» » » БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИГА ТЕКИС ИШЛОВ БЕРАДИГАН ПЛУГНИНГ КОНСТРУКТИВ СХЕМАСИНИ АСОСЛАШ

БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИГА ТЕКИС ИШЛОВ БЕРАДИГАН ПЛУГНИНГ КОНСТРУКТИВ СХЕМАСИНИ АСОСЛАШ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИГА ТЕКИС ИШЛОВ БЕРАДИГАН ПЛУГНИНГ
КОНСТРУКТИВ СХЕМАСИНИ АСОСЛАШ



И.Т.Эргашев, Ҳ.Қ.Пардаев Самарқанд
қишлоқ хўжалик институти


Ўзбекистонда боғдорчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда республикамизда 210 минг гектарга яқин узумзорлар ва боғлар мавжуд. Боғ қатор оралари тупроқларига ишлов бериш боғлар ва узумзорларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун шароит яратадиган энг асосий агротехник талаблардан бири ҳисобланади.
Шунинг учун, боғ қатор ораларига асосий ишлов берувчи техник воситаларини яратишда муҳим яхамиятга эга [1].
Кўп йиллик боғ қатор ораларини шудгорлашда дарахтларнинг мева шохларига зарар етказмасдан агрегат қатор ўртасидан ҳаракатланиши ва қатор ўртасини 25-30 см чуқурликда, дарахт танасига яқинлашганда эса 15-18 см чуқурликда шудгорлаш талаб қилинади [2]. Аммо ҳозирда қўлланилаётган плуглар бу талабларга тўлиқ жавоб бермайди. Жумладан плуглар корпусларининг иш жаранлари бир бирига боғлиқ бўлганликлари сабабли уларни хар ҳил чуқурликка ўрнатиб бўлмайди. Бундан ташқари барча корпуслар тупроқ палахсасини бир томонга яъни агрегат харакат йўналишига нисбатан ўнг томонга ағдариш сабабли плугни тракторга нисбатан ўнг томонга чиқариб жойлаштириш имкони мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ечимини топиш мақсадида боғ қатор ораларини эгат ва марзаларсиз текис шудгорлаш технологияси ва техник воситаларини ишлаб чиқиш бўйича изларишлар олиб борилди.
Ушбу муаммоларни инобатга олган ҳолда, янги технология ва уни амалга оширувчи текис ишлов берадиган плуг конструциясини яратиш муҳим ва долзарб масаладир.
Таклиф этилган текис ишлов берадиган модулли плугнинг конструктив схемаси 1 расмда келтирилган.
Боғ қатор ораларига текис ишлов берадиган плуг рама 1, таянч ғилдирак 2, осма қурилмаси 3, таянч текисловчи ғилдирак 4, чап 5 ва унг томонга ағдарувчи корпуслар 6, заплужник 7 ва 8 лардан тузилган.
Унг модул такиш курилмасига (плугнинг симметрик ўқига) нисбатан 12=3вк масофага силжитилган (вк-битта палахсанинг кенглиги), чап модул эса факатгина 1а=вк масофада жойлаштирилади. Таянч- текисловчи катоклар хам икки кисмга ажратилган бўлиб битта модул кенглигига тенг ва модуллар таркибига киради. Ўнг модул корпусларининг ишлов бериш чуқурлиги, чап модул корпуслариникидан кам а2ь чунки дарахтлар қаторига якинлашган сари уларнинг илдиз системаси тупроқ юзасида жойлашган бўлади.
Ишчи органларнинг бундай жойлашуви трактор боғ қатор оралари ўртасидан харакатланганда плугнинг дарахт қаторига яқин жойлашишини таъминлайди.



Боғ қатор ораларига текис ишлов берадиган плуг қатор орасида ҳаракатланиш схемаси 2 рсмда келтирилган. Текис ишлов берувчи плуг қўйидагича ишлайди. Агрегат боғ қатор оралари дарахт тубидан (қатор ораси 5 метрли боғларда) 0,5 метр ҳимоя зонаси қолдириб ишлов бериш учун ростланади. Трактор қатор орасининг ўртасидан бориб тупроққа ишлов беради. Бунда агрегат қатор орасининг ўқи бўйлаб ҳаракатланиб биринчи ўтишда қатор орасининг ярмига ишлов бериб кетади ва шу қатордан қайтганда эса қаторнинг қолган иккинчи ярмига ишлов беради яъни икки ўтишда дарахт тубидан 0,5м дан ҳимоя зонаси қолдириб қаторни тулиқ шудгорлайди. Бунда ўнг модул 15.20 см чуқурликда 1 метр кенгликда ишлов берса, чап модул эса 25.30 см чуқурликда 1 метр кенгликда ишлов беради. Иккита модул ўртаси эса 1 метр кенгликда ишлов берилмасдан қолади. Иккинчи ўтишда, яъни агрегатнинг қайтишида модул оралиғида қолган ҳудуд чап модул билан 25.30 см чуқурликда ишлов берилса, ўнг модул дарахтларга яқин худудни 10 см кам чуқурликда шудгорлайди.

Расм 2. Боғ қатор ораларига текис ишлов берадиган плугнинг қатор орасидан харакатланиш
схемаси
Таклиф этилган текис шудгорлаш технологияси боғларнинг ҳолатидан келиб чиқиб бошқа усулда ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, ёш боғларда қатор ораси қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун фойдаланилади. Бу ҳолда плугнинг заплужникларини олиб фойдаланиш боғ катор ораларида пушта ва эгатлар ҳосил қилиб шудгорлаш имконини беради.
Шундай қилиб, боғ қатор ораларини ҳар хил чуқурликда текис ишлов бериш технологияси ва техник воситаларидан фойдаланиш боғдорчиликда энергия ва ресурсларни тежаш имконини беради, тупроқ намлигини сақлаш, эрозияни олдини олишга хизмат қилади.
Аннотация. Мақолада Республикамизда мавжуд кўп йиллик бог ва узумзорларни қатор ораларига ишлов беришнинг энергия ва ресурстежамкор технологияси ва таклиф этилаётган агрегатнинг боғ қатор ораларида харакатланиш схемаси асосланади.
Адабиётлар
  1. Джавакянс Ю.М. Научнме основм технологии обработки почвм в садах и виноградниках. Узбекистан. Дисс. док.с/х наук. Ташкент. 2008 г.
  2. Шестопаль А.Н. Воспроизводство и эффективность продуктивного использования плодовмх и ягоднмх насаждений, - К.: Сельхозобразование, 1994.-256 с.

скачать dle 11.3

1-05-2018, 14:50 126 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив