» » » ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРДА ОЛИМА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРДА ОЛИМА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА ФУНДАМЕНТАЛ, АМАЛИЙ ВА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРДА ОЛИМА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ


Г.Ташева, Д.Мамадияров, Б.С.Муратов
ТошДАУ


Маълумки, қишлоқ хўжалигининг ривожланишини янада жадаллаштириш учун амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, аграр фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни талаб қилади.
Тошкент давлат аграр университетида амалга оширилаётган фундаментал, илмий-амалий, инновацион лойиҳалар ҳамда маблағ билан таъминланмаган барча илмий тадқтиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларининг буйруқлари ва кўрсатмаларига биноан бажарилмоқда.
Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари юқорида кўрсатилган фикрларга асосланган ҳолда ўзларининг қишлоқ хўжалиги таълими тизимини мукаммаллаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ҳозирги замон технологияларини қўллаш, истиқболли илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, фан-таълим интеграциясини такомиллаштириш, аграр фани самарадорлигини ошириш мақсадида ўзларининг илмий изланишларини олиб борилмоқда.
Университетда амалга оширилган барча турдаги лойиҳаларнинг мақсади қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш, янги агротехнологияларни ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалик экинларини хашарот ва касалликлардан сақлаш, тупроқни эрозиядан сақлаш ва унумдорлигини ошириш, қора молларни махсулдор зотларини сақлаб қолиш, уларни кўпайтиришга, ипакчилик, ўрмон хўжалиги иқтисодиёти йўналишлари бўйича самарали тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишга бағишланган.
Университетида 2008 йилда 24 та, 2009 йилда 42 та фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар бажарилган бўлса, 2010 йилда 44 та фундаментал, илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотлар бажарилмоқда. Бу лойихаларни умумий хажми 2008 йилда 343499,0 минг сўмни, 2009 йилда 456966,0 минг сўмни ташкил этган. Шундан, 2008 йилда 20 таси илмий амалий, 2 таси фундаментал ва 2 таси инновацион лойиҳалардир. 2009 йилда эса 36 та илмий-амалий, 1 та фундаментал ва 5 та инновацион лойиҳаларда иш олиб борилган бўлса, 2010 йилда эса 36 та илмий-амалий, 1 та фундаментал ва 7 та инновацион лойиҳалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Албатта бундай илмий тадқиқот ишларни бажаришда олима аёлларни ўрни ва аҳамияти каттадир. Мазкур лойиҳаларнинг 5 таси университетда фаолият кўрсатаётган олима профессор-ўқитувчилари ҳиссасига тўғри келади. Улар асосан:
  1. Б.ф.д., профессор Л.АГафурова раҳбарлигидаги К7-012-“Сурхондарё вилояти суғориладиган тупроқларининг биологик фаоллигини ошириш, эрозия жараёнларининг хавфлилик даражасини ГАТ технологиялари асосида аниқлаш” лойиҳаси;
  2. Қ.х.ф.д., профессор Х. Атабаева раҳбарлигидаги ҚХА-7-040- “Соя навларини типик бўз тупроқ-иқлим шароитида тупроқ унумдорлиги ва дон хосилдорлигини оширишда асосий ва такрорий экин сифатида етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси;
  3. Ю.ф.н., доцентР.Турдибоева раҳбарлигидаги ҚХА-4-001-“Академик лицей ва касб-ҳунар колледжлари ўқувчи ёшларида ҳуқуқий ва тинчлик маданиятини шакллантириш масалалари тадқиқ этиш” лойиҳаси;
  4. Қ.х.ф.н. Г.Набиева раҳбарлигидаги ҚХА-7-073-“Қийин мелиорацияланадиган, тупроқларда ГИС технологиялари ва дистанцион кузатув маълумотларини қўллаган ҳолда чўлланиш жараёнини таҳлил қилиш ва хариталаш” лойиҳаси;
  5. Б.ф.н. К.Шадраимова раҳбарлигидаги ҚХА-7-073-III-“Тупроқ микробиологик фаоллигини бошқариш ва экологик ҳолатини яхшилаш орқали тупроқ унумдорлигини ўсимликлар ҳосилдорлигини ошириш йўлларини асослаш” лойиҳалари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Университетда бажарилган тадқиқотларда олима аёллардан 2008 йилда жами 48 та профессор-ўқитувчилар жумладан, 3 та профессорлар, 9 та доцентлар, 28 катта ўқитувчилар ва ассистентлар, 7 та аспирантлар, 1та бакалавр талабалари, 2009 йилда жами 58 та профессор-ўқитувчилар жумладан, 5 та профессорлар, 13 та доцентлар, 16 катта ўқитувчилар ва ассистентлар, 17 та аспирантлар, 7 та магистр ва бакалавр талабалари иштирок этган бўлса, 2010 йилга келиб уларнинг сони жами 61 та профессор-ўқитувчиларни ташкил қилган жумладан, 5 та профессорлар, 13 та доцентлар, 19 катта ўқитувчилар ва ассистентлар, 17 та аспирантлар, 7 та магистр ва бакалавр талабалари қатнашиб келмоқда.
Шунингдек, “Халқ сўзи” газетасининг 2010 йил 13 мартидаги № 50 (4965) сонида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси иқтидорли ва ташаббускор ёш олимларнинг илмий тадқиқотларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида фан ҳамда технологиялар тараққиётининг устивор йўналишлари бўйича 2010-2011 йилларга мўлжалланган ёш олимлар фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий техника дастурларини шакллантириш учун илмий лойиҳалар танловини эълон қилинди. Унга мувофиқ университетимиз томонидан илмий даражага эга, 35 ёшгача бўлган ёш олимлар ҳамда мутахассислар 15 та ўзларининг фундаментал ва амалий тадқиқотлари бўйича илмий лойиҳаларини тақдим этишди. Шундан диққатга сазоворлик томони шундаки, тақдим этилган лойиҳаларнинг 53,3 фоизи, яъни 8 таси, шундан 3 та фундаментал, 5 амалий тадқиқотлар ёш олималар ҳиссасига тўғри келади.
Умуман, университетда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини бажаришда кейинги йилларда олима аёлларнинг ҳиссаси ошиб бориши уларнинг нафақат университет балки жамият тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари деб эътироф этиш мумкин.
скачать dle 11.3

29-05-2018, 14:58 363 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив