» » » ҒАЛЛА АГРОБИОЦЕНОЗИДАГИ ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРНИНГ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

ҒАЛЛА АГРОБИОЦЕНОЗИДАГИ ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРНИНГ СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланиш  истиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


ҒАЛЛА АГРОБИОЦЕНОЗИДАГИ ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРНИНГ
СЎРУВЧИ ЗАРАРКУНАНДАЛАР МИҚДОРИНИ
КАМАЙТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ


З.А.Пўлатов, А.А. Уразбаев, З.Б.Бекчанов,
Д.М.Алиматов Ўзбекистон ўсимликларни
ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти


Зараркунанда ҳашаротларни ўрганиш мобайнида уларнинг табиатдаги миқдорини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган энтомофагларини ҳам ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, энтомофагларнинг табиий шароитда зараркунандалар миқдорини назорат қилишдаги аҳамияти беқиёсдир. Улар ўз имкониятларига яраша, фаоллик даражасига қараб, зараркунандаларнинг миқдорини тартибга солиб туришда муҳим аҳамиятга эга. Энтомофагларнинг табиий популяцияларини зараркунандалар миқдорини камайтиришдаги аҳамиятини ҳисобга олиш уйғунлашган ҳимоя қилишнинг муҳим шартларидан биридир. Шунинг учун ғалла экинларида энтомофаглар комплексини, уларнинг тур таркибини, ривожланиш ва озиқланиш хусусиятларини, зараркунандалар билан ўзаро муносабатларини, боғлиқликларини ўрганиш ва таҳлил қилиш самарали, атроф-муҳитга безарар ҳимоя тизимини ишлаб чиқишга асос бўлади. Барча қишлоқ хўжалик экинлари биоценозида табиий энтомофаглар ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар зараркунанда ҳашаротлар миқдорини камайтиришда бош омил бўлиб ҳисобланади. Табиий кушандалар йиртқичлик ва паразитлик қилиб, баъзан касаллик туғдирувчи микроорганизмлар шаклида зараркунандаларни нобуд қилади.
Ғўзада фойдали ҳашаротларнинг ўсимликларни кимёвий аралашувсиз ҳимоя қила олиш миқдори 100 та ўсимликда 250-300 энтомофаг учраши деб таъкидланади. Бу миқдор комплекс зараркунандалар учун белгиланган бўлиб, айрим зараркунандалар учун бу кўрсаткич бошқача кўриниш олади. Мисол учун ғўза тунлами 30-35% паразитлар билан зарарланганда 100 та ўсимликда 200 йиртқич энтомофаг учраши қониқарли ҳисобланса (Нарзиқулов ва б., 1977), ширалар 40-50% паразитлар билан зарарланганда бу кўрсаткичнинг 40-50 та энтомофагга тенг бўлиши кимёвий кураш воситаларидан фойдаланмаслик имконини беради (Максумов, Нарзиқулов, 1981; Ҳасанов ва б., 2002).
Юқоридагилардан келиб чиқиб ғалла экинлари сўрувчи зараркунандалари энтомофагларининг тур таркиби ва аҳамиятини йўналишли кузатувлар асосида аниқладик. Ўзбекистон шароитида ғалла экинларига зарар келтирувчи сўрувчи зараркунандалар табиий кушандаларининг тур таркиби ва ушбу зараркунандалар миқдорини камайтиришдаги аҳамиятини ўрганиш бўйича ўтказган тадқиқотларимизда далалардан сўрувчи зараркунандалар билан озиқланаётган энтомофаглар йигиб келиниб лаборатория шароитида энтомофагларнинг турларини аниқлаш учун фиксаторларда (5 % ли формалин ёки 70 % ли спирт ва 4% ли глицерин аралашмаси) сақланди.
Зарарли хасванинг фаол табиий кушандаларидан қуйидагилар қайд қилинди: теленоминлар: Telenomus chloropus Thoms., Telenomus sokolovi Mayr., Trissolcus grandis Thoms., Trissolcus simony Mayr., Trissolcus viktorovi Kozl.; фазия пашшалари: Alophora (Phasia) subcoleoptrata L., Helomyia lateralis Meig., Phasia crassipennis F., Clytiomyia hulluo F.
Украина иқлим шароитида Н.П.Дядечко ва б. (1971) маълумотларига кўра, трипс кушандаларининг 19 тури аниқланган. Бизнинг тадқиқотларимиз давомида эса трипслар билан 27 турга мансуб энтомофаглар озиқланишини аниқладик, булар: Aeolothripidae оиласига мансуб Aeolothrips intermedius Bagn. тури; Anthocoridae оиласига мансуб Orius niger Wolf., Orius albidipennis Reut., Orius minutes. турлари; Nabidae оиласига мансуб Nabis ferus L., Nabis palifer Seid. турлари; Miridae оиласига мансуб Deraeocorus punctulatus Fall., Campylomma diversicorne Reut., Campylomma verbasci Mey. турлари; Coccinellidae оиласига мансуб Adalia bipunctata L., Adonia variegata Goeze., Coccinella septempunctata L., Coccinella undecimpunctata L., Scymnus frontalis F., Propylaea 14-punctata L., Semiadalia undesimpunctata L., Brumus octocingatus. турлари; Chrysopidae оиласига мансуб Chrysopa carnea Steph., Chrysopa septempunctata Wesm.,
Chrysopa abbreviate Curt., Chrysopa albolineata L., Chrysopa vettata W. турлари; Syrphidae оиласига мансуб Paragus spp., Sphaerophoria spp., Ischiodon scutellaris F., Episyrphus balteatus Deg., Syrphus spp. турларидир.
Ғалла экинларига зарар келтирувчи шираларнинг хонқизи қўнғизлари, олтинкўзлар, сирфид пашшалари каби 20 дан ортиқ турдаги ашаддий кушандалари-йиртқич ва паразит энтомофаглари мавжуд (Пукинская, 1981; Яркулов, 1995; Бекберганова, 2003; Ҳайитов, Пўлатов, Даминова, 2006; Ҳайитов, Даминова, Пўлатов, 2008).
Бизнинг тадқиқотларимизда эса ғалла экинларига зарар келтирувчи шираларнинг 17 турга мансуб энтомофаглари аниқланди: Coccinellidae оиласига мансуб Coccinella septempunctata L., Agalia bipunctata L., Propylaca quatuordecimpunctata L., Adonia variegate Goeze турлари; Syrphidae оиласига мансуб Syrphus corollae F., Sphaerophoria rueppelli Wd., Scaeva pyrastri L., Paragus tibialis L., Aphidoletes aphidimysa Rond. турлари; Chrysopidae оиласига мансуб Chrysopa carnea Steph., Chrysopa septempunctata Wesm., Chrysopa dubitans Mehachian турлари; Nabidae оиласига мансуб Nabis ferus L. Anthocoridae оиласига мансуб Orius niger Wolf. турлари учради ва визилдоқ қўнғизлар, йиртқич ўргимчаклар турлари ҳамда касаллик туғдирувчи микроорганизмлардан Entomophtora thaxteriana Petch. замбуруғи учради.
Тадқиқотларимиз давомида табиий энтомофагларнинг ғалла биоценозида учраши турлича бўлиши аниқланди. Йиртқич энтомофаглардан асосан хонқизи қўнғизлари, сирфид пашшалари, олтинкўзлар, теленомус тухумлари ва йиртқич трипслар кўп миқдорда учраган бўлса, қандалалар, визилдоқ ва стафилин қўнғизлари, фазия ва галлица пашшалари ҳамда ўргимчаклар кам сонда учради (жадвал).
Хулоса қилиб айтганда, йиртқич энтомофаглар ичида хонқизи қўнғизлари барча табиий кушандаларга нисбатан доминант тур ҳисобланади. Хонқизи, олтинкўзлар, сирфид пашшалари, теленомус тухумхўрлари ва йиртқич трипслар ғалла экинларига зарар келтирувчи сўрувчи зараркунандалар миқдорини камайтиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Жадвал
Ғалла биоценозида йиртқич энтомофагларнинг учраши
___________________________________________________________ Тошкент вилояти, 2008-2010 йй.
Лотинча номи
Узбекча номи
Биоценозда учраши
1
Coccinellidae
Хонқизи қўнғизлари
+ + +
2
Syrphidae
Сирфид пашшалари
+ + +
3
Chrysopidae
Олтинкўзлар
+ + +
4
Scelionidae
Теленомус тухумхўрлари
+ + +
5
Aeolothripidae
Аелотрипслар
+ + +
6

Фазия пашшалари
+ +
7
Aphydoletes aphidimiza R.
Галлица пашшалари
+ +
8
Carabidae
Визилдоқ қўнғизлар
+
9
Abaneedae
Йиртқич ўргимчаклар
+
10
Anthocoridae
Йиртқич қандалалар
+
11

Стафилин қўнғизлари
+
Шартли белгилар:+ кам; ++ ўртача; +++ кўп миқдорда учрайди.

Ғаллазорларда сўрувчи зараркунандалар оммавий ривожлана бошлаган даврда энтомофаглар ҳам пайдо бўлади. 2008-2010 йилларда фойдали ҳашаротларнинг ривожланишини ўрганиш мақсадида кузатувлар олиб бордик. Бу далаларда табиий кушандаларнинг пайдо бўлиши ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 10-120С дан ошганда кузатила бошланди. Энтомофаглар миқдорини ҳисобга олишда энтомологик матрарлардан фойдаландик. 2008 йилда табиий кушандалар миқдори зараркунандалар миқдорига боғлиқ ҳолда ўзгариб турди. Тажриба ўтказган майдонларда май ойининг бошларида ўртача бир пояга 1-1,5 дона энтомофаг тўғри келган бўлса, май охири ва июн ойининг бошларигача 1,5-2,0 дона бўлиши кузатилди. 2009 йилда ғаллазорларда сўрувчи зараркунандалар миқдорининг камайиши билан табиий кушандаларнинг миқдорининг ҳам камайиши кузатилди, лекин улар буғдой ўрими бошлангунча шу биоценозда доим учраб турди.
Кузатув натижаларига кўра ғаллазорларда зараркунандалар миқдори ошиши билан табиий кушандалар миқдори ҳам ўзгариб туради. Бу энтомофаглар ичида хонқизи оиласига мансуб турлар доминант тур сифатида кўп учрайди.
Бу энтомофаглар ичида хонқизи, олтинкўз ва сирфид пашшалари бир кунда ўртача 135-250 дан кўпроқ зараркунандаларни нобуд қилиши билан ажралиб турди. Табиий кушандаларнинг ғаллазорларда пайдо бўлиши сўрувчи зараркунандаларга нисбатан кечроқ кузатилсада, лекин улар бошоқли дон экинлари ўрими бошлангунга қадар шу биоценозда яшайди. Бунга сабаб ғалла сўрувчи зараркунандаларидан ташқари буғдойзорларда яна бошқа зараркунандалар (шилимшиқ қурт, швед пашшаси, ғалла бургалари, арракашлари ва б.,) нинг ҳам кўплаб бўлишидир.
Аннотация. Мақолада сугориладиган галла агробиоценозидаги асосий табиий кушандаларнинг тур таркиби ва уларнинг сўрувчи зараркунандалар миқдорини камайтиришдаги аҳамияти ёритилган.
Адабиётлар
  1. Бекбергенова        З.О. Естественнме враги тлей в условиях Южного Приаралья // Ўзбекистон Фанлар академиясининг 60 йиллигига бағишланган Респ. ёш олим. ил. конф. мат. - Тошкент, 2003. - С.104-105.
  2. Дядечко            Н.П., Рубан М.Б., Ситченко Н.Н. Энтомафаги пшеничного трипса // Заш. Раст.- 1971.- №10.- С.22-23.
  3. Максумов     А.Н., Нарзикулов М.Н. Интегрированная зашита хлопчатника от вредителей / Под ред. А.Н.Максумова и М.Н.Нарзикулова.-Душанбе: Дониш, 1981.-С.42-51.
  4. Нарзикулов             М.Н., Умаров Ш.А., Жуманов Б. Роль паразитов хлопковой совки в регуляции ее численности в агробиоценозе хлопчатника. - В кн. Основм интегрированной зашитм хлопчатника от вредителей и болезней в Средней Азии.-Душанбе: Дониш, 1977.- С.35-43.
  5. Пукинская   Г.А. Использования природнмх популяций энтомофагов и интегрированной борьбе с тлями на зерновмгс культурах/ Интегрированная зашита зерновмгс культур. - М.: Колос, 1981. - С.112-119.
  6. Хайитов            Э.И., Пўлатов З.А., Даминова Д.Б. Табиий кушандалар // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. - 2006. - №2.- Б.22-23.
  7. Хайитов            Э.И., Даминова Д.Б., Пулатов З.А. Энтомофаги злаковмгс тлей в Узбекистане // Зашита и карантин растений. - 2008. - №4. - С.54-55.
  8. Хасанов            Б.О. ва б. Ғўзани зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш. - Тошкент: Университет, 2002. - Б.106-107.

скачать dle 11.3

25-04-2018, 16:44 297 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив