» » » УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИГА КЎТАРИШ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИДИР

УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИГА КЎТАРИШ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИДИР

Muallif(lar):А.Ш.Дурманов, М.А.Болтаев, К.М.Шодмонқулов, Ш.О.Аманбаева
Nashr ma`lumotlari: //
Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va
uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasining roli va ahamiyati //
Тошкент - 2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:To’plam


УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНГИ СИФАТ БОСҚИЧИГА КЎТАРИШ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИДИР



А.Ш.Дурманов, М.А.Болтаев, К.М.Шодмонқулов, Ш.О.Аманбаева 

ТошДАУ


 
Республика тараққиѐтида халқнинг бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон маданияти, иқтисодиѐти, илми, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган мукаммал таълим тизимини барпо этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури қабул қилинган. Уларнинг негизида фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунарга ўргатишнинг ҳуқуқий асослари, ҳар бир шахснинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, кадрлар тайѐрлашнинг миллий модели ва уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, дастурини рўѐбга чиқаришга доир ташкилий чора-тадбирлар белгилаб берилган [1] .
 Кадрлар тайѐрлаш тизимида фан ўзига хос салмоқли ҳиссага эга бўлиб, табиат ва жамият тараққиѐти қонуниятлари тўғрисидаги янги фундаментал ва амалий билимларни шакллантириб, ўрганиш ва фойдаланиш учун зарурий илмий натижаларни жамлаштиради. Шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайѐрланиб, юқори малакали кадрлар тайѐрлаш жараѐнида илм-фан ютуқлари асосида амалга ошириш инфраструктурасини вужудга келтиради ҳамда мамлакатимиз илм-фанининг жаҳон илмфанига бўлган интеграциясини ҳосил қилади. Олий таълим муассасаларида ўқув жараѐнини интеграциялаш кенг қамровли жараѐн ҳисобланади. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийлик таълим олишни илмий изланиш билан, илмий изланишни ишлаб чиқариш билан бирга олиб бориш демакдир. Бу жараѐнлар бир-бирларини тўлдирсада, унга амалий жиҳатдан эришилган тақдирдагина натижалар кўзга кўринади ва ўзининг ҳосилини беради. Айтиш мумкинки, интеграция тўғри ташкил этилса, илм-фан натижалари фанларга, таълимга аудиториянинг ўзидаѐқ кириб келади. Бу билан тайѐрланаѐтган мутахассиснинг салоҳияти, ишлаб чиқаришда эса, кўрсаткич ва сифати ошади. Интеграцияни амалга ошириш билан таълим жараѐнини ишлаб чиқаришдан олдинга ўтказиш, тайѐрланаѐтган кадрларни ишлаб чиқариш жараѐнига тез мослаштириш, профессор-ўқитувчиларни ишлаб чиқариш соҳаси билан узвий боғлаш, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиѐтлари билан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзуларини боғлаш муаммолари ўзўзидан ечилади [2].
Шунингдек, олий таълимда ҳар ўқув йили бўйича ўқитиладиган фанларнинг  дастурларига илм-фан янгиликларини мунтазам киритиб, янгилаб бориш, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимларини ўқув жараѐнига жалб этиш, профессор-ўқитувчиларга нисбатан ўқув, илмий, амалий билим кўникмаларига нисбатан талабни ошириш, талабаларни фаолиятини янги, замонавий ресурстежамкор технологиялар асосида олиб бораѐтган ишлаб чиқариш ташкилотларининг етакчи мутахассисларига шогирд сифатида бириктириш, малакавий амалиѐтларнинг сифатини ошириш, илмий грантлар ва хўжалик шартномаларига жалб қилиш тизимини яратиш ҳамда юқори малакали рақобатбардош кадрларни олий таълим муассасаси, соҳанинг ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамкорлигида тайѐрлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Бунинг натижасида ички академик алоқалар (ўзаро алмашиниш) йўлга қўйилиб, профессорўқитувчилар ва илмий ходимларнинг ишлаб чиқариш билан инновацион алоқалари шаклланиб, ўқув-илмий маҳсулдорлиги ортади. Таълим тизими илм-фан ютуқларидан ва амалиѐтдан орқада қолиб кетмайди. Меҳнат бозорида битирувчиларга талаб ортиб, талабалар ҳам олдиндан ўзларига иш ўринлари тайѐрлайдилар. Бу борадаги қилинаѐтган ишларга назар ташлайдиган бўлсак аввалом бор бунинг негизида узвийлик яъни кетма-кетлик тушунчаси ѐтади [3]. 
 Бугунги кунда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълимтарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш таълим тизимининг асосий мақсади ҳисобланади. 
Мазкур мақсадни таъминлаш учун, қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилади: 
ü узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ―Миллий ғоя‖ туркумига кирувчи фанларни ўқитиш кетма-кетлиги ва узлуксизлигини таъминловчи ягона Концепцияни яратиш, миллий ғоя, умуммиллий қадриятларга оид тушунчаларни барча ўқув фанлари таркибига сингдириш; 
таълим ва тарбияни уйғун олиб бориш, ѐшларни нафақат билимли, балки, маънавий, аҳлоқий жиҳатдан етук шахс сифатида вояга етказиш бўйича таъсирчан педагогик чораларни белгилаш, таълим муассасаси фаолиятига улардаги ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш, бунинг учун ўқувчи-ѐшларнинг
тарбияланганлик даражасини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиб, жорий этиш; 
ѐшларни диний-экстремистик ғоялар, турли ахборот ҳуружлари таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда ватанпарварлик, юртга садоқат ва унинг тақдирига дахлдорлик туйғуларини тарбиялаш; 
таълим муассасаларида соғлом ижодий муҳитни яратиш, таълим ва тарбия жараѐнига илғор инновацион, педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш сифатини янги босқичга кўтариш, ўқувчи-ѐшларнинг дунѐқараши, тафаккури, мустақил мушоҳада қилиш қобилиятларини ривожлантириш; 
иқтидорли талабаларнинг қобилияти ва истеъдодини аниқлаш, тарбиялаш, тўлақонли рўѐбга чиқаришнинг ягона умумиллий тизимини шакллантириш, ўқув-тарбия жараѐнини индивидуаллаштириш, табақалаштириш ва профиллаштиришнинг илмий асосларини яратиш. Фанлар ва йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш; 
узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида Давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари ҳамда дарсликларини такомиллаштириш, мазмунан узвийлаштириш билан таълим узлуксизлигини таъминлаш; 
ўқув режаларидаги турдош фанларни интеграциялаш орқали ўқув юкламалари кўлами ва ҳажмини оптималлаштириш; 
талабаларнинг Давлат таълим стандартлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг барча босқичлар учун ягона тизимини яратиш ва амалиѐтга татбиқ этиш;  - битирувчиларини якуний аттестациядан ўтказиш ва таълимнинг кейинги босқичига жалб қилишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш;
таълим муассасаларида виртуал ўқув-лаборатория, замонавий ахборот коммуникация, электрон-техник ва масофадан ўқитиш имкониятларини кенгайтириш, дарслик, қўлланма ва ўқув фильмларининг электрон турларини яратиш ва улардан таълим -тарбия жараѐнида самарали фойдаланиш; 
узлуксиз таълимнинг барча бўғинлари учун чоп этиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмуни, дизайни, матбаа сифатини янада яхшилаш, ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасаларини дарсликлар билан таъминлашнинг ижара тизимини жорий этиш; 
таълимнинг шакллари ва мазмунини тубдан янгилаш, ҳудудларнинг хусусиятлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари асосида тўгараклар ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик, бадиий-эстетик йўналишлардаги тўгаракларни кўпайтириш; 
ѐшларда соғлом турмуш тарзи ҳамда фаол ҳаѐтий кўникмаларни шакллантириш, ўқувчилар, педагог ва ота- оналарнинг тиббий, экологик, ҳуқуқий ва педагогик маданиятини юксалтиришга йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш; 
ѐшларда жисмоний маданиятни юксалтириш, қиз болаларни спорт машғулотларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш, болалар спорти мажмуалари ва бошқа спорт иншоотларидан унумли фойдаланиш; 
кутубхоналарни бадиий, илмий-оммабоп, методик адабиѐтлар, луғатлар билан бойитиш, ахборот-ресурс марказлари ишини мазмунан бойитиш; 
педагог ходимларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш тизими фаолиятининг самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан тўлиқ таъминлаш чораларини белгилаш; 
олий ўқув юртларида таълимни бошқарув тизими учун раҳбар кадрларни мақсадли тайѐрлашни йўлга қўйиш; 
фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида ОТМи қабули буюртмачилар ва эҳтиѐжлари асосида режалаштириш, уларнинг ишлаб чиқариш амалиѐтларини бевосита корхона ва ташкилотларда ташкил қилиш; 
педагогика соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, педагогик диагностика, ўқувчи шахсига индивидуал ѐндашишга доир тадқиқотларга кенг йўл очиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш; 
битирувчиларни меҳнат соҳаларига жойлашувининг мониторингини ташкил қилиш ва шу асосда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти самарадорлигини аниқлашнинг ҳуқуқий-меъѐрий асосларини яратиш; 
индикторлар тизими орқали таълим сифатини бошқариш механизмини яратиш ва жорий этиш. 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар:
Таълим тўғрисида‖ги Қонун, Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури//Олий таълим, ―Шарқ‖: Т., 2001 й. 10-29-бетлар.
Наймушин А.И. Структура системы управления качеством образования. Основные направления развытия /Интернет янгиликлари// Ахборот технологиялари ва масофавий ўқитиш маркази ахборотномаси, 2004 й., январь, 7-б. 
Миркурбанов Н.М, Аношкина В, Данилова-Кросс Е. высшее образование в
Узбекистане: состояние и рекомендации. / Аналитическая записка, 2009. № 1 (12), www.undp.uz/publications.

скачать dle 11.3

27-03-2018, 15:16 502 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив