» » » ЖИСМОНИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН СОҒЛОМ АВЛОД БИЗНИНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИМИЗ

ЖИСМОНИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН СОҒЛОМ АВЛОД БИЗНИНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИМИЗ

ЖИСМОНИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЖИҲАТДАН СОҒЛОМ АВЛОД БИЗНИНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИМИЗ


Nashr ma`lumotlari:    //Мамлакат Тараққиёти  ёшлар нигоҳида // мавзусида
“2017-йил – Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишланган
иқтидорли талаба-ёшларнинг 1-илмий –амалий конференцияси материаллари
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To’plam

Талаба: Д.У.Тохирбоева (ТДАУ)
Илмий раҳбар: Ю.Ю.Тохтаева(ТДАУ)


Таълим-тарбия ва тиббиёт муассасаларини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бугунги кун талаблари асосида жиҳозлаш даражасини ошириш, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви ва замонавий санитария тозалаш тизимлари билан таъминлаш биз учун устувор йўналиш  ҳисобланади.Бугунги кунда Ўзбекистонда 2 миллионга яқин фарзандларимиз, шу жумладан, 840 мингдан ортиқ қиз болалар спортининг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда.
Нуфузли халқаро мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари эришаётган ғалабалар тобора кўпайиб бормоқда. 2016 йилда спортчиларимиз 849 та медални қўлга киритди, уларнинг 266 таси олтин медаллардир.
Андижон ўзининг дунё миқёсида ном қозонган спортчилари ва уларнинг минглаб издошларига, айниқса, машҳур бокс мактабига эга вилоят ҳисобланади. Бундай натижаларга  эришишда бу ерда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига берилаётган катта эътибор мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.
Ана шундай ишларимизни кучайтириш мақсадида вилоятларда келгуси 5 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 65 та объектда қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда.
Бухоро вилоятида келгуси беш йилда 95 миллиард сўм маблағ ҳисобидан ўнлаб янги мактаблар, лицей ва коллежларда, маданият ва саънат, спорт масканларида янги қурилиш ва реканструкция ишларини амалга ошириш белгилангани ана шу эзгу ишларнинг давом этаётганининг далилидир. Шулар қаторида Бухоро давлат университетининг ўқув биносини капитал реконструкция қилиш ишлари 2016 йилда якунланди.
Мамлакатимизда Олимпия чемпионларини кўпайтирмоқчи бўлсак, умуман, нуфузли мусобақаларда  Ўзбекистоннинг байроғини баланд кўтаришни истасак, ёш спортчиларни тайёрлаш тизимини мутлақо ўзгартиришимиз керак. Биз ташкил қиладиган халқаро миқёсдаги спорт усталарини тайёрлаш бўйича махсус мажмуалар ана шу мақсадга хизмат қилиши керак. Бугунги кунда хорижий мамлакатдаги давлатимиз ҳамкорлари бизнинг ёшларимизни кўриб, уларга хар тамонлама қойил қолмоқда. Улар бизнинг ёшларимиз билан суҳбатлашиб: “қани энди, ўз касбини пухта эгаллаган, хорижий тилларда бемалол гаплаша оладиган бундай ёшларни бошқа мамлакатларда ҳам кўрсак ва улар билан ишласак”- деб орзу қилади. Бир сўз билан айтганда, улар Ўзбекистон ёшларининг салоҳиятини юксак баҳолайди. Ёшларимизнинг нималарга қодир экани, қандай имкониятларга эга экани, ҳаётга қандай тайёр бўлаётгани, керак бўлса, қандай босқичлардан ўтаётганига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Мана энди турли давлатларнинг мутахассислари билан, тенгдошлари билан баҳслашишга, беллашувга тайёр бўлган ёшларимиз дунёни кўряпти. Энди улар бошқалардан ўрнак олиб, кучига куч қўшилаяпти.
Жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлод бизнинг энг катта бойлигимиз. Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги нима деса, ҳеч иккиланмасдан айтишга ҳақлимиз  - энг катта бойлигимиз бизнинг ёшларимиз,  болаларимиз.
Ўз ҳаёти, ўз тақдирини она Ўзбекистонимиз билан чамбарчас боғлаб, келажак сари катта ишонч билан интилаётган болалар – бу бизнинг юртимиз болаларидир.
Азиз фарзандларимизни ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида келгуси 5 йилда Навоий вилоятида ўнлаб мактаблар, мактабгача таълим масканлари, лицей ва коллежлар, болалар спорт объектлари, мусиқа ва саънат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш кўзда тутилмоқда. Шулар қаторида, навоий шаҳри марказида Навоий давлат кончилик институти учун муҳташам ўқув биноси барпо этилмоқда. Ёш авлодимизнинг мусиқа ва саънатга бўлган  меҳр-мухаббатини уйғотиш ва ривожлантиришдан иборат.
Мақсадимиз – болаларимиз жаҳон санъат оламига чуқурроқ кириб борсин, унинг сир-асрорини, буюк мусиқа ижодкорларининг ўлмас меросини – бу Бетховен бўладими, Шопен бўладими, Моцарт бўладими, ҳар тамонлама англаб етсин, юксак маданиятли инсонлар бўлиб камол топсин.
Барчамиз бугун чуқур англаб олдик – фақатгина замонавий асосда таълим-тарбия олган, жаҳоннинг манаман деган мамлакатларидаги тенгдошлари билан беллаша оладиган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол ёшлар биз бошлаган ишларни муносиб давом эттириш ва янги босқичга кўтаришга қодир бўлади.
Шу сабабли юртимизда янги-янги мактаблар, лицей ва коллежларни, маданият, санъат ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ишларига бундан буён хам устувор эътибор қаратилади. Фақат ўз куч ва салоҳиятига таяниб, ўзлигини англаб, бошини баланд кўтариб яшайдиган халқни дунё аҳли ҳурмат қилади.
Фарзандларимиз илм-фан сирларини ўрганиш бўладими, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаш бўладими, ахборот коммуникация технологиялари, интернетдан фойдаланиш бўладими, барча-барча соҳаларда юксак чўққиларни эгалламоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, энг тўғри йўл- таълим-тарбия тизимини янада ривожлантириш, янада мустаҳкамлаш йўлидир. Бугунги кунда фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар.
Адабиётлар:
  1. И.А.Каримов. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” 2015 йил
  2. Ш.М.Мирзиёев “2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури 2017 йил
  3. О.Ахматжонова “Комил инсон давр талаби” 1998 йил
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

27-10-2017, 12:03 438 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив