» » » МАМЛАКАТ АҲОЛИСИНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

МАМЛАКАТ АҲОЛИСИНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Muallif(lar): Н.Ш.Болтаев, А.Қ.Болласов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




МАМЛАКАТ АҲОЛИСИНИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ


Н.Ш.Болтаев, А.Қ.Болласов,
Тошкент давлат аграр университети


Маълумки бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, ташқи бозорларга экологик тоза рақобатбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва таркибини кенгайтириш долзарб масалалардан биридир.
Шу жиҳатдан ҳам фермер хўжаликларида айниқса кўп тармоқли фермер хўжаликларида  маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва ундан келиб чиқиб мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт имкониятларини ошириш бўйича мавжуд механизмларни такомиллаштириш методологияларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш ҳамда амалий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: экспорт, озиқ-овқат, мева-сабзавот, маҳсулот, бозор, конвертация.

Кириш. Республикамиз Биринчи Президентининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив, тежамкор технологияларни жорий қилиш, фермер хўжаликлари молиявий барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқда экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, 2016-2020 йилларда жами ғўза ва ғалла ҳисобига камайтириладиган 220,5 минг гектар майдоннинг 36 минг гектар (16,3 фоиз)ига картошка, 91 минг гектар (41,2 фоиз)ига сабзавот, 18 минг гектар (8,1 фоиз)ига интенсив боғлар, 50,3 минг гектар (22,8 фоиз)ига озуқабоп экинлар, 14 минг гектар (6,3 фоиз)ига мойли экинлар ва 11,2 минг гектар (5 фоиз)ига бошқа озиқ-овқат экинлари экилиши қатъий белгиланган. Натижада мева-сабзавот экин майдонлари – 192,0 минг гектар майдондан 283,0 минг гектарга  (147,4 фоиз), полиз экинлари майдони - 261,9 минг гектардан 279,9 минг гектарга (106,9 фоиз), токзорлар майдонлари – 144,0 минг гектардан 155,2 минг гектарга (107,8 фоиз) ортиши режалаштирилган[1].
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди бир-биридан фарқли табиий иқлими, сув таъминоти, тупроқ унумдорлиги бўйича фарқларга эгалиги, энг муҳими боболардан меърос бўлиб келаётган тажрибалари мавжудлиги боисдан ўзининг алоҳида мева навлари ва турларига эга.Масалан, Бахмал олмалари, Хатирчи майизлари, Самарқанд анжири-ю, Паркентнинг узумлари ёки Хоразмнинг “Гурвак” қовунлари, Олтиариқнинг бодринглари бунга яққол мисол бўла олади.
Статистик рақамларга эътибор берадиган бўлсак, мамлакатимизда 2013-2016 йиллар давомида сабзавот экинлари майдонлари 183,8 минг га дан 194,0 минг га гача ёки деярли 105,5 % га ортган. Етиштирилган маҳсулот ҳажми ҳам шунга яраша ортиб борган. Жумладан, 2013-2016 йиллар мобайнида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликларда сабзавот етиштириш ҳажми 8518,4 минг тоннадан 11300,0 минг тоннагача ёки 132,6 % га ортган. Бу экин майдонлари бошқа экин майдонлари ўсиш суръатларига нисбатан анча юқори. Бугунки кунда ички ва ташқи бозорда маҳсулот сифати кимёвий таркибига нисбатан ўзгача талаб, маҳсулот етиштирувчи деҳқонда ўзгача имкониятлар пайдо бўлди. Ҳозирда истеъмолчи маҳсулотнинг йириклигига қараб эмас, сифатига, инсон организми учун зарарлилик даражаси камлигига, ташқи кўриниши ва қадоқланиш услубига қараб маҳсулот танлай бошлади.
Услублар ва материаллар. Давлатлараро экспорт – импорт алоқалари, дунё бозор хўжалигининг тезкор ахборот алмашинуви тизими ва транспорт логистик мажмуи мева-сабзавот маҳсулотлари бозорига шундай хусусиятларни бердики, бугунги кунда планетамизнинг қайси нуқтасида шимолдами ёки жанубда бўлмасин ҳеч бир давлатда мавсумий тарзда маҳсулотларда деярли узилиш кузатиляпти.
Аммо миллий бозордаги мева-сабзавот маҳсулотлари баҳосида катта мавсумий тафовутлар бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир давлатда ички бозорни ҳимоялаш орқали мамлакат аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари кўрилади. Бу чоралар тўғридан – тўғри давлат чегараларини ёпиш тарзида эмас, балки устивор равишда мамлакат доирасида қиш мавсумлари учун зарур миқдордаги маҳсулотлар заҳираларини яратиш орқали амалга оширилади. Мева-сабзавот маҳсулотларини куз-қиш мавсумида сақлаш учун турли сиғимга эга бўлган омборхоналар тизимини шакллантириш зарурати тобора ортиб бормоқда.
Бундай омборхоналар тизимини бевосита маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар, деҳқон бозорлари ёки улгуржи бозорлар ва шунингдек давлатга тегишли бўлган унитар корхоналар тасарруфида ҳам ташкил этиш мумкин. Бу борада мева-сабзавотчилик йўналишидаги агрофирмалар имкониятлари жуда катта:
– мева-сабзавот етиштиришда қатъий тежамкорлик тамойилларига амал қилган ҳолда арзон технологиялардан фойдаланиш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш ҳисобига маҳсулот таннархини камайтириш имкониятларини қидириш лозим. Бу тадбирлар ҳисобидан фермер ва деҳқон хўжаликларининг бозордаги рақобатбардошлик имкониятлари ортади:
– маҳсулотларни қайта ишлаш орқали уларни узоқ сақлаш ва ташиш имкониятлари кескин ортади ва шу мева-сабзавотчиликда катта миқдорда қўшимча қиймат яратилиши мумкин. Бунда замонавий кичик қайта ишлаш технологиялари билан бир қаторда республикамизда азалдан қўлланиб келинган анъанавий технологиялардан ҳам кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Бозордаги тез ўзгарувчи талабларга мослашиш имкониятларимиз ҳам кескин ортиб кетди. Чунки бутун мева-сабзавот маҳсулотларини бозор талабига жуда тез мослаша оладиган хусусий мулк асосидаги деҳқон ва фермер хўжаликлари етиштирмоқда. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги тармоғини янада ривожлантириш учун бугунги кунда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
– республикамиз шароитида мева-сабзавот, узум, полиз маҳсулотларини ички бозор талабидан орттирган ҳолда экспорт салоҳиятидан кенг фойдаланиш;
– ҳар бир ҳудуднинг асрлар давомида такомиллашиб келган ихтисослашув йўналиши, деҳқончиликда шаклланган бой тажрибалар ҳамда табиий-иқлим шароитларидан келиб чиқиб экинларнинг турли навлари ва турларини илмий асосланган ҳолда жойлаштиришни моддий рағбатлантиришни иқтисодий механизмларини кенгроқ жорий этиш;
– республикамиз ҳудудларида пахта ва ғалла етиштиришга алоҳида аҳамият берилади. Ушбу экинлар учун жами суғориладиган экин майдонларининг деярли 74 % ажратилган. Айни пайтда ғаллани йиғиштириб олингандан кейин такрорий экин сифатида сабзавот, ем-хашак экинларини экиш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш лозим.
Юқоридаги тадбирлар республикамизда қишлоқ хўжалиги тармоғини янада жадал ривожлантириш, маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликларининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш орқали тармоққа инвестициялар жалб қилиш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади. Мамлакат иқтисодий шароитидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ривожланган давлатларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтиришнинг илғор  тажрибаларини жорий этишимиз мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқот натижалари. Республикамизда бу борада кўпгина тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кўпайтириш имкониятларини яратиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
  • озиқ-овқат экинларини экиш учун ажратилиб бериладиган ер участкаларини кенгайтириш;
  • ҳар бир туманда экинларни жойлаштириш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • ҳар бир сотих экин майдони ариқ ва уват четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш;
  • боғ ва узумзор қатор орасига қўшимча экинларни экиш;
Фермер ва деҳқон хўжаликларида асосий озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар қуйидагилардир:
  • республика даражасида чорвачилик (қорамол, қўй ва парранда) асаларичилик, балиқчилик соҳаларини қўшимча ташкил қилиш, иссиқхоналар, омборхоналар қурилиши ва бошқа соҳалар бўйича талабни ишлаб чиқиш;
  • ҳар бир соҳа бўйича талаб этиладиган сарф-харажатлар, жумладан:
  • сервис хизмати, уруғ, Ё.М.М., минерал ўғит, мевали кўчатлар,ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа ресурслар бўйича талабни ўрганиш;
  • мазкур ресурслар билан таъминлайдиган корхоналар ва ташкилотлар билан олдиндан шартномалар тузилишини амалга ошириш;
  • ресурслар таъминоти устидан доимий мониторинг олиб борилишини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга ўз вақтида амалий ёрдам кўрсатиш.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган янгиликлар изланишлар оқибатида сифат ва сон жиҳатдан ўсиш кузатилмоқда. Республикамиз вилоятлари бўйича мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш талаб даражасида йил сайин ўсиш кузатилмоқда.
2013-2016 йилларда Республика бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичларини умумий ҳолда 1-жадвал маълумотларида кўришимиз мумкин.

1-жадвал
2013-2016 йилларда Республика бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари таҳлили
Озиқ-овқат маҳсулотлари, турлари номи.
Ўлчов бирлиги
2013 йил
2016 йил
Ўсиш суръати %
Сабзавот
минг тонна
8518,4
11300,0
132,6
Картошка
минг тонна
2250,4
3000,0
133,3
Узум
минг тонна
1322,1
1700,0
128,5
Мева
минг тонна
2261,1
3000,0
132,6
Гўшт
(тирик вазнда)
1787,8
2171,0
121,4
Сут
минг тонна
7885,5
9703,0
123,0
Тухум
млн.дона
4388,1
6100,0
139,0
Жадвал маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, Республикамиздақишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўтган 2013-2016 йиллар оралиғида маҳсулот етиштириш ўсиб бориш суръатига эга бўлган. Хусусан, сабзавотчиликда бу кўрсаткич 2013 йилда  8518,4 минг тоннадан, 2016 йилда 11300,0 минг тоннага ёки қарийб 32,6%фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин[2].
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Буборада мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасида келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турлари билан республикада ўзини-ўзи таъминлаш, шунингдек, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар экспортини сезиларли даражада оширишни тақозо этади.
Мамлакатда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида  қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
  • Экспортни рағбатлантириш ва унинг самарадолигини ошириш кўп жиҳатдан ташқи савдо ҳисоб-китоблари тизимини такомиллаштириш ва мавжуд турли-туман чекловларни бекор қилиш лозим. Жумладан, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш миллий экспортчилар ривожини сезиларли даражада рағбатлантириш;
  • Экспортнинг фақат эркин конвертация қилинадиган валютада амалга ошириладиган қисминигина эмас, балки бутун экспортни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш;
  • Экспорт кредитлари, экспорт кредитларининг суғуртаси ёки экспортчиларга қарама-қарши банк кафолатларини беришни қўллашни жорий этиш;
  • Миллий валютага бўлган ишончни юксалтириш учун ташқи савдо сиёсатини эркинлаштиришда республика ҳудудида товарлар ва хизматлар тўлови учун чет элвалютасини  қабул  қилишгарухсат берадиган  қоидаларни  қайтакўриб чиқиш лозим;
  • Тез бузилувчи мева-сабзавот маҳсулотларининг транзит йўлларда эркин ҳаракатини таъминлаш бўйича битим тузишга эришиш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли Қарори, 29.12.2015.
2.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Статистик тўплам. –Т.,2015.
скачать dle 11.3

21-10-2017, 15:56 566 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив