» » » Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тараққиётининг асосий йўналишлари

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тараққиётининг асосий йўналишлари

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон  қишлоқ хўжалиги тараққиётининг асосий йўналишлари


С.О.Эргашева, Ғ.Т.Эргашев, Э.Инатов1
Янгиер Педагогика коллежи, ГулДУ1


Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини кескин чуқурлаштириш муаммоси улкан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммолардан бири деб эътироф этилмоқда.  Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берилаётгани албатта бежиз эмас.
Аввало,  қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётимиздаги, ҳаётимиздаги ўрни шуни тақозо этмоқда. Ҳозир аграр тармоқ ялпи ички маҳсулотнинг тўртдан бир қисмини ишлаб чиқармоқда. Мамлакатимиз ишлаб чиқариш ва интеллектуал салоҳиятининг ярмидан ортиғи муайян тарзда бевосита қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалик маҳсулоти мамлакатга валюта тушумларининг 55 фоизидан ортиғини таъминлайдиган муҳим экспорт манбалардан бири ҳисобланади. Бу масаланинг иқтисодий жиҳати.
Ижтимоий соҳада эса – мамлакатнинг қишлоқ жойларида истиқомат қиладиган аҳолиси катта қисмининг, балки бутун республика аҳлининг турмуш даражаси, унинг моддий фаровонлиги қишлоқ хўжалигидаги ишларнинг аҳволига, уни ривожлантиришнинг тезкорлиги ва самарадорлигига боғлиқ.
Энг муҳими, бу – муаммонинг сиёсий жиҳатидир. Бугун биз шуни тобора чуқур англаяпмизки, жамиятимизнинг умуман янгиланиши, демократик жараёнларнинг ривожланиши кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар нечоғли самарали кечаётгани, қишлоқ ҳаётининг барча жабҳаларига нечоғли чуқур кириб бораётгани билан боғлиқ. Шу боис мустақиллигимизнинг биринчи кунларидан бошлабоқ бизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга жиддий эътибор қаратилди.
Кейинги йилларда бу соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларга эришилди, деб эътироф этиш мумкин:
биринчидан, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари барпо этилди.  Мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган «Ер тўғрисида»ги, «Кооперация тўғрисида»ги, «Ижара тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжаликлари тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонун ва ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари қишлоқда янги ҳуқуқий муносабатларни жорий этиш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, тадбиркорликни, фермер ва шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш имконини яратди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ижтимоий таркиби тубдан ўзгарди. Унда нодавлат секторнинг улуши 98 фоизга етди.
иккинчидан, қишлоқда хўжалик юритиш механизмининг мутлақо янги асослари, қишлоқ хўжалигини молиявий таъминлаш ва суғурталаш, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва қишлоққа берилган қишлоқ хўжалик техникаси, ёқилғи, минерал ўғитлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг янги тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллиги кенгайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишда шартномавий нархлар тизими кенг қўллана бошланди.
учинчидан, қишлоқ хўжалигида ташкилий-таркибий ўзгаришлар амалга оширилди, бу соҳани бошқаришнинг тамойиллари ва тизими ўзгармоқда. Қишлоқ ва сув хўжалигини бошқаришнинг таркибини такомиллаштириш, уларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашини таъминлаш мақсадида ягона қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Қишлоқ корхоналарига агросервис хизмати кўрсатиш ва уларнинг моддий-техник таъминотини таъминлаш тизими такомиллашмоқда. Шу мақсада машина-трактор парклари тармоғи вужудга келтирилди.
Қишлоқда бозор инфратузилмасининг дастлабки кўринишлари намоён бўла бошлади. Ихтисослаштирилган тижорат банклари тузилди. Улар фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга хизмат қилмоқда.1 Қишлоқ корхоналарини табиий офатлардан ва уларнинг ўз шериклари билан муносабатларини суғурта қилувчи «Ўзагросуғурта» компанияси тузилди.
тўртинчидан, қишлоқ хўжалигининг ўзида сезиларли даражада таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Умумиттифоқ меҳнат тақсимоти деб аталган ва эски тоталитар тузумдан мерос қолган пахта яккаҳокимлигига барҳам берилди. Ғалла мустақиллигига эришишнинг асослари яратилди, ғалла майдонлари, биринчи навбатда буғдой экиладиган ерлар ошди. Натижада озиқ-овқат учун республикага дон импорт қилиш 6 баробар қисқарди.2 Илгари мамлакатга четдан олиб келинадиган картошка, қанд лавлаги ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш анча кўпайди.
бешинчидан, республика ер фондини ривожлантириш ва кўпайтиришга, ернинг ҳосилдорлигини оширишга алоҳида аҳамият берилди. Ҳар йили 15-25 минг гектар янги суғориладиган ерлар ўзлаштирилди ва 40-50 минг гектар аввалдан фойдаланиб келинган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
Бир сўз билан айтганда,мустақиллик йиллари давомида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида кўрилган чора-тадбирлар бу устувор тармоқда сезиларли натижаларга эришиш имконини берди.
Шу йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланди. Мамлакатимиз мустақиллиги ва иқтисодиётини мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровонлигини ошириш йўлида фидокорона меҳнат қилган қишлоқ меҳнаткашларининг самарали меҳнати натижасида  ҳар йили 3,5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси, 6 миллион тоннадан ортиқ ғалла ҳосили тайёрланмоқда.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:03 399 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив