоҳида тўхталиш ва, авваломбор, модернизация атамасига берилган таърифларни таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, "Советский энциклопедический словарь"[2]да (817 бет) модерниза- цияга муайян бир соҳа, йўналиш ёки нарсани, масалан ускуна-жиҳозларни, замон талабларига мос ўзгартириш, такомиллаштириш маъносида таъриф берилган. Бу, бизнингча, тор маънодаги таъ- рифлардан бўлиб ҳисобланади. Зеро, "ўзгартириш" ёки "такомиллаштириш" нафақат моддийлаш- ган нарсаларга, балки инсон фаолияти ва жамият тараққиёти билан боғлиқ барча соҳа, жабҳа, тар- моқ ва бошқа институтларга ҳам бевосита тегишлидир. Шу нуқтаи назардан модернизация катего- риясига кенг маънода берилган қуйидаги таъриф эътиборга моликдир. Яъни, "модернизация - жамиятни анъанавий ривожлантиришдан илғор, индустриал тараққий этган жамиятга айлантириш билан боғлиқ ижтимоий-тарихий жараён" бўлиб, "у муайян объектни замонавий талаб, норма, тех- ник шароит ва сифат кўрсаткичларига мослаштириш мақсадида янгилаш, яхшилаш ва такомил- лаштириш"[3] маъносини англатади.
Махсус адабиётлар таҳлилининг кўрсатишича, иқтисодчи олимлар модернизациянинг асосан умумлашган учта моделини, яъни "инновацион", "етиб олиш" ва "инқилобий модел"ларини тан олишади[4]. Жумладан, "инновацион модел" индустриал тараққий топган, илм-фан, техника-техно- логия, жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда замонавий илғор бошқариш ва ахборот
3-расм. Инновцион жараённинг таркибий компонент ва чора-тадбирлари ҳамда уларнинг ўзаро алоқадорлигини акс эттирувчи мажмуавий тизим.
таъминоти тизимига асосланган давлатларга хос бўлиб, уларда инновация маҳсулотлари яратиш ва уларни тезкор татбиқ этишни рағбатлантириш бевосита инсон капиталини, яъни интеллектуал слоҳиятни ривожлантиришга катта ҳажмда инвестициялар йўналтириш орқали амалга оширилади. Модернизациянинг "етиб олиш" модели асосан ривожланаётган давлатларда қўлланилади ва бу жараёнда улар томонидан индустриал тараққий этган мамлакатлардаги барча соҳа ва йўналиш-ларда яратилган инновация маҳсулотларини ўз иқтисодиётига татбиқ этишга асосланган бўлади. "Инқилобий модел" эса кишилик жамиятининг қайси соҳа, жабҳа ва тармоғи бўлмасин, уларни тубдан ўзгартириш ва ривожлантиришни тадрижий йўл билан эмас, балки бутунлай янгидан яратилган инқилобий ғояни татбиқ этиш асосида амалга ошириш жараёнини ифода этади. Шу нуқтаи назардан республикамизда инновацион салоҳиятнинг ривожланиш тенденцияси, ушбу жараёндаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Зотан, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инвестицияларни қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига жалб қилиш, унинг на- тижаларини ишлаб чиқаришга тезкор татбиқ этиш истиқболда соҳа тармоқларида ишлаб чиқариш салоҳияти ва ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг таш- килий-иқтисодий, техник-технологик ва ижтимоий йўналишларида олиб бориладиган ислоҳот- ларнинг устувор вазифларидан бирига айланишини эътироф этиш ўринлидир. Бинобарин, бугунги кунда ва, айниқса, истиқболда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш чора-тадбирларини оқилона ташкил этиш ва амалга ошириш, соҳа тармоқларининг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган маҳсу- лотларини етиштиришда фойдаланиладиган ресурслар ва ресурстежамкор технологиялардан сама- рали фойдаланишни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири сифатида инновацион фаолликни шакллантириш ва рағбатлантириш механизм ва йўналишларини асослаб бериш муҳим илмий- амалий аҳамиятга эга долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Шунингдек, инвестицияларни қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ инновацион жараёнларга жалб қилиш ва унинг натижаларини татбиқ этиш асосида соҳа тармоқларининг ишлаб чиқариш сало- ҳияти ва инвестицион жозибадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини, жумладан инвестицияларни молиялаштириш манбалари ва уларнинг ноанъанавий шаклларини ривожлантириш йўлларини асослаб бериш ҳам муҳим ҳисобланади. Бунинг учун ривожланган хо- рижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг республикамиз қишлоқ хўжалиги шарои- тига мос йўналишларини асослаб, жорий қилиш йўлларини аниқлаб бериш мақсадга мувофиқ. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини таркибий ислоҳ қилиш ва ривожлан- тириш мақсадида республика ҳукуматининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари асосида қиш- лоқ хўжалигида инвестициялар ва инновацион ишланмалардан оқилона фойдаланишга кенг имко- ниятлар яратилган. Лекин, фермер ва деҳқон хўжаликларининг инвестицион лойиҳаларда иштирок этиш, инновацион фаолият билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассасалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш соҳасидаги қобилият ва имкониятлари объектив ва субъектив сабабларга кўра чекланганлигини эътироф этиш лозим.
Шу сабабларга кўра ҳам, бизнинг фикримизча, ўтиш даврида қишлоқ хўжалигининг тарки- бий қуйи тармоқларини истиқболли ривожлантириш ва уларнинг ишлаб чиқариш-иқтисодий сало- ҳиятларини янада юксалтириш учун инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, улардан самарали фой- даланиш, инновацион жараёнларни ривожлантириш ва рағбатлантириш механизмларини татбиқ этиш учун давлатнинг мувофиқлаштирувчи функциясини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу функциянинг айниқса инвестициялар ҳажми ва уларни молиялаш манбаларини республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда коммуникация воситалари билан таъ- минланиш даражаси, шунингдек, уларда қишлоқ хўжалик тармоқларини модернизациялаш, дивер- сификациялаш ва инновация ечимларини татбиқ этиш асосида ривожлантиришнинг табиий-иқли- мий, ер шароитлари ва бошқа хусусиятларига биноан самарали тақсимлаш борасидаги ўрнини алоҳида эътироф этиш лозим.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлага-нидек, "барчамиз оддий бир ҳақиқатни яхши англаб олишимиз даркор-инвестицияларсиз модерни-зация ҳам, янгиланиш ҳам бўлмайди" . Бироқ, шу ўринда мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан ҳисобланган қиш-лоқ хўжалигидаги ҳозирги ўзига хос шарт-шароит ва хусусиятлар, мавжуд муаммолар, кўрила-ётган чора-тадбирлар кўлами ва самарадорлиги, таркибий ўзгаришлар, инвестициялаш, инвести-ция манбалари ва инновацион маҳсулотлардан унумли, мақсадли ва манзилли фойдаланиш муам-моларини ҳал этишда тубдан янгича ёндашишларни талаб қилишини эътироф этиш лозим. Бу-нинг энг асосий сабабларидан бири қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асо-сий шакллари, яъни фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини бозор муносабатлари асосида юритиш уларни молиялаштириш тизимини янада соддалаштириш, эркинлаштириш ва такомил-лаштиришни тақозо этади. Шунингдек, ўтиш даври талаб ва хусусиятларини эътиборга олган ҳол-да қишлоқ хўжалик корхоналари, уларга турли йўналишларда хизмат кўрсатувчи субъектлар би-лан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассасалари ўртасидаги алоқаларни кооперация шакл ва муносабатларини ташкил этиш асосида ривожлантириш объектив заруриятга айланаёт-ганлигини алоҳида қайд этиш ўринлидир. Бинобарин, қишлоқ хўжалигида инвестициялардан, шу-нингдек тармоқнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, фан ва техника соҳасида яратилган инновация маҳсулотларини жорий этиш, улардан оқилона фойдала-нишни рағбатлантириш вазифалари ҳам муҳим йўналиш сифатида кун тартибидаги асосий муам-молардан бирига айланаётганлигини эътироф этиш лозим.
[1] Советский энциклопедический словарь/Гл. ред. А.М. Прохоров.- 3-е издание. - М.: Сов. Энциклопедия, 1984. - 1600 с., ил.
[2]  Советский энциклопедический словарь/Гл. ред. А.М. Прохоров.- 3-е издание. - М.: Сов. Энциклопедия, 1984. - 1600 с., ил.
[3]  Иностраннме инвестиции и модернизация национальной экономики/ Под ред. д. .э.н., профессора                             А. В. Вахабова -Т.: Молия, 2011.- 140 с.
[4]   Красильников В.А. Вдогонку за прошедшим веком:Развитие России в ХХ веке с точки зрения мировмх модернизацией.- Российская политическая энциклопедия (РОССПЭ), 1998.- с. 9-24; Нуриев Р.М. Россия: особенности институционального развития. - Норма, 2009. с. 40-109.

скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

16-05-2018, 13:25 142 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив