» » » АГРОИНЖЕНЕРИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ТАФАККУР ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

АГРОИНЖЕНЕРИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ТАФАККУР ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Muallif(lar): Т.Халмурадов, З.Жалилов, В.Аширов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




АГРОИНЖЕНЕРИЯ ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ТАФАККУР ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Т.Халмурадов, З.Жалилов, В.Аширов
Тошкент давлат аграр университети


Талабаларнинг ижодий тафаккури қанчалар мустақил бўлса, у шунчалик ташаббускор, ижодкор бўлишлиги, инсон тафаккурининг мустақиллиги, унинг ақлий ва маънавий камолотида юз бераётган ижобий ўзгаришлар мустақил фикрлашнинг баркамол инсонни шакллантиришдаги аҳамияти кўрсатиб ўтилган. Ижодий тафаккурни шакллантиришда таълимни ташкил этишнинг фаол ўқитиш усуллари, дидактик ўйинлар, мунозаралар, ғоя ва ижодий топшириқлар ҳимояси, кроссвордлар тузиш, муаммоли масалаларни ечиш,ижодий тадқиқот ишларини бажариш каби топшириқлардан фойдаланиш ижобий натижалар беришлиги ва бунда ўқитувчининг фаолияти “ҳакамлик” мақомини эгаллашлиги таъкидлаб ўтилган.
Калит сўзлар: Тафаккур, агроинженерия, мустақил фикрлаш, муаммоли вазият, ижодкорлик, интеллектуал кўникма, фаол ўқитиш усуллари.
Кириш. Юртимизда шаклланган узлуксиз таълим тизимибар­камол шахс ва юқори малакали мутахассисни тайёрлаш жараёнининг самарали ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади. 
Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида, шу жумладан, агроинженерия мутахассисларини тайёрлаш билан шуғулланаётган олий ўқув юрти талабаларининг касбга муносабати, мутахассис сифатида шаклланиши, касбий юксалиши ва баркамол инсон бўлиб етишишида ижодий тафаккур қобилиятларини ривожлантириш масаласи шубҳасиз, тадқиқ этишни талаб этадиган муаммолардан бирига айланди.
Мустaқил диёримиздa қaбул қилингaн “Тaълим тўғрисидa” ги қoнун бу сoҳaдa фaoлият кўрсaтувчи ҳaр бир рaҳбaр, ўқитувчи, тaрбиялoвчилaр зиммaсигa улкaн вaзифaлaрни қўймоқда. Дунё мaйдoнигa миллaт қудрaтини сaлoҳиятли, тeрaн фикрли фaрзaндлaримиз oлиб чиқaди. Бунинг учун прoфeссoр – ўқитувчилaр тaлaбaнинг интeллeктуaл сaлoҳиятини oшириш мaқсaдидa муттaсил излaнишлaр oлиб бoриши зaрур. Aйниқсa, агроинженерия фанларини ўқитишда талабаларнинг ижодий тафаккур  қобилиятларини ривoжлaнтириш тexнoлoгиясини aмaлиётгa тaдбиқ этилиши фикримизнинг дaлилидир. Талабаларни ижодий ва мустақил фикрлашга ўргатиш таълим жараёнида ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланиш орқали амалга ошади. Ушбу усуллар таълим сифатини ва ижодий фикрлашқобилиятларини ривoжлaнтиришда кафолатловчи асосий  омиллардан биридир.
Услублар ва материаллар. Кадрлар тайёрлаш миллий дастуринниг сифат босқичи талабларига биноан таълимни ташкил этишда фаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш ижобий натижалар бермоқда. Дарс жараёнида замонавий таълим усулларидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг фаоллиги ва дарсга қизиқиши ошади ҳамда ўтилаётган фанларга нисбатан ижобий муносабати шаклланади. Бунда талабалар  нафақат эшитиш, кўриш орқали билимларни қабул қилмасдан балки, мустақил фикрлаб, муаммонинг ечимини топади ва тушуниб етади. Бу жараёнда педагогнинг фаолияти аввалги анъанавий таълим технологиясидагидек “актёрлик” эмас, балки “дирижёрлик” ёки “ҳакамлик” мақомини эгаллайди. Ўқитувчи тайёр билимларни талабаларга етказмайди, балки билимларни мустақил эгаллаш сари йўл кўрсатади, натижада уларнинг тафаккур қобилияти ривoжлaниб, уни ижодкорликка, ихтирога ундайди.
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида “Қобилият” атамасига қуйидагича изоҳ берилган:  “Қобилият – инсоннинг индивиду­ал салоҳияти, имкониятлари. Қобилият билимдан кескин фаркланади, билим мутолаа натижаси ҳисобланади, қобилият  шахснинг психологик ва физиологик тузилишининг хусусияти саналади. Қобилият инсон томонидан кўникма ва малакаларнинг эгалланиши жараёнида такомиллашиб боради. Ҳар қандай қобилияттури шахсга тегишли мураккаб психологик тушунчадан ташкил топган бўлиб, у фаолиятнинг талабларига мутаносиб хусусиятлар тизимини ўз ичига олади. Шунинг учун қобилият деганда бирорта хусусиятнинг ўзини эмас, балки шахс фаолиятининг талабларига жавоб бера оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга эришишни таъминлашга имконият берадиган хусусиятлар синтезини тушунмоқ лозим” [3].
Хўш, талабалар ва ёш тадқиқотчилар келажакда ўзининг илмий фаолиятида асқотадиган билим, кўникма ва малакани қандай йўллар билан эгаллайди, ижодий тафаккур қобилиятини қай йўсинда ошириб боради? Шу хусусда  фикр юритамиз.
Маълумки, агроинженерия талабалари ўз мутахассисликлари бўйича таянч фундаментал ва амалий билимларни бакалав­риат босқичида олади. Масалан, агроинженерия соҳасида таҳсил олаётган талабалар ўсимликшунослик, биология, кимё, тупроқшунослик, деҳқончилик, математика, физика, механика, ма­шина ва механизмлар назарияси, машина деталлари, қишлоқ хўжалиги машиналари каби фундаментал фанларни ўрганади. Шунингдек, лаборатория ва дала амалий тажрибаларида қатнашадилар, турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техника воситаларини ишлатиш ҳамда таъмирлащда иштирок этадилар. Пировардида олий ўқув юртида олган билимларини дипломли аг­роном ва муҳандис-механик сифатида амалиётнинг аниқ йўналишида, яьни экинларни етиштириш ва қишлоқ хўжалигини механизациялашда қўллай билиш кўникмаларини эгаллайдилар. Бундай ҳолатда уларнинг муваффақиятли ишлаб кетиши албатта, ижодийтафаккур қобилиятларининг шаклланганлигига бевосита боғлиқдир
Ижодий тафаккур қобилиятларини ривожлантириш муаммоси бўйича даҳоларнинг айрим фикрларини келтириб ўтишни лозим деб топдик.
“Мен фикрлаётирман, демак, яшаяпман” деган экан қадимги машҳур риёзиётчи Рене Декарт.
“Қўлгатушганини эмас, обдон танлаб-саралаб ўқинг. Дид ва тафаккурингизни тарбияланг” (Тургенев, русёзувчиси).
“Илм нафақат билим, балки онг ҳамдир, яъни билимдан қай йўсинда фойдалана билиш уқуви ҳамдир” (Ключевский, рус тарихчиси).
Бу муаммо бўйича устозимиз техника фанлари доктори, профессор М.Тошболтаевнинг фикрларини келтириб ўтмоқчимиз: “Ўқиб– ўрганганларингнинг моҳиятини англаб етсанг ва уларни бошқаларга тушунтира олсанг – зиёли ҳисобланасан.
Ўқисанг–у, аммо уқмасанг – ўқиганинг бефойда, уқсанг–у, аммо ўқимасанг – уқувингдан не фойда.
Баъзи олимлар: "Биз истеъдодлимиз, аммо уни кўрсатишга етарли шароит йўқ", деб нолишади. Барча зарур шарт – шароитларни яратиб берсангиз, уларда истеъдод тугул, қобилият ҳам йўқлиги маълум бўлиб қолади.
Олмосга сайқал берилса бриллиантга айлангани каби, иқтидорли олим билим чегарасини кенгайтириб, илмини сайқаллаштириб бораверса, бора–бора серқирра истеъдодга айланади”[2].
Талабаларнинг ижодий тафаккури қанчалар мустақил бўлса, у шунчалик ташаббускор, ижодкор бўлади. Инсон тафаккурининг мустақиллиги, унинг ақлий ва маънавий камолотида юз бераётган ижобий ўзгаришлар мустақил фикрлашнинг баркамол инсонни шакллантиришдаги аҳамиятининг нихоятда юксаклигини белгилайди
Тафаккур – инсон миясида содир бўладиган жараёндир. Сезги органлари ожизлик қилган пайтларида одам ва олам хусусиятлари тафаккур орқали ўрганилади. Инсон фикрлаш жараёнида ўзи кўрган, сезган, тасаввур этган нарса ва ходисаларнинг тўғрилигини аниқлайди. Талабанинг ички дунёси қанчалик бой, дунёқараши кенг, билими қай даражада юқори бўлса, унинг фикрлари, хулосалари, савияси ҳам шунча асосли бўлади. Шу сабабдан, олийгоҳларда фан асосларидан билимлар бериш билан бир қаторда талабаларнинг келгуси фаолиятида ижодий меҳнат қилишга зарур кўникма ва малакаларни эгаллашларини таъминлаш зарурдир. Айниқса, бу борада агроинженерия ўқув предметларини ўрганишда кенг имкониятлар мавжуд. Бошқача қилиб айтганда, техник тушунча ва қоидаларни ўрганиш, техник ва технологик масалаларни ечиш, техник ечимларни лойиҳалаш ва уни исботлаш, каби интеллектуал жараёнлар талабаларни ижодий фикрлашга ўргатиш имкониятларини яратиш заруриятини тақозо этади.
Ижодий фикрлаш бу англанган ҳолда таҳлилий фикрлашдир. Бунда маълумотлар оддий тушуниш боскичининг якунловчиси эмас, балки бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Ижодий фикрлашни эгаллаб, инсон у ёки бошқа ғоялар билан танишади ва уларни амалга оширишда мумкин бўлган оқибатларни ўрганади. Ижодий фикрлаш - мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, унда талаба маълумотларни қабул қилади, ундан асосийсини ажратади, таққослайди, гуруҳлайди ва бу жараён қарор қабул қилиш хамда  тўғри хулоса чиқариш билан якунланади. Ижодий фикрлаш - ғояларни ва имкониятларни ижодий бирлаштириш, маълумотларни тушуниш ҳамда қайта қуришдек бўлган мураккаб жараёндир. Бу бир вақтда ва бир неча босқичларда содир бўладиган актив ва интерактив идрок этиш жараёнидир. Психологик тадиқиқотлардан маълумки, ижодий тафаккур ҳар қандай ёшда ҳам содир бўладиган мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, бу жараённи ривожлантириш ўспирин ёшида жуда катта самара беради.
Тадқиқот натижалари. Ижодий тафаккур қобилиятини ривожлантириш асосида дарс ўтиш 3 босқичли моделдан иборат бўлади. Булар илгари олинган билимларни қайта эсга олиш; янги мавзуни ўрганиш; янги билимларни ижодий фикрлаб мустаҳкамлашдир.
Ўқувчиларнинг тафаккур жараёнини ўрганиб чиқиб шуни эътироф этиш керакки, танқидий тахлил жараёни мунтазам ва тизимга солинган бўлиши лозим деб таъкидлаш мумкин. Бу жараён фақатгина олинаётган маълумотларни тўғри тушуниб олишга ёрдам берибгина қолмай балки, кейинги мустақил фикрлаш ва шу асосда янги билимлар олиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилиши керак. Биринчи босқичда, яъни, таълим бериш жараёнида дарснинг ижодкорликка ундайдиган тузилмасини қуришни йўлга қўйиш керак.
Иккинчи босқичда талаба янги ғоялар ва маълумотларни қабул қилади. Бу маълумотларни у дарсликни ўқиш, мультимедия воситаларини томоша қилиш, хабарларни эшитиш ёки тажрибалар ўтказиш орқали олади. Бу босқич давомида талаба топшириқларни бажаришда мустақил, фаол ва ижодкорона иштирок этиши керак.
Учинчи босқич фикрлашдир. Бу босқични таълим бериш жараёнида кўпинча эътибордан четда қолдирадилар, лекин бу босқич ҳам бошқалари каби муҳим ҳисобланади. Айнан шу даврда талабалар янги билимларни мустаҳкамлайдилар ва ўз тасаввурларига янги тушунчалар киритиш учун ҳаракат бошланади ҳамда мустақил тафаккур кўникмалари шаклланади.
Ушбу босқичда тадқиқий мустақил ва ижодий тадқиқот ишлари катта аҳамият касб этади. Тадқиқий мустақил иши талабада унинг муаммосини кўра олиш куникмасини, уни мустақил ифодалай олиш, фаразни белгилаб олиш, муаммонинг ҳал қилиниш режасини ишлаб чиқиш ва уни ҳал қилиш малакасини ривожлантиради.
Ижодий тадқиқот ишларида эса асосий вазифа муаммоли вазиятнинг юзага келишини тақозо қиладиган шароит яратишдан иборат бўлади.
Муаммоли вазият муайян педагогик усуллар орқали мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. У билиш мақсадлари махсус тақозо этадиган интеллектуал таранглик ҳолатидир. Бундай вазият негизида аввал ўзлаштирилган билим кўлами ва янги юзага келган вазифани ҳал қилиш учун ақлий ва амалий ҳаракат усуллари ётади. Талаба томонидан олинган янги билимлар аввалги билимлар билан боғланмаса, ақлий машакқат муаммоли бўлмайди. Бундай машақкат ақлий изланишни кафолатламайди.
Муаммоли вазиятнинг белгилари қуйидагилар:
• талабага нотаниш бўлган фактнинг мавжуд бўлиши;
• вазифаларни бажариш учун талабага бериладиган йўриқлар, юзага келган билиш машаққатни ҳал килишда уларнинг шахсий манфаатдорлиги (мотив).
Муаммоли вазиятни фикрий таҳлил қиладиган бўлсак, у мустақил ақлий фаолиятдир. У талабани интеллектуал машақкат келтириб чиқарган сабабларни тушунишга ва фаол фикр юритишга олиб келади. Бунда энг  аввало муаммоли вазият юзага келади, сўнгра ўқув муаммоси шаклланади.
Талаба ўз фаолиятида тайёр намуналардан озод бўлган ҳолда масаланинг ҳал қилиниш йўлларини қидиради, тадқиқ қилади. Бундай ишлар сирасига эксперимент қўйиш, жиҳозлар, макетлар, механизм, машина ва дастгоҳларни лойиҳалаш билан боғлиқ бўлган вазифалар киради.
Шуни таъкидлаш керакки, топшириқлар ечимини дарснинг таълимий ва ривожлантирувчи мақсадларига мослаштирган ҳолда талабани ижодий фикрлашга йўналтира билиш педагогнинг махоратига боғлиқ. Педагог хар бир ўқув машғулотларида янги натижаларга  кўмаклашадиган  методларни қўллаши зарур. Билим олишда, янги мавзуни ўзлаштиришда, талабанинг ўзи иштирок этса, уларни ўзи кашф этсагина, олган билимларининг кўламини кенгайтиради. Вахоланки, ундай иш олиб бориш талабаларда чуқур билим хосил қилиш билан бирга, уларда ўқув муаммоларини мантиқий жиҳатдан мустақил ва ижодий ёндошган ҳолда ҳал этиш интеллектуал кўникмаларини шакллантиради.
Хулоса. Агроинженерия фанларини ўқитишда талабалар ижодий фикрлашларини ривожлантиришга доир кўплаб адабиётлар ва илмий - услубий ишланмалар чоп этилган бўлсада, аммо улардан фойдаланиш савияси камроқ бўляпти. Тўғри педагог ўзининг ўкитиш методикасини ўзи белгилайди, аммо дарс жараёнида қўлланиб келинган анъанавий усуллар талабани дарсдан бездиради, ўрганилиши керак бўлган мавзуни фақат баҳо олиш учунгина ўзлаштиради, суст тингловчига айлантиради. Шу сабабдан педагог дарсни қизиқарли ва мазмунли ўтиши учун доимо изланишда бўлмоғи, янгидан - янги илғор дарс усулларини таълим жараёнига киритмоғи лозим. Ранг-баранг усуллар, ўйинлар, мунозаралар, ғоя ва ижодий топшириқлар ҳимояси, кроссвордлар тузиш, муаммоли масалаларни ечиш,ижодий тадқиқот ишлари каби топшириқлар талабаларнинг   дарсга муносабатини, қизиқишини оширади [1]. Булар эса, ўз навбатида талабаларнинг ижодий тафаккур қобилиятлари шаклланишини кафолатлайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Голиш Л.В. Таълимнинг фаол усуллари: мазмуни, танлаш ва амалга ошириш. – Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2001. – Б. 20-36.
2. Тошболтаев М. Олим, илм, кашфиёт ва тараққиёт. Тошкент: Фан, 2012. 152 б.
3. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент: Ўзбекистон  миллий энциклопедияси, 2006. 11-жилд. – Б. 31.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:09 317 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив