» » » МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ УСТУВОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ УСТУВОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Muallif(lar
): Хожаев А.С. 
Nashr ma`lumotlari: // Meva  - sabzavotchilik majmuida iqtisodiy munosabatlar tizimini va menejmentning axborot – tahlil ta’minotini takomillashtirish -Тошкент: 2017. 
To‘plamni yuklash uchun havola:To’plam






МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ УСТУВОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


         Хожаев А.С. - Фарғона политехника институти,
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси катта ўқитувчиси, ТДИУ мустақил-изланувчиси


Мақолада Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожланиш динамикаси, соҳада эришилган натижаларнинг статистик кўрсаткичлари, соҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасини устивор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ қилинган. Мақолада мамлакатда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш юзасидан аниқланган муаммоларни ҳал қилиш йўллари, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспортини ошириш юзасидан амалий тавсия ва таклифлар келтирилган.

Калит сўзлар: мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, фермер хўжаликлар, статистик кўрсаткичлар, иқтисодий фаолият, модернизация, иқтисодий ривожлантириш

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги тармоғида сўнгги йилларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида барқарор иқтисодий ўсиш таъминланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан, мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини етиштириш суръатлари ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда: “2016 йилда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилди.
Қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификациялаш бўйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмларини 6,6 фоизга, жумладан, мева-сабзавот – 11,2 фоизга, картошка – 9,7 фоизга, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4 фоизга ўсишини таъминлади [1]. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йилда қишлоқ хўжалиги тармоғи ҳамда мазкур тармоқдаги раҳбарлар олдига: “биринчи – экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш” каби устувор вазифалар белгиланди.
Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ўзининг хуштаъмлиги, энг асосийси, фойдали ва тўйимлилиги билан нафақат ички, балки ташқи жаҳон бозорларида жуда машҳур. Шунинг учун ҳам яқин истиқболда қўшимча тарзда 220 минг 500 гектар суғориладиган ерларга дон ва дуккакли экинлар, сабзавот, картошка, мойли ва озуқа экинлари, бошқа ўсимликлар экиш, боғ ва узумзорлар барпо этиш мўлжалланмоқда. Хусусан, 2016 йилда пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилиб, ерларга ички ҳамда ташқи бозорда талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экилди. Бундан ташқари, 8,2 минг гектар майдонда янги интенсив боғ, 5,2 минг гектарда токзорлар ташкил этилди. 6 минг гектар майдондаги боғ ва 3,5 минг гектардаги токзор қайта тикланди. 532 гектар майдонда 9,9 мингта замонавий иссиқхона барпо этилди. 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 15,2 млн тонна, жумладан, 2 млн тонна (2015 йилга нисбатан 10,2% кўп) мева, 1,2 млн тонна (11,9% кўп) узум, 8,2 млн тонна (10,7% кўп) сабзавот, 1 млн 469 минг тонна (10,3% кўп) полиз ва 2 млн 269 минг тонна (10,4% кўп) картошка етиштирилди [2].
Қишлоқ хўжалигининг ижтимоий-иқтисодий тизимдаги аҳамияти шундаки, бунда биринчидан, мамлакат аҳолисига истеъмол маҳсулотларини етказиб беради, иккинчидан, саноат тармоғини хом-ашё билан таъминлайди, учинчидан, чорвачилик соҳасининг озуқа базаси ҳисобланади, тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш орқали мамлакат экспорт салоҳиятининг юксалишига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойладаниш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2603-сонли Қарорларида мазкур масалаларни кенг равишда ислоҳ қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир [3,4]. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов раҳнамолигида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатда охирги беш йилда замонавий агротехнологиялар асосида 32 минг гектар майдонда паканава ярим пакана интенсив мевали боғлар яратилди. Ушбу боғлар асосан Тошкент (5,6 минг гектар), Самарқанд (5,5 минг гектар), Наманган (4,1 минг), Андижон (3,4 минг гектар), Жиззах, Қашқадарё (ҳарбирида 2,8 минггектардан) вилоятларида барпо этилди. Республикамиз бўйича охирги 5 йилда жами 33 минг гектар янги токзорлар барпо этилди, бундан ташқари, 36,6 минг гектар яроқсиз мевали боғлар ва 26,8 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди. Натижада юртимиздан 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни дунёнинг 100 га яқин давлатига экспорт қилиш имконияти яратилди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Россия, Қозоғистонда бир нечта савдо уйлари очилган. Тез орада бундай савдо уйлари БАА, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқининг қатор давлатларида ҳам ташкил этилади. Натижада шу йилнинг охиригача мева-сабзавотчилик маҳсулотларининг 1 миллион тоннадан ортиқ ҳажмда экспорти амалга оширилади[5].
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 29 декабридаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив, тежамкор технологияларни жорий қилиш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқ экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сон Қарорига мувофиқ, мамлакатда мазкур йилларда:
– сабзавот етиштиришни – 9 923 минг тоннадан 12 925 минг тоннага (130,3%);
– картошка ишлаб чиқаришни – 2 670 минг тоннадан 3 601 минг тоннага (134,9%);
– мева етиштиришни – 2 731 минг тоннадан 3380 минг тоннага (123,8%);
– узум етиштиришни – 1556 минг тоннадан 1830 минг тоннага (117,6%) ошириш кўзда тутилмоқда[6].
Шунингдек, юқоридаги Қарор бўйича республикада 12 минг гектар майдонда сабзавот ва полиз экинлари уруғини етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ва таъми яхшиланган серҳосил нав ва дурагайлар уруғларини етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш вазифаси белгиланган. Бунинг учун:
  • 2016-2020 йилларда фермер хўжаликларини сабзавот-полиз уруғлари билан тўлиқ таъминлаш мақсадида уруғчилик фермер хўжаликлари ташкил этилади;
  • хўжаликлар уруғ ишлаб чиқариш учун кредит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий воситалар билан таъминлаб борилади;
  • хўжаликлар махсус уруғ ажратувчи, сараловчи-тозаловчи, қадоқловчи техникалар билан лизинг асосида таъминланади;
  • уруғчилик хўжаликлари раҳбар ва мутахассислари малакасини ошириб бориш каби вазифалар амалга оширилади.
Мамлакат қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий негизини “фермерлик фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб бериш” асосида ташкил этишини таъкидлаш жоиз. Кўриниб турибдики, мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотлари етириштиришни янада оширишда асосий эътибор – мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти муҳим ўрин тутади. Шундай экан мева-сабзавотчиликка ихтисосланган фермер хўжаликлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилиш йўлларини тадқиқ қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўтган йилларда устувор йўналиш сифатида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожланишига алоҳида эътибор берилаётганлиги, унинг натижасида уларнинг иқтисодий самарадорлигини ижобий томонга жиддий ўзгарди. Келгусида қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича амалий ишларни янада жадаллаштириш, бу ишларга давлат жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириш, уларнинг самарали ишлатилишини назорат қилиш зарур. Сув ресурсларининг чекланганлиги ва ерларнинг мелиоратив ҳолати талабга жавоб бермаслиги фойдаланиладиган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имкониятини тўлиқ яратмаяпти. Шунга кўра аграр тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, унинг табиий шаклларини ташкил этиш, биологик жараёнлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, мураккаб агротехнологик ва иқлим шароитида маҳсулот ишлаб чиқариши билан боғлиқ хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ.
Шу билан бирга мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни янада оширишда сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарур, чунки сув ресурслари мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришда алоҳида ўринни эгаллайди. Бунинг учун эса фермер хўжаликларида сувдан тежамли фойдаланиладиган технологияларини жорий этиш ва уларни самарали қўллаш, шунингдек, мева-сабзавотчилик экинларини сув ресурсларини талаб қилишига қараб, уларни оптимал жойлаштириш зарур (масалан сабзавот ва картошкага сув истеъмоли ўртача миқдорда, карам, помидор – кўп миқдорда, боғлар – кам миқдорда сув истеъмол қилади). Фермер хўжаликларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишда томчилаб суғориш бўйича илғор технологияларни жалб қилишда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар асосида солиқ имтиёзларининг жорий этилганлиги, шу билан бирга тижорат банклари томонидан сувни тежамли ишлатишга доир технологияларни жорий қилишда имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётганлиги ва уларни олиш имконияти мавжудлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини ҳар томонлама химоя қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, уларни химоя қилиш бўйича зарурий чора-тадбирларни тизимли рвишда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Тадқиқотлар кўрсатишича, авваллари бу тизим яхши ишлаганлигини, ҳозирги кунда бу борада соҳа мутахассислари мавжуд, лекин улар сусткашликка йўл қўйилаётганлигини кўриш мумкин. Бу ишларни тизимли равишда амалга ошириш, келгусида мева-сабзавотчилик маҳсулотлари ҳосилдорлиги кўпайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, мева-сабзавотчилик маҳсулотларига солинадиган ўғитларни етарли миқдорда таъминлаш масаласи муҳим ҳисобланиб, мева-сабзавотчилик маҳсулотларига солинадиган ўғитларни етарли миқдорда солинишини таъминлаш, шу билан бирга мелиорация ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва уларни қатъий назорат қилиш зарур.
Олиб борилган тадқиқотлар кўрсатишича, фермер хўжаликларида сақлаш ва сотиш жараёнларидаги мавжуд муаммолар туфайли: тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нобурдгарчилиги ўртача 25-30 фоизга етмоқда; маҳсулот сифати пасайиши юз бериб, натижада фермер яна маҳсулот сифати пасайиши орқали ўртача 15-20 фоиз реал даромади йўқотмоқда. Шунинг учун ҳам келгусида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларни ривожлантиришнинг қуйидаги келтирилган тамойилларига асосланиш лозим: хўжалик юритишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш; моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш; кооперация ва интеграция жараёнларини ривожлантириш; бозорларни диверсификациялаш; иқтисодий асосланган ва ташқи иқтисодий муносабатларни тартибга солиш; самарали ва хавфсиз технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш; ишчиларга ижтимоий шароитлар яратиш мақсадга мувофиқ. Олиб борилган тадқиқотлар асосида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида асосий муаммолари мажмуаси шакллантирилиб, келгусида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш орқали улар фаолиятини янада ривожлантиришга эришиш мумкин бўлади (жадвал).
Статистик таҳлиллар кўрсатишича, охирги йилларда Ўзбекистонда боғдорчилик ва узумчиликнинг ривожланиши экин майдонларини экстенсив ва интенсив омиллар ҳисобига ҳам рўй бермоқда. Суғориладиган ҳудудларда мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишнинг асосий йўли ҳар бир гектар ер майдонидан интенсивлаш ҳисобига мевали дарахтлар ва узум кўчатларидан олинадиган ҳосилдорликни ошириш, яъни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилиш, илғор технологиялар ва нав таърифини селекциялаш борасида янги инновацияларни жорий қилиш ҳисобланмоқда.
жадвал
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида асосий муаммолар мажмуаси
Мева-сабзавотчилик мажмуидаги муаммолар
Сабзавот ва полизчиликка ихтисослашган фермерларда
Мева ва узумчиликка ихтисослашган фермерларда
Кўпгина ихтисослашган фермер хўжаликларнинг бонимтети паст ерларда жойлашганлиги
Боғ ва токзорларда кесиш ишларини олиб бориш даражасини пастлиги
Хўжаликларнинг ихтисослашган техника билан таъминланиш даражаси пастлиги
Касалликларга қарши курашиш ишларининг паст даражада эканлиги
Минерал ўғитлар солиш меъёрлари бузилиши
Боғлар (25), токзорлар (28) эскириш даражасини юқорилиги
Маҳсулотларни йиғиб-териб олиш даврида ва сақлашдаги йўқотишлар даражаси юқорилиги
Боғ (29) ва токзорларнинг (18) механизациялашганлик ва махсус машиналар билан таъминланиш даражаси пастлиги
Кўпгина ҳолларда боғ ва токзорларнинг суғориш 4 марта ўрнига 1 марта амалга оширилиши
Маҳсулотларни йиғиб олишда йўқотишлар даражаси юқорилиги
Касалликларга ва ноқулай иқлим шароитига бардош берадиган юқори ҳосилли навларни яратиш ишлари талаб даражасида эмаслиги
Муаллиф тадқиқотлари асосида шакллантирилган.
Бизнинг фикримизча, мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари экспортини ошириш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш кўп жиҳатдан хом ашё тайёрлашдан бошлаб, тайёр маҳсулотни халқаро бозорларда сотишдан олинган валюта тушумини конвертациялашгача бўлган ишлар мажмуини ташкил қилишга боғлиқ бўлади. Бунинг учун мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари хом ашёсини тайёрлашнинг ўзидаёқ унинг экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжаллангани, яъни халқаро стандарт талабларига мос келиши лозимлигини ҳисобга олиши зарур.
Олиб борилган статистик таҳлиллар кўрсатишича, охирги йилларда республикамизда ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Экспортга мўлжалланган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини тайёрлаш сифати яхшиланиб, маҳаллий товарларни оммавий ахборот воситалари орқали реклама қилиш фаоллашмоқда, турли кўргазмалар, маҳсулот таъмлари ва бошқа чора-тадбирлар ташкил қилинмоқда. Бу фаолиятни янаям ривожлантириш муҳим ҳисобланади.
Маҳсулотни етиштиришда унинг ташқи кўриниши эътибор бериш муҳим ўрин тутади. Хорижий давлатларда етиштириладиган олма, цитрут мевалар бир хил кўринишга (ранги, тузилиши, ҳажми) ва чиройли тузилишга эга. Бунинг учун миришкор фермер томонидан экспортга мўлжалланган навларини аниқлаш (гулини оптималлаштириш, қадоқлаш ва х.к.) га эътибор қаратиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари рекламасининг тўғри ташкил этилиши муҳим ўрин тутади. Реклама учун кўп пул ишлатиш керак эмас. Бизнинг фикримизча, интернет рекламани қилиш анча самарали, деб ҳисоблаймиз. Энг кўп фойдаланиладиган интернет веб-сайтларига чиройли мева, сабзавотлар, узум маҳсулотларини жойлаштириш (“Made in Uzbekistan” “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” шиори остида) экспортни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири саналади. Экспортга мўлжалланган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича илғор жаҳон тажрибаларини ўрганиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш билан шуғулланадиган хорижий инвесторларни кенгроқ жалб этиш зарур. Бу ўз навбатида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларнинг иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга, пировардида эса, мамлакатда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштиришни янада оширишга эришиш мумкин бўлади.
ОСНОВНЫЕ НАПРАВЛЕНИЯ ПРИОРИТЕТНОГО РАЗВИТИЯ ПЛОДООВОЩНОЙ СПЕЦИАЛИЗИРОВАННЫХ ФЕРМЕРСКИХ ХОЗЯЙСТВ
В статье изучены динамика развития плодоовощной отрасли в Узбекистане, статистические показатели достигнутых результатов, свойственные аспекты отрасли, а также основные направления приоритетного развития плодоовощной отрасли. В статье приводятся пути решения проблем по дальнейшему увеличению производства плодоовощной продукции в стране и практические рекомендации и предложения по увеличению экспорта плодоовощной продукции.
Ключевые слова: плодоводство-овощеводство, сельское хозяйство, сельскохозяйственные продукты, фермерские хозяйства, статистические показатели, экономическая деятельность, модернизация, экономическое развитие
MAIN FRUIT AND VEGETABLE LINES OF PRIORITY SECTOR IN THE DEVELOPMENT OF THE SPECIALIZED FARMS
The article studied the dynamics of the fruit and vegetable industry in Uzbekistan, statistical indicators of progress, inherent aspects of the industry, as well as the main areas of priority development of the fruit and vegetable industry. The article presents the ways of solving problems to further increase the production of fruits and vegetables in the country, and practical recommendations and proposals to increase exports of fruits and vegetables.
Key words:fruit-oriented, agriculture, goods of agriculture, farmers, statistic indications, economic activity, modernization, economic improvement.скачать dle 11.3

8-02-2018, 13:58 219 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив