» » » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ВА МЕХНАТ БОЗОРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИГИНИНГ ХОЛАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ВА МЕХНАТ БОЗОРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИГИНИНГ ХОЛАТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ВА МЕХНАТ БОЗОРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИГИНИНГ ХОЛАТИ


Р.М.Усманова
ТДТУ


Ҳозирги даврда аҳолининг билим даражаси, таълим ва фан соҳаларининг ривожланганлиги, инвестиция фаолиятининг самарадорлиги, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий қилиш жамият ва иқтисодиёт тараққиётининг зарурий шартига айланди. Таълим соҳасининг мамлакат ақлий салоҳиятини юксалтириш омили эканлиги, глобаллашув шароитида инсон ресурсларининг иқтисодиётни ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг асосий омилига айланганлиги, иқтисодий ўсишни таъминловчи технологик ўзгаришлар кўпроқ инсон капиталининг жамғарилиши натижасидир. Иқтисодиёт ва таълим соҳасининг ривожланганлик  даражаси социал-иқтисодий тизимнинг ўзаро боғлиқ элементлари сифатида  бир-бирига таъсирининг кучайиб бориши асосида таълим тизимига қилинаётган ҳаражатлар мамлакат фаровонлигининг  манбаига айланганлиги  таълим соҳасининг мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим омили эканлигидан далолат беради.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш инновациялар тизимини ривожлантиришни  талаб этади. Инновациялар эса билимларни эгаллаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш асосида яратилади. Шу боис, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш  ва унинг иқтисодий  хавфсизлигини таъминлашда таълим тизимининг ўрни беқиёсдир.Хўжалик юритишнинг янги шароитларида мамлакатимизда малакали ишчи кучига қўйиладиган талаблар ўзгарди, хусусан ходим билимларга эга бўлиши билан бир қаторда ишга ижодий ёндоша оладиган, зарур ахборотларни сифатли таҳлил этиш ва умумлаштириши, олинган билимлардан самарали фойдаланиш, мустақил қарор қабул қила олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Ишчи кучининг янги сифатлари эса таълим тизими  ва таълим хизматлари бозори орқали шакллантирилади.
Мамлакатимизда қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”  асосида Ўзбекистонда халқаро андозаларга жавоб берадиган моҳиятан янги, бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи таълим тизими барпо этилди ва уни такомиллаштирилиб борилмоқда.Таълим хизматларини истеъмол қилинишнинг таҳлили таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори ўртасидаги муносабатларни тадқиқ қилиш асосида амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида таълим хизматлари бозори    ва меҳнат бозори ўртасидаги оқилона боғлиқликнинг мавжудлиги миллий иқтисодиётни зарур ҳажмдаги ва тарқибдаги  (касблар бўйича) малакали ишчи кучи билан таъминлайди, бу эса   пировард натижада турли тармоқлар ва соҳаларда меҳнат унумдорлигининг ошишига олиб келади. Иккинчи тарафдан эса маълум касб йўналишлари бўйича талабни мавжудлиги талабаларни ўқитиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади.                    

   Маълум касб йўналишлари бўйича талабнинг мавжудлиги олий таълим муассасаларида талабаларни қабул қилишнинг кўпайиши ва ушбу йўналишларда ресурсларнинг жамланишига олиб келади. Натижада бу йўналишларда  юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Услубий жиҳатдан таълим ва меҳнат бозорлар ўртасидаги алоқаларнинг холатига иқтисодиётда банд бўлганларнинг таркиби меҳнат биржаларида ҳисобга олинганлар ичидаолий маълумотга эга бўлган шахсларнинг сони  ва меҳнат органларида ҳисобга олинган ишсизлар ичида олий маълумотга эга бўлганшахсларнинг сонини аниқлаш асосидабахо бериш  мумкин.
Олий таълим тизимининг  ҳозирги ҳолатига баҳо бериш комплекс тавсифга эга бўлиб у тизимли таҳлилга асосланиши лозим. Иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш иқтисодий самарадорликни ошириш муаммосини хал қилишга қаратилган. Таълим тизимининг самарадорлигини ошириш   муаммоси муҳим ва айни пайтда етарли даражада ўрганилмаган масала бўлиб ҳисобланади. Ушбу муаммонинг муҳимлиги  таълим соҳасининг жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги аҳамияти ошиб бораётганлиги билан боғлиқ. Адабиётларнинг таҳлили макро ва микроиқтисодий даражада таълим тизими, шу жумладан,  олий таълим муассасалари фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги масаласи ҳали етарли даражада ўз ечимини топмаганлигини кўрсатади. Ушбу ҳолат таълим тизимидаги фаолият натижаларини микроиқтисодий даражада баҳолашнинг қийинлиги билан боғлиқ.
Олий таълим тизими самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларнинг қуйидаги гуруҳлари фарқланади: олий таълим тизими фаолияти самарадорлиигни акс эттирувчи умумлаштирувчи кўрсаткичлар (олий таълим муассасининг салоҳияти, меҳнатнинг нафлилиги ва сифати); бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар (ўқув жараёни кўрсаткичлари, бошқарув тизими) ўртасидаги боғлиқликни тавсифловчи кўрсаткичлар; бошқарув тизимини тавсифловчи кўрсаткичлар (тузилиши, жараён, усуллар, техника, кадрлар ва бошқариш меъёрлари); бошқарув омилларини аниқловчи кўрсаткичлар (бошқарувнинг  шахсий омиллари).
Таълим хизматалари бозоридаги ички ва ташқи иқтисодий муносабатларнинг таҳлили натижаларини умумлаштириш асосида ушбу йўналишдаги муаммолар аниқланади. Мазкур босқичда таълим хизматлари бозорида иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва тизимга келтириш мақсадга муофиқдир.
Таълим хизматларини кўрсатувчи олий ўқув юртларининг ўқув дастурлари меҳнат бозори талабларига мос бўлиши, талабалар эса уни тўлиқ ўзлаштиришдан манфаатдор бўлишлари лозим. Ишлаб чиқариш меҳнат бозори ва таълим хизматлари  бозори орқали олий ўқув юртларига ўз талабини қўяди. Талабнинг мавжудлиги ўқув муассасалари ихтиёридаги ресурсларни ушбу талабларни қондиришга йўналтириш  имконини беради, бу эса талабларни ўқитиш сифатининг ошишига олиб келади.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 13:48 383 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив