» » » ЗАРАРЛИ ХАСВАНИНГ ТУРЛИ ХУДУДЛАРДА ТАБИИЙ КАСАЛЛАНИШ ДАРАЖАСИ

ЗАРАРЛИ ХАСВАНИНГ ТУРЛИ ХУДУДЛАРДА ТАБИИЙ КАСАЛЛАНИШ ДАРАЖАСИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланиш  истиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


ЗАРАРЛИ ХАСВАНИНГ ТУРЛИ ХУДУДЛАРДА
ТАБИИЙ КАСАЛЛАНИШ ДАРАЖАСИ

З.А.Пўлатов, Х.К.Агзамова,
Н.М.Сулаймонова, З.Б.Бекчанов
Ўзбекистон ўсимликларни
ҳимоя қилиш илмий
тадқиқот институти


Ҳозирги даврда экологик жиҳатдан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш усулларини такомиллаштиришни талаб этади. Уйғунлаштирилган кураш тизимида атроф-муҳитга зарарсиз бўлган усуллардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усулларидан бири зараркунанда ҳашаротларга қарши табиий касалликлардан фойдаланишдир.
Буғдойзорнинг хавфли зараркунандаларидан бири зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put) нинг оммавий кўпайиб кетишини чегаралаб турувчи табиий омиллар жуда кўп бўлиб шулардан бири касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардир. Адабиётлардан маълумки, табиатда ҳашаротлар билан касалликлар бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлиб, улар ўз навбатида вирус, замбуруғ ва бактериялар билан касалланади (Евлахова,1958). Ҳашаротлар ўзлари озиқланаётган озуқа тури ёки бошқа бир тур паразит ҳашаротлар ёрдамида бир-бирига юқиши ҳисобига касалланади.
А.А.Евлахованинг (1974) берган маълумотига кўра зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) ни Bauveria bassiana замбуруғи таъсирида нобуд бўлишини биринчи бўлиб С.А Мокрожецкий томонидан 1894 йилда аниқланган. Биринчи марта топилган қизил бактериоз лаборатория шароитида тажрибадан ўтказилганда вирулентлиги юқори бўлган ва қандалани нобуд бўлиши (75-95% гача) қисқа муддатда содир бўлган.
Ўзбекистон шароитида Ш.А.Шарофиддинов (1972), Ф.К.Расулов (1978), Қ. Бабабеков (1984), М.Т.Арслонов (1993), Р.К.Жононова (1998), Х.К.Агзамова ва б. (2004), М.И.Рашидов ва б. (2007) лар турли хил ҳашаротларда учрайдиган бактерия, замбуруғ касалликларини излаб топиш ва уларнинг таъсирини ўрганиш борасида илмий изланишлар олиб боришган. Ғалланинг ашаддий зараркунандаси бўлган зарарли хасвани буғдой экинларининг ҳосилдорлигига катта зарар келтиришини ҳисобга олган ҳолда, республикамизнинг турли ҳудудларидан касалланган ва нобуд бўлган зараркунандаларни йиғишни, улардан касаллик қўзғатувчи замбуруғ штаммларини ажратиш, келгусида буғдой экинларини биологик ҳимоя қилишда агрессив замбуруғ турларини қўллаш, уларни таъсирчанлигини ўргандик.
Ўзбекистоннинг турли иқлим шароитларида (Тошкент вилоятининг Қибрай, Пскент, Бўка, Қуйи- Чирчиқ, Бекобод; Фарғона вилоятининг Дангара ва Жиззах вилоятининг Жиззах, Пахтакор туманлари) зарарли хасванинг яшаш стациялари ўрганилди, зараркунанданинг қишлайдиган жойлари аниқланди, ҳамда ушбу худудлардан табиий касаллик қўзғатувчиларни аниқлаш мақсадида биоматериаллар йигиб келинди ва улар лабаротория шароитида таҳлил қилинди. Бунинг учун 2009 йилнинг ноябр ва 2010 йилнинг феврал ойлари охирида зарарли хасванинг қишлаш жойларида кузатув ишлари олиб бориб, зараркунанданинг айнан қишлаш жойларида табиий касалланиш даражасини аниқладик. Олинган натижаларга кўра қишлаш жойларида зарарли хасванинг кузда (ноябр охири) 21,3- 31,0%и, қиш (феврал) охирида эса 29,6-5 7,0%и табиий касаллик қўзғатувчилар ва паразитлар билан зарарланар экан. Бунда кузда 10,6 - 14,6% ини замбуруғли ва 5,1 - 9,2 % ини бошқа касалликлар, ҳамда 5,6 - 9,3 %ини паразитлар ташкил қилган бўлса, қиш охирида эса 18,0 - 33,3 %ини замбуруғли ва 5,2 - 10,3 %ини бошқа касалликлар, ҳамда 6,4 - 13,4 %ини паразитлар ташкил қилди. Ҳар уччала худуддан йигиб келинган жами 1412 та ҳашаротлардан ўртача 35,6%и табиий касаллик қўзғатувчилар ва паразитлар билан, жумладан 19,2 %и замбуруғ касалликлари, 7,4 %и бошқа касалликлар ва 9,1 %и паразитлар билан зарарланганлиги аниқланди (1-жадвал). Ўтказган тадқиқотларимизда зарарли хасванинг қишлаш жойларида табиий касаллик қўзғатувчилар ва паразитлар билан зарарланишининг бундай кўрсатгичда бўлиши 2009 йил кузининг илиқ келиши ва намликнинг муътадил бўлишига, ҳамда қишнинг совуқ келишига боғлиқдир. Зарарли хасванинг қишлаш жойларида табиий равишда қирилишини ўрганиш уларнинг ривожланишини олдиндан башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Тадқиқотларимизга кўра зарарли хасванинг замбуруғ касалликлари орасида оқ мускардина замбуруғлари: Beauveria bassiana ва Spicaria farinosa асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари Fuzarium
замбуруғлари ҳам хасваларни нобуд бўлишида сезиларли аҳамияти бор. Шунинг билан бирга зарарли хасванинг касаллик қўзғатувчилари турли хил паст-текисликларда турли даражада зарарлайди. Буни аниқлаш мақсадида 2009 - 2010 йилларда Фарғона, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кузатувлар олиб бордик (2-жадвал). Кузатувларимизга кўра, зарарли хасвалар қишлаш учун қияликларни афзал кўрар экан, текисликларда камроқ қишлаганлиги кузатилди. Аммо уларнинг қишлаш жойларида замбуруғли касалликлар билан зарарланиш нуфузи ҳамма худудларда деярли бир хил бўлганлиги кузатилди. Буни 2009 йил кузининг илиқ келиши ва намликнинг муътадил бўлиши, ҳамда 2010 йил қишининг нисбатан илиқ келиши билан изоҳлаш мумкин. Масалан, 2009 йили Фарғона вилоятида олиб борилган кузатишларимизга кўра, шимолий-ғарбий қияликларда қишлаб чиққан зарарли хасвалар замбуруғлар билан табиий равишда касалланиши 56,0 - 75,4%, шимолий-шарқий қияликларда 63,4 - 74,7%, текис худудларда қишлаётган хасвалар эса 40,0 - 67,4% касалланганлиги аниқланди. Худди шундай кузатувлар Жиззах вилоятида ўтказилганда зарарли хасваларни табиий касалланиши шимолий-ғарбий қияликларда 59,4 -65,8%, шимолий-шарқий қияликларда 62,2 - 65,9%, текис худудларда эса 53,8 - 65,0% ни ташкил этди.
2010 йилда Тошкент вилоятида ўтказилган кузатувларимиздан қуйидагилар аниқланди: шимолий- ғарбий қияликларда 60,7 -75,9%, шимолий-шарқий қияликларда 65,8 - 68,5%, текис худудларда эса 66,7 - 74,5% хасвалар замбуруғли касалликлар билан касалланган.
1-жадвал
Зарарли хасванинг қишлаш жойларида табиий касаллик қўзғатувчилар билан касалланиш
даражаси
2009-2010 й.
Материаллар
Ииғилган
Жами
Зарарланган ҳашаротлар миқдори, %
йиғилган
вақти
йиғилган

шу жумладан
вилоят

ҳашарот
жами
Замбуруғ
Бошқа
Паразитлар


сони, дона

касаллигид ан
касалликлард ан
дан

ноябр, 2009
303
31,0
14,6
7,1
9,3
Тошкент
феврал, 2010
260
57,0
33,3
10,3
13,4

ноябр,2009
203
21,3
10,6
5,1
5,6
Жиззах
феврал, 2010
216
29,6
18,0
5,2
6,4

ноябр,2009
197
30,6
12,5
9,2
8,9
Фарғона
феврал, 2010
233
45,5
26,3
8
11,2


Жами: 1412
Ўрт.=3 5,6
Ўрт.= 19,2
Ўрт.=7,4
Ўрт.=9,1
ЭКФ05 3,8

2-жадвал
Зарарли хасванинг турли хил қишлаш жойларида табиий касалланиши
2009-2010 й.
Назоратдаги худуд ва
Назора
Намун
Хасваларнинг 1 м2 даги ўртача
Нобуд бўлган,

жой
т куни
а сони

миқдори, дона


%




жами
тири к
жонсиз
микоз
жами
замбур уғдан

Шимоли-
10.III
10
135,0
79,7
55,3
42,0
41,0
75,9

ғарбий
15.III
10
121,0
79,0
42,0
26,0
34,7
61,9

қиялик
20.III
10
103,0
75,0
28,0
17,0
27,2
60,7
Тошкент
Шимоли-
10.III
10
146,0
87,6
58,4
40,0
40,0
68,5
, 2010
шарқий
15.III
10
132,0
85,7
46,3
31,0
35,1
69,9
йил
қиялик
20.III
10
96,0
72,0
24,0
15,8
21,9
65,8


10.III
10
53,0
35,9
17,1
12,4
32,3
72,5

Текислик
15.III
10
36,0
25,0
11,0
8,2
30,5
74,5


20.III
10
17,0
11,6
5,4
3,6
31,8
66,7

Шимоли-
10.III
10
67,0
43,0
24,0
18,1
35,8
75,4

ғарбий
15.III
10
49,0
33,8
15,2
8,8
31,0
57,9

қиялик
20.III
10
36,0
26,0
10,0
5,6
27,8
56,0
Фарғона
Шимоли-
10.III
10
72,0
43,6
28,4
18,0
39,4
63,4
, 2009
шарқий
15.III
10
50,0
31,8
18,2
12,1
36,4
66,5
йил
қиялик
20.III
10
28,0
19,7
8,3
6,2
29,6
74,7


10.III
10
27,0
18,4
8,6
5,8
31,8
67,4

Текислик
15.III
10
18,0
13,2
4,8
2,6
26,7
54,2


20.III
10
12,0
9,0
3,0
1,2
25,0
40,0

Шимоли-
10.III
10
53,0
37,8
15,2
10,0
28,7
65,8

ғарбий
15.III
10
41,0
31,0
10,0
6,2
24,4
62,0

қиялик
20.III
10
30,0
23,6
6,4
3,8
21,3
59,4
Жиззах,
Шимоли-
10.III
10
45,0
26,8
18,2
12,0
40,4
65,9
2009 йил
шарқий
15.III
10
42,0
30,7
11,3
7,6
26,9
67,2

қиялик
20.III
10
26,0
21,5
4,5
2,8
17,3
62,2


10.III
10
21,0
15,0
6,0
3,9
28,6
65,0

Текислик
15.III
10
14,0
10,1
3,9
2,4
25,7
61,5


20.III
10
11,0
8,4
2,6
1,4
18,2
53,8
Олинган натижалардан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:
  1. Қишловга кетган зарарли хасваларнинг кузда (ноябр охири) 21,3- 31,0%и, қиш (феврал) охирида эса 29,6-5 7,0%и табиий касаллик қўзғатувчилар ва паразитлар билан зарарланади. Бунда кузда 10,6 - 14,6% ини замбуруғли ва 5,1 - 9,2%ини бошқа касалликлар, ҳамда 5,6 - 9,3%ини паразитлар, қиш охирида эса 18,0 - 33,3%ини замбуруғли ва 5,2 - 10,3%ини бошқа касалликлар, ҳамда 6,4 - 13,4%ини паразитлар ташкил қилади.
  2. Зарарли хасванинг қишлов жойларида 1 м2 даги зичлиги 11,0 дан 146,0 тагача бўлгани ҳолда, уларнинг замбуруғлар билан табиий касалланиши 40,0% дан 75,9% гачани ташкил қилиб, деярли ҳамма худудларда тахминан бир хил бўлади.
Аннотация. Мақолада бошоқли дон экинларининг хавфли зараркунандаларидан бири - зарарли хасванинг табиий касаллик қўзгатувчилари, уларнинг қайси худудларда тарқалганлиги ва зараркунандани табиий камайишидаги аҳамияти ёритилган.
Адабиётлар
  1. Агзамова Х.К., Алимухамедов С.С., Сулаймонова Н.М., Алиматов                                       Д М. Местнье энтомопотогеннье грибм, как одно из средств борьбь с вредной черепашкой (Eurygaster integriceps Put)// Ўзбекистон Республикаси Фан ва Техника тараққиётида олима аёлларнинг роли. - Тошкент-2004. - С.207- 209.
  2. Арслонов    М.Т. Энтомофторин против сосуших вредителей хлопчатника/ Интегрированнмй метод зашитм растений предотврашаюший загрязнения окружаюшей средм . - Ташкент. 1993. - Б.59-62.
  3. Бабабеков К. Измскание и разработка микробиологических средств борьбм с паутиннмм клешом в Узбекистане: Автореф. дисс. ... канд. биол. наук. - Ташкент, 1984. - 22 с.
  4. Евлахова А.А. Вопросм разработки микробиологического метода борьбм с вредной черепашкой в местах зимовки// Тр.ВИЗР. - вмп.9. -1958. - С.323-340.
  5. Евлахова А.А. Энтомопатогеннме грибм. - Л.: " Наука", 1974. - 260 с.
  6. Рашидов М., Пулатов З., Агзамова Х., Сулаймонова Н. Микоз вредной черепашки// Зашита и карантин растений. - 2007. - №3. - С. 63-64.
скачать dle 11.3

25-04-2018, 17:17 303 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив