» » » МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ТАННАРХ ҲИСОБЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ТАННАРХ ҲИСОБЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот ҳамда узумчилик соҳасининг роли ва аҳамияти // мавзусидахалқаро илмий-амалий анжуман. –Тошкент - 2017
To‘plamni yuklash uchun havola:
To'plam




МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКДА ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ТАННАРХ ҲИСОБЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

С.И.Хўжамуродова, И.Р.Давлетов
Тошкент давлат аграр университети

Мақола мева-сабзавотчиликда харажатларни ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблашнинг хусусиятларини ўрганиш масалаларига багишланган. Монографик тадқиқот олиб борилган фермер хўжалиги мисолида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг омилли таҳлили келтирилган. Харажатларни камайтириш ва таннархни пасайтириш йўллари кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар: фермер хўжалиги мева-сабзавотчилик, харажат, таннарх, маҳсулот, ишлаб чиқариш, бухгалтерия ҳисоби.

Кириш. Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлардан ишлаб чиқариш харажатларининг кам бўлиши ва таннархнинг паст бўлиши талаб этилади. Шу боисдан, хўжалик субъектларида, жумладан мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида харажатларни камайтириш ва таннархни пасайтириш муҳим аҳамият касб этади. Мева-сабзавотчиликда харажатларни тўлиқ ва тўғри ҳисобга олиб бориш ҳамда ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз вақтида акс эттириш ҳамда соҳа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ҳисобни ташкил этиш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Услублар ва материаллар. Бугунги кунда ҳар бир фермер хўжалиги фойда билан ишлашга ва уни кўпайтириш йўлларини излаб топишга ҳаракат қилади. Фойданинг кам ёки кўп бўлишига эса харажатлар ҳажми бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархини ҳисоблаш хўжаликнинг моддий ресурслардан қанчалик оқилона ва самарали фойдаланаётганлиги ҳамда харажатларни бошқариш устидан қанчалик назорат ўрнатилганлигига боғлиқдир.
Мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқариш харажатлари асосан, қуйидаги харажат моддаларидан ташкил топади: уруғлик, кўчат, ўғит, ёқилғи, мева боғлари ва узум токларига шакл бериш, меҳнат ҳақи, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши биологик ва кимёвий дори-дармонлар харажати, асосий воситалар амортизацияси ва ҳ.к [1].
Монографик тадқиқот объекти ҳисобланган Зангиота туманидаги “Эркинбой Хабиба Файз” фермер хўжалигида харажат моддалари юқорида келтирилган харажат турлари бўйича олиб борилиши маълум бўлди. Хўжаликда 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти очилган бўлиб, ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг тизими харажатлар ҳисобини қуйидаги кетма-кетликда гуруҳлаш имкониятини беради: ой давомида харажат элементлари (моддий харажатлар, иш ҳақи, амортизация ва ҳоказо) ишлаб чиқариш счётларини дебетида акс эттирилади; умум ишлаб чиқариш харажатлари тақсимланади; асосий ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи аниқланади.
Лекин, хўжаликда мева-сабзвотчилик бўйича харажатлар ва олинган маҳсулотлар ҳисоби йиғма ҳолда умумлаштирилган ҳолда ҳисоб регистрида акс эттирилмаслиги натижасида маълум экин тури учун йил бошидан ва ҳисобот ойида қанча харажат қилинганлиги ва қандай маҳсулот, неча сўмлик ва неча центнер ишлаб чиқарилганлиги бўйича аналитик маълумот олиш имконияти мавжуд эмас. Шу боисдан, хўжаликда фойдаланиш учун “Деҳқончилик харажатлари ва олинган маҳсулотлар ҳисоби қайдномаси”ни юритиш таклиф этилди (1-жадвал).
Бу қайдноманинг юритилиши мева-сабзавотчиликка қилинган харажатлар ва олинган маҳсулотлар ҳақидаги аналитик маълумотларни олиш ва бир ҳисоб регистрида жамлаш имкониятини беради ҳамда Бош дафтарнинг тегишли счётлар бўйича маълумотларини, молиявий ҳисоботнинг “Бухгалтерия баланси” тегишли моддасида, давлат статистика ҳисоботидаги “Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи” жадвалида маълумотларни шакллантиришга асос бўлади.
1-жадвал


Бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаёттан маҳсулотларнинг турлари бўйича қилинаёттан ҳар бир харажатни аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобта олиш, ҳужжатларда ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳамда тўғри ҳисобта олинаёттанлитини назорат қилиб бориш жуда муҳимдир.
Мева-сабзвотчилик харажатлари ҳисоби ва таҳлили фермер хўжалити мисолида ўртантанилтанда қуйидати маълумотларта эта бўлинди (2-жадвал).
“Эукинбой-Хабиба-Файз” фермер хўжалиги Деҳқончилик харажатлари ва олинган маҳсулотлар ҳисоби қайдномаси[2]
_____________________________________________________ 2015 йил декабрь ойи
Харажатлар
Аналитик ҳисоб объектлари
Дебет
жами
Счётлар
алоқаси
Узум
йил бошидан
ойлик
жами
1
2
3
4
5
6
7
V. Харажатлар
1
меҳнат ҳақи
30200
2200
32400
32400
6710
2
ягона ижтимоий тўлов (15 %)
4530
330
4860
4860
6520
3
кўчат
3900
-
3900
3900
1010
4
минерал ўғит
10250
1200
11450
11450
1010
5
органик ўғит
2100
250
2350
2350
1010
6
ёқилғи
13100
700
13800
13800
1030
7
асосий воситалар эскириши
1500
140
1640
1640
0200
8
иш ва хизматлар
2400
200
2600
2600
6010
9
бошқалар
2430
300
2730
2730
1090

ЖАМИ, минг сўм
70410
5320
75730
75730
х
VI. Олинган маҳсулотлар
10
узум, ц
-
-
925,45
х
х
11
қиймати, м.сўм
-
-
75730
75730
2810

ЖАМИ, м.сўм
-
-
75730
75730
х
Фермер хўжалити томонидан 2014 ва 2015 йилларда жами ер майдонининт ҳаммасита, яъни 8,53 та майдонта узум экилтан. 2014 йилда 23 нафар (вақтинчалик ишчи-хизматчилар билан бирта), 2015 йилда 24 нафар ишчи-ходимлар ишлатан. Узумчилик харажатларининт ўзтариши охирти икки йиллик маълумотлар асосида таҳлил қилинтанда 2014 йилда токзорларта 56252 минт сўм харажат, 2015 йилда 75730 минт сўм харажат қилинтан. Харажат миқдори 2015 йилда ўттан йилта нисбатан 19478 минт сўмта ошган.
Харажатларнинт бундай ошишини иш ҳақи, ўғит, ёқилғи ва бошқа материаллар суммасининт ошиши билан изоҳланади. Хўжаликда 2014 йилта нисбатан харажатларнинт 34,6 % ортиққа ошишини салбий баҳолаш лозим. Фермер хўжаликларида харажатларни камайтириш ва таннархни пасайтиришнинт асосий йўллари сифатида қуйидатиларни келтириш мумкин: моддий ресурслардан (ўғит, ЁММ ва ҳ.) тежаб тертаб фойдаланиш; узум токита шакл беришни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш; ишлаб чиқаришни бошқариш ва унта хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш; харажатларнинт ҳақиқатда сарфланиши устидан назорат ўрнатиш ва таҳлил қилиб бориш.
Бундан ташқари хўжаликда календарь йил бошида бизнес-режа тузилиши, унда қилинадитан ҳар бир харажат миқдори ва суммаси кўрсатилиши, шу режадан катта оғишишларта йўл қўйилмасдан ишлаб чиқариш амалта оширилиши лозим.
Таннарх хўжалик субъекти ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятининт муҳим иқтисодий кўрсаткичидир. Фермер хўжаликларининт фаолиятини баҳолашда таннарх муҳим ўрин тутади. Маҳсулотлар таннархини таҳлил қилиш эса хўжаликда фойдаланилмаёттан ички имкониятларни топиш ва ишлаб чиқариш рентабеллитини оширишта ёрдам беради.
Бутунти кунда фермер хўжаликларида маҳсулотлар таннархини ҳисоблашта етарли эътибор берилмаяпти. Таъкидлаш жоизки, бозор муносабатлари шароитида нафақат маҳсулотлар таннархи тўрисидати ахборотларнинт аниқлити, балки уларнинт режалаштириш, меъёрлаштириш, резервларни аниқлаш, баҳо белтилаш, самарадорликни баҳолаш ва шу каби масалаларни ҳал этиш учун ишончлилити, объективлити, фойдалилити ва мослашувчанлити ҳам муҳим аҳамиятта эта. Шу муносабат билан узумчилик маҳсулотларининт таннархини ҳисоблашда калькуляция объектини ва калкуляция бирликларини асосли танлаш муҳим услубий масала ҳисобланади.
Мева-сабзавотчилик ихтисослаштирилтан фермер хўжаликлари ташкил этилиши натижасида узумчилик сезиларли даражада ривожланмоқда. Ишлаб чиқаришни самарали бошқариш, хусусан, маҳсулотлар таннархини тўғри шакллантириш ва унинт динамикасини назорат қилиш, меъёр ва нормативларнинт ҳаққонийлитини баҳолаш, таннархни пасайтириш имкониятларини аниқлаш, маҳсулотларта баҳо белтилаш ҳамда уни тезкор қайта кўриб чиқиш масалаларини таъминлайдитан таннарх ҳисоблаш услубини шакллантириш лозим. Маҳсулотлар таннархини ҳисоблаш учун ҳар бир маҳсулот турининт ишлаб чиқариш самарадорлитини ишончли аниқлашта имкон берадитан услуб зарур бўлади.
Дарҳақиқат, ҳар бир муайян шароит учун таннарх ҳисоблашнинт мақсадта мувофиқ услуби зарур. Масалан, ҳажми нисбатан кичик мева-сабзавотчилик фермер хўжаликларида боғлар ва узумзорлар майдони унчалик катта бўлмасдан, асосан бир турдати маҳсулот етиштирилади. Атар хўжаликда бир неча хил маҳсулот этиштирилса, алоҳида-алоҳида аналитик счёт очилиши мақсадта мувофиқ бўлади. Ушбу аналитик счётда узум токларини парваришлаш, ҳосилни йиғиштириш ва ҳосил йиғиштирилтандан сўнт ҳисобот йили охиритача токзорларда бажариладитан ишлар харажатлари акс эттирилади. Натижада, бундай фермер хўжаликларида узумчилик маҳсулотлари бир центнерининг таннархи бир бутунлигича ҳисобланади. Бунинг учун барча харажатлар киримга олинган маҳсулотларнинг умумий миқдорига бўлинади. Масалан, Зангиота туманидаги “Эркинбой-Хабиба-Файз” фермер хўжалигида 2014 йилда узум етиштириш ушун жами харажатлар 56252000 сўмни ташкил этиб, 766,9 центнер маҳсулот олинган. Бунда узумчиликдан олинган 1 центнер маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи: 56252000:766,9 = 73350 сўмни ташкил этган. 2015 йилда узум етиштириш учун жами харажатлар 75730000 сўмни ташкил этиб, 925,45 центнер маҳсулот кирим қилинган. Бунда узумчиликдан олинган 1 центнер маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи: 75730000:925,45 = 81830 сўм бўлган.
Узумчилик маҳсулотларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида таннарх ҳисоблаш зарур бўлганида харажатлар ҳар бир маҳсулот турининг бозор баҳоси бўйича аниқланган умумий қийматидаги улушига мутаносиб тақсимланиши мумкин.
Тадқиқот натижалари. Узумчиликда таннарх ўзгаришига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. “Эркинбой-Хабиба-Файз” фермер хўжалигида 1 ц. узум таннархи омилли таҳлил қилинганда қуйидаги маълумотларга эга бўлинди (3-жадвал).
“Эркинбой Хабиба Файз” фермер хўжалигида 2015 йилда узум етиштириш учун қилинган харажатлар 2014 йилга нисбатан 19478000 сўмга ошган. 1 центнер узумнинг ҳақиқий таннархи ҳам 2015 йилда 2014 йилга нисбатан 8480 сўмга ошиб кетган.
Бунга 1 га.га қилинган харажат ҳисоби омили 10860 сўмлик салбий таъсир кўрсатган. Ҳосилдорлик ошиши омили 2380 сўмлик ижобий таъсир кўрсатган. Умуман таннархнинг бундай ошиб кетишини салбий баҳолаш лозим.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Фермер хўжаликларида харажатларни камайтириш ва таннархни пасайтиришнинг асосий йўллари қуйидагилар ҳисобланади:
  • моддий ресурслар (ўғит, ЁММ ва ҳ.) тежаб-тергаб фойдаланиш;
  • токзорларга шакл бериш ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш;
  • иш ҳақи ва ундан ажратмалар харажатларини камайтириш;
  • ишлаб чиқаришни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш;
  • харажатларнинг ҳақиқатда сарфаниши устидан назорат ўрнатиш ва таҳлил қилиб бориш.
  • 3-жадвал
Кўрсаткичлар
2014 й
Ҳисобот йилидаги 1 га учун харажат ва базис йилидаги ҳосилдорлик бўйича
2015 й
ўзга-
риши
(+;-)
Шу жумладан
1 га
харажат
ҳисобига
ҳосил-
дорлик
ҳисо-бига
1 га экин майдони ҳисобига қилинган харажат, минг сўм
6595
8878
8878
+2283
Х
х
1 га экин майдонидан ҳосилдорлик, ц/га
89,9
89,9
108,5
+18,6
Х
х
1 ц узум таннархи, сўм
73350
84210
81830
+8480
+10860
-2380

  • жадвал
    Тошкент вилояти бўйича фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш якунлари бўйича фермер хўжаликлари сони ва уларга
    бириктирилган ер майдонлари
    ТуманларЖами фермер хўжаликлариШу жумладан:
    пахта-ғаллачиликсабзавот-
    полизчилик
    сабзавот-
    ғаллачилик
    боғдорчилик-
    узумчилик
    чорвачиликбошқа
    йўналишлар
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиг
    и
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    сониўртача
    бир
    фермер
    хўжалиги
    майдони,
    га
    Оққўрғон57844,740159,4115,0

    794,92755,1702,2
    Оҳангарон16899,0

    121,811709,43804,811917,6199,5
    Бекобод91642,963459,732,0

    2203,11930,3404,1
    Бўка83139,461049,8408,2139,8944,74132,0333,7
    Бўстонлиқ12197,1

    145,22839,78244,98919,891,6
    Зангиота17816,7

    664,58099,98663,43737,932,3
    Қибрай16815,5

    3663,95038,97643,13925,293,2
    Қуйичирчиқ81340,153456,2166,01010,01684,92537,06011,3
    Паркент24794,4

    35,84427,719233,110614,851,4
    Пискент45545,830763,1416,2110,4484,74319,2159,1
    Ўртачирчиқ93930,943258,2123,8999,93303,73840,9282,8
    Чиноз41641,827557,634,31210,01044,81462,986,0
    Юқоричирчиқ65229,724162,433,4810,52713,85739,87213,2
    Янгийўл24767,5

    193,011829,812364,22859,8112,5
    Жами1692517,2343457,55884,545329,273073,868228,33826,8

Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Б.Ю.Менгликулов,Т.Жандуллаев, Ш.Ҳакимов. Ботдорчиликда харажатларни ҳисобга олишнинг хусусиятлари. «Аграр соҳа корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашда бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молия-кредит механизмининг ролини ошириш» мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маъруза тезислари тўплами. Тошкент, 2015. -б 22-24.
  2. Тошкент вилояти Зангиота тумани «Эркинбой-Хабиба-Файз» фермер хўжалиги 2014 ва 2015
йиллардаги бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот маълумотлари
*****

скачать dle 11.3

11-11-2017, 14:25 388 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив