» » ИСИРИҚ (АДРАПСАН), ОДДИЙ ИСИРИҚ- PEGANUM HARMALA L. ТАРҚАЛИШИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ВА ЗАМОНАВИЙ МЕДИЦИНАДАГИ АҲАМИЯТИ

ИСИРИҚ (АДРАПСАН), ОДДИЙ ИСИРИҚ- PEGANUM HARMALA L. ТАРҚАЛИШИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ВА ЗАМОНАВИЙ МЕДИЦИНАДАГИ АҲАМИЯТИ

[xfgiven_glavniy] [xfvalue_glavniy] [/xfgiven_glavniy]
Muallif(lar): И.В.Белолипов, Х.А.Ахмедов, А.М.Исламов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola:yuklash




ИСИРИҚ (АДРАПСАН), ОДДИЙ ИСИРИҚ- PEGANUM HARMALA L. ТАРҚАЛИШИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ВА ЗАМОНАВИЙ МЕДИЦИНАДАГИ АҲАМИЯТИ



И.В.Белолипов, Х.А.Ахмедов, А.М.Исламов
Тошкент давлат аграр университети


Мақолада  исириқ ўсимлигининг қайси оилага мансублиги  тавсифи,  тарқалиши, фойдалниш йўллари, шифобахш таъсири хақида милоддан аввал ёзиб қолдирилган фикрлар,  халқ табобатида қўлланилиши, ҳозирги замон медицинадаги ахамияти тўғрисида келтирилган.
Zygophyllaceae- қўшяроқдошлар оиласига мансуб, бўйи 20-60 см бўладиган ўт ўсимлик. Илдизи яхши ривожланган, 2 м чуқурликка жойлашган, айрим маълумотларга кўра илдизи 5 м ва ундан кўп чуқурликка етиб боради. Пояси бир нечта, сершох. Барглари оддий, 4-5 бўлакка (бўлаклари чизиқсимон-ништарсимон) патсимон ажралган бўлиб, қисқа банди ёрдамида, юқоридагилари бандсиз пояси билан шохларида кетма-кет жойлашган. Оқ ёки сарғиш гуллари шохларининг юқори қисмида якка-якка ўрнашган. Меваси – шарсимон, уч чаноқли кўсакча. Уруғи майда уч қиррали қўнғир-жигарранг усти томони нотекис майда чуқурчалари бор. Май-июнь ойларида гуллайди, меваси августда етилади. Хом ашё сифатида ўсимликнинг ер устки қисми ва уруғи ишлатилади. Ўсимликнинг ҳамма қисми захарли.
МДХ давлатларининг Европа қимининг  жанубий районларида, Ўрта Осиё, Қозоғистон ва Кавказдаги  чўлларда,  адирлардафойдаланилмай ётган ўтлоқларда, тоғларнинг қуйи қисмида, қумлоқ, тошлоқ тупроқли жойларда  бегона ўт сифатида экинзорларда ҳам ўсади.  Ер устки қисми қўлланилади. Таркибида 1,5 – 3% (илдизида  2,15- 2,70 , уруғида – 3,5- 6 % ) гармин, пеганин, (вазицин), дезоксипеганин ва бошқа алкаллоидлар бор. Гармин алкалоидинингхлоргидрат тузи энцефалит касаллигининг асоратини,  тутқаноқ, қалтироқ ва паркинсон касалликларини даволашда қўлланилган.Дезоксипеганин гидрохлориднинг ампуладаги  эритмаси мнастения, мнопатия ва бошқа мускул касалликлари – неврит (мононеврит, полиневрит)кабиларда ишлатилади.
Грипп  касалиги авж олган пайтларда  исириқни тутатиб бемор ётган хонани дезинфекция  қилиш яхши натижа беради. Исириқ ўтидан 96% ли спиртда 1:1 нисбатда  21 кун тиндириб қўйилган ажратма тайёрланади. 6-12 томчидан 3 маҳал шол, паркинсон, энцефалитомастит, шизофрениякасалликларини даволашда ичилади.
Илмий табобатда асосан ажратиб олинган  алкалоидлари, b-пеганин, дезоксипеганин, гарманин ишлатилади. 1% сув ёрдамида йирик майдаланган ўтидан олинган дамлама кучли бактерицид таъсирга эга.
Исириқ қадим замонлардан бери халқ табобатида  кенг ишлатилиб келинган. Унинг ер устки қисмини эзиб бўғинлар оғриганда ва нервлар шамоллаганда оғриган ерларга боғлашни  Ибн Сино буюрган эди. Абу Али Ибн Сино маълумотларига кўра исириқдансуяк бўғинлари оғришида, нерв шамоллаши,ичак ва бавосил, қораталоқ ва бошқа касалликларини даволашда фойдаланилганлиги хақида маълумотлар бор.Ўша вақтларда  ҳам  исириқнинг оғриқ қолдириш хусусияти табибларга маълум бўлган.
Ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма  ҳалқ орасида  бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлик, шамоллаш ва бошқа касалликларда  тинчлантирувчи, ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи  восита сифатида  қўланилади. Бу қайнатма  яна қўтир ва бошқа тери  касаликларига ҳам шифо бўлади. Шунингдек ер устки қисмининг  қайнатмаси  терлатувчива сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.
   Нафас қисиш ва нафас олиш қийинлашган вақтлардаисириқ уруғи қайнатмасини зиғир уруғи қайнатмаси билан, захм ва бод касалликларида  исириқ уруғи қайнатмасини қаланпир уруғи қайнатмаси билан бирга қўшиб ичиш  тавсия қилинади.
Исириқ ўсимлигининг шифобахш таъсири хақида милоддан аввал ёзиб қолдирилган. «Авесто»да (м.а. V-VII асрлар) исириқни тинчлантирувчи, ёқимсиз хидларни йўқотувчи (дезодарант сифатида) хоссалари ёзиб қолдирилган. Халқ табобатида исириқ ўтидан чой дамлаб ичилса, неврастения, тутқаноқ, заҳм, буйрак касалликлари даволанади. Исириқ уруғидан 7 тадан 10 тагача ютилса, ошқозон-ичак, жигар касалликларини даволайди. Ўт хайдовчи восита сифатида ишлатилади.
Махсус йўл билан олинган исириқ смоласи:Ўсаётган ўсимлик устига тешиклари бор тоғора ёки қозон ёпиб қўйилади.  Ўсимлик ўсишини давом эттириб, ёпилган идишга смолалар ўтиради. Қириб олинган смолалар хар хил касалликларни даволашда ниҳоятда кучли таъсирга эга деган маълумотлар бор.
Ванна: 100 г исириқ ўтини 10 л сувда ёпиқ идишда 15-20 минут қайнатилади, 2 соат тиндириб қўйиб, сузилади. Кунора 20 кун мобайнида (10 та ванна) 10-15 минутдан 30-400С сувга исириқ ажратмаси қўшилган ванна қабул қилинса, тери касалликлари, бод (ревматизм), модда алмашинуви бузилган холатларни даволашда ижобий натижа беради.
Исириқ солиш (тутатиш) шол, қизамиқ, безгак касалликларини даволашда ёрдам беради, деган маълумот бор. Беморлар ётган  хоналарда исириқ тутатилади. Ундан ташқари, исириқ тутатиш туғаётган аёлларга ёрдам беради ҳамда турли хил касалликларни олдини олади деб хонадонларда исириқ тутатилиб турилади.
Айрим яйлов жойларда исириқнинг кўпайиши натижасида  яйловдаги ўсимликларнинг камайиб кетиши кузатилади, бунинг сабаби шу ерларда исириқнинг ўсиши натижасида тупроқдаги таркиб ўзгариб бориши исириқнинг шу жойда қолиб ёмғир қор сувлари билан тупроққа сингиб бориши натижасида бўлиши мумкин. Чунки исириқ қурғоқчиликка чидамли ксерофитўсимлик.Уруғлари антропоген омиллар таъсирида, шамол ва сув, хайвонлар  ёрдамида тез тарқалади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Курмуков А.Г., Белолипов И.В. Дикорастущие лекарственные растения Узбекистана. -Т.: “EXTREMUM  PRESS”, 2012.
2.Холматов.Х.Х., Қосимов А.И. Русча-латинча-ўзбекча доривор ўсимликлар луғати. -Т.:Ибн Сино, 1992.
3. Сахобиддинов  С.С. Дикорастущие лекарственные  растения Средней Азии   ГосиздатУз ССР  Ташкент 1948.
4.Восил Каримов , Асадулла  Шомахмудов Халқ табобати ва замонавий  илми тибдақўлланиладиган шифобахш ўсимликлар. Ибн Сино номидаги нашрёт –матбаа бирлашмаси, Тошкент , Навоий кўчаси 30. 1993й.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

23-10-2017, 14:54 1 318 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив