» » » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТЕНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТЕНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТЕНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ


У.Орипжонова, Г.Бурибаева, О.Файзиев
ТошДАУ


2009 йилни “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб номланиб, унинг асосий йуналишларидан бирини “Қишлоқда замонавий техника ва технология билан жиҳозланган саноат ишлаб чиқаришни, сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлайдиган ихчам корхоналарни қуриш ва яратишни жадал ривожлантириш, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасини янги сифат даражасига кўтариш асосида қишлоқ аҳолисини, аввало ёшларни иш билан таъминлаш, фуқароларнинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишни мақсад қилиб қуйилган.
2001 йилнинг май ойида Олий мажлиснинг бешинчи сессиясида Президентимиз И.А.Каримов компьютерлаштириш ва ахборот-коммуни-кация технологияларини ривожлантириш ҳамда уларнинг замонавий тизимларини жорий этишини биринчи галдаги вазифалар эканлигини таъкидлаб ўтган эди.
Қуйилган масалаларни ечиш мақсадида Ўзбекистон республикаси Президентининг 2002 йилнинг 30 майида “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот- коммуникация технологияларини ривожланти-риш ва ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида” ги Фармони қабул илинган эди.
Фармонда реал иқтисодиёт тармоқларида, бошқарув, бизнес, фан ва таълим соҳаларида компьютер ва ахборот технологияларини кенг жорий этишни, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини ишлаб чиқишни,
республика, тармоқ ва маҳаллий ахборот-коммуникация тармоқларини шакллантириш, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминланиши белгиланган эди.
Қишлоқ хўжалигининг асосий талаби, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги амалларни бажаришда ахборотларни шакллантириш ва тизимлаштиришдан иборат. Булар техникавий ва дастурий воситаларга, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологияларига бўлган  талабни шакллантиради.
Қишлоқ хўжалигини бошқаришда режалаштириш, таҳлил этиш, назорат, ҳисобот, қарор қабул  килиш функцияларини амалга ошириш лозим.
Масалаларни амалга ошириш натижасида қуйидаги масалалар ҳал этилиши лозим: бошқарув объекти режалаштирилган ҳолатини баҳолаш;  режалаштирилган маълумотни олиш; баҳолаш оғишлар сабабларини аниқлаб олиш; мумкин бўлган ечимларни ва анъаналарни таҳлил қилиш.
Тизимни бошқариш  технологияси юқоридан пастга қараб ва пастдан юқорига қарабйўналтирилган бўлади ва унинг ишлаши учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
бошқариш объектларнинг мавжудлиги; мазкур объект фаолиятининг мақсади маълум бўлиши; бошқариш тизими мустақил ҳаракат қилиши учун муайян ҳуқуқларга эга бўлиши; бошқарувчи объектнинг бошқарилувчи объект ҳақида муфассал маълумотларга эга бўлиши.
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари таъминловчи ва функционал қисмлардан ташкил топган бўлиб, таъминловчи қисм таркибига ахборот, техник, математик, дастурий, ташкилий, ҳуқуқий ва лингвистик таъминотлардан иборат.
            Қишлоқ хўжалигида автоматлаштирилган ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳозирда муҳим масалалардан ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида ер-сув асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, ерга ишлов беришни автоматлаштириш ахборот технологияларини жорий қилиш йўли  орқали ердан унумли фойдаланиш мумкин. Ерга ишлов беришда янги техника технологияларни жалб қилиб, деҳқонлар ишини енгиллаштириш орқали ердан унумли ва самарали фойдаланиб борилса йилдан йилга ер унумдор бўлиб боради ва юқори ҳосил олишмумкин.
Қишлоқ хўжалигида автоматлаштирилган технологияларидан фойдаланиш турли шарт-шароитларга боғлиқ бўлиб, меҳнат қуроллари яъни автоматлаштирилган техника технологиялари  иш бажариш катта далаларда ҳаракатда бўлади. Шунинг учун автоматлаштирилган техник технологиялардан фойдаланишда дала майдонларини талаб даражасида ташкил этишни, суғориш шахобчаларини тўғри  ташкил этиб, суғоришни компьютер ва дастурий таъминотлардан фойдаланиб йўлга қуйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:34 298 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив