» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК СОҲАСИДА МАТЕМАТИК МЕТОДЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ КЎНИКМАЛАРИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК СОҲАСИДА МАТЕМАТИК МЕТОДЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ КЎНИКМАЛАРИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК СОҲАСИДА МАТЕМАТИК МЕТОДЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ КЎНИКМАЛАРИНИ ҲОСИЛ ҚИЛИШ


М.Юсупалиева, Т.Юсупалиева, 1К.О.Ҳакимов
Бўстонлиқ Қ/Х ва ТКХК, 1Ғазалкент ХК ва ИКХК


Давлат таълим стандартлари талаблари, махсус адабиётлар ташхиси ҳамда махсус фан ўқитувчилари билан суҳбат шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги коллежлари ўқувчиларида касбий кўникмаларни шакллантириш жараёнида муайян математик кўникмаларга талаб пайдо бўлади. Шунинг учун коллеж ўқувчиларида математика фанини ўқитишни бошлашданоқ аниқ эга бўладиган касбга йўналтирилиши керак, яъни касбий йўналтирилганликка эга бўлиши керак.
Шундай қилиб, ўқувчиларда математикани ўқитиш жараёнида математик билим ва кўникмаларни нафақат математик масалаларни ечишда, балки қишлоқ хўжалик соҳасидаги математиканинг татбиқига алоқадор ўқув ва касбий фаолиятида математикадан фойдаланадиган қобилиятга эга шахсий сифатни ривожлантириш керак. Бунда таълим жараёни учун шундай амалий материални танлаш керакки, у бир томондан ўқувчиларга математикани фан сифатида ўзлаштиришларига хизмат қилса, иккинчи томондан, бу материалларни ўзлаштириш ўқувчиларда математик билимларни ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш кўникмасини ҳосил бўлишига имкон яратсин.
Барчамизга маълумки касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда математика фанини ўқитишнинг асосий мақсадлари ва вазифалари қуйидагилардан иборат. Улар-ўқувчиларнинг кундалик ҳаётида зарур, КҲКлари ва АЛларда бошқа фанларни ўқитишда зарур, олий ўқув юртларига кира олишлари ва олий ўқув юртларида ўқишни муваффақиятли давом эттириш учун зарур, эгаллаётган касбида ва келгуси касбий фаолиятида зарур, мантиқий фикрлашни, фазовий тасаввурларини, илмий дунёқарашларини билимлари ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Математикани амалиётда қўллашни асосан учта босқичда амалга оширилиши маъқул:
Математик моделлаштириш босқичи.
Масалани модел ичида ечиш босқичи.
Модел ичида ечилган масалани мазмунли изоҳлаш босқичи
Биринчи босқичда матнли масала математика тилига кўчирилади (яъни тенгламаси, тенгсизлиги, функцияси ва ҳоказо тузилади).
Иккинчи босқичда масала фақат математик қонуниятлар ва усулларни қўллаш орқали ечилади. (Эслатма: таъкидлаш лозимки, математик масаланинг барча ечимлари дастлабки матнли масаланинг ечими бўлавермайди, айниқса, манфий ечимлар). Учинчи босқичда математик масалани, ечими дастлабки масала тилига кўчирилади, яъни мазмунли изоҳланади.
Масала: Хўжалик 200 га ерга маълум муддатда чигит экиб бўлиши керак эди. Аммо у ҳар куни 5 га ортиқ чигит экиб, ишни муддатидан 2 кун олдин тугатди. Чигит неча кунда экиб бўлинган?
I-босқич: масала мазмунига кўра мўлжал бўйича бир кунлик иш ҳажми ва экиб бўлиш муддати номуайян. Белгилаб оламиз:
х –мўлжал бўйича 1 кунлик иш ҳажми, у –мўлжал бўйича экиб бўлиш муддати. 
Агар хўжаликда иш мўлжал бўйича олиб борилса, бир кунлик иш ҳажми х-ни экиб бўлиш муддати у-га кўпайтирсак,  ишнинг умумий ҳажми 200га ни топган бўламиз, яъни х·у=200, 1 кунлик иш хажмини 5га оширилгани лекин муддатдан икки кун олдин экиб бўлинганини назарга олсак (х+5)(у-2)=200 тенгликка эга бўламиз. Ҳосил қилинган тенгликлар биргаликда кўриб чиқилса масала мазмунига мувофиқ келади , яъни
   х·у=200
  (х+5)(у-2)=200
Бу билан бирга масалани математик моделини тузган бўламиз.
  II-босқич: (масалани модел ичида ечиш)
Бу босқичда масала тўлиқ математик қонун  ва қоидалар асосида ечилади. Бу аснода математик масалани қаноатлантирувчи иккита (-25, -8) ва (20, 10) ечим топилади.  III-босқич: (мазмунли изоҳлаш) х1=-25, у1=-8 ечим матнли масалага ечим бўлолмайди. Иккинчи ечим х2=20, у2=10 матндаги шартларга тўлиқ жавоб беради. Демак, мўлжал бўйича хўжалик кунига 20 га дан чигит экиб 10 кун мухлатда режани бажарар эди, лекин кунига мўлжалдан 5га дан ортиқ 20+5=25га дан пахта экиб муддатдан икки кун олдин яъни 10-2=8 кун ичида пахта экилиб бўлган. Биринчи босқичда ўқувчиларни сезгирлик билан фикр юритишга одатлантириш лозим, яъни матнли масалани математика тилига айнан кўчириш учун зарур бўладиган математик аппаратни танлай олиш кўникмасини шакллантириш керак. Бу аснода ўқувчиларда узвий боғлиқлик қобилиятлари шаклланади ҳамда фаоллиги ошади. Иккинчи босқичда масала фақат математик қонуниятлар ва усулларни қўллаш орқали ечилади ва математик масалаларни ечиш кўникмалари ҳосил бўлади. Учинчи босқичда ўқувчиларнинг таҳлил қилиш кўникмалари шаклланади, фикр доираси ўсади, бир неча натижалардан тўғрисини танлаб олиш кўникмалари, касбига ва фанга нисбатан ҳурмат ва қизиқиши ортади.
Тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда ҳулоса қилиб айтсак бундай амалий масалаларни дарс пайтида, дарсдан ташқари машғулотларда, фан тўгаракларида ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этиш орқали ечишда математика фани ўқитишнинг олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларни ечишга эришган бўламиз.
Адабиётлар
Р.Ҳ.Вафоев ва бошқалар. “Алгебра ва анализ асослари”, Тошкент, “Ўқитувчи” нашриёти, 2003 йил.
А.У.Абдухамидов ва бошқалар. “Алгебра ва математик анализ асослари”, “Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи, Тошкент, 2006 йил.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:21 143 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив