» » » МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Nashr ma`lumotlari: // Mamlakatimiz ta’lim tizimida uzviylik va
uzluksizlikni ta’minlashda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasining roli va ahamiyati//Тошкент-2015 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
Tao’plam

МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ



И.Р.Юлдошева
Навоий тиббиѐт коллежи II-тоифали математика ўқитувчиси


 
Ўқув жараѐнига янги,илғор педагогик технология, дарс ўтишнинг ностандарт, ноанъанавий услублари, хусусан, интерфаол услуб кенг жорий этилмоқда. Биз шундан келиб чққан ҳолда янги педагогик технологияларни ўқув жараѐнига татбиқ этиш бўйича тўпланган тажрибаларни баѐн этишни лозим топдик.
Дарс ўтишнинг илғор педагогик технологияларга асосланган босқичларини қуйидагича белгиладик:
Дарснинг мақсад ва вазифалари 
Ўқув жараѐнининг мазмуни (мавзуга оид методик тавсиялар,қисқача матнда мавзунинг асосий мағзи,ғояси берилади).
Ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси (мавзу мақсадига мос фаоллаштирувчи услуб,дарс шакли,воситаси,усуллари аниқланади. Ўқувчи фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш йўллари белгиланади.Ўқитувчи танлаган технология якуний натижа-ДТСлари талабларига эришишни таъминлаши зарур).
Кутиладиган натижалар (маълум бир мавзу утилгач,ўқувчилар эгаллашлари лозим бўлган билим ва куникмалар,ишлашлари шарт бўлган машвлар намуналари; бунда нафақат ўқувчилар,ўқитувчининг узи ҳам дарсдан кутилган якуний натижага эришиши керак).
Келгуси режалар (бунда келгуси мавзу учун замин,асос яратилади,кейинги мавзу билан ўрнатилган мавзунинг зувий алоқадорлиги айтилади).
Бу босқичлар ичида энг муҳими-ўқув жараѐнини амалга ошириш технологияси бўлиб,бунда янги технология мавзу мақсадига мос қилиб танланади. Тажрибамизда синаб курилган технологияларнинг баъзиларини келтирамиз.
  ―Кейс‖-дарс ўтишнинг бу янги технологияси қуйидагича амалга оширилади:
дарсда ўтилиши,таҳлил қилиниши керак бўлган муаммо (машқ,масала,мавзу)нинг қисқача ѐзма матни ўқувчиларга аввлдан берилади;
қўйилган муаммо бўйича ўқувчилар олган натижалар, қабул қилинган қарорлар синфда муҳокама этилади ва аниқ бир фикрга келинади; - янги,келгуси мавзу учун замин тайѐрланади.
Дарс жараѐнига ―Кейс‖ технологиясини қўллаб, шундай хулосага келиш мумкин:
бу технология ўқувчиларни масалага турлича ѐндошувга,уларни таҳлил қилишга ўргатади;
бунда ўқувчи уз билимини ўртоқлари билими билан таққослайди,солиштиради,улар билан фикр алмашади;
олинган назарий билимларни амалиѐтда қўллаш имконияти яратилади;
бу технология ўқувчиларни маълумотларни танлаш,зарурларини ажратиб олшга ўргатади;
ўқувчилар турли маълумотлар орасидаги ўзаро алоқадорликни топиш,ўрнатиш куникмаларини хосил қиладилар;
бунда ўқувчининг муаммони олдиндан кура билиш,сезиш (интуиция) ҳисси ривожлантирилади.
  Дарс ўтишнинг ―Кластер‖ деб номланган янги технологияси умумлаштириш, такрорлаш дарсларида яхши самара беришини тажрибаларимизда синадик. Бу технология амалиѐтда шундай қўлланилади:
мавзу доска (ѐки катта оқ қоғоз) ўртасига ѐзилади;
ўқувчилар бирин-кетин шу мавзуга оид тушунча ва қоидадарни,тарифларни айтадилар;
айтилган тушунчалар доскага ѐзиб борилади;
тушунчалар ўртасида мавжуд бўлган боғланиш: алоқалар ўрнатилади,мос мисоллар тузилади, таҳлил қилиб борилади;
ўқувчиларга амалий топшириқлар берилади.
Дарс жараѐнида қўлланиладиган яна бир янги технология ―Веер‖деб аталади. Бунда синф ўқувчилари 3-4 гуруҳга бўлинади.Хар бир гуруҳга аввлдан тайѐрлаб қўйилган топшириқ берилади. Топшириқ ѐзилган варақнинг бир қисмида машқлар бўлиб,ўқувчи машқларни бажариш жараѐнида қандаѐ тушунча ва қоидалардан фойдаланганини варақнинг иккинчи қисмига топшириқларнинг рўпарасига ѐзади. Ҳар бир гуруҳ берилган вазифа қандай бажарилганини ўз тақдимотида айтади. Тақдимотлар таҳлил қилинади.
Баъзи мавзуларни ўтишда уларга мос топшириқларни ролларга бўлиб ижро этиш, мақбуллиги амалиѐтимизда синалди ва самара берди. Дарс ўтишнинг бу ноанъанавий услубида мавзу яхши ўзлаштирилишини ва ўқувчи ѐдида узоқ сақланиши тажрибада пайқадик. ―Фоизлар ва уларга оид масалалар‖ мавзуси , ундаги машқларни кичик- кичик саҳна кўринишида ифодалаш қулай экан .Масалалар мазмунидан келиб чиқиб ,улар асосида сценарий тайѐрланади. Бунда тижоратчи,харидор,сотувчи , солиқ назоратчиси, ―Истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш‖ гуруҳи вакили роллар бўлиб ,уларни ўқувчиларимиз маромига етказиб ижро этадилар. Қуйидаги ана шундай масалалардан баьзилари келтирилади :
1. Бир сотувчи мол нархини аввал 10% га , сўнгра янги нархни 20%га оширди. Иккинчи сотувчи эса худди шундай мол нархини аввал 25% га, сўнгра янги нархни 5% оширди. Учинчи сотувчи худди шундай мол нархини бирданига 30% га оширди . Тўртинчи сотувчи ўшандай мол нархини аввал 15%га , сўнгра янги нархни яна 15%га кўтарди.Харидор молни қайси дўкондан олса , мол унга арзонроқ тушади ?
 Ўқувчи билимини баҳолашнинг янги педагогик технологияга асосланган назорат шаклларидан бири – математик диктантлар.
Бунда содда машқлар билан бир қаторда,маълум бир мавзулар мажмуасига доир атама ва тушунчаларни ўқувчиларнинг қай даражада ўзлаштиргани аниқланади. Масалан, ―Квадрат функцияни текшириш‖га доир математик диктантда ўқувчиларимизга қуйидаги атама ва тушунчаларнинг моҳиятини очиб беришларини, тарифларини келтиришларини тавсия этдик: - квадрат функция тушунчасига олиб келувчи бирор амалий масалани ѐзинг ва уни таҳлил қилинг;
квадрат функциянинг ноллари нима? Улар нечта булиши мумкин ва бу нимага боғлиқ? 
квадрат функциянинг ўсиш (камайиш) оралиқлари қандай топилади ? 
квадрат функция графиги қайси чоракларда ѐтиши мумкин ?
юқорида келтирилган ҳар бир ҳол учун мос мисоллар топинг ва расмлар чизинг.
  ―Ҳосиланинг функцияни текширишга татбиқлари‖га доир математик диктантларда эса ўқувчиларга қуйидаги атама ва тушунчаларнинг таърифини, моҳиятини очиб беришларини,бу тушунчаларга олиб келувчи амалий ѐки назарий масалаларни баѐн қилишларини тавсия этдик:
-ҳосила; унинг механик ва геометрик маноларини баѐн қилинг; -       -уринма; у мавжуд бўлмаган ҳолга мисол топа оласизми ?
-экстремум нуқтаси; мисолларда тушунтиринг.
-ботиқлик,қавариқлик; мисоллар орқали баѐн қилинг.
  Янги педагогик технологияларни ўқув жараѐнига татбиқ этиш давр талабидир.
 
Фойдаланилган адабиѐтлар:
Ахмедов М,Абдурахмонова Н,Жумаев М. Математика.Ўқитувчи китоби.-Тошкент-
2003.
Ахмедов М ва бошқалар. Математика 1-дарслик.-Тошкент 2003.
Бекбоева Н.У. ва бошқалар.Ўқув қулланма.Тошкент-1996.
Таълим технологиялари. Илмий услубий журнал. 2012 йил.
Физика,математика ва информатика. Тошкент-2009 Илмий-услубий журнал.
скачать dle 11.3

29-03-2018, 14:29 920 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив