» » » РЕСПУБЛИКАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

РЕСПУБЛИКАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
РЕСПУБЛИКАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


У.Шерипбаева, В.Ахмедова
ТошДАУ


Ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг деярли 100 фоизи нодавлат секторига тўғри келмоқда. Соҳада ерга бўлган давлат муклчилигини сақлаб қолган ҳолда бошқа ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик жорий этилган. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари асосий хўжалик юритиш шаклларидан бири сифатида фаолият юритмоқда. Фермер хўжаликларига ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилган бўлиб, уларнинг бошқа мол-мулклари хусусий мулк ҳисобланади.
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини  етиштиришда янги ресурс тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича ҳам бир қатор тажриба ва синовлар олиб борилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бирга  қайта ишлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, ушбу масалани ҳал этишда чет эл инвестициялари ҳамда техника ва технологияларини жалб этиш устувор йўналиш ҳисобланади. Қайта ишлаш фаолияти қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига нисбатан юқори рентабелли бўлган бир даврда фермер хўжалиги даромадини оширади, унинг асосий фаолиятига, шунингдек қишлоқдаги иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал қилинишига ижобий таъсир кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали қўшилган қиймат яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришда янги технологияларни қўллаш натижасида юқори иқтисодий самардорликка эришиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 5 йил давомида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 марта ошиб, 2011 йилда 8,2 миллиoн тoннaдан ортиқ сабзавот ва полиз экинлари, 3 миллиoн тoннa боғдорчилик маҳсулотларийиғиб - териб олинди Бугунги кунга келиб, етиштирилган сабзавотнинг 12 фоизи, меванинг 19 фоизи ва узумнинг 25,7 фоизи қайта ишланмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулотга қўшилган қиймат яратиш ва юқори даромад олиш имконини беради.
Фермер хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш корхоналари томонидан охирги 4 йилда 186 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги технологик линиялар ўрнатилди.
Мазкур йўналишда Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 2-босқич” лойиҳасининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиялаштириш” компоненти (кредит линия) доирасида 36 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни қайта ишлаш учун техника ва жиҳозларни харид қилиш мақсадида товар ишлаб чиқарувчиларига имтиёзли фоизларда ажратилиши кўзда тутилган.
Бугунги кунгача ушбу компонент доирасида 1 млн. АҚШ долларидан зиёд маблағ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш учун техника ва ускуналар харид қилишга йўналтирилди.
Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 2012 йилдан бошлаб амалга ошириладиган ушбу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан 100 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши кутилаяпти.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва уларни қайта ишлашни ривожлантириш мақсадида Халқаро қишлоқ тараққиёти фонди ҳамкорлигида иккита, яъни мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида лойиҳа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳаларнинг умумий суммаси 60 млн.АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.
Республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган бўғинлар фаолиятини ривожлантириш қуйидаги муаммоларни ҳал этишни талаб этади:
 -қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тайёрлов ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳуқуқий муносабатларини такомиллаштириш;
-фермер хўжаликлари билан тузилган шартномалар юзасидан мажбуриятлар тўла бажарилишини таъминловчи механизмларни жорий этиш;
- фермер хўжаликларини, кичик бизнесни, тадбиркорликни, қишлоқ жойларида саноатни, айниқса касаначиликни янада ривожлантириш;
-бозор ва ижтимоий инфратузилмани шакллантириш ва улар фаолиятини янада такомиллаштириш.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:56 295 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив