» » » ИНФРАТУЗИЛМА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ИНФРАТУЗИЛМА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ИНФРАТУЗИЛМА ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Г.К.Норинбоева, А.У.Утелбаев
 ТошДАУ


Жаҳон иқтисодий тизимида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаш йўлида ривожланаётган Ўзбекистон давлати олдида турган муҳим стратегик йўналишларидан бири бозор инфратузилмасини шакллантириш ва унинг муассасалари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Зеро, бозор инфратузилмаси ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва истеъмолчилар ўртасида кенг миқёсда содир бўладиган ўзаро муносабатларни мувофиқлаштирувчи, уларга кўп қиррали хизматлар кўрсатувчи ҳамда шу билан бир қаторда ишчи кучларини оқилона жойлаштиришда муҳим роль ўйнайдиган турли муассасалар мажмуидир. Бу муассасалар фаолиятини ривожлантириш ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқаришдан токи уни истеъмолчига етказиш тизимини яратиш, тадбиркорлик ва ишбилармонликка кенг имкониятлар очиб бериши, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг даромадларини муттасил кўпайтириш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни талаб ва таклиф доирасида ташкил этиш, янги иш ўринларини барпо этиш, ҳақиқий мулкдорлар қатламини шакллантириш каби қатор бозор иқтисодиётига мос муаммоларни ҳал этишда кенг имкониятлар очиб беради.
Бироқ шуни айтиш лозимки, республикамизда, айниқса унинг қишлоқ жойларида, бозор инфратузилмасининг шаклланиш суръати паст, унинг муассасаларида фаолият юргизадиган малакали кадрлар тайёрлаш даражаси ҳали етарли эмас. Натижада ҳали вилоят ва туманлар ҳокимиятлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбар-мутахассисларида, айниқса аҳолида, бозор инфратузилмаси ва унинг муассасалари фаолиятлари йўналишлари, мақсад ва афзалликлари тўғрисида тушунчалар етарли даражада эмас. Бу эса ўз навбатида жойларда бозор инфратузилмасининг шаклланиш суръатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири мамлакат аҳолисини озиқ-овқат билан, қайта ишлаш саноатини эса зарур қишлоқ хўжалик хом ашёси билан таъминлашдир. Ушбу масалани ҳал этиш келажакда тармоқни интенсивлаштириш, фан техника тараққиётини тезлаштириш иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш, турли хил мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини ривожлантириш билан боғлиқдир. Хизмат кўрсатувчи соҳаларни самарали ташкил этмасдан, аграр соҳалар билан инфратузилмалар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштирмасдан туриб турли мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларида фаолият юритувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини жадал ривожлантириб бўлмайди.
Президентимиз И.А. Каримов таърифлаганидек “Инфратузилма мажмуаси иқтисодиётимизнинг бутун тизими таянадиган пойдевордир. Республика бутун иқтисодий мажмуи ишининг уйғунлиги, унинг самарадорлиги шунингдек, чет эл сармояларини жалб қилиш ва ўзлаштириш имконияти бутунлай инфратузилма тизими ривожланиш ҳолати ва даражасига боғлиқ ”.
Инфратузилма мажмуасининг ривожланганлик ҳолати ва даражаси иқтисодиётнинг барча тармоқлари ўртасидаги муносабатларнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим бўғин ҳисобланади. Инфратузилма моҳияти миллий ҳўжалик ишлаб чиқариш тармоқлари ва ижтимоий соҳасининг умумий шароитини таъминлаш учун хизмат қиладиган соҳалар мажмуасини ифодалайди.
            У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган маҳсулотларни сотиш орқали қишлоқ хўжалигининг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш ва самарадорлигини ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Кўп қиррали хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар  фаолиятини ривожлантириш бозор иқтисодиётига хос муаммоларни ҳал этишда кенг имкониятлар яратади.
            Бозор инфратузилмаси маҳсулот ишлаб чиқарувчини истеъмолчи билан ягона бозор  маконида бирлаштириб, ишлаб чиқариш ва истеъмол кўламлари ўртасидаги зиддиятни бартараф этувчи ва унинг барча иштирокчилари олдиларига қўйган мақсадларига эришишларини таъминловчи муассасалар ва воситачилик таркиблари тизимидир.
            Бозор инфратузилмасининг ривожланишининг кўп жиҳатдан аграр тармоқда эркинлаштириш жараёнининг қандай амалга оширилиши билан ўзаро боғлиқ.
            Агросаноат мажмуасида инфратузилма фаолиятини ривожлантиришда қулай макроиқтисодий муҳит яратиш зарур. Барча бозор субъектлари ўртасида тўлақонли рақобат муҳитини кучайтирувчи шарт-шароитларни вужудга келтириш, барқарор молия кредит муносабатлари ва халқаро ташкилотлар билан ташқи иқтисодий алоқалар ўрнатиш учун мамлакат даражасидаги зарур бўладиган жаҳон андозаларига мос муносабатлар тизими шакллантирилмоғи керак.
            Шундай қилиб,  юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қайд этиш мумкинки, агросаноат мажмуасида инфратузилма фаолиятини ривожлантириш ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган хизмат кўрсатиш тизимини яратишдан иборатдир. 
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:09 294 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив