» » » АГРАР СОҲАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

АГРАР СОҲАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
АГРАР СОҲАДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


У.Шерипбаева, В.Ахмедова, М.Махкамова
ТошДАУ
 

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини янада тараққий эттиришда асосий эътибор аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларида бозор тамойилларини тўла қарор топтириш асосида қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини кескин оширишга қаратилмоқда.
Республикада қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдан кўзланган бош мақсад, ер муносабатларини такомиллаштириш, ерга эгалик ва ундан самарали фойдаланишдир.
Ислоҳотларнинг дастлабки даврида ўндан ортиқ хўжалик юритиш шакллари синовдан ўтказилди, бугунга келиб фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари бозор шароитида ишлай олиш қобилиятини наён қилганлиги боис устиворлик асосида ривожлантирилмоқда. Олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида пахта майдонлари 1,3 млн. гектаргача қисқартирилиб, ғалла майдонлари эса 1,3 млн. гектарга етказилди. Пахтадан бўшаган ерларда янги боғ ва узумзорлар барпо этила бошланди, сабзавот, полиз ва чорва озуқаси экинлари майдонлари ҳам кенгайди.
2011 йилда қишлоқ хўжалигидаоб–хавонинг инжиқликларига қарамасдан, қишлоқ меҳнаткашларининг сидқидилдан қилган меҳнатлари натижасидапахта, ғалла,  мева ва сабзавотчилик, узумчилик ва чорвачилик сохасида катта ютуқларга эришилди. 2011 йилдa Ўзбeкистoндa ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиши 8,3 фoизни тaшкил этган шароитда қишлoқ xўжaлигидaги ўсиш 6,6 фoизни тaшкил этди. Мaмлaкaтимиздa 6,8 миллиoн тoннa дoн, 3,5 миллиoн тoннa пaxтa xoмaшёси, 8,2 миллиoн тoннaдан ортиқ сабзавот ва полиз экинлари, 3 миллиoн тoннa боғдорчилик маҳсулотлари  йиғиб - териб олинди, шу билан бирга  6,6 миллиoн тoннa сут 1,5 миллиoн тoннa ғўшт, 3,5 миллиард дона тухум ишлаб чиқарилди.
Бугунги дунёда озиқ-овқат нархи ошиб, кескин етишмовчилик бўлиб турган бир пайтда республикада қишлоқ хўжалиги тармоғининг рақобатбардошлилигини оширишга катта эътибор берилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги тармоғининг рақобатбардошлилигини оширишга қуйидаги омиллар таъсир қилмоқда:
- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мамлакат раҳбариятининг доимий диққат марказида бўлаётганлиги;
- қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай табиий-иқлим шароитларининг мавжудлиги;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасидаги кўп асрлик бой тажрибаларнинг мавжудлиги;
- сифатли ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган экинлар навлари, уруғчилиги тизими, агротехникасини яратиш устида фаолият олиб борувчи илмий муассасалар мавжудлиги ва олимлар мактабининг яратилганлиги;
- қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатининг мавжудлиги; 
- қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш тизимининг шаклланганлиги;
- касбий жиҳатдан малакали, маълумотли меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва унинг таркибида ёшлар жуда катта салмоқни ташкил этиши;
- электр энергияси ва энергия ташувчи минерал-хомашё базасининг мавжудлиги ва бошқалар.
Айрим фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш натижалари талаб даражасида эмаслиги бугунги кунда ҳаммани ўйлантирадиган масаладир.       Қуйидаги йўналишларда олиб бориладиган ишлар фермер хўжаликларининг рақобатбардошлигини оширишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга  хизмат қилади:
-иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш - бозор шароитида шартномалардан бошқа фермер хўжаликлари фаолиятини самарали йўлга қўядиган тизим мавжуд эмаслиги, фермер хўжаликлари ва уларга хизмат кўрсатувчи, таъминотчи тармоқ, савдо корхоналари ўртасидаги шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, томонларнинг ўзаро масъулиятини янада ошириш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш;
-экинлар навларини тўғри жойлаштириш, маҳсулот сифати ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш -қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилли, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳсулоти сифати бозор талабларига жавоб берувчи навларини жойлаштириш, мева, сабзавот, полиз маҳсулотларининг сифатини жаҳон андозаларига жавоб берадиган, экспортбоп қилиб етиштириш;
-чорва моллари наслини яхшилаш ва чорвачилик тармоғини рақобатбардошлигини ошириш - чорвачилик тармоғининг моддий-техник базасинимустаҳкамлаш, наслчиликни тубдан яхшилаш тадбирларини бажариш, тармоқда зооветеринария хизматлари кўрсатиш сифати ва ассортиментини ошириш, ем-хашак базасини мустаҳкамлаш ва сифатини яхшилаш, озуқа экинларини  жойлаштиришга алоҳида аҳамият қаратиш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қайта ишловчи субъектлар рақобатбардошлигини ошириш - тадбиркорлик субъектлари орқали қишлоққа кичик саноатни олиб кириш, сервис тизимни ривожлантириш, мева, полиз, сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш технолгияларини сотиб олиш, фермерларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича тажриба алмаштириш учун чет эл стажировкаларига  юбориш, маҳсулотлар қайта ишлаш борасида фермер хўжаликлари тажрибасини оммалаштиришда семинарлар ташкил этиш;
-қишлоқ хўжалигига сервис хизмати кўрсатиш ва сервис корхоналари рақобатбардошлигини ошириш - сервис корхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, лизинг хизматлари турларини кенгайтириш, сервис соҳасида рақобат муҳитини кучайтириш учун турли мулкчилик шаклидаги хизмат кўрсатувчи корхоналарни рағбатлантиришга эътибор қаратиш.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:57 272 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив