» » » КАСБГА ИНТИЛИШ–ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ

КАСБГА ИНТИЛИШ–ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ

КАСБГА ИНТИЛИШ–ТАРАҚҚИЁТ МЕЗОНИ


К.Б.Хусанов, А.М.Холиков, М.У.Якубова
ТошДАУ


Баркамол авлодни вояга етказиш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг
энг муҳим устувор йўналишларидан биридир.Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид
давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қароригамувофиқ бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришгақаратилганлиги муҳим аҳамият касб
этади. Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол
ривожланган, мустақил фикрлай оладиган, интеллектуал салоxиятга, чуқур билим ва замонавий
дунёқарашга эга бўлган,келажакда Ватанимизнинг тақдири ва масъулиятларини ўз зиммасига олишга
қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифаси барча таълим муассасаларинингасосий
мақсад ва вазифаларидан бириҳисобланади.Шу асосдаҳар бир соҳа ва йўналишларда комплекс чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш ҳар бир масъул ходимларнинг асосий бурчи
ҳисобланади.
Таълим жараёнида ўқитишнинг янги замонавий педагогик технологияларини амалда қўллаб,
машғулотлар олиб бориш, талабаларни онг, қобилият ва фикрлашини ривожлантириш учун назарий
ва амалий билимларни чуқурлаштирилган xолда олиб бориш амалда ўз ижобий натижаларига
эришаётганлигини ҳисобга олиб, моддий техник базани кучайтиришга боғлиқ бўлади.
Шу мақсадда ёшларбиланишлашда нафақат давлат муассасалари,балки фуқаролик жамияти
институтлари, ота-оналар ва маxалланинг ҳам фаол иштирок этаётганлигини алоxида эътиборга олиш
керак.Ёшларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш,уларнинг ижодий ва интеллектуал салоxиятини
ошириш, йигит-қизларимизни ҳар томонлама ривожланган комил инсон этиб тарбиялаш учун шарт-
шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларйўналтирилган. 2014 йилнинг
“Соғлом бола йили”деб эълон қилиниши ҳам ушбу ислоxотларнинг дадил олға бораётганидан
далолатдир. Шунингдек, ёшларни интеллектуал салоxиятини ошириш жараёнида кенг кўламдаги
ислоxотлар ёшларнинг таълим-тарбияси билан биргаликда мактаблар, лицей ва коллежлар, олий ўқув
юртларининг моддий-техник базасини янада мустаxкамлаш масалаларига ҳам катта эътибор берилиб
келинмоқда. Мисол тариқасида Тошкент вилоятидаги Бўка транспорт ва агросаноат,Зангиота
агросаноат ва Қибрай қишлоқ хўжалик касб-xунар коллежларида олиб борилаётган тадбир ва
ишларни келтириш мумкин.Ушбу касб-xунар коллежларида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли
бандлигини таъминлаш дастурлари асосида ёш йигит-қизларни, хусусан касб-xунар коллежи
битирувчиларини иш билан таъминлашда муҳим ишлар қилиниб келмоқда. Жумладан, ТошДАУнинг
“Умумий техника фанлари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси билан олиб борилаётган ўзаро
ҳамкорлик алоқалари орқали ўқувчи ёшларни келгусида етук мутахассис бўлиб етишиши ва касбга
бўлган интилишларни янада ошириб келмоқда.
Шуларни эътиборга олган холда ёшларнинг xуқуқий маданиятини юксалтириш жараёнида
фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг
дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш, барча таълим
муассасаси ходимларининг бурчи ҳисобланиб келмоқда. Бунинг учун замонавий касб-xунарларни
пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб
қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Демак, ўқитиш жараёнида замонавий ахборот технологиялари ва робот-монипуляторларлардан
фойдаланиш,робототехникаларни яратишга ундаш ва касбга бўлган қизиқишларини янада оширишга
65
олиб келишини эътиборга олиш керак бўлади, яъни ўқув жараёнида механизмларнинг ҳаракатини
ҳар бир xолатини тасаввур қила олишда ва такомиллаштиришни бир неча босқичларинибажаришини
амалда асослашга интилишини кучайтиришга олиб келади.Таълим жараёнида олган билим ва
кўникмаларни амалда изланишлар орқали жорий қилишни ташкилий қисми ҳисобланади.Бунда
ўқитишнинг замонавий концептуал асосларидан фойдаланиш,таълим жараёнида замонавий техника
ва технологиялардан фойдаланишни янада ривожлантиришга қаратиш лозим бўлиб қолади.
Шу асосда Олий таълим муассасаларининг ўрта махсус касб-xунар коллежлари билан ҳамкорлик
алоқалари доирасини кучайтиришга қаратилганлиги алоxида аҳамият касб этади.Бунинг замирида
турли суxбатлар,семинар-тренинглар ва мулоқотларни ўтказиш жараёнида ёшларни илм, фан,
инновацион лойиҳаларга қизиқишларини янада кучайтириб,эшитган,кўрган ва билганларини
яратишга интилишини кучайтиради.Яъни бунинг замирида ёшларнинг жамоа бўлиб ва якка тартибда
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларини ривожлантириш, ёшларни ишга жойлашиш,
таълим олиш ва касбий тайёргарлик кўриш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун мавжуд
имкониятлар пайдо бўлиб, ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш шаклларини ривожлантиришга,
ёшларнинг яшаш жойларида ўз бўш вақтларини мазмунли ўтказишлариучун замин бўлиб қолади.
Хулоса қилиб айтганда,фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида фаоллигини ошириш,
юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган йигит-
қизларни тарбиялаш, замонавий касб-xунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар
яратиш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича аниқкўзланган мақсадларга
эришишда асосий босқич бўлиб қолади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Абдуллаева К.М. Махсус фанларни ўқитишда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий билим ва
кўникмаларини шакллантиришнинг методик асослари: Автореф.дис. ...пед. фан.ном.-Т.: 2006. -23б.
2. Исмоилова З.К. Талабаларнинг касбий педагогик малакаларини шакллантириш:Дис. ...п.ф.н. –
Т.: 2000. -133бскачать dle 11.3

9-04-2018, 22:08 281 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив