» » » ПАКАНА БЎЙЛИ БЎҒИМ ҚУЁШ ЙЎЛИ БИЛАН МЕВАЛИ КЎЧАТ ЕТКАЗИШ

ПАКАНА БЎЙЛИ БЎҒИМ ҚУЁШ ЙЎЛИ БИЛАН МЕВАЛИ КЎЧАТ ЕТКАЗИШ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


ПАКАНА БЎЙЛИ БЎҒИМ ҚУЁШ ЙЎЛИ БИЛАН
МЕВАЛИ КЎЧАТ ЕТКАЗИШ


А. У.Арипов Р.Р.Шредер
номли БУ ва ВИТИ


Ҳозирги замонда бутун дунё бўйлаб паст бўйли (карлик) дарахтлар билан мевали боғларни яратиш русум бўляпти. Табиий бундай боғлар тез ҳосилга кириш билан бир қаторода ҳосиллари анча сифатли бўлиб, серҳосил ва кучли пайвантагда ўсувчи мевали боғлардан анча (2-3 баробар) серҳосил ва унда бажариладиган қатор агротехник тадбирларни (шакл бериш, парваришлаш, ҳосилни териш ва ҳ. к.) бажариш жараёни онсон ва ва унумли бўлганлиги учун улар анча иқтисодий самарадор.
Лекин шу билан бир қаторда бу боғларни салбий томонлари ҳам мавжуд. Жумладан бундай дарахтларни илдиз системаси патак илдизлардан иборат ва уларни асосий қисми 20-60 см. чуқурликда жойлашган бу турпоқни унумдорлигига ўта талабчан бўлиш билан бир қаторда баъзи салбий шароитларга чидамсиз, ёз даврида (дарахт) танаси баргли бўлган даврида кучли бўладиган шамоллар уларни ағанатиб юбориши мумкин. Шунинг учун бундай боғла симбағазларга ўстирилади ва маълум қўшимча ҳаражат талаб этади.
Тошлоқ, шўрланган ерларда, тоғ бағирларида (тик рельефга эга ерларда) бундай интенсив боғларни яратиш имкони чегараланган.
Юқорида кўрсатилган камчиликлардан ҳоли бўладиган интенсив боғ яратиш лозим. Шундай боғларни кучли пайвандтагга паст бўйли ўсувчи бўғин қуёш йўли билан барпо қилиш мумкин. Бунда кучли пайвандтагга, оралиқ паст ўсувчи пайвандтаг уланади ва унга маълум баландликда (15-20 см.) асосий нав уланади. Бундай кўчатларни етказиш маълум қийинчилик ва қўшимча ҳаражат ва вақт талаб этади. Чунки бундай кўчатлар 2 маротаба пайванд қилинади. Лекин бундай етиштирилган кўчатларни (баъзи манбаларга асосан К.Г.Каричев, Б.А.Попов, В.Ф.Симирнов, С.Б.Шлянников ва бошқалар) боғдаги бўйи паст бўйли пайвандтагда барпо қилинган боғлардан деярли форм қилмайди, баъзи ҳолатларда эса маълум миқдорда пастроқ ҳам бўлади.
Энг асосий омили илдиз системаси кучли (уруғдан чиққан) бўлганлиги учун ва ерга чуқур жойлашганлиги учун ундай боғларни шамолга чидамлилиги анча юқори. Маълумингизки тошлоқ ва шўрланган ерларда, ҳам тоғ бағирларидаги мавжуд мевали боғлар кучли уруғли пайвандтагга уланган кўчатлар билан барпо қилинган. Демак бу кўчатларга оралиқ паст бўйли пайвандтаг қўйсак улар ҳам бу ерларда бемалол ўсиши керак. Шу юқорида кўрсатилган омилларни ҳисобга олган ҳолда биз Р.Р.Шредер номли БУваВИТИ Илмий тажриба участкасида юқорида қайд этилган ишларни амалга ошириш мақсадида шу кунларда маълум ишлар олиб борилмоқда, жумладан оралиқ бўғизга ишлатиш учун М-9, АРМ-18, Б7- 35, БА-29, Айва Цидо пайвандтагларни она боғи яратилмоқда ва яна янги пайвандтагларни синовга жалб қилиш мақсадида қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Кузда маълум майдонга кучли пайванедтаглардан иборат кўчатзорни 1-даласини ташкил қилиш ишлари олиб бориляпти.
Бу жараёнларни илмий асослаш ва ўрганиш мақсадида Тадқиқот лойиҳа таёрланиб, илмий марказга топширилди.
Лоқиҳада ҳар хил илдиз бўғим нав комбинацияларини ўрганиб, уларни ичидан энг мақбулини аниқлаб, маълум тупроқ шароитига маъқулларини ишлаб чиқаршига тавсия этиш кўзда тутилган.
Мазкур ишни ҳар хил тупроқ шароитларида амалга ошириш кўзда тутилган, жумладан тошлоқ ерларда (Фарғона бўлимида), шўрланган ерларда (Қорақалпоғистон бўлимида). Олинган натижаларга кўра маълум зоналарга мос келадиган илдиз бўғим нав уйғунликлари тавсия этилади.
Бу ишларни лойиҳани амалга ошишига қараб фақат уруғли меваларда (олма, нок) эмас, балки данакли (гилос, ўрик, шафтоли, олхўри) меваларда ҳам синаб кўриб, улар учун ҳам мақбул келадиган комбинацияларни аниқлаш ниятимиз бор.
скачать dle 11.3

19-04-2018, 16:28 268 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив