» » » АРПАНИНГ ЯНГИ МЕЗОН, ИХТИЁР ВА НОЗИКТАМ НАВЛАРИ

АРПАНИНГ ЯНГИ МЕЗОН, ИХТИЁР ВА НОЗИКТАМ НАВЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари//Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


АРПАНИНГ ЯНГИ МЕЗОН, ИХТИЁР ВА НОЗИКТАМ НАВЛАРИ


Т.Маматқулов, А.Маматқулов Сугориладиган
ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий
тадкицот институти Ғаллаорол
филиали

Ўзбекистонда арпа асосий ем-хашак, шу жумладан, омухта ем тайёрлашда фойдаланилади. Шунингдек арпадан озиқ-овқат саноатида, пиво ва унинг донидан ёрма, ун ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Суғориладиган ерларда арпа оралиқ экин сифатида пахта, сабзавот-картошка ва ем-хашак экинларидан олдин етиштирилади ҳамда беда билан аралаш ҳолда август ойи ва баҳорда экилади.
Арпа республиканинг Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги сув билан кам таъминланган суғориладиган майдонларида етиштирилади. Республикамизнинг суғориладиган ҳудудларида экиш учун тавсия этилган арпа навларидан Зафар нави ўта эртапишар ҳисоблансада, ётиб қолишга ва қишга чидамсизлиги сабабли Давлат реестридан 2005 йилдан чиқарилди. Ойқор, Болғали, Қизилқўрғон, Мавлоно, Хонақоҳ каби навлар ҳосилдорлик имкониятлари юқорилиги, ётиб қолишга, қишга чидамлилиги билан устун бўлсада, касалликларга чалиниши кузатилмоқда.
Марказий Осиё республикаларида суғориладиган майдонларни кенгайтириш дон ишлаб чиқаришни ўстиришда ишончли база ҳисобланади, аммо бунда янги эртапишар, серҳосил навлар зарур бўлади [3], [5], [6].
Арпанинг суғориладиган ерларда етиштириш учун эртапишар навларини яратиш ва уларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш долзарб вазифадир.
Бугунги кунда арпа селекцияси олдида долзарб муаммолардан бири қимматли хўжалик белгилари мажмуига эга янги навларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат [1].
Суғориладиган ерларнинг сув билан кам таъминланган минтақаларда ем-хашак учун ишлатиладиган эртапишар, серҳосил ва сифатли дон берадиган, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамли арпа навларини яратиш ва уруғчилигини ташкил этиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.
Тажрибалар календар режа ва иш дастурларига асосан, СЕҒДЎИТИ нинг Ғаллаорол филиалининг Марказий тажриба хўжалигида олиб борилди.
Тадқиқотлар олиб борилган СЕҒДЎИТИ Ғаллаорол филиали лалми ерларининг қир-адирлик минтақасида жойлашган. Марказий тажриба хўжалигининг тупроғи типик бўз тупроқ бўлиб, шўрланиш даражаси кучсиз, ер ости сувлари 10 метр чуқурликда жойлашган. Тупроқ агрокимё кўрсатгичлари 0-80 см. чуқурликда гумус 0,8 %, умумий азот 0,06-0,08 %, ялпи фосфор 0,18-0,20 % ва калий 1,8-2,0 %. (Ҳ. Юсупов, Н.К. Болдирев, А. Умурзақов, 1993) [7].
Бунда тупроқнинг механик таркиби енгил қумоқли типик бўз тупроқ бўлиб, сизот сувлари 7-10 м чуқурлиқда жойлашган, шўрланмаган.
Фенологик кузатувлар, дала ва лаборатория шароитида баҳоланди ва таҳлил қилинди. Кузатиш ва баҳолаш Россия ўсимликшунослик институти (1991) қўлланмаси асосида олиб борилди.
Математик таҳлиллар ва наслдан-наслга ўтиш Доспехов Б.А. услуби бўйича ўтказилди [4]. Конкурс нав синови тажрибаларини жойлаштириш, олинган маълумотларни жамлаш ва математик таҳлил қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган услубий қўлланма (1971-1984) ва Доспехов Б.А. (1985) услуби асосида олиб борилди.
Конкурс нав синови тажрибасида суғориладиган майдонларда пайкалчалар 30 м2 да, ҳисоб майдони 25 м2 да қилиб, 4 та қайтариқда, экиш меъёри гектарига 4,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида, экиш чуқурлиги 3-5 см қилиб белгиланди. Экиш ишлари СКС-7-10 русумли селекцион сеялка ёрдамида амалга оширилди. Тажрибаларда ҳосил «Mini-Klassik» русумдаги кичик ҳажмдаги комбайнда ўриб-йиғиб олинди.
2003-2005 йилларда Суғориладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар илмий тадқиқот институти Ғаллаорол филиалининг арпа селекцияси ва уруғчилиги лабораториясида генетик ва жўғрофик келиб чиқиши турлича бўлган маҳаллий ва хориждан келтирилган арпа намуналари асосида "Ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари учун ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамли бўлган пивобоп ва ем-хашак арпанинг янги навларини яратиш" мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб борилди.
Янги, юқори ҳосилли навларни яратиш ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишнинг самарали йўлидир. Бир хил харажатлар ўтказганда бу навлар андоза навларга нисбатан 25-30 % ва ундан ҳам кўпроқ ҳосил олишни таъминлайди [2].
Олиб борилган илмий изланишлар натижасида яратилган арпанинг истиқболли янги навларини конкурс нав синовида ўрганиш Мезон, Ихтиёр, Нозиктам навларининг 2009-2010 йилларда гектаридан ўртача 3,97-5,42 тонна ёки андоза Болғали навига нисбатан 5,3-43,7 % кўп дон ҳосили берганлигини кўрсатди (жадвал).
1. Истиқболли навларнинг рақобат нав синовидаги тавсифи
                       _____________________________                         (Ғаллаорол, 2009-2010 й.й.)

Дон
Ўсим
1000 дона
Бошоқдаг
Бош бо-
Бошоқ
Гельминто
Навлар
ҳосилдорлиги
лик
дон
и дон
шоқдаги
узунли
спориоз

т/га
%
бўйи, см
вазни, г
сони
дон вазни, г
ги, см
билан касаллани- ши, %
Болғали (st.)
3,77
100,0
77,5
32,9
27
0,89
7,5
40
Мезон
5,29
140,3
84,8
40,8
43
3,38
7,1
30
Ихтиёр
5,42
143,7
79,0
37,2
42
3,15
6,6
35
Нозиктам
3,97
105,3
88,1
40,2
29
1,00
9,8
30
НСР га/т
0,21







Р%
1,2







Янги истиқболли навларнинг барчаси 1000 дона дон вазни бўйича андоза навдан кескин устунликка эга (андоза навда 32,9 г, янги навларда - 37,2-40,8 г). Бошоқдаги дон сони кўп қаторли Мезон ва Ихтиёр навларида 42-43 дона, икки қаторли Нозиктам навида 29 дона бўлган бўлса, андоза икки қаторли Болғали навида 27 донани ташкил этди.
Бош бошоқдан олинган дон вазни кўп қаторли истиқболли навларда (Мезон ва Ихтиёр) 2,45-2,68 г, икки қаторли Нозиктам навида 1,1 г бўлгани ҳолда, андоза навда атиги 0,89 г ни ташкил этди.
Дурагайлаш услубларидан фойдаланилган ҳолда, селекция кўчатзоридан танлов асосида ажратиб олинган андоза навга нисбатан эртапишар, касалликларга чидамли ем-хашак йўналишида Параллелум- 87/123, Параллелум-118, пивобоп йўналишида Нутанс-04-97 тизмалари амалий селекция ишларида фойдаланиш учун тавсия этилди. Олинган Параллелум-87/123, Параллелум-118, пивобоп йўналишида Нутанс-04-97 тизмаларининг навдорлигини ошириш натижасида Мезон, Ихтиёр ва Нозиктам навлари яратилди ҳамда ҳозирда мазкур навлар Давлат нав синовида синаб кўрилмоқда.
Мезон нави - Радикал (К-28821, Краснодар) х Рикотензе-483 (Зафар х 2039-282-63, Миср) намуналарининг дурагайидан якка танлаш йўли билан яратилган. Параллелум тур хилига мансуб бўлиб, бошоғи кўп қаторли, сариқ, қилтиғи узун, тишли. Бошоқдаги дон зич жойлашган. Дони ўртача, сариқ эллиптик шаклда. Ҳажм оғирлиги 640 г/л., 1000 та доннинг оғирлиги 40,8 г, поясининг бўйи 70-80 см, ётиб қолишга чидамли. Нав ўртапишар, бошоқлашгача жадал ўсади, касалликларга чидамли. Кузда экиш учун мўлжалланган. Экиш муддати октябр ойининг 2-чи ўн кунлиги, 140-150 кг/га уруғ ҳисобида. Нав ўғитларга талабчан. Ем-хашак йўналиши учун мўлжалланган.
Ихтиёр - Радикал (К-28821, Краснодар) х Болғали (Ўзбекистон) намуналарининг дурагайидан якка танлаш орқали яратилган. Параллелум тур хилига мансуб бўлиб, бошоғи кўп қаторли, сариқ, қилтиғи узун, тишли. Бошоқдаги дон зич жойлашган. Дони ўртача, сариқ эллиптик шаклда. Доннинг ҳажм оғирлиги 649 г/л., 1000 та доннинг оғирлиги 40,8 г, поясининг бўйи 60-65 см, ётиб қолишга чидамли. Нав ўртапишар, ривожланиш тури биологик баҳорги, факультатив типда куз ва баҳорда экиш учун тавсия этилади, касалликларга чидамли. Экиш муддати октябр ойининг 2-чи ўн кунлиги, 140-150 кг/га уруғ ҳисобида. Нав ўғитларга талабчан.
Нозиктам - Халқаро ИКАРДА (BIW04IN-1146) намуналаридан якка танлаш йўли билан яратилган. Нутанс тур хилига мансуб бўлиб, бошоғи икки қаторли, сариқ, қилтиғи узун, тишли. Навнинг пивобоплик хусусиятлари яхши. Дони ўртача, сариқ, эллиптик шаклда. Доннинг ҳажм оғирлиги 565 г/л.,
1000 та доннинг оғирлиги 44,6 г, поясининг бўйи 60-65 см, ётиб қолишга чидамли. Нав ўртапишар, ривожланиш тури кузги, касалликларга чидамли. Экиш муддати октябр ойининг 2-чи ўн кунлиги, 160-170 кг/га уруғ ҳисобида.
Тажрибалар асосида арпа нав намуналаридан ўзида қимматли хўжалик белгиларини мужассамлаштирган янги тизмалар ажратиб олинди. Улар орасидан суғориладиган ерларда андоза (Болғали) навига нисбатан эртапишар, касалликларга чидамли бўлган Параллелум-87/123, Параллелум- 118, пивобоп йўналиши бўйича Нутанс-04-97 тизмаларининг навдорлигини ошириш натижасида янги Мезон, Ихтиёр ва Нозиктам навлари яратилди ва қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясига топширилди. Ҳозирги даврда ушбу янги арпа навларидан давлат нав синовида яхши натижаларга эришилмоқда.
Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда арпа селекцияси соҳасида сўнгги даврларда олиб борилган илмий изланишлар самараси ва тадқиқотлар натижасида яратилган янги арпа навлари тўгрисида батафсил ёритилган.
Адабиётлар
  1. Маматқулов Т. Арпа селекциясини ривожлантиришнинг амалий асослари. // "Ғўза, беда селекцияси ва уруғчилигини ривожлантиришнинг назарий ҳамда амалий асослари" номли Республика илмий-амалий анжумани тўплами. Тошкент: Ўзбекистон ҒС ва УИТИ, 2009 й. 179-181 б.
  2. Абдукаримов Д.Т. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси нинг асосий йўналишлари, ютуқлари ва муаммолари // Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологиясининг муаммолари: Республика илмий конференцияси материаллари. Самарқанд: Сам.ҚХИ, 2006.-Б 6-8.
  3. Расулов Р.Р., Маматкулов Т., Ходжакулов Т. Селекционно-ценнме образцм ячменя для орошаеммх условий Узбекистана. Тр. по прикл. ботан. генет. и селекции., Л. 1985. т. 95. 70-74 с.
  4. Доспехов Б.А. Методика полевого опмта. М. 1985. 351 с.
  5. Аманов М.А., Уринбаев Т.Х. Устойчивость ячменей Узбекистана к неблагоприятнмм факторам средм. - Ташкент. Изд. ФАН, 1983. 104 с.
  6. Федин М.А. Сорт: генетика, селекция и индустриальная технология. Вестник с.-х. науки, 1983, №7. 44- 47 с.
  7. Юсупов Х., Болдирев К.Н., Умурзоқов А.А. Суғориладиган типик бўз тупроқларда кузги дон экинларини озиқлантиришда диагностика услубларини қўллашнинг самарадорлиги // Ўзбекистон шароитида ғалла, дуккакли дон ва ем-хашак экинлари селекцияси, уруғчилиги ва уларни етиштириш технологиялари. Т. 1993 й. 94-98 б.

скачать dle 11.3

20-04-2018, 14:54 126 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив