» » » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА  ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ


У.Касимова
ТИМИ


Ўзбекистонда жамият қурилиши жараёнлари, стратегик мақсад - фуқаролик жамиятини барпо этишда маънавий қадриятларимизни ривожлантириш ўз аҳамиятига эга.  Эркин шахс маънавияти, замонавий демократик ғоялар ва миллий-маънавий қадриятлар уйғунлигига эришиш фозил жамият ҳақидаги Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Шайх Саъдий, Жомий, Навоий адабий–илмий меросидан ҳам қувват олади. Шундай экан, Ўзбекистонинг баркамол авлодига янада мукаммалаштирилган таълим бериш ва уларга таълим бериш жараёнида буюк мутафаккир олимларимизни ижод йўлларини таништириб, ёшларда янада мустақил Ўзбекистонимизга ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг асосий вазифалардан биридир.
Бугунги кунда иқтисодий ва сиёсий сохалардаги барча ислохатларнинг асосий мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб хаёт шароитларини ташкил қилишдан  иборатдир. Шу жихатдан хам маънавий томонлама мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий истиклол ғоясини ўзида мужассам этган янги авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири хисобланади. Зероки, Истиқлол даврида маънавий меросимизни тиклашда амалга оширилган улуғвор ишлар, тарихимизни холисона ўрганиш, улуғ алломалар адабий-илмий асарларининг таржима ва нашр қилиниши, таълим беришни такомиллаштириш, адабиёт, санъат соҳасидаги ютуқлар – буларнинг барчаси жамиятда маънавий-руҳий кўтарилишга олиб келди ва иқтисодиётимизнинг устивор йўналишларидаги ислоҳотларга қўшимча куч бағишлади.
Халқимизнинг келажаги мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчига унинг савиясига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлик.
Илмий педагогик изланишларни бахолаш мезонлари туғрисида фикр юритилганда, аввало тадқикотнинг замонавийлиги, долзарблиги, ундан кўзланган мақсад хамда натижалар назарида тутилади. Ўқитувчи шахсининг касб сохасидаги хусусиятлари бу-болаларни севиш, улар билан ишлашга кизикиш, уз касбига мухабатли бўлиш, педагогик назокат, педагогик тасаввур, ташкилотчилик қобилияти, хаққонийлик, дилкашлик, талабчанлик, қатъийлик ва мақсадга интилиш, вазминлик, ўзини тута билиш, касбий лаёкатлик ва бошкалар. Самарали педагогик таъсир кўрсатишни тўғри ташкил этиш болалар билан муомала қилишда, самимий муносабатда бўлишга ёрдам беради. Амалий педагогик фаолиятда илмий ғоялар ва педагогик тарбияни қўллаш, ўқитувчи меҳнатига кўп жихатдан боғлиқ. Лекин бу меҳнат натижалари дархол кўринмайди. Унинг махсулини кўриш учун йиллаб меҳнат қилиш керак. Ўқитувчи фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу фаолият ўзининг сифат кўрсаткичлари бўйича хам турлича бўлади. Хақиқий фидоий ўқитувчилар ўз фаолиятида энг яхши натижаларга эришадилар. Тажрибали новатор ўқитувчилар болаларга самарали таълим тарбия бериш билан бир қаторда педагогика фанидан янги йул хам очмокдалар.
Педагогик меҳнатни амалга ошириш жараёнида қуйидаги хусусиятларни ўз фаолиятида амалга оширишлари зарур.
1.  Ўқитувчининг сиёсий қарашлари ва эътиқодининг аниқлиги хамда барқарорлиги, ўқувчилар олдида чинакам обрў эътибор қозониши.
2.  Мамлакатнинг бутун ижтимоий хаётида фаол иштирок этиш ва эгаллаган тажрибаларни коллежга олиб кириш, бу фаолиятга ўзўқувчиларини жалб килиш, уларни ижтимоий хаётда фаол иштирок этишини таъминлаш.
3.  Харбир ўқувчи шахсига катта қизиқиш билан караш  ва барча жамоа ишларини ташкил этиш.
4.  Ўкитувчилар ўз  ишларига бугунги  кун талаби билан эмас, балки келажакни ўйлаб иш юритиш.
5.  Болаларга бўлган муносабатлари уларнинг тақдири хақида ғамхўрлик қилиш, ўз тарбияланувчиларининг келажаги билан қизикиш.
6.  Ўкувчи шахсига хар томонлама таъсир кўрсатиш.
7.  Илғор педагогик тажрибани хамда таълим ва тарбиянинг назариясини чуқур ўрганиш, хамма янгиликларни тушуниб олиш, уларни ўзтажрибалари билан солиштириб кўриш, баъзиларини ўз ишида тадбиқ килиш.
Ўзбекистоннинг давлат бошқарувида янги кадрлар тизими шаклланишининг сиёсий-назарий жиҳатлари:
Биринчидан, мамлакатдаги сиёсий кадрлар тизими муносабатларининг ўзгаргани. Давлатнинг бош ислоҳотчилик ролининг эътироф этилиши, бу унга мос, уни идрок этадиган янги раҳбар ва бошқарув кадрларини тарбиялашни тақозо этади.
Иккинчидан, бошқарув тизими ва услубларининг ўзгаргани унинг ғоявий-мафкуравий асослари миллий ғоя негизлари асосига қурилгани билан боғлиқ.
Учинчидан, бозор иқтисодиёти қонунлари янги бошқарув талабларига жавоб берадиган, махсус билим, кўникма, дунёқарашга эга раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга бўлган эҳтиёжнинг мустақиллик туфайли вужудга келгани.
Ўзбекистоннинг давлат бошқарувида янги раҳбар ва бошқарув кадрлари тизимини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда жаҳон тажрибаси сиёсий фанларда янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганилиши мақсадга мувофиқдир. Бу соҳада Ўзбекистонда дастлабки ишлар амалга оширилмоқда.Давлат бошқарувида янги раҳбар ва бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёж ортиб боришининг объектив ҳамда субъектив кўринишларини кенг жамоатчиликка, айниқса, кадрларнинг барча бўғинларига етказишда ОАВ, тарғибот-ташвиқот, маънавий-маърифий ишларнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш талаб этилади. Мустақиллик туфайли давлат бошқаруви ва раҳбар кадрлар тизимидаги янгиланиш жараёнларини ифода этувчи манбаларни кўпроқ ёритиш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадга мувофиқ.
Хулоса. Ўтиш давридаги сиёсий ўзгаришларни раҳбарлар, сиёсий элита ҳамда етакчиларнинг амалий фаолиятида намоён бўлишига ёрдам берадиган демократик сиёсий тафаккурнинг шаклланишига хизмат қиладиган давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш зарур.
Ҳозирги даврда мутахассис кадрлардан раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимига босқичма-босқич ўтиш жараёнини янада такомиллаштириш лозим. Бунинг учун олий ўқув юртларида турли бошқарув соҳаларига кадрлар тайёрлаб берадиган факультетлар очиш, зарур илмий ва ўқув адабиётлари яратиш, ОАВда кенг тарғибот ишларининг изчил йўлга қўйилиши кутилган самара бериши мумкин. Мамлакатимизда кадрлар салоҳиятидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва ҳисобга олишнинг, кадрлар тайёрлаш ва улардан фойдаланишнинг ахборот мониторинг тизимини яратиш, шунингдек, мавжуд кадрлар заҳирасининг ягона банкини ташкил этишни замонавий технологиялар асосида янада такомиллаштириш лозим.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:26 389 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив