» » » КУЗГИ БУҒДОЙЗОР ФИТОСАНИТАР ҲОЛАТИ ВА ЎТМИШДОШЛАР

КУЗГИ БУҒДОЙЗОР ФИТОСАНИТАР ҲОЛАТИ ВА ЎТМИШДОШЛАР

Nashr ma`lumotlari: // Ишлаб чиқариш интеграцияси ва инновацион ривожланишистиқболлари //Тошкент-2011 .
To‘plamni yuklash uchun havola:
 To"plam


КУЗГИ БУҒДОЙЗОР ФИТОСАНИТАР ҲОЛАТИ ВА ЎТМИШДОШЛАР


Н. Халилов, З. Бобоқулов
Самарқанд қишлоқ хўжалик
институти


Мамлакатимиз ғалла мустақиллигига эришди, бошоқли дон экинлари майдонлари, ҳосилдорлиги ошди. Шу билан бир қаторда ғаллачиликни ривожлантиришда бир қатор муаммолар мавжуд. Жумладан кузги буғдойзорларни занг касалликлари ва бегона ўтлар билан ифлосланиши кучаймоқда, натижада айрим фермер хўжаликларида кузги буғдой ҳосилдорлиги камайиши, йилни камомад билан якунлаши кузатилмоқда.
Бунинг асосий сабабларидан бири суғориладиган ерларда буғдойдан кейин буғдойни суринкасига жойлаштиришдир. Бундай ҳолда кузги буғдойдан мўл ҳосил етиштириш учун сарф-харажатлар (уруғ, ёқилғи ва мойлаш материаллари, ўғитлар, пестицидлар) кўп сарфланади. Кузги буғдой етиштиришда сарф харажатларни, ресурсларни, энергияни тежаб, тупроқни иккиламчи шўрланишини олдини олиш, унумдорлигини оширишга имкон берадиган янги агротехнологияларни комплекс равишда ишлаб чиқиш ғаллачиликдаги энг муҳим вазифалар ҳисобланади.
Шу билан биргаликда экологик тоза дон маҳсулотларини етиштириш учун қўлланилаётган азотли ўғитлар, гербицидлар, фунгицидлар, инсектицидлар миқдорини камайтириш ёки уларни қўллашдан воз кечиш жуда катта амалий аҳамиятга молик.
Кузги буғдой етиштиришда сарф- харажатларни, ресурсларни тежаб, тупроқ унумдорлигини оширишга имкон берадиган янги агротехнологияларни ишлаб чиқиш ғаллачиликдаги энг долзарб муаммо ҳисобланади.
Тажрибалар Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўқув-тажриба хўжалигида 2009-2010 йилларда ўтказилди.
Тажриба ўтказилган майдон тупроқларининг агрокимёвий кўрсаткичлари қуйидагича: ҳайдов (0- 30 см) ва ҳайдов ости (30-60 см) қатламда мувофиқ ҳолда гумус миқдори 1,20; 0,82; умумий азот 0,12; 0,09; умумий фосфор 0,25; 0,18; умумий калий 2,24; 2,15 %, ҳаракатчан фосфор 16,9; 4,5, алмашинувчан калий 201; 180 мг/кг. Сизот сувлар 2,5-3,0 метр чуқурликда жойлашган.
Дала тажрибалари пайкалчалар 50 м2 катталикда, 4 такрорли қилиб ўтказилди. Тажрибаларда тупроқдаги намлик чекланган дала нам сиғимининг 70% дан кам бўлмаган ҳолда сақланди. Тажрибада ўрганилган усуллардан бошқа барча технологик усуллар минтақа бўйича қабул қилинган умумий агротехника асосида ўтказилди.
Дуккакли дон экинлари уруғлари ЎЗР ФА Микробиология институтидан икки турдаги туганак бактериялар, ловия учун (Rhizobium leguminosarum biovar phaseoli, chai et.el 1981-СКБ-51 штамми ловия ўсимликлари туганакларидан, сояни Bradirizobium japonicum СКБ-53, штамми соя ўсимлиги туганакларидан ажратиб олинган нитрагин билан экишдан олдин ишланди.
Тажриба объекти кузги буғдойнинг Никония нави.

Ўтмишдош экинлар кузги буғдой уруғларининг дала унувчанлигига сезиларли таъсир кўрсатди. Кузги буғдой уруғларининг энг кам дала унувчанлиги буғдойдан кейин буғдой экилган пайкалчаларда кузатилди 84,0%. Дуккакли дон экинларидан кейин экилган кузги буғдой уруғларининг дала унувчанлиги назоратга нисбатан сезиларли даражада ошди. Соя, мош, ловиядан кейин экилганда кузги буғдой уруғларининг дала унувчанлиги мувофиқ ҳолда 89,0;87,0; 86, 4% ни ташкил этди.
Сўнгги йилларда кузги буғдойзорларда буғдой учун специфик бўлган бегона ўтларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги, айниқса буғдойдан кейин жойлаштирилган буғдойзорларда кўп кузатилмоқда.
Буғдойдан кейин дуккакли дон экинлари тупроқ ҳайдаб экилгани ва ўсув даврида қатор ораларига ишлов берилганлиги туфайли 1кв. м.да бегона ўтларнинг сони сезиларли даражада камлиги аниқланди.
Биз тажрибаларимида кузги буғдойзорларни бегона ўтлар билан ифлосланишига ўтмишдош экинларнинг таъсирини ўрганганимида қуйидаги натижаларни олдик (1-жадвал).
Кузги буғдойзордаги бегона ўтлар сони туплаш ва бошоқлаш фазаларида аниқлангада назорат пайкалчаларида 1кв. м.да назорат пайкалчаларида энг кўп бегона ўтлар учраши аниқланди. Бунда кўп йиллик ўтлар сони 1кв. м.да 5,5; бир йиллик ўтлар 21,8 дона эканлиги аниқланди. Буғдойдан кейин дуккакли дон экинлари тупроқ ҳайдаб экилгани ва ўсув даврида қатор ораларига ишлов берилганлиги туфайли 1кв. м.да бегона ўтларнинг сони сезиларли даражада камлиги аниқланди.
Дуккакли дон экинларидан кейин жойлаштирилган кузги буғдой, суринкасига буғдой экилган (назорат) пайкалчалардагига нисбатан сариқ занг касаллиги билан кам касалланиши ва шу билан биргаликда бу пайкалчаларда сариқ занг касаллигини кеч бошланиши аниқланди. Назорат пайкалчаларида сариқ занг касаллиги аломатлари 2010 йилда феврал ойидан бошланди.
1-жадвал
Ўтмишдошларнинг кузги буғдой фитосанитар ҳолатига ва ҳосилдорлигига таъсири, %
(2009-2010йй.)
Т/р
Ўтмишдошлар
Кўп йиллик ўтлар 1 кв. м. да, дона
Бир йиллик ўтлар1 кв. м. да, дона
Сариқ занг билан касалланиши,%
Ҳосилдорлик, ц/га
1 апрелда
1
майда
1
Буғдой(назорат)
5,5
21,8
60
75
54,4
2
Соя
2,7
7,2
20
40
70,3
3
Мош
3,0
8,2
20
40
65,8
5
Ловия
3,2
8,5
20
40
64,0
4
Ғўза
4,7
16,9
25
50
57,9
Ўтмишдош экинлар кузги буғой ҳосилдорлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Назоратга нисбатан дуккакли дон экинлари ва ғўзадан кейин экилган кузги буғдой ҳосилдорлиги сезиларли даражада юқори бўлди. Биз кузги буғдойни 29 октябрда экишимизга қарамасдан тажрибамизда ҳосилдорлик ўтмишдошларга боғлиқ ҳолда 54,4 дан 70,3 ц/га гача ошди. Энг юқори ҳосилдорлик соядан кейин кузатилса, энг паст ҳосилдорлик буғдойдан кейин кузатилди. Ғўзадан кейин жойлаштирилган кузги буғдойдан 56,5 ц/га ёки назоратга нисбатан 3,5 ц/га кўп ҳосил олинди.
2-жадвал
Ўтмишдошларнинг кузги буғдой дон сифатига таъсири, ц/га
______________________ (2009-2010йй.) _______________________________________
Т/р
Ўтмишдошлар
1000 та дон вазни, г
Натураси, г/л
Доннинг шишасимон- лиги, %
Миқдори, %
оқсил
клейкови на
1
Буғдой (назорат)
37,5
670
47
12,3
25,0
2
Соя
41,2
695
76
14,3
30,2
3
Мош
40,3
681
71
14,1
28,6
5
Ловия
40,5
680
72
14,2
28,4
4
Ғўза
38,7
676
56
13,6
27,2
Кузги буғдойнинг энг муҳим кўрсаткичлари ҳисобланган 1000 та дон массаси, доннинг натураси, шишасимонлиги, оқсил миқдори ўтмишдошларга боғлиқ ҳолда ўзгариб борди (2-жадвал). Ўтмишдош экинлар кузги буғдойнинг дон сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Дуккакли дон экинларидан кейин жойлаштирилган кузги буғдой донининг натураси, шишасимонлиги, таркибиданги оқсил миқдориниг ортиб бориши кузатилди. Доннинг сифати пастлиги бўйича буғдой, ва ғўза ўтмишдошлари алоҳида ажралиб турди.
Ўтмишдошларнинг кузги буғдойнинг фитосанитар ҳолатига таъсирини ўрганишда, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижалари кузги буғдой етиштириш иқтисодий самарадорлиги дуккакли дон экинлардан кейин жойлаштирилган пайкалчаларда энг юқори бўлди.
Ўтмишдошлар кузги буғдой етиштириш иқтисодий самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатди. Соядан кейин экилган кузги буғдой ҳосилдорлиги ресурслар тежалган ҳолда 70,3 ц/га ва 1 га олинган
51
фойда 748464 сўмни, 1 ц дон таннархи 12233 сўмни рентабеллик даражаси 87% ни, назорат вариантида бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 54,4 ц/га; 384672; 15809 сўмни ва 47 % ни ташкил этди.
  1. Кузги      буғдой ҳосилдорлиги ўтмишдош экинларга боғлиқ ҳолда сезиларли даражада ўзгарди. 29 октябрда экилган кузги буғдой ҳосилдорлиги ўтмишдошларга боғлиқ ҳолда 54,4 дан 70,3 ц/га гача ўзгарди. Энг юқори ҳосилдорлик соядан кейин 70,3 ц/га, энг паст ҳосилдорлик буғдойдан кейин жойлаштирилганда 54,4 ц/га олинди. Ғўзадан кейин жойлаштирилган кузги буғдойдан 56,5 ц/га ёки назоратга нисбатан 3,5 ц/га кўп ҳосил олинди.
  2. Кузги    буғдойнинг дон сифати кўрсаткичлари 1000 та дон массаси, доннинг натураси, шишасимонлиги, оқсил ва клейковина миқдори ўтмишдошларга боғлиқ ҳолда ўзгариб борди. Дуккакли дон экинларидан кейин жойлаштирилган кузги буғдой донининг натураси, шишасимонлиги, таркибиданги оқсил ва клейковина миқдори назоратга нисбатан ортиб борди.
  3. Буғдойнинг фитосанитар ҳолати анғизга экилган кузги буғдойдан кейин буғдой экилгандагига нисбатан сезиларли даражада яхшиланди, буғдойзорни бегона ўтлар билан ифлосланиши, сариқ занг билан касалланиши камайди.
  4. Соядан кейин экилган кузги буғдой иқтисодий самарадорлиги энг юқори бўлди ва 1 га олинган фойда 748464 сўмни, 1 ц дон таннархи 12233 сўмни рентабеллик даражаси 87% ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар назорат вариантида мувофиқ ҳолда 384672; 15809 сўмни ва 47 % ни ташкил этди .
Аннотация. Мақолада сугориладиган ерларда кузги буғдой фитосанитар ҳолати, ҳосилдорлиги, дон сифати, дон етиштириш иқтисодий самарадорлигига ўтмишдош экинларнинг таъсири бўйича маълумотлар келтирилган. Шунингдек сугориладиган ерларда кузги буғдой етиштиришнинг ресурстежамкор технологиясининг айрим унсурлари баён этилган.
Адабиётлар
  1. Атабаева Х.Н. Соя.-Тошкент.:Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004.-96 б.
  2. Холиқов Б., Иминов., Якубов Ф. Муттасил буғдой етиштирилган далаларда тупроқ унумдорлиги ва дон ҳосилдорлиги.//А§го ilm, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журналининг илмий иловаси. -Тошкент, 2010.-№2.- Б.-24-25.
  3. Халиков Б.М. Ўзбекистоннинг суғориладиган ҳудудларида ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни қисқа ротацияда алмашлаб экишда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишнинг илмий-амалий асослари: Қ.х.фан. док. дис. ... автореф. Ташкент.: -2007.- С-45.
  4. Ўразматов Н.Г., Ўринбоева Такрорий экин ва маъдан ўғит меъёрларининг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири // Agro ilm, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журналининг илмий иловаси. - Тошкент, 2009.-№4.-Б.12.
скачать dle 11.3

12-04-2018, 15:14 310 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив