» » » ФАН-ТАЪЛИМ РИВОЖЛАНИШИ ИЛМИЙ-ТЕХНИК ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ СИФАТИДА

ФАН-ТАЪЛИМ РИВОЖЛАНИШИ ИЛМИЙ-ТЕХНИК ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ СИФАТИДА

ФАН-ТАЪЛИМ РИВОЖЛАНИШИ ИЛМИЙ-ТЕХНИК ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНИШИНИНГ АСОСИ СИФАТИДА


Ш.К.Юлдашов
ТошДАУ


КИРИШ
    Xозирги дунёда фан ва технологиялар ривожи кўп жиxатдан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
истиқболлари, мудофаа қобилияти, атроф-муҳит xолати, мамлакат аxолисининг маънавий ва сиёсий
маданияти, шахс ва жамиятнинг хавфли табиий ва антропоген омиллар таъсиридан
ҳимояланганлигини белгилаб бермоқда. Хусусан, илмий билимларни кўпайтириш инсон фаолиятини,
унинг маънавий ва жисмоний саломатлигини таъминлашнинг зарур шартига айланиб, фан-техника
ютуқларини амалиётга татбиқ этиш мамлакат тараққиётининг муҳим манбаси бўлиб бормоқда.
XXI аср бўсағасида фан-техника соҳасининг ривожланиш даражаси бой ва камбағал мамлакатлар
орасидаги чегарани белгилаб бериши, динамик иқтисодий ўсиш учун асос яратиб бериши, миллий
хавфсизликни таъминлаш ва мамлакат рақобатбардошлигининг муҳим омили, шунингдек, глобал
иқтисодиётга тенг xуқуқли аъзо бўлиб киришнинг шарти ҳисобланиши яққол кўзга ташланиб қолди.
Янгиликлар яратиш ва уларни жорий қилиб бориш рақобатли курашда муваффақият гарови бўлиб,
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда чиқарилаётган товар ва хизматлар сифатини
оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Шу сабабли, ривожланган мамлакатларда ишлаб
чиқаришни ташкил қилиш, малакали кадрлар, технологиялар ва асбоб-ускуналарга жорий этилувчи
янги билимларга ЯММ ўсишининг салмоқли қисми тўғри келади. Ривожланган мамлакатларда
замонавий фан-техника инқилобининг иккита муҳим босқичи якунланди. Дастлабки босқичда (ХХ
асрнинг 40-50-йиллари) ФТИ асосан янги қуролланиш тизимларини яратиш, ҳарбий-техник
устунликни таъминлашга қаратилган эди. Иккинчи босқичда (60-80-йиллар) бу мақсадга яна
қўшимча янги вазифа – иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатини таъминлаш, асосий тармоқлар
рақобатбардошлигини ошириш вазифаси қўшилди.
    Замонавий босқич шу билан тавсифланадики, постиндустриал жамият мамлакатлари глобаллашув
муаммолари билан боғлиқ янги вазифаларни фаоллик билан xал этиб, фан-техника сиёсати
устуворликлари кишилар турмуш даражасини ошириш, тиббиёт ва ахборотлаштиришни
ривожлантириш атроф-муҳитни муxофаза қилиш муаммоларини xал этишга қаратилмоқда.
Энг ривожланган мамлакатлар - АҚШ, Буюк Британия ва Япония - ривожланишнинг янги
босқичини - билимларга асосланган иқтисодиётни эълон қилдилар. Бу мамлакатларнинг xукуматлари
ўтган асрнинг 80-йиларидан бошлаб ўз саъй-ҳаракатларини иқтисодиётда инновацион жараёнларни
тезлаштириш ва миллий инновацион тизимларни яратишга йўналтирдилар.
Амалий тадқиқот ва лойиҳалар соҳасида бутун жаxон миқёсида қўлланувчи интеграцияланган
технологияларни яратишга йўналганлик тобора кўзга ташланиб бормоқда. Бунга яққол мисол қилиб
ахборот ва телекоммуникация технологиялари, жумладан, Интернет глобал тармоғини кўрсатиш
мумкин бўлиб, улар иқтисодиёт, фан, таълим, маданият, дам олишни ташкил этишда кенг
қўлланмоқда ва амалда дунёдаги барча мамлакатларни қамраб олмоқда. Мутахассислар баҳолашича,
2012 йилда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 2,405 млрд. кишидан ортган, бу эса дунё
аxолисининг 34,30 % ини ташкил этади[13].
ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЁТИ
Янги иқтисодий шароитларда мамлакатда қайси тармоқ ва технологиялар иқтисодий ўсишга замин
бўлиши xақида муҳим давлат қарорлари қабул қилиниши зарур. Муваффақиятни эса ресурсларни
инновацион соҳада жамлаш, улардан танлаб олинган устувор йўналишлар доирасида оқилона
фойдаланиш белгилаб беради.
Инновацион ривожланишнинг замонавий модели жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий
ривожланишига фан-техника соҳасининг тизимли равишда интеграциялашувини назарда тутади.
Бундай интеграциялашув фан-техника соҳасининг янги илм талаб қилувчи маxсулот ва хизматлар
яратиш ҳамда анъанавий бозорларни эгаллаб олишга имкон берувчи самарали янгиликларнинг
барқарор оқимини шакллантириш учун кучли стимуллар яратади. Натижада сифати, нархи, xажми ва
бозорга чиқиш муддати бўйича мавжуд тўлов лаёқатига эга талабга мос келувчи янги маxсулот ва
хизматлар яратувчи миллий инновацион тизим шаклантирилади.
ХХ асрнинг иккинчи ярми тажрибаларининг кўрсатишича, инновацион фаолликнинг юқори
суръатларига қуйидагиларни таъминловчи институционал расмийлаштиришни яратиш эвазига
эришилади. Тадқиқот олдига бу мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги илмий, услубий ва амалий
вазифалар қўйилди:
1) янги билимлар, технология, маxсулот ва хизматларга инвестициялар натижалари xуқуқини
ҳимоя қилиш;
2) инновациялар асосида рақобатни кенгайтириш учун шароитлар яратиш;
3) миллий инновацион тизим учун мос келувчи молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари
таклифини шакллантириш;
4) хўжалик субъектлари томонидан инновацияларга барқарор талабни аниқлаш.
Фан-техника сиёсатини инновацион ва иқтисодий сиёсат ҳамда бозор механизмлари билан узвий
алоқадорликда ўрганиш зарур. Ривожланган мамлакатларда фан-техника сиёсатиги ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш давлат бошқарувининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу xолат табиий бўлиб,
шу билан изоxланадики, мамлакат хавфсизлиги ва технологик мустақиллик истиқболлари кўп
жиxатдан фан-техника салоxияти, жумладан, фундаментал фанлар ва кадрлар малакаси даражасига
асосланади. Бундан ташқари, антропоген омил сайёрамиздаги эволюцион жараёнларнинг фаол
иштирокчисига айланди, шунинг учун улкан техник имкониятларга эга цивилизация
ривожланишининг мақсад ва йўналишлари синчиклаб текширилиши, уларнинг экологик жиxатдан
хавф туғдирмаслиги муҳим аҳамият касб этади. Бу фанлар ўз олдига принципиал жиxатдан янги ва
инсоният учун фавқулодда аҳамиятга эга вазифани қўяди - қабул қилинувчи технологик ва бошқарув
қарорлари оқибатларини башорат қила олиш талаб қилинади. Гап амалда XXI асрда фан цивилизация
ривожланишининг барқарор траекториясини белгилаб бериши, бу йўлда инсоният олдида пайдо
бўладиган таxдидларни ишончли баҳолай олиши xақида боради. Бошқача қилиб айтганда, фан
инсониятга саёрамизда тарихий жараённинг боришини тўғри англаш ва самарали бошқариш учун
реал имкониятлар тақдим этади.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Тадқиқот натижалари шуни белгилайдики, инновацион ва фан-техника сиёсатининг мақсади
мамлакатнинг миллий инновацион тизимини шакллантириш, танлаб олинган ривожланиш
стратегиясига мувофиқ мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи аниқ тадбир ва
механизмлар яратиш, устуворликлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Бу сиёсат
доирасида динамик ривожланаётган бозор иқтисодиётига мос келувчи, мамлакатнинг ресурслар
имконияти ва барқарор ривожланиш стратегияси талабларига жавоб берадиган илмий, фан-техника
ва технологик салоxиятни шакллантириш муҳим роль ўйнайди.
Кўрсатилган стратегик мақсад қўшимча мақсадларга эришиш йўли билан амалга оширилиши
таклиф этилади:
a) иқтисодиётнинг ривожланиши ва муҳим ижтимоий вазифаларнинг xал этилишига фан ва
техника xиссасини ошириш;
b) фан-техника салоxиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш;
c) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор таркибий ўзгаришларни таъминлаш;
d) ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маxсулот рақобатбардошлигини ошириш;
e) экологик вазият ва ресурслар сақланишини яхшилаш;
f) жамиятда фаннинг нуфузини ошириш;
g) фан ва таълим ўртасидаги алоқаларни мустаxкамлаш.
Юқоридаги мақсадга эришиш учун фан-техника ва инновацион соҳаларда қуйидаги асосий
вазифалар xал этилиши лозим:
- юқори технологиялар ва илмий тадқиқотлар натижаларига тўлов лаёқатига эга бўлган талабни
шакллантириш ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шартнома тизими асосида фан ва
техниканинг энг самарали ютуқларини танлаб олиш ва амалга ошириш;
- ресурсларни фан ва техника ривожланишининг устувор йўналишларида марказлаштириш; илмий
тадқиқот ва лойиҳалар фронтини таркибий қайта тузиш ҳамда уларни инсон, жамият ва давлат xаёти
учун муҳим аҳамият касб этувчи фаолият соҳаларида давлат томонидан устувор қўллаб-қувватлаш;
- жаxон миқёсида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларидан фойдаланишга
йўналтирилган инфратузилма яратиш; бундай тадқиқотлар натижаларини жамият учун фойдали фан-
техника қарорлари, тижорат нуқтаи назаридан самарали, экологик жиxатдан хавфсиз ва
рақобатбардош технология, товар ва хизматларга татбиқ этишни таъминлаш;
- илмий меҳнат нуфузини ошириш, кадрларни мустаxкамлаш ҳамда ёшларни фан-техника ва
инновацион соҳаларга жалб этиш мақсадида маxаллий ва мамлакат миқёсида амалий стимуллар
тизимини шакллантириш;
- фан ва таълим интеграцияси; фан ва илмий ишлаб чиқариш, фан ва интеллектуал фаолиятнинг
бошқа турлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислоx қилиш, мамлакат иқтисодиётининг кадрлар
салоxиятини уни технологик қайта жиxозлаш ва барқарор ривожлантириш вазифаларига мос
бўлишини таъминлаш;
- ўзаро манфаатли асосларда халқаро фан-техника ҳамкорлигини кенгайтириш, маxаллий
олимларнинг халқаро лойиҳаларда иштирок этиши ҳамда фан-техника ва инновацион соҳаларга
хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шароитлар яратиш;
- мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида фан-техника ва инновацион
фаолиятнинг зарур ташкилий, иқтисодий, меъёрий-xуқуқий, ахборот ва бошқа турдаги таъминотини
шакллантириш.
Бунда асосий эътибор миллий инновацион тизимнинг шаклланишига қаратилиши лозим. Миллий
инновацион тизимнинг вазифаси - компаниялар, институтлар, университетлар ва бошқа
институционал бўғинларнинг молиявий ва технологик ресурсларини қонунчилик ва иқтисодий
рағбатлар ёрдамида интеграциялаш ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларига кўра, миллий инновацион тизимни шакллантиришда биринчи навбатда
қуйидагилар сезиларли талаб қилинади:
1) мамлакат иқтисодиётида кичик ва ўрта инновацион тадбиркорлик учун инфратузилмани
ривожлантириш (инновацион-технологик марказлар, инкубаторлар, технопарклар, инновацион-
саноат мажмуалари ва x.к.);
2) инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича тадбирларни кучайтириш (ИИТКИ жорий
харажатларини солиққа тортилувчи базадан чиқариб ташлаш, бундай харажатлар ошган тақдирда
солиқ имтиёзлари белгилаш, янги илмий асбоб-ускуналарга тезлашган амортизация қўллаш ва б.,
бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини жалб этиш учун шароит яратиш (суғурталаш,
банк тузилмалари билан алоқа механизмлари);
3) инновацияларни бошқариш учун менежер кадрлар тайёрлаш, маxаллий юқори технологияли
ишлаб чиқариш менежменти меъёрларини халқаро меъёрларга етказиш;
4) риск даражаси юқори бўлган инновацион лойиҳаларни ташкил қилиш ва молиялаштириш
бўйича жаxон тажрибаларини мамлакат иқтисодий шароитларига мослаштирувчи механизмларни
ривожлантириш (лизинг, инвестицияларни суғурталаш, венчур молиялаштириш ва б.);
5) ахборот хизматлари ривожланган тармоғи, жумладан, инновацион лойиҳалар бўйича
маълумотлар тўплами ва ахборот тизимлари, капитал бозорлардаги конъюнктура xақида ахборот, у
ёки бу лойиҳаларга маблағ киритишнинг мақсадга мувофиқлиги xақида тавсиялар;
ХУЛОСА
Баён қилинган фикр-мулоxазалар жараёнида қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди:
- ўрта муддатли истиқболда давлат инновацион муҳит ва инфратузилма яратиш бўйича
фаолият билан биргаликда ўз ҳаракатларини анъанавий давлат ғамхўрлиги (ижтимоий соҳанинг
ривожланиши ва экологик муаммоларнинг xал этилиши, фаннинг мустақил ривожланишини қўллаб-
қувватлаш) соҳасидаги инновацияларга, инновацион муҳитнинг ўзида пайдо бўлувчи лойиҳаларни
танлаш ва амалга оширишга қаратиши зарур.
- илмий-техник фаолият натижалари, шунингдек, мустақил саноатда қўллаш учун лойиҳани
охирига етказиш ва тайёр маxсулотни сотишга таал-луқли илмий-техник фаолият натижаларига
мутлақ эгалик xуқуқини давлатга бириктириб қўйиш мақсадга мувофиқ. Илмий-техник фаолият
натижаларига эгалик xуқуқини олишда устуворлик бевосита инвесторлар билан алоқада бўлувчи
янги техникани ишлаб чиқувчи ташкилотларга берилиши лозим.
- инвесторларнинг хомашёни сотишдан олувчи фойдасини ривожла-нишнинг инновацион
йўлига асосланувчи узоқ муддатли юқори рентабелли ва барқарор такрор ишлаб чиқариш миллий
вазифаларига мувофиқлаштириш учун давлатнинг бошқарув воситалари ишга туширилиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ишмухамедов А.Э., Абдусаттарова Х.М., Акабирова Д.Н., Расулова И.А. “Инновацион
стратегия”. Ўқув қўлланма-Т.: ТДИУ, 2007, -б. 126-127.
2. Васильев Л.Н., Желининский Г.С. Методы управления инновационной деятельностью.
Учебное пособие. -М.: КноРус, 2005. -с. 78-79.
3. Мировая экономика. Глобальные тенденции за 100 лет. -М.: Экономист., 2003.скачать dle 11.3

14-04-2018, 16:01 567 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив