» » » СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАНУБИЙ ХУДУДИ СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ҲОЛАТИ

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАНУБИЙ ХУДУДИ СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ҲОЛАТИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланиш  истиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАНУБИЙ ХУДУДИ СУҒОРИЛАДИГАН
ТУПРОҚЛАРИНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ҲОЛАТИ



ЎзР ФА академиги Ж. Сатторов,
А.Каримбердиева, Б.Атоев,
М.Эгамбердиева Тупроқшунослик
ва агрокимё ИТДИ


Кириш. Сурхондарё вилоятининг жанубий туманлари жойлашган худуд табиий географик жиҳатдан кескин фарқ қилади. Бу худуд Сурхон, Шеробод дарёлари ёйилмаларининг периферия қисмида ва Аму- Дарёнинг аллювиал террассасида жойлашган (1).
Асосий фарқ қиладиган жараёни иқлими иссиқ, грунт сувлари яқин жойлашган. Шу муносабат билан бу худудда фаол ўтлоқланиш, шўрланиш жараёнлари бормоқда ва тупроқларнинг 90 фоизини ўтлоқ тупроқлар ташкил қилади (2). Тупроқларнинг агрокимёвий ҳолати ва хоссалари тез ўзгарувчан ҳисобланади. Чунки уларга қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши жараёнида табиий шароит ва қўлланилаётган агротехнологиялар катта таъсир кўрсатади. Буларга иқлим (ҳарорат, ёғин-сочинлар), ерга ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, ҳар йили ўсимликнинг ҳар хил қисмларини тупроқда қолиши, уларни гумификация ва минерализация жараёнлари ва бошқаларидир.
Табиий шароитни оладиган бўлсак, энг аввало худудни географик ўрни, рельефи, тупроқ она жинси, гидрогеологик шароитлари, иқлими тупроқ агрокимёвий хоссаларига таъсир қилувчи кучли омиллар ҳисобланади.
Тадқиқот услубиёти. Тадқиқотлар Сурхондарё вилоятининг жанубий туманлари (Қизириқ туманининг "С. Тангиров", Шеробод туманининг "Ражаб бобо Рустам", Жарқўрғон туманининг "Исломбек", Музрабод туманининг "А. Ханаева" ва "А.Рахмонов", Ангор туманининг "Фидоий ангор", Термиз туманининг "Саловат" фермер хўжаликлари) да олиб борилди (3).
Экспедиция жараёнида фермер хўжаликларининг умумий ва экиладиган ер майдонлари, экиладиган экинлар, бериладиган ўғит, сувларнинг йиллик меъёрлари ҳақида статистик маълумотлар тўпланди. Аниқ агрокимёвий услуб билан тупроқ намуналари олинди.
Тупроқ намуналари ТАИТДИ лабораториясида майдаланди ва кимёвий анализ ўтказилиб тупроқларда гумус, умумий ва ҳарактчан азот, фосфор ва калий элементлари аниқланди.
Тупроқ таркибида гумус ва умумий ва ҳаракатчан шаклдаги азот, фосфор ва калийнинг миқдорини аниқлаш, Ўзбекистон пахтачилик институтининг қўлланмасида берилган услублар билан олиб борилди (4). Тадқиқотларда олинган натижаларнинг ишончлилик даражаси (хатолар фойизи) Б.А. Доспеховнинг усули билан аниқланди (5).
Натижалар ва уларнинг таҳлили. Сурхондарё вилоятининг жанубий минтақасида жойлашган туманлар суғориладиган тупроқларининг агрокимёвий ҳолати тўлиқ ўрганилди.
Қизириқ туманининг "С.Тангиров" номли фермер хўжалигида янгидан суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Асосан пролювиал-аллавиал ётқизиқларда ташкил топган. Тупроқларининг ҳайдалма қатлам механик таркиби бўйича оғир қумоқли. Пастки қатламларда тупроқнинг механик таркиби ўзгаради ва 30-200 см.гача ўрта ва енгил қумоқдан иборат. Чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда 0,931 % ни ташкил қилиб пастки қатламларда камайиб боради. Умумий азот миқдори 0,042 %, умумий фосфор миқдори 0,26 % ва умумий калий 1,8 % ни ташкил қилади. Тупроқлар кучсиз шўрланган.
Шеробод туманинг "Ражаб бобо ўғли Рустам" номли фермер хўжалигининг тупроқлари аллювиал- пролювиал ётқизиқларда ташкил топган эскидан суғориладиган тақир ўтлоқи тўпроқлар. Ҳайдалма қатлами механик таркиби бўйича оғир қумоқли. Пастки горизонтларда эса лой ва оғир қумоқли эканлиги аниқланди. Чиринди миқдори ҳайдалма қатламда 0,921 %, умумий азот 0,032 %, умумий фосфор 0,22 % ва умумий калий 2,2 % ни ташкил этди. Тупроқлар шўрланган.
Жарқўрғон туманидаги "Исломбек" номли фермер хўжалиги Сурхондарёнинг III-соҳил усти террасасида аллиювиал-пролювиал ётқизиқларда ҳосил бўлган суғориладиган тақирсимон ўтлоқи тупроқларда жойлашган. Ҳайдалма қатламда тупроқ ўрта қумоқли, пастки қатламларда эса енгиллашгани кузатилди. Чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда 0,44 %, умумий азот 0,044 %, умумий фосфор 0,27 %, умумий калий 1,6 % га тенг. Тупроқлар шўрланмаган.
Музрабод туманининг "Асад Рахмонов" фермер хўжалигида асосан аллювиал-пролювиал ётқизиқларда шаклланган суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқ тарқалган. Тупроқнинг механик таркиби ҳайдалма қатламда ўрта қумоқли. Ҳайдалма ости қатламда оғир қумоқли. Чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда 0,81 % га тенг, умумий азот миқдори 0,038 %, умумий фосфор миқдори 0,34 %, умумий калий 1,8 % ни ташкил қилади. Тупроқлар ўртача шўрланган.
Музрабод туманининг "Ханаева Айсат" фермер хўжалигида Амударёнинг аллювиал ётқизиқларида ҳосил бўлган суғориладиган ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар тарқалган. Механик таркиб бўйича тупроқлар енгил қумоқ ва пастки қатламларда ўрта ва оғир қумоқлидир. Чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда 0,51 %, пастки қатламларда камайиб боради. Тупроқнинг ҳайдалма қатламда умумий азот миқдори 0,039, умумий фосфор миқдори 0,21 %, умумий калий миқдори 2,5 % гача боради. Тупроқлар ўртача шўрланган.
Ангор туманинг "Фидоий-ангор" фермер хўжалиги Шеробод дарёсининг I-II аллювиал-пролювиал террасасида жойлашган. Эскидан суғориладиган ўтлоқи-тақир тупроқлар катта майдонни эгаллаган. Тупроқни ҳайдалма қатлами енгил қумоқли, пастки қатламлар натижаларга кўра ўрта ва оғир қумоқли ҳисобланади. Чириндининг миқдори ҳайдалма қатламда 0,80 %, умумий азот 0,030 %, умумий фосфор 0,34 % ва умумий калий 2,0 % атрофида. Тупроқлар шўрланмаган.
Термез туманидаги "Саловат" фермер хўжалиги субтропик чўл минтақасида Сурхон дарёсининг III ва Аму-дарёнинг I-II террасалари қўшилиб кетган худудда жойлашган. Тупроқлари пролювиал-аллювиал ётқизиқларда ҳосил бўлган эскидан суғориладиган тақир-ўтлоқи ҳисобланади. Тупроқлар ҳайдалма қатлам механик таркиби бўйича ўрта қумоқли, пастки қатламларда ўрта ва енгил қумоқлиги аниқланди. Тупроқни ҳайдалма қатламда чиринди миқдори 0,73 % ни, умумий азот 0,045 %, умумий фосфор 0,40 % ва умумий калий 1,8 % ни ташкил қилади. Тупроқлар шўрланмаган. Сурхондарё вилоятининг ўрганилган суғориладиган тупроқларининг ҳаракатчан шаклда азот, фосфор ва калий билан таьминланганлиги 1- жадвалда кўрсатилган. Ўсимлик озиқланишида тупроқдаги озиқа элементларни ҳаракатчан шакллари катта аҳамиятга эга. Қизириқ тумани тупроқларининг ҳайдалма қатламида нитрат шаклдаги азот миқдори 15,2 мг/кг, фосфор миқдори 12,0 мг/кг ва калий миқдори 200,0 мг/кг борлиги аниқланди.
1-жадвал
Сурхондарё вилоятининг чўл зонасида жойлашган суғориладиган тупроқларда озиқа элементларнинг ҳаракатчан миқдори (мг/кг)
Туман ва фермер хўжалиги
Тупроқ номи
Чуқур лик
N-NO3
P2O5
K2O
1
Қизириқ тумани, Кун чиқиш хўжалигидаги С.Тангиров ф/х
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқ
0-50
15,2
12,0
200,0
2
Шеробод тумани, Э.Бердиев хўжалигидаги Ражаб бобо ўғли Рустам ф/х
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқ
0-50
23,1
11,2
220,0
3
Жарқўрғон тумани, Оққўрғон хўжалигидаги Исломбек ф/х
Эскидан суғориладиган тақирсимон ўтлоқи
0-50
22,0
12,0
250,0
4
Музрабод тумани, Т.Бердиев хўжалигидаги Асад Рахмонов ф/х
Янгидан суғориладиган тақир-ўтлоқи
0-50
14,1
29,0
250,0
5
Музрабод тумани, Ат-Термизий хўжалигидаги Ханаева Айсат ф/х
Янгидан суғориладиган ўтлоқи-ботқоқ
0-50
11,0
14,0
315,0
6
Сурхондарё Ангор тумани, Ш.Рашидов хўжалигидаги Фидоий-ангор
ф/х
Эскидан суғориладиган ўтлоқи-тақир
0-50
22,0
15,0
313,0
7
Термиз тумани, Дўстлик хўжалигидаги Саловат ф/х
Эскидан суғориладиган тақир-ўтлоқи
0-50
15,5
24,0
305,1
Термиз тумани суғориладиган тақир ўтлоқи тупроқларида нитрат шаклдаги азот миқдори 15,5 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 19,8 мг/кг ва алмашинувчи калий 205,1 мг/кгни ташкил қилади.
Музрабод, Шеробод, Жарқўрғон, Ангор туманларининг суғориладиган тупроқлари нитрат шаклдаги азот, ҳаракатчан фосфор ва кам даражада таъминланган. Алмашинувчи калий билан ўрганилган тупроқлар асосан ўрта даражада таъминланган.
Хулосалар. Сурхондарё вилоятининг чўл зонасида жойлашган суғориладиган тупроқлари ҳаракатчан шаклдаги азот ва фосфор билан кам даражада таъминланган. Ҳаракатчан калий бўйича ўрганилган тупроқлар ўртача таъминланган гурухига киради. Ўрганилган тупроқларнинг унумдорлигини ошириш мақсадида фермер хўжаликларда ўғит қўллаш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим.
Аннотация. Мақола Сурхондарё вилояти бўз тупроқлар минтақасида кенг тарқалган сугориладиган тупроқлар агрокимёвий ҳолатини ўрганишга бағишланган. Маълумотлар кўрсатишича тупроқларда гумус, ҳаракатчан азот ва фосфор миқдори камайиб борган. Ҳаракатчан калийнинг миқдори бўйича тупроқлар ўртача таъминланган гурухига киради.
Адабиётлар
  1. Азимбоев С.А. Почвм южной части Ўзбекистана и их мелиоративное состаяние // Тошкент, 1991.
1-4 с.
  1. Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари атласи//Тошкент, 2001. 12-13 б.
  2. Сатторов Ж.С, Атоев Б.Қ. Сурхондарё вилояти бўз тупроқлар минтақасида суғориладиган тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари // Ўзбекистон Тупроқшунослари ва агрокимёгарлари жамиятининг v қурултойи материаллари. 16-17 сентябр, Тошкент, 2010. 218-223 б.
  3. Методм агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливнмх хлопковмх районах// Тошкент, 1963 г.
  4. Доспехов Б.А. "Методика полевмх опмтов// Москва, 1985 г .

скачать dle 11.3

25-04-2018, 16:56 397 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив