» » » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА
БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ


З.Ш.Закирова, С.И.Рахмонов
Тошкент давлат аграр унверситети


Маълумки, республикамизда қишлоқ хўжалигини ислох қилиш мақсадида бир қатор меъёрий хужжатлар қабул қилиниши қишлоқ хўжалигининг янги ташкилий-хуқуқий асосларини вужудга келтириш билан бирга соҳани янги замонавий талаблар, яъни бозор муносабатлари асосида шакллантиришга тўла замин яратди.
Бозор муносабатлари, ишлаб чиқаришда янги технологияларни яратиб боришни ва уларни жорий этиш натижасида кам сарф-ҳаражат эвазига кафолатланган кўпроқ даромад олишни тақозо этади.
Даромаднинг асосий манбаи хосилдорликни ошириш эканлигини хисобга олсак, қўшимча хосилнинг 50 фоиздан ортиғи минерал ўғитлардан фойдаланиш нечоғлик самарадорлигига боғлиқ эканлигини яхши биламиз.
Кейинги йилларда минерал ўғитларни етказиб беришда барқарорлик ўрнатилган бўлсада, уларнинг таркибида таъсирчанлик соф холати деярли оширилмаганлиги хисобига етиштирилаётган маҳсулот таннархида салмоқли харажатни ташкил этмоқда. Айниқса, суғорилмайдиган лалмикор фермер ва дехқон хўжаликларида улардан фойдаланиш етарли самара кўрилмайди.
Шу маънода чорвачилик ва паррандачилик, маиший ҳамда саноат чиқиндиларидан иккиламчи маҳсулотларини ишлаб чиқариш муаммолари, шунингдек халқ хўжалигининг тегишли тармоқлари чиқиндиларидан фойдаланиш масалаларига хориж ва республикамиз олимлари ўзларини муносабатларини билдириб келмоқдалар.
Бу борада олимларимиз мазкур тадқиқотларни чуқурлаштира бориб, бугунги кун қишлоқ хўжалигида бир қатор экин турларини ҳосилдорлигини оширишда минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш билан бирга "Биогаз махсулотини қўллаш бевосита ҳосилга-ҳосил қўшиш"ни хамда
фермерлар ижтимоий-маиший шароитини яхшилаши муқаррар эканлигини илмий изланишларда ва тажриба натижаларига кўра исбот этмоқдалар.

Бугунги кунда бутун дунёда қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан, яъни хусусан мол, чўчқа ва парранда чиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқариш ишларини жорий этиш истиқболли йўналишлардан ҳисобланмоқда. Биогаз муқобил қувват манбаи сифатида Осиё ва Тинч океани ҳавзасига кирувчи мамлакатларда катта аҳамиятга молик бўлмоқда.
Хитойда 70 фоиз оилавий ва фермер хўжаликлари анна шу қувватдан фойдаланиш мақсадида 7 млн.дан ортиқ майда биогаз қурилмаларни қўлламоқдалар. Ана шундай қурилмалар Покистон, Бангладеш, Тайланд, Янги Зеландия ва Филиппин давлатларида ишлатилмоқда. АҚШда кўплаб фермерлар қорамол гўнгини қайта ишлаб биогаз олиш дастгохларини қуришга киришганлар.
Биогаз ишлаб чиқаришдан қолган биоўғит қолдиғида минерал ўғитларда етишмаётган азот, фосфор, калий, шунингдек микроэлементларни хисобга олсак ўсимликда ўғит тақчиллигини камайтиришга эришиш мумкин бўлади. Шуни таъкидлаш керакки Биогазли технология - бу кескин, экологик соф, чиқиндисиз қайта ишлаш усулидир. Хозирда дунёда 60 ортиқ биогаз технологияларидан фойдаланиш билан бирга уларни янги асосларини яратиш ишларини олиб борилмоқда. Жахонда 1990 йилларда 150 млрд кубометр биогаз ишлаб чиқарилган бўлса, 2000 йилга 700 млрд. кубометрдан ортиқ олинганини биламиз. Хўжаликларда биогаз қурилмаларидан фойдаланиш бир вақтда экологик, иқтисодий ва табиий омилларни самарасини сўзсиз ортиради. Энергетик ва экологик муаммоларни хал этишда биоқувватлардан фойдаланиш органик ва ўсимлик чиқитларини йўқотиш, ёнилғини қулай усулини олиш (биогаз иссиқлик ва электр энергияга айланиши), юқори сифатли экологик соф ўғитлар олиниши мумкин. Ана шундай биоўғитнинг 1 тоннаси 60 тонна чорва гўнги ўрнини боса олади. Иссиқлик яратиш салохияти жихатидан 1 кубометр биогазда 55 фоиздан ортиқроқ метан гази бўлишини хисобга олсак, бу 0,6 кубометр табиий газга, 0,7 мазутга, 0,4 литр бензинга тўғри келишини биламиз. Демак биогаз ишлаб чиқариш айниқса қишлоқ халқини энергетик, иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларини хал этишида мухим рол ўйнаши аниқ.
Биогаз ёритишда, иситишда ва биобензин тайёрлашда компонент сифатида фойдаланиш мумкин. Мисол тариқасида, Швецияда дунёда энг экологик соф йўловчи поезди биогаз қувватида соатига 130 км. тезликда 600 км. масофани босиб ўтмоқда. Шунингдек 1000 дан ортиқ автобуслар биогаз билан қувватланадилар.
Биогаз ишлаб чиқаришдан олинадиган қўшимча маҳсулот сифатида қишлоқ хўжалиги учун жуда юқори сифатга эга бўлган органик ўғитни кўрсатиш мумкин. Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ошириш билан бирга энг мухими тупроқ унумдорлигини сифат кўрсаткичларини ҳам ошириб боради.
Фикримизнинг далили сифатида, агар лалмикор ерлардан табиий усулда 8-10ц хосил олсак, биоўғит махсулотини қўллаш натижасида 14-16ц хосилдорликгача ёки 6-8ц қўшимча ҳосил олишга эришилгани илмий изланишларда аниқланганлигини қайд этишимиз даркор бўлади. Бунинг самарадорлигини рақамларда акс эттириш қийин эмас.
Аннотация. Мақолада бугунги кунда бутун дунёда қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан, яъни ҳусусан мол, чўчқа ва парранда чиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқариш ишларини жорий этиш истиқболли йўналишларига доир вазифалар ёритилган.
Адабиётлар
Б.С.Мусаев,          Ш.Шаумаров, Махаллий ўгитларни жамғариш, сақлаш, қўллаш ва самарадорлигини ошириш бўйича услубий қўлланма, ТошДАУ, 2010 йил.
К.     Ф.Форстер, Д.А.Дж.Вейз, Экологическая биотехнология, Ленинград, Химия, 2001 год.
скачать dle 11.3

1-05-2018, 17:30 292 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив