» » » ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ ИШЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН
КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИНГ ТУТГАН ЎРНИ


С.Х.Закиров, З.Ш.Мухидова, З.Т.Пазилбекова, К.С.Махмуджанова
1Тошкент давлат аграр университети
2Тошкент Фармацевтика институти


Ўзбекистон республикамиз ўзининг хом-ашё захиралари билан дунёда бой давлатлар қаторида
туради. Ўзбекистон олтин, уран, мис захираси, пахта ва ипак толалари, қоракўл ва бошқа хомашёлар
бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Олий таълим, фан ва амалиёт инновацион – корпоратив
ҳамкорлигининг бош мақсади - ушбу тизимларнинг илмий, амалий, услубий ахборот -
коммуникация ва моддий техник ресурслардан ўзаро манфаатли ҳамда самарали фойдаланишни
ташкил этишдир. Шу билан бир қаторда инновацион интеграция жараёнида олий таълимнинг илмий-
инновацион салоxияти жонлаштирилади, унинг натижаларини реал амалиётда апробация,
экспертизадан ўтказилади ва сўнгги натижада уни тижорий асосларда амалиётга тадбиқ этишга
эришилади. Корпоратив ҳамкорлик – ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиб, бир томондан илмий
тадқиқот олиб бориш салоxиятини реал амалиёт эxтиёжларига бўйсунтирса, иккинчи томондан,
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа корхоналари ресурсларини таълим ва тадқиқотлар сифати ва
самарадорлигини оширишга имконият яратади.
Тошкент Фармацевтика институти билан 2011 йилдан “Ўзбекистонда ўсадиган анжабор
ўсимлиги илдиз ва илдизпоялардан қуруқ экстракт олиш” мавзуси бўйича инновацион корпоратив
ҳамкорлик доирасида тадқиқотлар олиб бориш натижасида ушбу ўсимликнинг қуруқ
экстрактларининг таркибидаги ошловчи моддаларнинг миқдорий таҳлили ўрганилди. Натижалар
шуни кўрсатдики, 40 % ли этил спиртида тайёрланган қуруқ экстракт йиғиндиси миқдор ва сифат
кўрсаткичлари бўйича талабга жавоб бериши аниқланди ва таблетка дори турининг технологиясини
ишлаб чиқиш учун тавсия қилинди. Юртимизнинг яна бир бойлиги бу битмас туганмас ўсимликлар
дунёсидир, унинг яйловларида, қир-адирларида ва тоғ этакларида 4000 дан ортиқ шифобахш
ўсимликлар мавжуд. Бу ўсимликларнинг сирларини ечишда ва уларни тиббиётга тадбиқ этишда
Ўзбекистон фанлар академияси академик С.Ю. Юнусов номидаги ўсимлик моддалари кимёси
институтининг турли касбдаги олимлари – биолог-ботаник, физик - кимёгар, фармаколог -
фитотоксиколог ва технолог-мухандислар ижодий хамкорликда ягона мақсад йўлида илмий иш олиб
бориб, ўсимликлардан мингдан ортиқ фанда номаълум бўлган моддаларни ажратиб олиб, уларнинг
хоссаларини, тузилишларини ва физиологик фаоллигини аниқлаб, ўнлаб кимёвий моддаларни ҳар -
xил касалликларни даволош учун тиббиётга тадбиқ этганлар. Шунинг натижасида бу институт
дунёга танилган етук илмий маконга айланди. Ушбу илмий текшириш институтидан бир гурух
кимёгар-олимлар Тошкент Давлат Аграр Университетининг кимё кафедрасига турли вазифаларга
ишга ўтишди. Улар биринчи навбатда лаборатория машғулотларига янги лаборатория ишларини
қўшиб, фандаги энг янги илмий ютуқларни маърузаларида ёритиб, ўқув ишларини кафедрада
такомиллаштиришга эришдилар. Президент Ислом Каримовнинг “Мустақил фикрлаш ҳам катта
бойликдир” деган ўгитига асосланиб, талабаларнинг мустақил фикрлаш салоxиятини ошириш
мақсадида ўқув дастурларда ҳар бир фан учун “Мустақил таълим” соатлари ажратилган.
Талабалар мустақил таълимни яхши ўзлаштиришлари учун кафедранинг профессор ўқитувчилари
40 дан ортиқ дарслик, ўқув – қўлланма ва услубий кўрсатмалар чоп этдилар. Чоп этилган дарслик
ва ўқув қўлланмаларнинг 4 таси Республика танловида қатнашиб биттаси 3 – ўринни, учтаси 2 -
ўринни эгаллаган ва муаллифлар мукофотлар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Кафедрада педагогик фаолият билан бир қаторда илмий тадқиқот ишларига ҳам жиддий эътибор
берилган. Устозимиз академик С.Ю.Юнусов – “Сиз ўқитувчидек шарафли касб йўлидан кетаяпсиз
- ўқитувчининг олдида ёш авлодни тарбиялаб, уларга чуқур билим бериш каби буюк вазифа ётади.
Ўйлайманки сиз бу вазифани аъло даражада уддалаб, келажакда ўз касбининг фидоийси бўлган
етук қишлоқ хўжалиги мутахассисларини тайёрлашда ўз xиссангизни қўшасиз. Шу билан бирга бу
ерда олган тажрибаларингиздан фойдаланиб, илмий ишни сусайтирмасдан, аксинча кучайтириб,
қишлоқ хўжалик экинларини хар-xил касалликлардан сақлайдиган, уларнинг ўсишига,
ривожланишига таъсир этадиган ва ҳосилдорлигини оширадиган препаратларни ўсимликлардан
олиб берасизлар – бу асосий вазифангиз ” деганлар.
Илмий ишимизнинг асосий мақсади мураккабгулдошлар оиласига мансуб бўлган
ўсимликларни сесквитерпен лактонларини ўрганиш – бу эса ўсимликларни йиғиш, қуритиш,
экстракция қилиш , моддалар йиғиндисини ажратиб олиш, ундан соф моддаларни ажратиш, уларнинг
хоссаларини ўрганиш, сўнгра тузилишини исботлаш ва уларни бирламчи биологик синовларга
бериш. Сўнгги йилларда ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол бирикмалар тиббиётда ва
қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда, чунки, улар синтетик препаратлардан қуйидаги
афзалликка эга: биринчидан, кам миқдорда ишлатилади ва юқори таъсир кучига эга; иккинчидан
киши организмига ва атроф мухитга безарар.
Ўсимликлардан ажратиб олинган моддалар йиғиндисини ва соф лактонларни бирламчи биологик
фаоллигини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий иш олиб бораётган шоличилик,
ипакчилик, селекция ва уруғчилик ва зоология илмий тадқиқот институтлари билан хамкорликда
илмий иш олиб боришга шартномалар тузилган .
Кафедрада 2003-2005 йилларда Давлат илмий техник дастури -17-50 асосида тузилган шартнома
бўйича “Ўсимликлардан биологик фаол моддаларнинг олиниш услубларини ишлаб чиқиш ва қишлоқ
хўжалигига тадбиқ этиш” мавзусида илмий ишлар олиб борилди. 2006-2008 йилларда ДИТД-А-11-
245 асосида тузилган шартнома бўйича “ Ўсимликлардан биологик фаол бирикмаларни олиниш
усулларини ишлаб чиқиш ва олинган моддаларни пахтачилик ва ипакчиликка тадбиқ этиш”
мавзусида илмий ишлар олиб борилди.
Бу изланишлар натижасида олинган препаратлар орасида антибактериал, фунгицидлик, ўстирувчи
ва мутагенли хоссаларига эга бирикмалар аниқланди. Масалан, шоличилик илмий текшириш
институтида текширилган препаратлардан иккитаси шоли ҳосилдорлигини 4-5 ц/г кўпайтирган.
Ипакчилик илмий текшириш институтига берилган
“ СПГ” препарати билан тут баргига сепилганда боқилган ипак қуртининг ўртача пилла оғирлиги
15 % га ошган. Ушбу препарат ишлаб чиқариш синовида ҳам яхши натижаларни кўрсатди. Шу
билан бирга айрим препаратлар ипак қуртини сариқ касаллигига қарши ишлатиш мумкинлигини
институтнинг “ ипак қуртини сариқ касалликларга қарши курашиш ” лабораториясида аниқланган
ва синовдан ўтказилган.
Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтига препаратларни ўзи ва
уларни турли хил концентрацияларда берилди ва улар ғўза чигитига таъсири ўрганилди. Натижалар
шуни кўрсатдики, препарат паст концентрацияда қўлланилганда ҳар бир тупдаги кўсак сони кўпайди,
ҳосилдорлик 4-5 центнерга ошди. Юқори концентрацияли эритмалар эса, ғўза селекцияси учун
бошланғич материал тайёрлашда юқори дозали Со60 нурлари билан радиацияланган чигитларнинг
депрессиясини камайтириш учун модификатор сифатида фойдаланилди.
Чигитни Со60 – нурлари ва препарат билн биргаликда ишлаш натижасида бир қатор мутант
намуналар яратилди. Олинган мутант намуналардан иккитаси хўжалик аҳамиятига эга бўлган
белгилари бўйича (тола узунлиги, узилиш узунлиги, пишиқлиги ва бошқалар) стандарт 108 Ф ва С-
6524 навларидан устунлиги аниқланди. Ушбу намуналар селекция ишида истиқболли навлар
яратишда бошланғич материал сифатида фойдаланилади ва улардан иккитаси xозирги вақтда давлат
нав синовидан ўтган. 2009-2011 йиллар учун Фан ва технологияларни ривожлантиришни
мувофиқлаштириш қўмитаси билан тузилган шартнома асосида “Махаллий хом ашёдан табиий
терпеноидлар асосида термитларга қарши юқори самарали воситани яратиш” мавзусида кафедра
ходимлари Зоология институти ходимлари билан ҳамкорликда термитларга қарши ишлатиладиган
препаратларни яратиш устида илмий иш олиб борилиб 3 туркум ўсимликдан 5та антитермит
хоссага эга лактон ажратиб олинди. Ўзбекистонда икки хил зиён келтирадиган термитлар иавжуд.
Уларнинг асосий озуқаси ёғоч. Термитларни “сариқ чумоли”, “оқ чумоли”, “вахмак” ва “ёғоч қурти”
деб номлашади. Улар тез кўпаяди ва хонадонларнинг иморатларини ёғоч қисмини, ёғочга нақш
ва ўймакорлик билан ишланган санъат буюмларини, тарихий ёдгорликларнинг ёғоч қисмини еб
яроқсиз xолатга келтириб, жуда катта иқтисодий зиён келтирмоқда.
2012-2014 йилларда ДИТД бўйича КА – 9 - 012 “Табиий терпеноидлар асосида термитларга
қарши экологик хавфсиз воситалар олиниш технологиясини ишлаб чикиш” ва КА – 9 – 013
“Махаллий хом-ашёдан терпеноид ва фенол бирикмалари асосида тут ипак қурти уруғини
инфекцион касалликлардан зарарсизлантирувчи воситани ишлаб чикиш ва яратиш” мавзулари
бўйича илмий –амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳалар асосида ўсимликлардан
янги технологик регламент бўйича ажратиб олинган биологик антитермит лактонлар Ўз ФА
Ўсимлик ва xайвонот олами генофонди институти ходимлари томонидан лаборатория синовлари
ўтказилганда термитлар 6 – 10 кун ичида 96 – 100 % нобуд бўлиши аниқланди. Ишлаб чиқариш
синовлари ижобий натижалар кўрсатди ва интелектуал мулк идорасига яратилган ихтиро бўйича
патентга талабнома ёзилди. Ипакчилик илмий тадқиқот институти билан хамкорликда олиб
борилган тадқиқотлар натижасида 4 туркум ўсимликдан ажратиб олинган биологик фаол терпеноид
ва фенол бирикмалардан “Гренолид - плюс” номли восита тайёрланиб, ипак қурти уруғини
юқумли касалликларига қарши қўллаш учун лаборатория синовига берилди ва пебрина
касаллигига қарши яхши натижа олингандан сўнг ушбу йилида Товоқсой пилла уруғи
корхонасида ишлаб чиқариш синови ўтказилмоқда .
Юқоридаги изланишлар натижасида ўсимликлардан ажратиб олинган экологик безарар 2 та
препарат ўстирувчи, биттаси мутагенли ва битта препарат инсектицид сифатида бирламчи биологик
ва дала синовларидан ўтди. Олинган янгиликларни 40 дан ортиғи илмий мақола ва тезислар чоп
этилди. Шу билан бирга, лойиҳа аъзолари мунтазам равишда ўз илмий ютуқлари билан Инновацион
ғоялар, технологиялар ва лойихалар Республика I-VII ярмаркаларда иштирок этдилар.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Пазилбекова З.Т., Махмуджанова К.С., Закиров С.Х. “Анжабор қуруқ экстрактлари
таркибидаги ошловчи моддаларнинг миқдорий таҳлилини пермангонометрик титрлаш усулида
ўрганиш ва дори турини стандартлаш”. Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси. 2012 , №1 33-35 б.
3. С.Х.Закиров, З.Ш.Мухидова, Г.С.Тураева, Х.У.Абдуллаев, Х.С. Мухамеджанов. “Пестицидная
активность растительных терпеноидов”. Международная конференция посвященная 100 – летию А.
С. Садыкова по “Химии природных соединений”. 17-18 ноября 2013г.
скачать dle 11.3

14-04-2018, 15:44 113 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив