» » » ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ҚИШЛОҚ ҲЎЖАЛИГИ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ


М.И.Ширанова1, Н.Н.Мухитдинова2,  Ш.А.Алибеков2
1Тошкент банк коллежи,  2ТДИУ


Аграр иқтисодий мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини таъминловчи сохалардан бири сифатида қишлоқ ҳўжалиги аҳоли истеъмоли учун  бирламчи маҳсулот етиштириб берувчи, саноатнинг ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлашда хом-ашё етказиб берувчи соха сифатида эътироф этилади. Қишлоқ ҳўжалигини шакллантириш натижасида мамлакатни истеъмол товарлари билан таъминлаш ҳамда соха билан боғлиқ саноат тармоқларини ривожлантириш имконияти ҳамда аҳолини қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконияти юзага келади. Мазкур сохани ривожлантириш йўналишларида таълимни сохага оид инновацион билимлар бериш орқали ташкил этиш, ҳамда малакали кадрлар тайёрлашда инновацион таълим муаммоларини бартараф этиш  орқали амалга ошириш муҳим омил ҳисобланади. Қишлоқ ҳўжалигини ривожланишини инновацион назарий билимлар, ғоялар, технологиялар асосида олиб бориш  бевосита таълимни сохага оид бошқа янги, инновациялар орқали олиб бориш, соха учун малакали кадрлар етиштириш таълимда қишлоқ ҳўжалигнини ривожлантиришнинг тажриба-синов ишларини инновацион асосларда ташкил этиш, инновацион таълим ва соха тармоқлари билан интеграцияларни шакллантириш, сохада ишлаб чиқариш имкониятларини инновацион асосларда ташкил этиш муаммоларини таълимда илмий-тадқиқот натижалари асосида таҳлил этиш ва ўрганиш сохада кадрлар етиштиришда саноат тармоқлари фаолиятини инновацион ҳусусиятлари ва жараёнларини таълимда  амалий билимларни шакллантириш орқали ўқитишни ташкил этиш, шунингдек, таълимда қишлоқ ҳўжалигига оид бошқа инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш  йўналишларида кўрсатиш мумкин.
Мазкур йўналишларнинг  амалий натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “2009 йилда  мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2010 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган Вазирлар Маҳкамасидаги маърузаси ва “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили ” давлат дастурининг  бажарилиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини ифодалаш мақсадга мувофиқдир. Мазкур “Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби” номли маърузаси ва давлат дастурини бажарилишида бевосита қишлоқ ҳўжалигида бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини рағбатлантириш, қишлоқда ирригация ва сув ҳўжалиги тизимини шакллантириш қишлоқда саноат ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, мева-сабзавот ва чорва маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришни технологиялаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ихтисослашган сув ҳўжаликларини барпо этиш, қишлоқ ҳўжалигида тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи кичик бизнессубъектлари фаолиятини рағбатлантириш ишларини самарали ташкил этиш натижасида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти таркибида қишлоқ ҳўжалигининг улуши сезиларли даражада ортди ҳамда қишлоқда ишлаб чиқариш инфратузилмаси яхшиланди.Сохадаги барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда мамлакатимизнинг малакали кадрлар тайёрлашдаги ислоҳатларни   бевосита ривожланишини таъминлашдаги омиллар сифатида кўрсатиш мумкин.
Аҳолини қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг ортишидан келиб чиқиб, соха учун малакали кадрлар тайёрлашда инновацион таълим муаммоларини бартараф этиш ҳамда таълимда соханинг инновацион технологиялари асосида ўқитишни ташкил этиш, сохадаги малакали кадрлар фаолияти самарадорлик натижаларининг инновацион ҳусуссиятларини ифодалайди.
Соха учун малакали кадрлар тайёрлашда таълимда инновацион таълим технологияларини ташкил этиш орқалиқуйидаги натижаларга эришиш мумкин:
Қишлоқ ҳўжалигини ривожлантиришни  инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг долзарб муаммоларини таълимда илмий-назарий асосларда ўрганиш орқали муаммолар ечимининг илмий асослари шаклланади;
Соха тармоқларин инновацион фаолиятини яхшиланиш хусусиятлари асосида малакали кадрлар тайёрлаш соха ва таълимнинг инновацион интеграциясини таъминлайди;
Сохада маҳсулот етиштиришнинг самадорлигини таълимда илмий тадқиқот натижалари асосида шакллантириш орқали аҳолини қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондиришнинг ечимларини излаб топишга омил бўлиши мумкин;
Мамлакатимиз аҳоли истиқомат худудлари ҳусусиятларидан келиб чиқиб, соха тармоқларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни таълимда инновацион асосларда ўрганиш ва малаккали кадрлар етиштириш натижасида соха саноат тармоқларида аҳоли бандлигини таъминлашга эришиш мумкин;
Қишлоқ ҳўжалигида аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган бирламчи маҳсулотлар етиштиришнинг янги инновацион технологияларини шакллантиришни таълимда илмий  ихтироларни ишлаб чиқиш асосларида ўрганиш сохани инновацион фаолиятини яхшилашга эришишмумкин;
Таълимда қишлоқ ҳўжалиги тармоқларининг ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича кадрларни тадбиркорлик билимлари ва кўникмалари асосида шакллантириш орқали сохада кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайиши кузатилади;
Таълим ва қишлоқ ҳўжалигини инновацион интеграциясини шакллантириш орқали сохани ривожаланиш даражаларда иқтисодий барқарорлигини таъминлашга эришиш мумкин.
Мазкур йўналишлар бўйича мамлакатимизда соха учун малакали кадрлар етиштиришда бир қатор инновацион лойиҳалар, Таълимда сохани ривожлантиришнинг инновацион муаммоларини бартараф этишга оид грант дастурларини шаклланиши. Таълимда сохага оид билимларни шакллантириш давомида ахборот техник воситалардан самарали фойдаланиш ишлари амалда мавжуд. Таълим ва сохани инновацион  интеграциясини кенгайтириш  асосларида  сохани инновацион ишлаб чиқариш фаолиятини яхшилаш, мавжуд муамммолар юзасидан илмий-назарий таклифларни ишлаб чиқишда  таълим ва соха тармоқлари ўртасида илмий-тадқиқотчилик ишларини ташкил этилиши сохани ривожлантиришнинг инновацион имкониятларини оширади. Қишлоқ ҳўжалигини инновацион асослардла шакллантириш давомида таълимда ўқув-услубий жараённи  таълим стандартлари асосида ташкил этилиши, ихтисослашган фанлардан машғулотларни шакллантиришада янги педагогик технологиялар, интерфаол таълим методлари. Ахборот техник воситаларда соха ҳусусиятлари ва фаолият жараёнлари бўйича кўргазмали, аннимацион матнлардан фойдаланиш  соха учун малакали кадрлар тайёрлашнинг инновацион имкониятларини даражасини ифодалайди.
Соха учун малакали кадрлар тайёрлашда мавжуд жараёнлар ва таълимнинг мазмунли ташкил этилиши билан бир қатордасохани ривожлантиришдаги бир қатор инновацион таълим муаммолари ҳам мавжуд:
Таълим муассасаларида қишлоқ ҳўжалигига оид дарс машғулотларини шакллантиришда таълим муассаси томонида инновацион-педагогик талабларни етарли асосларда шакллантирилмаганлиги;
Талимда қишлоқ ҳўжалигининг инновацион ривожлантиришнинг долзарб муаммолари юзасида чуқурлаштирилган амалий дарсларини етарли даражада ташкил этилмаганлиги;
Талимда  қишлоқ ҳўжалиги  тармоқларидаги илмий янгиликларни ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқотчилик ишларини олиб борилишида узоқ муддатларни талаб қилиши;
Таълимда сохага оид билимлар ва назариялар бўйича ўқув жараённи яхшилашда соха йўналишлари бўйича илмий изланишлар олиб борган олимлар, профессорларни таълим жараёнига жалб этиш, излани ш натижалари бўйича тегишли инновацион таълим методларини шакллантириш даражасини камлиги;
Таълим жараёнида ривожланган аграр ҳўжалигига асосланган давлатлардаги қишлоқ ҳўжалигини  инновацион асосларда ишлаб чиқариш фаолиятининг инновацион асосларда ташкил этиш даражасини илмий билимлар асосида  фойдаланишни камлиги;
Соха тармоқлари ҳўжалик юритувчи субеъктлари билан таълимда соха учун кадрлар етиштириш бўйича шартномавий муносабатларни камлиги;
Таълимда қишлоқ ҳўжалигини инновацион асосларда шакллантириш юзасида  дарс машғулотларини олиб борилишида педагогик таълим технологияларида фойдаланиш даражасини анъанавий таълим методлари асосида ташкил этилиши.
Бу каби масалалар ва муаммолар юзасидатаълимда инновацион таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда таълимда соха бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари  мамлакатимизнинг кадрлар тайёрлаш тизимидаги мақсад йўналишларини ифодалайди. Сохани ривожлантиришнинг мақсад  йўналишларини амалга оширишда  таълимда малакали кадрлар тайёрлашни инновацион асосларда ташкил этишни қуйидаги йўналишларда амалга ошириш  мақсадга мувофиқдир:
Таълимда қишлоқ ҳўжалигини инновацион ривожлантириш юзасидан илмий изланишларни рағбатлантириш ва лойиҳалар молиялаштириш масалалари юзасидан  таклифлар тизимини ишлаб чиқиш;
Таълимда сохага оид билим ва кўникмаларни шакллантиришда дарс машғулотларида инновацион таълим технологиялардан самарали фойдаланишни шакллантириш;
Таълим муассасаларида сохани инновацион ривожлантириш йўналишларига асосланган мақсадли таълим дастурларидан фойдаланиш юзасидан ўқув-услубий жараённи такомиллаштириш;
Таълимда дарс машғулотларида аграр-иқтисодий ривожланган давлатларнинг сохадаги инновацион технологияларини ўрганиш бўйича дарс машғулотларини шакллантирниш режасини ишлаб чиқиш;
Таълимда соха учун малакали кадрлар тайёрлашда инновацион-ахборот технилогияларидан самарали фойдаланиш;
Соха тармоқлари таркибидаги ҳўжалик юритувчисубъектлар  ва таълим муассасалари ўртасида кадрлар етиштириш бўйича шартномавий муносабатларни ривожлантириш;
Соха учун малакали кадрлар етиштиришда таълимда дарс машғулотларини шакллантиришда  педагогик таълим методлари ва технологияларига инновацион талабларни шакллантириш;
Таълимда ўқув-услубий жараёнларни яхшилашмассалалари юзасидан йиғилишларини сохага оид билимлардан фойдаланишда инновацион таълим технологияларини шакллантириш бўйича масаларини киритиш.
Таълим ва соха тармоқлари ўртасида малакали кадрлар етиштириш бўйича  мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли таклифлар тизимини шакллантириш;
Соха ва таълимда кадрлар етиштириш бўйича педагог ўқитувчиларни малакасини оширишда сохага оид инновацион технологияларни жаорий этишни ташкил этиш;
Соха ва кадрлар тайёрлаш тизимида инновацион алоқаларни шакллантириш юзасидан муаммолар ва  ҳал этилиши лозим бўлган масасаларни  таълимда илмий асосларда ўрганиш ;
Демак, қишлоқ ҳўжалиги  учун малакалим кадрлар тайёрлаш  тизимини инновацион асосларда шакллантириш бевоситасохадаги етарли ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш  сохада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини яхшиланишига эришиш билан бир қаторда, соха таркибидаги саноат тармоқларини ривожланиш даражаларига эришиш мумкин.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:35 257 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив