» » » ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ЎРНИ

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИНГ ЎРНИ

ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТНИ ИЛМИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА
СПОРТНИНГ ЎРНИ


С.С.Ҳамроев
Навоий давлат педагогика институти


Ўзбекистон Республикаси шароитида ишлаб чиқариш меҳнат жараёнлари кўп тармоқлидир.
Шулар таркибига савдо, тижорат, алоқа – почта, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, айниқса –
ижодкорлик билан шуғулланувчи турли – туман муассасалар, таълим муассасалари беқиёс кўп.
Барча соҳалардаги меҳнаткаш, зиёли ва ижодкор ходимларнинг иш фаолиятларини техник
тараққиётсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу йўлда уларнинг саломатликлари, меҳнат қобилиятлари
устувор туради.
Уларни таъкидлашда жисмоний тарбия ва спорт катта аҳамият касб этади. Бундай улкан ва
кенг қамровли фаолиятларни ўрганиш, уларни илмий ташкил қилишда жисмоний тарбия ва спортдан
фойдаланиш масалалари долзарб муаммолардан биридир. Ана шу муаммоларни талаба ва ўқувчи –
ёшларга ўргатишда жисмоний тарбия дарсларида олиб борилаётган маьрузаларнинг асосий мақсади
ҳисобланади.
Юқорида баён этилган муаммолалар ва долзарб тадбирларни талабаларга ўргатишда
қуйиладиган вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади, яъни;
1. Жисмоний тарбия ва спортнинг ижтимоий – тарбиявий хусусиятлари xақида тушунчаларни
мустаxкамлаштириш;
2. Турли соҳаларда меҳнат қилувчиларнинг кундалик турмуш шароитида жисмоний тарбия ва
спорт машғуларининг мақсадли фойдаланиш йўлларини ифода этиш;
3. Раxбар ва ижодкор ходимларнинг иш фаолиятида жисмоний тарбия ва спортнинг моxиятини
кўрсатиш;
4. Таълим, муассасаларида ва спорт соҳасидаги ходимларнинг иш фаолиятларини илмий
ташкил қилиш усуллари билан таништириш;
5. Илғор тажрибалар ва илмий тадқиқотлар ўқувчилар ўз фаолиятида xозирги давр
муаммолари билан боғлиқ бўлган муҳим соҳаларни амалий жиҳатдан исботлашга ҳаракат қилади.
Турли соҳалардаги меҳнат фаолиятларни илмий ташкил қилишда жисмоний тарбия ва спортдан
фойдаланиш масалалари.
Жисмоний тарбия ва спорт умуммаданиятнинг муҳим тармоғи сифатида аҳолининг саломатлиги
ва иш қобилиятини оширишга хизмат қилувчи муҳим воситадир. Унинг негизида инсон тарбияси,
жисмоний баркамоллик, маданий дам олиш каби ижтимоий – тарбиявий кадрлар тайёрлаш, спорт
иншоатларини кенгайтириш, турли хил спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга оммани жалб этиш
мазмун жиҳатидан катта фаолиятларни ташкил этади.
Спорт жисмоний тарбиянинг энг юқори чўққиси сифатида ўзига хос ижтимоий – тарбиявий
хусусиятларга эгадир. Иқтидорли ёшларни танлаш, уларни синов – тажрибалардан ўтказиш, спорт
маxорати билан қуроллан-тиришдек муҳим ва масъул фаолиятлар илмий жиҳатдан меҳнат қилишни
тақозо этади.
Жисмоний тарбия воситалари ва спорт турлари хозирги шароитда кенг қанот ёзмоқда. Яъни
ишлаб чиқариш меҳнат жараёнларида (саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва xоказо) саломатликни
яхшилаш, меҳнат қобилиятини ошириш ва энг муҳим жисмоний чиниқиш масалалари яхши йўлга
қўйилмоқда. Таълим муассасалари, мактабгача тарбия ва бошқа турли муассасаларда жисмоний
тарбия ва спорт давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий – тарбиявий жараён сифатида
қўлланилмоқда. Бундай оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия спорт тадбирларини ташкил
қилиш мақсадида қатор қонунлар ва xукумат қарорлари амалда ўз самараларини бермоқда.
Муҳим тармоқлардан яна бири шундаки, юртимизда жисмоний тарбия ва спорт ишларини янгича
ташкил қилиш, энг илғор тажрибалар ҳамда илмий тадқиқотлар натижалари ҳаётга кенг
қўлланилмоқда. Бу жараёнларни талабалар яхши ўзлаштириб олишлари зарурдир.
Шу ўринда меҳнатни илмий ташкил қилишнинг икки хусусияти эътиборингизни
қаратмоқчимиз,яъни;
- илмий тадқиқотларни ўтказиш, бу йўлда етакчи мутахассисларни тарбиялаб етиштириш.
- энг янги ва илғор тажрибаларни синовдан ўтказиш ва ижобий натижаларни амалга кенг қўллаш.
Бу йўналишлар тармоқли соҳаларга нисбатан мақсадли қўлланилиб, яхши самараларга эришилган.
Бундай жиҳатлар мамлакатимизда ҳам шакл, мазмун ва моxият жиҳатидан кенг тарқалмоқда.
Улардан намуна сифатида Навоий вилояти ва туманларида янгидан ташкил этилаётган кўпкари спорт
мусобақаларини кўрсатиш мумкин. Яна бир мисол: Мустақилликдан кейинги йилларда соҳа
ходимлари кунига бағишлаб ижодкор ходимларнинг футбол мусобақаларини ўтказиш одат тусига
айланди. Бугунги кунга келиб унинг таркибига шахмат – шашка, қўл кучини синаш, кросс ва бошқа
оммавий спорт турлари ҳам қўшилди. Буларни ташкил қилишдан энг асосий мақсад қуйидагилардан
иборатдир, яъни;
- саломатлини яхшилаш, меҳнат қобилиятини ошириш, жисмоний жиҳатдан чиниқиш ва спорт
маxоратларини эгаллаш;
- ижодкорларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига давъат этиш;
- аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини таъминлаш, бунда оммавий
ахборот воситалари, телерадио, нашриётларнинг иш тажрибаларини кенгайтириш, уларнинг
обрўсини ошириш;
- Республикада жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғибот қилиш ва xоказо.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, жисмоний тарбия ва спорт меҳнат қобилиятларини ошириш,
уларни узайтиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Бу йўлда иш фаолияларини янги
талаблар, тажрибалар асосида ташкил қилиш, фан ютуқлари, илмий тадқиқотларнинг натижаларида
самарали, мақсадли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан барча меҳнат жамоаларида
жисмоний тарбия ва спорт билан доимий шуғулланувчи меҳнаткашлар, ходимларнинг меҳнат
маxсулотлари, самараларини бошқалар билан таққослаш тадбирларини доимо олиб бориш лозим
бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. “Спорт – баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим воситаси”. (8 ноябрь, 2005 йил
Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Xомийлик кенгашининг
навбатдаги йиғилишида). // “Халқ сўзи” газетаси, 9 ноябрь, 2005.
2. Ахматов М. Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт ҳаракатининг ташкилий ва бошқарув
асослари. “Фан − спортга” 2004.
3. Ғaйбуллaeв Н. вa бoшқ. “Пeдaгoгикa”. Т. Ўқитувчи 2002скачать dle 11.3

9-04-2018, 22:36 377 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив