» » » БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛЛАРИ

БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОМИЛЛАРИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam



БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ УРУҒЧИЛИК
ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ  ОМИЛЛАРИ



С.Ғайбуллаев, Р.Сиддиқов, М.Жўраев,
А.Маматкулов Сугориладиган ерларда
ғалла ва дуккакли ўсимликлар
ИТИ Ғаллаорол филиали


Уруғчилик-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг махсус тармоғи бўлиб, асосий вазифаси хўжаликларни юқори сифатли навдор уруғлар билан таъминлашдир. Уруғчилик фани навдор уруғликни кўпайтириш, унинг соф ҳолда бўлишини (нав тозалигини) таъминлаш, навнинг ирсий, хўжалик-биологик белги хусусиятларини барча чоралар билан яхшилаш каби масалаларни ўз ичига олади.
Ғаллачиликни ва бошқа экин турларини ривожлантириш учун биринчи навбатда уруғчиликни тубдан яхшилаш, турли тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган ҳосилдор сифатли дон берадиган навларни танлаш, уруғини кўпайтириш ва тезлик билан ишлаб чиқаришга жорий этиш ва шу йўл билан ғалла ҳосилдорлигини 25-30 фоизга ошириш мумкин.[3].
Ҳар минтақа учун мос келадиган ғалла ва ем-хашак экинларини танлаш ва уруғчиликни йўлга қўйиш, маҳалий тупроқ-иқлим шароити учун мақбул етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш лозим бўлади [2].
Деҳқончиликда унумдорликни ошириш аввало серҳосил нав, сара уруғ танлаш, юқори агротехнологик қоидаларига эътибор қаратилиши керак [1].
Навнинг ишлаб чиқариш жараёнида ўз сифатларини сақлаб қолиши элита уруғлик иши сифатига, нав камчиликларини тузатишда унинг сифатининг кўп йиллар мобайнида сақлаб қолишга эришишга боғлиқдир. Уруғчиликда ишнинг тўғри йўлга қўйилиши ғаллачиликнинг иқтисодий самарасини маълум даражада белгилайдиган омилдир.
Илмий текшириш савияси янги навлар яратиш билан бирга уруғлик сифатини яхшилаш масалаларини ҳал этишдан иборатдир.
СЕҒДЎИТИ Ғаллаорол филиалида лалмикорликда бошоқли ва бошқа (дуккакли дон, ем-хашак, мойли) экинларнинг селекция жараёнида янги серҳосил навларини яратиш билан бир қаторда уларнинг бошланғич уруғчилик тизими ҳам тўлиқ йўлга қўйилган. Республикамиз лалми минтақалари ва сувли майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг "Тезпишар", "Сурхак-5688", "Санзар-6", "Зумрад", "Баҳодир", "Дўстлик", "Кўкбулоқ", "Санзар-8", "Оқ буғдой", қаттиқ буғдойнинг "Макуз-3", "Жавоҳир", "Мелянопус- 170", "Леукурум-3", арпанинг эса "Лалмикор", "Саврук", "Унумли арпа", "Мавлоно", "Қизилқўрғон", "Хонақоҳ" навларининг бошланғич уруғчилиги тўлиқ тизимда олиб борилмоқда. 2010 йилда юқорида кўрсатилган нвлардан кўпайтириш питомнигида режадаги жами 45 тонна 1-йилги кўпайтириш уруғлари етиштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 сентябр 2009-йилдаги ПҚ № 1183 сонли "2010 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари" тўғрисидаги қарори ва ЎзҚХИИЧМ нинг 2009 йил 16 ноябр буйруғига асосан филиалда 2010 йилда суғориладиган ерларда режадаги 420 тонна лалмикор ерларда эса 600 тонна супер элита уруғлари етиштирилди ва уруғчилик хўжаликларига тарқатилди.
Бу ерда шу нарсани таъкидлаш лозимки, СЕҒДЎИТИ Ғаллаорол филиали томонидан суғориладиган ва лалми майдонлар учун етарли уруғлик етказиб бериш мақсадида "Замин-1" нави Жиззах вилояти Зафаробод тумани "Қанғли " фермер хўжалигида 60 гектар, "Москвич" нави Пахтакор тумани "Семуруғ" фермер хўжалигида 50 гектар майдонга ва лалмикор ерларда "Санзар-6" нави Ғаллаорол ДНС участкасида 40 гектарда, Д.Йўлдошев СИУнинг "Маданият" фермер хўжалигида 20 гектарда "Унумли арпа", Соҳибкор СИУсининг "Бахтиёр Жиянбоев" фермер хўжалигида 2 гектарда "Замин-1" нави, "Сурхак-5688" навининг Ғаллаорол агрофирмаси "Усмонов Жамол" фермер хўжалигида 40 гектарда, Т.Худоёров СИУсида "Абдулла ҳожи ота" фермер хўжалигида 25 гектарда, Кўкбулоқ СИУсидаги "Аброр-Асқар" фермер хўжалигида 50 гектарда, Бахмал тумани "Бахмал" СИУсининг "Суюнбой ота" фермер хўжалигида 49 гектарда ва "Музбулоқ" фермер хўжалигида 51 гектарда супер элита уруғлари илмий-амалий ҳамкорлик шартномаси асосида етиштирилди.
Филиалда супер элита уруғлари етиштириш қуйидаги тартибда амалга оширлмоқда, яъни бошланғич жараёнда республиканинг супер элита уруғлигига бўлган талабидан келиб чиқиб, юқори авлодли, нав тозалиги яхши бўлган уруғлик майдонларидан якка танлаш усулида 1500 донадан 2000 донагача навнинг типик бошоқлари танлаб олинади ва биринчи авлод синовида ҳар бир бошоқ қайтариқсиз экилади. Бу 1-йилги авлодлар уруғчилик питомниги танлаш ишлари ўтказилади. Танлаб олинган ўсимлик уруғлари йиллар бўйича навбатланган ҳолда 2-йилги авлодлар уруғчилик ва кўпайтириш питомнигида кўпайтирилиб суперэлита уруғлари олиш учун экилади.
Бу усулдан ташқари истиқболли серҳосил навлар уруғини ишлаб чиқаришга тезкор жорий этиш учун оммавий танлаш усули ҳам фойдаланилади. Бунда ғалла майдонларида бошқлар ялпи танланиб, олинган уруғлар кўпайтириш питомнигига ва ундан олинган уруғлар суперэлита олиш учун етиштирилади.
Республикада уруғликка бўлган талабнинг долзарблигини ҳисобга олиб, 2010-2011 йилларда бошланғич ғалла уруғчилик ишларида якка ва оммавий танлаш усулларидан фойдаланиб, "Санзар-6" нави 4 гектар майдонга, 2011 йилдан истиқболли нав сифатида лалми майдонларда экиш учун Давлат реестрига киритилган "Бахмал-97" нави 9 гектар майдонга суперэлита олаш учун экилди.
Шундай қилиб, бошланғич уруғчиликнинг асосий мақсади районлаштирилган ва истиқболли деб топилган навларнинг нав тозалигини, белги хусусиятларини, юқори ҳосил бериш қобилятини, иссиқликка, совуққа, касалликларга чидамли авлодларини сақлаб қолган ҳолда ҳосилдорликни кўтариш ва кўпайтиришдан иборатдир. Филиалда шу мақсадни амалга ошириш учун режа асосида иш олиб борилмоқда.
Аннотация. Мақолада бошоқли дон экинларининг бошлангич уруғчилик тизимини олиб бориш ҳамда лалми ерларда юқори сифатли уругларга бўлган талабни инобатга олиб, танлаш усулларидан самарали фойдаланган ҳолда районлаштирилган навларнинг юқори репродукцияли уруғларини етиштириш омиллари келтирилган.
Адабиётлар
  1. Бекназаров Н.Б., К.Э.Эшмирзаев, Б.Ю.Юсупов. Лалмикорликда буғдой навлари ва уруғчилик муаммолари. Ўзбекистон шароитида ғалла, дуккакли дон ва ем-хашак селекцияси, уруғчилиги ва уларни етиштириш технологиялари. Тошкент, 1993 й.
  2. Эшмирзаев К.Э. Ғаллачилик соҳасидаги илмий изланишлар. Бошоқли дон, дуккакли ва ем- хашак экинлари ҳосилдорлигини ошириш муаммолари. Тошкент, 1994 й.
  3. Ғайбуллаев С., И.М.Рахматов, Б.Эшдавлатов. Уруғчиликка эътибор-юқори ҳосил ва даромад манбаи. Қарши-2002 й.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 16:20 147 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив