» » » ЁШЛАРНИ КАСБ - ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА УЛАРНИНГ КАСБИЙ ҚИЗИҚИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ЁШЛАРНИ КАСБ - ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА УЛАРНИНГ КАСБИЙ ҚИЗИҚИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ЁШЛАРНИ КАСБ - ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ ВА УЛАРНИНГ КАСБИЙ  ҚИЗИҚИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ


М.Расулова, З.И.Азимова
ТошДАУ


            Меҳнат инсоннинг  ҳаётида муҳим ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам инсон ҳаётини, турмушини меҳнатсиз, яратувчиликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсон меҳнат билан улуғ. Кишилик жамиятининг асл тарихи ҳам меҳнатдан бошланган. Меҳнат – тирикчилик манбаи, қўйингки, ҳаёт ва турмушнинг қайси жабҳасига борманг, инсон қадами унинг меҳнати билан қутлуғ. Зеро, халқимиз меҳнатни бош тарбиячи деб атайди. Сабаб инсон тарбиясини асосан меҳнатга бўлган муносабатларига қараб белгиланиши бежиз эмас. Меҳнат -  ҳаёт демакдир.
Меҳнат тарбияси эса тарбиянинг мағзини, мазмунини ташкил этади. Ҳамма халқларнинг энг илғор анъаналари меҳнат жараёнида пайдо бўлиб такомиллашади. Халқ оммаси ҳар доим энг илғор яхши ва улуғ нарсаларнинг ижодкори ҳисобланган. Халқ ҳаётини, яшаш тарзини ўрганиш учун ҳам меҳнат анъаналарини билиш лозим.
Меҳнат анъаналарининг тарбиявий аҳамиятини  улканлигини унутмаслик керак. Чунки, меҳнатга муносабатни қарор топтириш ёш авлод тарбиясининг асоси ҳисобланади. Меҳнат анъаналарининг таянчи сифатида ёшларни ҳаётга, ижтимоий меҳнат фаолиятида иштирок этишга тайёрлаш ҳам муҳим рол ўйнайди. Чунки, меҳнат анъаналари замирида шахснинг ахлоқий сифатлари: меҳнатсеварлик, ерга ва табиатга муҳаббат, сувни исроф қилмаслик, сахийлик, ўзгаларнинг меҳнатини қадрлаш, меҳнат бахт келтиришини англаш кабилар қарор топади. Халқ тарбияшунослигида меҳнатсеварлик ва касб-ҳунарга доир ғояларни ёш авлодларимиз онгига сингдириш, халқ оммасининг илғор меҳнат ва ҳунармандчилик анъаналарига бефарқ қарамасдан замон талабларига мос ҳолда таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этиш айни муддаодир.  
Болаларнинг меҳнатга муҳаббат қўйиб ўсишида оиладаги руҳий ҳолат, муҳит жуда катта рол ўйнайди. Меҳнат тарбияси болаликдан бошланади. Даст аввал ўз-ўзига хизмат қилиш, ота-оналарга хўжалик ишларида ёрдам бериш.
Меҳнат тарбияси мактабда давом эттирилади.   Ўқув режасига киритилган меҳнат дарсларида ўқувчилар  меҳнат қилишга оид кўникма ва малакалар эгаллайдилар. Ундан сўнг касб - ҳунар коллежларида, бевосита саноатда оддий ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириб борадилар. Баъзан  бола ўзининг туғилган уйида «бегонадек» яшайди, фақат мажбур қилгандагина ўз-ўзига хизмат қилиш билан шуғулланади. Бунда у қандайдир хўжалик ишларидан бош тортади. Бу эса бирон меҳнатга ўрганмай, бетартиблик, дангасалик, ялқовлик, ишёқмаслик касалликларига чалинишига олиб келади.  Бундай ҳодиса оилада бола ўз ҳолига ташлаб қўйилганда, бола оиладаги меҳнат жамоасининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида катталар билан биргаликда қилинадиган биронта ишга жалб қилинмаганда, оилада доимий меҳнат мажбуриятларига эга бўлмаганда, меҳнат мажбуриятларини бажариш юзасидан ҳеч қандай жавобгарликни ҳис этмаганда, ё бўлмаса, меҳнат мажбуриятларига эга бўлиб туриб, уларни бажарганда ҳеч қандай қаноатланиш ҳиссини сезмаганда ва бундан фақат ёлғиз ёқимсизлик сезганда юзага келади. Ҳар бир ҳолатда ҳам бундай бола бир оз вақт ўтгандан сўнг ўзининг асосий эҳтиёжи бўлмиш меҳнатга бўлган  табиий интилишидан маҳрум бўлади ва қаноат ҳосил қилишни эса ўйин-кулгидан қидира бошлайди. Ўйин-кулгида ривожланган эҳтиёж меҳнатга бўлган табиий эҳтиёжни батамом сиқиб чиқариши мумкин.
Меҳнатга ўргатмасдан туриб жамият учун баркамол шахсни тарбиялаш мумкин эмас. Ўқувчилар касб - ҳунарга оид билимлар ва малакаларни фақат ўзлаштирибгина қолмай, балки амалий ҳаётда ўзлари ва жамият учун фойдали эканлигига ишонч хусусиятларини ҳам шакллантиришлари лозим.
Педагогнинг ўзи намуна бўлиб, ўқувчиларга касб-ҳунар учун керакли бўлган шахсий сифатларни такомиллаштириш, гўзал одатларга ўргатмоқ ва бу одатларни севиб бажармоқ ҳолига келтириш лозим. Ўқитувчининг  ўзи ўқувчиларнинг ўқув ёки ишлаб чиқариш вазифаларини уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тақсимлаши керак. Педагоглар ўқувчиларнинг қизиқишларини, ишда юқори кўрсаткичларига эришиш йўлидаги қийинчиликларини енгишга қаратилган хоҳишларини, мувафаққиятга қаратилган ишончлилик, қатъиятлилик сингари сифатларини таркиб топтириши керак.
Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар ўртасида меҳнатга, касб-ҳунарга оид турли-туман тадбирларни ташкил қилиш, ҳамда уларнинг касб-ҳунар бўйича қўлга киритган ютуқларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб бориш лозим.
Буюк мутафаккир олим ибн Сино “Одамнинг яшаши учун энг зарур нарса бу фойдали меҳнат жанги”, деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ота-оналар ўз болаларига ёшлигидан маълум бир касб-ҳунар ўргатишлари лозим. Бола касб – ҳунарни маълум даражада ўзлаштириб бўлгандан сўнг уни касб-ҳунаридан фойдаланишга, яъни ҳалол меҳнат билан мустақил ҳаёт кечиришга ўргатиш керак. Мутафаккир бу ишнинг болалар учун икки хил тарбиявий аҳамиятига эга эканлигини таъкидлайди:
Бола ўз касб - ҳунари туфайли мустақил турмуш кечириб, унинг дастлабки манфаатини кўргандан кейин, ўз ҳунарига янада маҳкам боғланиб, унга нисбатан муҳаббат орттиради ва уни такомиллаштиришга интилади.
Яшаш такомили ўз зиммасига юклатилгандан кейин ўз касб-ҳунарига одат ҳосил қилади.
Демак, Ибн Синонинг таълим беришича, илм-маърифат ва касб-ҳунар эгаллашда киши ҳар қандай мушкулни дадиллик билан енгади ва у ҳунари туфайли ҳеч ҳам хор бўлмайди. Шунинг учун ҳам: «Ёшларга илм бера бориб, - деган эди улуғ олим Ибн Сино, - уларга ҳунар ўргатмоқ муҳим маъсулиятли ишдир. Ҳунар ўрганиш бирга ёшлар ҳар қандай ножўя хатти-ҳаракатлардан холи бўладилар”, - деб таъкидлайди.
    Ибн Синонинг ўз даврида ёшларни ҳунарли бўлишга чорлаган қуйидаги дурдона насиҳатлари ҳозирги кунда хам ўзининг маърифий – тарбиявий аҳамиятини йўқотгани йўқ:
Олтин олмагину ўргангин ҳунар,
Ҳунарнинг олдида хасдир олтин, зар.
            Хожа Самандар Термизий (XVII аср) «Дастур ал-мулук» асарида меҳнат ва касб-ҳунар аҳлини тарбиялашни тарғиб этар экан,  истеъдод (касб-ҳунар) эгаларининг тарбияси шундай бир кишидирки, қора тупроқни тоза олтинга, ноқис тошни эса айбсиз гавҳарга айлантиради, деб ажойиб фикрлар баён қилади:
“Тарбиятдан тупроқ гавҳар бўлади.
                        Ноф ичра кон мушки асғор бўлади.
                        Қийматсиз қора бир темирни иксир,
                        Тарбия айлагач соф зар бўлади.
Касбга кўникиш – бу ёш инсоннинг аста-секин касбий меҳнат шароитига кириши, вазифасига кўра эмас, балки унинг психик хусусиятига кўра, ўқувчиликдан малакали ишчи кадрга айланишидир.
            Касбга кўникиш даври одатда учта характерли босқич бўйича борадики, уларнинг ҳар бири   педагоглар учун жуда муҳим хусусиятларга эга. Касбга кўникишнинг биринчи босқичи – таништириш бўлиб, ўзининг атроф-муҳитдаги янги ролини англашдан иборат. У танланган касб бўйича муайян малака олишга қарор қилингандан бошланади ва ишлаб чиқариш таълимига дастлабки назарий тайёргарлик даврида ўқув устахоналари ҳамда билим юрти билан танишиш даврида давом этади. Касбга кўникишнинг бу биринчи босқичида қабул қилинган қарорнинг тўғрилигини ўсмир ўзи баҳолайди касбга, ишлаб чиқаришга, курсдошлар ва ўқитувчилар билим юрти ва корхонага муносабати вужудга келади. Ўсмир ўз келажагига назар ташлайди. Ҳамда танлаган касбида қандайдир жозибали ва қандайдир хунук томонларни кўради. Болаликда ўйғонган, қизиқтирган соҳалар ҳақидаги   ўй хаёллари барбод бўлади, ҳамда янги умид ва интилиш пайдо бўлади.  
            Касбга кўникишнинг иккинчи тайёрлов босқичи ижтимоий умумий ва махсус предметлар хамда ўқув устахоналарида ишлаб чиқариш таълимини асосли эгаллашдан иборат касб ўрганишдир. Бу ерда ҳам танланган касбга кўникишнинг анча узоқ ва маъсулиятли бўлган  даври, яъни касбни ўзлаштираётган малакали ишчи-шахснинг дастлабки шаклланиши юз беради. Бу шаклланишнинг мувафаққияти ўзини ўқув меҳнати натижасидан қаноатланиш ва қаноатланмаслик билан боғлиқ ютуқлар қувонтиради ва илҳом беради, янада каттароқ мувафаққиятларга ундайди. Тасодифий муваффақиятсизликга янада кўпроқ кучни сафарбар қилади. Аммо доимий равишдаги мувафаққиятсизлик  ишдан, ўқишдан ва касбдан ихлосни қайтаради.
            Касбга кўникишнинг учинчи асосий босқичи ёш инсоннинг корхона ишчилари муҳитига сингишидир. Бу босқич ўқувчи ўзини ўраб олган ўша гуруҳнинг аъзоси ёки ишчи сифатида хис қиладиган, аммо улар даражасида малака орттирмаган, тегишли меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифатини таъминлай олмайдиган, баъзан хато ва бепарволикларга йўл қўядиган ишлаб чиқариш амалиёти  даврида бошланади. Расмий жиҳатдан ўзининг тенглиги ва атрофидаги кишилар билан ишлаб чиқариш малакасида тенг эмаслиги ҳамда уларнинг ёш ишчига «темир қанот қушча» деб муносабатда бўлишини англаш унинг бу босқичдаги касбга кўникиши жараёнини фавқулодда мураккаблаштириб қўяди. Буни ижобий ҳал қилиш эса амалиётда корхона ишчи кадрлари билан биргаликда қиладиган меҳнатига боғлиқ бўлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки мехнатга ўргатмасдан туриб жамият учун баркамол шахсни тарбиялаш мумкин эмас. Мехнат инсонни баркамолликка ва жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар
1. [1] Қадриятлар ва ижтимоий тараққиёт. - Т., «Ўзбекистон», 1997
2. [2] Алиев М. Табиат ва тақдиримиз. -Тошкент, «Медицина», 1989. 148-бет.
3. [3] Мусурмонова О. Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси. - Т.,  «Ўқитувчи», 1996,  5-бет.
1 Экономическое обозрение. 1998. №1.С. 3-4
2 Халқ сўзи. 1997 йил 26 декабрь.
1 Каримов. И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.: Ўзбекистон. 1995. 58-75 б. 

скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:36 383 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив