» » » ТОШДАУ ҲАМДА ПАРКЕНТ АГРОСАНОАТ ВА СЕРВИС КОЛЛЕЖИ: ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ.

ТОШДАУ ҲАМДА ПАРКЕНТ АГРОСАНОАТ ВА СЕРВИС КОЛЛЕЖИ: ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ.

ТОШДАУ ҲАМДА ПАРКЕНТ АГРОСАНОАТ ВА СЕРВИС КОЛЛЕЖИ: ТАЪЛИМ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ.


Х.Назаров, М.Ашуров, С.Турсоатов, М.Якубов, Н.Ниғматов
ТошДАУ


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14.03.2011 йилдаги 109-
сонли буйруғига асосан таълим самарадорлиги ва кадрлар сифатини оширишга қаратилган
фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил
28 майдаги “Малакали педогог кадрларни тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-xунар таълим
муассасаларини малакавий кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-
тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг тегишли бандларидаги вазифаларни амалга ошириш учун
Тошкент давлат аграр университети “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва
уруғчилиги” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда Паркент агро-саноат ва сервис касб
xунар коллежи ўқитувчи-педагоглари ўртасида биргаликда ўзаро ҳамкорлик олиб борилмоқда. (1-
расм). ТошДАУ “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси
Республикамиз қишлоқ хўжалигида экиладиган барча дон, дуккакли ва дала экин турлари генетикаси,
селекцияси ва уруғчилигига оид назарий ва амалий кўникмаларини кенг ўрганадиган таълим маркази
бўлиб, малакали профессор-ўқитувчилар ушбу соҳада бакалавр ва магистр талабаларнинг етук
мутахассис бўлиб етишишларида хизмат қилиб келмоқдалар. Кафедрада талабаларга ҳар бир экин
турилари бўйича генетикаси, селекцияси, ўсимликлар ўзгарувчанлиги ва белгиларини ирсийланиш
қонуниятлари, янги навлар яратилишида селекция жараёни ва ҳар бир экинларни уруғчилиги,
уруғлик сифати ҳамда давлат режаларига оид янги билимларини ҳам етказиб бермоқдалар.
Шу сабабли, ТошДАУ рахбарияти ва “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси
ва уруғчилиги” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан Паркент агросаноат ва сервис
касб xунар коллежида: "Ўрта махсус касб-xунар таълим тизимида–ўқитишда инновацион педагогик
технологиялар" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда, Коллеж директори Н.Ниғматов.,
ТошДАУ академик лицей ва касб-xунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор, Д.Мамадиёров.,
“Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси мудири вазифасини
бажарувчи Х.Назаров., доцентлар М.Аберқулов, М.Ашуров ва ассистентлар Ф.Абдиев, М.Якубовлар
иштирок этишди. Семинарда қуйидаги: Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари
ўртасида ўқув, илмий, маънавий ва маърифий ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари, Аграр
университети кеча ва бугун. Коллеж битирувчиларини ўқишга жалб қилиш масалалари, Таълим
жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш ва Қишлоқ
хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилигида эришилган ютуқлар мавзуларида қизиқарли давра
суxбати бўлди. Бу эса Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўртасида
ҳамкорлигини янада мустаxкамламоқда. Шунингдек, Паркент агро-саноат ва сервис касб xунар
коллежида алоxида “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси
учун хона ажратилган бўлиб, ТошДАУ профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган адабиётлар:
тавсияномалар, дарсликлар, маъруза матнлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларидан ғўза, буғдой,
шоли ва маккажўхорининг нав, дурагайларидан наъмуналар билан таъминланган. Бундан мақсад
коллеж ўқувчиларига сифатли дарс ўтилишида кўргазмали қуроллардан фойдаланишда амалий ёрдам
бериш. (2-расм).
Жорий 2014 йилнинг - “Соғлом бола йили” деб Давлат дастурига киритилиши Республикамизда
Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўртасида ўқув, илмий, маънавий ва маърифий
ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этиш, профессор-
ўқитувчиларининг салоxиятидан фойдаланиш, ўзаро тажриба алмашиш ва турли мавзуларда
семинарлар ўтказишда катта аҳамиятга эга. “Соғлом бола йили” Давлат дастуридан руxланган
кафедрамиз профессор-ўқитувчилар жамоаси таълим самарадорлиги ва кадрлар сифатини оширишга
қаратилган фаолиятларини янада ошириш, Паркент агросаноат ва сервис касб xунар коллежи билан
ҳамкорликни ривожлантиришда қуйидаги илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ишларни амалга
оширишни режалаштирмоқда:
Паркент агро-саноат ва сервис касб xунар коллежи ўқитувчи-педагоглари ва ўқувчилар учун
Аграр университетида очиқ эшиклар кунини ташкил этиб, университетимизда талабалар учун
яратилган шарт-шароитлар, ўқув-услубий ишлар, лабораториялар ва Ахборот ресурс марказини
яқиндан таништиришдан иборат. Шунингдек, коллеж ўқувчиларига нафақат ватанимизда
эришилаётган селекция ютуқлари балки, xорижий мамлакатларда ҳам эришилаётган энг сўнги
селекция ютуқларидан маърузалар ўқиш режалаштирилган.
Паркент агро-саноат ва сервис касб xунар коллежида барпо этилган кафедра филиали,
ўқувчиларга таълим беришда юқори самарадорлигига эришишда, чоп этилган янги дарсликлар билан
таъминлаш - ўқитувчи-педагогларнинг билим салоxиятини янада ошириш гаровидир. Юқоридаги
икки таълим муассасаси томонидан амалга оширилаётган ҳамкорлик ишлари давлатимизни янада
ривожланишида, юқори сифатли кадрлар тайёрлаш, илмий салоxият ва таълим самарадорлигини
оширишда дастури амал бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14.03.2011 йилдаги
109-сонли буйруғи.
2. ТошДАУ ректори Б.А.Сулаймоновнинг 4.09.2013 йилда тасдиқланган “Қ/х экинлари
генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси ва Паркент туман агросаноат касб-xунар коллежи
билан ҳамкорлик шартномаси иш режасискачать dle 11.3

15-04-2018, 01:36 133 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив