» » » ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ВА ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ВА ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


Muallif(lar
):   Шодмонқулов К.М.
Nashr ma`lumotlari: // Meva  - sabzavotchilik majmuida iqtisodiy munosabatlar tizimini va menejmentning axborot – tahlil ta’minotini takomillashtirish -Тошкент: 2017. 
To‘plamni yuklash uchun havola: To’plam




ЎЗБЕКИСТОНДА МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ВА ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


Шодмонқулов К.М. -ТДАУ “Қишлоқ
хўжалигида менежмент” кафедраси ассистенти


Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мевазор боғлар яратиш ва эскиларини реконструкция қилиш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, интенсив боғлар барпо этиш, янги токзорлар яратиш ва эскиларини реконструкция қилиш каби йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бундай тадбирларнинг амалга оширилиши истиқболда республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган ички эҳтиёжи ва қайта ишлаш саноати эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш билан бир қаторда, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини мунтазам ошириб бориш ва жаҳон бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллашга замин яратади.
Мева-сабзавотчилик Ўзбекистон учун жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашувни ва валюта тушумини таъминлаб берувчи етакчи тармоқлардан бири ҳисобланади.


Калит сўзлар. Экспорт, талаб, ялпи ички маҳсулот, бандлик, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, интенсив боғлар, жаҳон бозори.

Кириш. Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган – қишлоқ хўжалиги аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хомашёга бўлган талабини қондириш билан бирга мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга ва валюта маблағларини ишлаб топишга имкон яратади.
Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот экспорт қилиш борасидаги салоҳиятини таҳлил қилиш, истиқболда республикамиз экспорт учун аъло таъм, юқори сифат ва рақобатбардошлик кўрсаткичларига эга бўлган мева-сабзавотлар етказиб берувчи йирик экспортёр давлатга айланиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигининг барқарор суръатлар билан ривожланиб бориши аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатини эса хомашё билан таъминлаш орқали мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда республикамизнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга замин яратади. Истиқболдаги ривожланиш стратегиямизда - қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади [1].
Шу билан бир вақтда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони [3] билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида - макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш вазифаси қўйилган. Ушбу устувор вазифани самарали ҳал қилиш, мустақиллик йилларида ушбу йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва уларни янада чуқурлаштириш йўллари ҳамда воситаларини баҳолашни талаб этади. Аграр секторда амалга оширилган чуқур ислоҳотлар ва қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификация қилиш натижасида унинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсиши 2016 йилда 6.6%га ошди, мева-сабзавот етиштириш 11.2%га,картошка етиштириш 9.7 %га, полиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10.4%га ошган [2].
Мазкур кўрсаткичларни янада оширишда кўп жиҳатдан мамлакатнинг экспорт кўламини кенгайтириш, хусусан, мева - сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари экспорт салоҳиятини янада ошириш каби бир қатор амалий масалаларни самарали ечиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар фаолияти ва имкониятларини чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Шунингдек, мазкур жараёнларни тадқиқ этиш мамлакат экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Услублар ва материаллар. Тадқиқот услуби сифатида таққослаш усулидан фойдаланилган. Мева-сабзавотчилик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларининг эса хомашёга бўлган талабини қондиради. Мева-сабзавотчилик Ўзбекистон учун жаҳон аграр ва озиқ-овқат бозорларига интеграциялашувни ва валюта тушумини таъминлаб берувчи тармоқлардан бири ҳисобланади.
Мева-сабзавот шарбатлари ва консервалари, шунингдек, вино ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари эътиборидаги энг муҳим масалалар қаторида хомашё етишмаслиги ва унинг сифати пастлиги муаммоси асосий ўринни эгаллайди. Бу масаланинг бир неча жиҳатлари мавжуд. Деҳқон ва фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган маҳсулотни ҳосил йиғиштириб олинишидан ярим йил олдин тузилган шартномага асосан қайта ишлаш корхоналарига эмас, балки сотиш пайтида шаклланган баҳолар бўйича эркин бозорда сотишни маъқул кўрадилар. Қайта ишлаш корхоналари ҳар доим ҳам ўзлари тузган шартнома бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига тўловларни амалга ошириш ва маҳсулот етиштиришда ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлмайдилар. Лекин, мева ва сабзавот экинларидан паст ҳосил олиниши ва бу хомашё сифатининг паст бўлишига сабаб бўлувчи қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган соф технологик ва ташкилий жиҳатлар ҳам мавжуддир.
Республикамизда 2010-2016 йиллар давомида қарийб 80 минг гектар майдонда янги боғлар, жумладан, 34 минг гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар, 33 минг гектарда узумзорлар яратилди. Интенсив боғлар ташкил этиш учун Польша, Сербия ва бошқа мамлакатлардан 6 миллиондан зиёд кўчат олиб келинди.
Бунинг натижасида мева-сабзовот маҳсулотлари дунёнинг қирқдан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Ўтган 2016 йилда Ўзбекистондан мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар қаторига 9 та янги мамлакат қўшилган. Ўзбекистон дунёнинг йирик экспортчилари қаторига кириб, жаҳонда 48-ўринни эгаллаган.
Шу билан бир қаторда, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларусда савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлайди. 2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт қилиш прогноз қилинмоқда.
Аксинча олиб қаралганда, Республикамиз кўпгина ҳудудларида боғдорчилик ва сабзавотчиликда замонавий агротехнологияларнинг етарли даражада қўлланилмаслиги сабабли мева ва сабзавот экинлари ҳосилдорлиги ўта паст даражада қолмоқда. Бизда қишлоқ хўжалигида кооператив дейилганда ширкат ёки жамоа хўжалигини тушуниш қабул қилинган. Аслида эса кооператив фермерлар фаолиятининг фақат айрим томонларига тегишли бўлиши мумкин. Масалан, Исроилда Мошавлар фермерларнинг хусусий кооперативлари ҳисобланиб, уларга маҳсулот сотишни ташкил қилишда, ресурслар сотиб олиш, зарурий мутахассисларни ёллашда ёрдам беради. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида фермер ўзи якка ҳолда агроном, бухгалтер, маркетолог ва иқтисодчини ёллай олмайди, кооператив эса ёллай олади. Битта фермер хўжалиги етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотини қайта ишлашни ташкил қила олмайди, демак уни воситачиларга ёки қайта ишлаш корхоналарига сотишга мажбур бўлади. Бунда фермер ўзининг контрагентларига нисбатан ноқулай ҳолатда қоладилар. Лекин фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш ва сотишни ташкил қилиши мумкин.
Мева-сабзавотчилик қуйи тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири экин турлари бўйича ҳосилдорлик даражаси ҳисобланади. Аграр тармоқда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник-технологик янгилаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уруғчилик-селекция ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши ва инновацион ғояларни жорий этиш борасида олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижаси ўлароқ ўтган давр давомида сабзавотлар, картошка, полиз экинлари ҳамда мева ва узумлар ҳосилдорлигида сезиларли ўсиш юз берди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқаришда ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш механизмларини чуқур ўрганиш ҳам катта аҳамият касб этади. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш механизмлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
- давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсати ва ташқи савдо режими;
- экспортни тартибга солишнинг тарифли ва нотариф механизмлари;
-товарларни сертификатлаш, квоталаш ва миқдорий чекловлар ўрнатиш тизими;
- валюта курслари ва валюта сиёсати;
- ички бозорни ҳимоялаш мақсадида протекционистик, компенсацион ва демпингга қарши чоралар қўллаш тизими;
- экспорт ҳамда импортни преференциялар ва имтиёзлар орқали қўллаб-қувватлаш;
- ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, шу жумладан, миқдорий чекловлар ўрнатиш ҳамда товарларнинг айрим турлари экспорт ва импорт қилиниши устидан давлат монополиясини ўрнатиш;
- олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни сертификатлаш;
- техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фито­санитария, экология стандартлари ва талабларини белгилаш;
- ташқи иқтисодий фаолият субъектлари учун преференция ва имтиёзлар бериш.
Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасидаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;
- Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини, иқтисодий мустақиллиги ва иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
- ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади;
- Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
- чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради.
- Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Товарларнинг айрим турларини экспорт ва импорт қилиш фақат уларни олиб кириш ёки олиб чиқиш учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинганидан кейин амалга оширилади. Товарлар айрим турларининг экспорти ва импортини амалга ошириш учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси айрим товарлар турларини экспорт ва импорт қилишга нисбатан миқдорий чекловлар (квоталар) белгилаши мумкин. Квоталарни тақсимлаш, қоида тариқасида, танлов ёки кимошди савдоси асосида амалга оширилади.
Экспорт ва импорт қилиниши лицензияланиши ҳамда квоталаниши зарур бўлган товарлар айрим турларининг рўйхати, шунингдек лицензияларни бериш ва квоталарни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Республикамиз аграр тармоғида амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида ўтган 2000-2016 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари ошиб бориш динамикасига эга бўлди. Хусусан, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан ҳисоблаганда 2000-2016 йилларда ўртача 6 %дан юқори бўлди. Кейинги йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти салмоғининг камайиб бориш тенденцияси кузатилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2000 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 30,1 % га тенг бўлган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 16,8 % бўлган. Бу ҳолат мамлакатимизда саноатнинг индустриал тармоқлари ҳамда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар натижалари билан изоҳланади.
2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, деҳқончилик маҳсулотлари – 6,9 фоизга, чорвачилик маҳсулотлари – 7,0 фоизга ўсди [4].
Аграр тармоқ 2016 йилда республикамиздаги ишлаб чиқаришда банд аҳолининг 27,5 %ини иш ўринлари билан таъминлади. Тармоқнинг мамлакат учун юқори аҳамиятга эгалиги туфайли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласига аълоҳида эътибор берилмоқда.
Мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги салмоғининг пасайиб бориши қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиб борганини англатмайди. Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қиймати жорий нархларда 2000 йилдаги 1387,2млрд. сўмдан 2016 йилда 48431,1 млрд. сўмга ёки абсолют кўрсаткичда 34,9 мартага ўсган. Бу ҳолат мамлакатимизда саноатнинг индустриал тармоқларини жадал ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш борасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар ва туб иқтисодий ислоҳотлар натижалари билан изоҳланади.
Экспортга чиқарилган маҳсулотлар божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида экспортчи шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини ёхуд ушбу товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтаришни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли Қарорига асосан маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
- халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисо­бидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш.
Натижалар ва уларнинг таҳлили. Республика аҳолисини витаминларга бой, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва аграр тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишда катта имкониятларга эга боғдорчилик соҳасининг ўрни беқиёс. Ушбу имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш боғдорчилик соҳасини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларини билишни ва улардан самарали фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу кўп жиҳатдан маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, моддий манфаатдорлик масаласи ва моддий-техник таъминот, маҳсулот сотиш, борасидаги муаммоларни ҳал этишга ҳам боғлиқ бўлиб қолади. Ушбу соҳалардаги муаммоларни ҳал этиш яна ўз ўрнида боғдорчилик тармоғи қандай ўзига хосликлар билан боғлиқ ҳолда ривожланиб бориши лозимлигини билишни талаб этади.
Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 43 мамлакатига экспорт қилинган. Ўтган 2016 йилда Ўзбекистондан мева-сабзовот маҳсулотларини экспорт қилувчи мамлакатлар қаторига 9 та янги мамлакат қўшилган, Испания ва Италияга илк марта консерваланган қовун, Ливанга – ёнғоқ, Вьетнамга – майиз, Бельгияга – қуритилган мевалар, Швейцарияга – узум ва қовун, Нидерландияга – туршак, Исроилга – майиз, Чехияга – узум ва қуритилган мевалар етказиб берилган. Ўзбекистон дунёнинг йирик экспортчилари қаторига кириб, жаҳонда 48-ўринни эгаллаган.
Шу билан бир қаторда, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларуссияда савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлайди. 2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт қилиш прогноз қилинмоқда.
Хулоса. Хулоса қилиб айтганда республикамизда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмини оширишда қуйидагилар муҳим саналади:
- Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида мевазор боғлар яратиш ва эскиларини реконструкция қилиш, интенсив боғлар барпо этиш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш кўламини янада кенгайтириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва корхоналар фаолиятини ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш, сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмаларини ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш, қадоқлаш, бирламчи қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналарга янада кўпроқ қулайликлар яратиш.
Республикада таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш орқали қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтириши мумкин.
Таклиф ва тавсиялар. Қишлоқ хўжалигини истиқболда ривожланиш имкониятларига эга. Қишлоқ хўжалиги тармоғи барқарорлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, бозор шароитида улардан энг муҳими маҳсулотлар, ресурслар ва хизматларни сотиш, харид қилишнинг самарали тизимларини ташкил этиш ҳисобланади.
Юқоридаги таҳлил ва хулосалардан келиб чиқиб қуйидаги таклиф ва тавсияларни қилиш имконини беради:
1. Мева-сабзавот маҳсулотлариетиштиришни ва экспортини фаол ривожланиши қишлоқ жойларида яхши ривожланмаган хизмат турларига бўлган талабни юзага келтиради. Бу эса таклифни вужудга келтириб, қишлоқларда ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратўзилмаларининг янада ривожланишига олиб келади.
2. Қишлоқ хўжалигида боғдорчилик, сабзавот ва полиз етиштиришни кескин ошириш мақсадида ҳудудларда мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим.
3.Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва уларни ташқи ва ички бозорларга сифатли етказиб беришни таъминлаш мақсадида агрологистика марказларини ташкил қилиш.
4.экспортга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, сертификатлаштириш, санитария-эпидемиология назорати, декларация қилиш ва товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнларни янада соддалаштириш керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 15 январь.
2. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қўрамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. www.press-service.uz.
3.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони
4. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари, 2016
5. www.stat.uz
6. www.region.uz
В целях увеличения производства плодоовощной продукции в нашей стране реализуются такие масштабные инвестиционные проекты, как создание декоративных садов и реконструкция старых, переработка фруктов и овощей, интенсивные сады, новые виноградники и реконструкция старых.
Реализация таких мероприятий позволит удовлетворить потребности населения республики в отечественных продуктах питания и перерабатывающей промышленности, а также регулярно увеличивать экспорт плодоовощной продукции и занять прочное место на мировых рынках.
Фруктово-овощное хозяйство является одним из ведущих секторов интеграции Узбекистана в мировые аграрные и продовольственные рынки, а также валютные поступления.
Ключевые словы. Экспорт, спрос, валовой внутренний продукт, занятость, внешнеэкономические связи, инвестиции, продовольственная безопасность, интенсивные сады, мировой рынок.
In order to increase the production of fruit and vegetable products, such large-scale investment projects as the creation of ornamental gardens and the reconstruction of old, processing of fruits and vegetables, intensive gardens, new vineyards and the reconstruction of old ones are being implemented in our country. The implementation of such measures will meet the needs of the republic's population in domestic food and processing industry, and regularly increase the export of fruits and vegetables and take a firm place in world markets.
Fruit and vegetable farming is one of the leading sectors of Uzbekistan's integration into the world's agrarian and food markets, as well as foreign exchange earnings.
Key words.
Export, demand, gross domestic product, employment, foreign economic relations, investment, food security, intensive gardens, world market.
скачать dle 11.3

6-02-2018, 15:47 690 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив