» » » БОШОҚЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ДОНСИЗ ҚИСМИНИ АНИҚЛАШ

БОШОҚЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ДОНСИЗ ҚИСМИНИ АНИҚЛАШ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


БОШОҚЛИ ЭКИНЛАРНИНГ ДОНСИЗ ҚИСМИНИ АНИҚЛАШ


Р.Р.Каримов1, Ё.З. Каримов1,
Ш.Б.Нурматов1, Ж.Д.Авазов2
Термиз давлат университети1
Тошкент давлат аграр университети2


Республикамизда чорвачилик муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. Чорвачилик инсон учун зарур бўлган гўшт, сут, тухум ва бошқа ҳаётий зарур маҳсулотлар билан таъминлайди. Кейинги йилларда чорвачиликни ривожлантириш учун хукуматимиз томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланди. Бунга Республика Президентининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш ва кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори исбот бўлади [1].
Ҳозирда Республикада йирик шохли моллар сони 7,4 млн. бошни ташкил қилади ва шундан 6,9 млн бош ёки 90 фоиздан ортиғи шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Бу хўжаликларда чорва молларини озуқалантириш учун асосан маккажўхори, беда, сомон ва бошқа озуқабоп табиий ўтлардан кенг фойдаланилмоқда. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш керакки, чорва моллари учун озуқабоп экинлар етиштириш захирасини кенгайтириш асосий вазифалардан биридир.
Республикамизнинг суғориладиган ҳудудларида чорвачилик учун энг кўп озуқабоп ўсимликлар захираси буғдой, шоли ва арпа пояларининг донсиз қисмидир. Шундан келиб чиқиб донли экинларнинг донсиз қисми узунлиги ва миқдорини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилди.

Тадқиқот услубияти. Донли экинларнинг донсиз қисмининг узунлиги ва миқдори эҳтимоллар назариясидан фойдаланиб, назарий аниқланди ва мавжуд маълумотларга таянган ҳолда уларнинг қийматлари топилди.
Навлар бўйича поя ва унинг донсиз қисми узунлигини ўзгаришининг корреляцион коэффициенти
r = 0,44..... 0,65 га тенг деб қабул қилинди.
Тадқиқот натижалари. Тик ҳолатда поядаги донсиз қисмларнинг умумий тарқалиш эҳтимоллиги
f (тдк' l е) поя (1 с) қисм д.к) массаси орқали топилади. Бирлик юзадаги поя зичлиги
(1)
п
f(lс) = 1
(l , - l д.к )2'(2-G )2
g . -42



 

1
бунда ^ с - фондаги ўртача танлаб олинган поянинг тик ҳолатдаги узунлигининг ўртача квадратик фарқи, см; 1х- поя баландлигининг жорий фарқи, см. Бирлик юзадаги поя донсиз қисмининг зичлиги
(2)
f (* б) =
п
1
- (1-1 д.к )2 /( 2-G ,.х )2
■ - е
g д к -V2



 

бунда 1 - поядаги бошоқ узунлиги, см.
Тадқиқотларга кўра буғдой бошоқларининг узунлиги навлар бўйича ўртача 7,0-7,8 см, уларнинг ўртача квадратик четлашиши эса 2,6-3,2 см оралиғида бўлади [2].
Поя баландлиги 1 с ва донсиз қисм массаси тд к корреляцион боғланишига эга ҳамда қуйидагича аниқланади



 

1
' ^д.к^1 - r 2
(3)
f (т^.к. ' 1 с) =



 

1
ехр
2(1 - r2)
Gl
G,
(1 х - 1 с )2 2r(1 х - 1е ) ' (1 е ~ 1 >.кУ + dс - 1 х - 1 б )2
G1. ' G



 

(3) ифодадан кўриниб турибдики, поялар массасининг тақсимланиш зичлиги композицион тақсимот ўлчамига боғлиқ, яъни 1 е , Gt, 1 дк ва r.
Каррали математик натижаларнинг келтирилган қонуниятига кўра 1 дкс = 1 с - 1 дк , масса тақсимланишининг ўртача квадратик фарқи поя тик ҳолатда бўлганда қуйидагича аниқланади
g,,4 =G+GL+2r:G~G;~K (4)
Юқоридаги ифодаларга асосан, бошоқли дон экинларини тўғридан тўғри комбайнда йиғиштириб олишда тавсия этиладиган ўриш баландлигига оид маълумотлардан фойдаланиб [3], поянинг умумий узунлиги ва ўриш баландлигига кўра бошоқли экинлар донсиз қисмининг узунлиги топилди ва натижаси қуйидаги жадвалда келтирилди.
1 2
1 м даги поялар сони
Поянинг умумий узунлиги, см
65-70
71-80
81-90
91-00
101-110
111-120
121-130
131-140
141-150
Поя донсиз қисми узунлиги, см
200
55
63
72
80
88
95
101
111
116
300
55
62
70
79
88
94
99
108
114
400
55
61
68
78
87
92
98
106
112
500
54
61
67
76
85
91
98
106
111
600
53
60
67
76
85
89
95
103
111
700
53
60
66
75
84
88
92
100
110
Жадвалдан кўриниб турибдики, бошоқли дон экинларини комбайн билан тўғридан-тўғри йиғиштиришда пояларнинг умумий узунлиги ва 1 м2 да жойлашиш зичлигига қараб, уларнинг донсиз қисми узунлиги ҳам ўзгаради.

Хулоса. Республикамизда буғдой, шоли ва арпа пояларининг донсиз қисми чорвачилик учун катта озуқа захираси бўлиб, уларни комбайн билан тўғридан-тўғри йиғиштирганда донсиз қисми узунлиги ва шунга мос равишда массаси ҳам ўзгаради.
Аннотация. Мақолада математик статистика услубларидан фойдаланиб, бошоқли дон экинларини тўгридан-тўгри комбайнда йиғиштириб олишда ўриш баландлигига ва поянинг умумий узунлигига блғлиқравишда уларнинг донсиз қисмининг узунлигини аниқлаш натижалари келтирилди.
Адабиётлар
  1. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори // Халқ сўзи газетаси, 2008 йил 21 апрел. - Б. 1-2.
  2. Астанакулов К.Д. Свойства пшеницм как основание для проектирования зерноуборочнмгс машин // Сельское хозяйство Узбекистана. 2001, -№ 5. - С. 36-37.
  3. Жалнин Э.В. Технологии уборки зерновмх комбайновмми агрегатами. Ростов-на-Дону. -1987, -
С. 30.
скачать dle 11.3

26-04-2018, 13:12 165 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив