» » ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШНИНГ АҲАМИЯТИ
 

Muallif(lar):

Nashr ma’lumotlari: ---------------- // “Аграр соҳа корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашда бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молия-кредит механизмининг ролини ошириш” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси маъруза тезислари тўплами. Тошкент, 2015 йил, 30 май. 57-58 б.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash
 
Орипжонова У., Қорабошев О.- ТошДАУ ўқитувчилари
 
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 4 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ахборот-коммуникация технологияларини ҳар томонлама равнақ топтириш, унинг ҳуқуқий-ташкилий ҳамда моддий-техник базасини изчил такомиллаштиришга яъни тизимли ёндошишга алоҳида эътибор қаратиб келинаяпти.
И.А. Каримов айтганларидек “Илмга интилиш йўқолса, фан тараққий этмайди, илму-фан ривожланмаса, жамиятнинг келажагини тасаввур этиб бўлмайди”.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ахборот тизимини яратиш бу миллий иқтисодиёт ахборотлаштириш маконини ташкил қилувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Ягона иқтисодий ахборот тизимини яратишдан асосий мақсад ҳозирги шароитда вазирликлар, идоралар ва банк тизимини бир-бирлари билан алоқаларини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилишдан иборат бўлиб, бунда ахборотни йиғиш, жамғариш, сақлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини шакллантириш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида ягона иқтисодий ахборот тизимини яратишнинг асосий шарт-шароитлари ва зарурияти шундан иборатки, мавжуд вазирлик идоралар ва молиявий соҳалар ишончли ахборот билан таъминланиб иқтисодий ўсишни таъминлаши зарур..
Сўнгги йигирма йил давомида ривожланган мамлакатлар ахборот фаолиятининг кўп қисми бозор инфратузилмасининг асосий элементларидан бўлиб, бозор муносабатлари таркибига сингиб кетган. Ахборот-коммуникациялар бозорининг бозор инфратузилмаси сифатида шаклланиши ўтган аср 50 йилларининг иккинчи ярмидан бошланди. Ҳозирги кунда бозорнинг ушбу тармоғи ҳар бир мамлакат миллий иқтисодининг асосий негизи бўлиб ҳисобланмоқда. Чунки глобал иқтисодиётни таркиб топтириш учун замонавий ахборот-коммуникациялар инфратузилмаси талаб этилмокда. Ишбилармонлик фаолиятининг мақбул муҳитини шакллантиршда зарур бўлган турли ахборот, таҳлилий материаллар ва уларни тезкор усулда олиш ахборот-коммуникациялар технологияларининг ривожланиб бораётганлиги эвазига эришилмоқда.
Барча мамлакатларда телекоммуникация ахборот тармоқлари кенг тарқалаяпти. Айниқса «Интернет» ахборот тармоғининг салмоғи кундан-кунга ортиб бориб дунё бўйича глобал ахборот инфратузилмаси, унинг асосида эса ахборотлашган жамият шаклланаётгани маълум. Хусусан:
а) халқаро ахборот тармоқларига уланган шахсий компьютерлар ҳар бир хонадонга кириб бормоқда;
б) ахборот тармоқларида янги хил фаолият турлари вужудга келаяпти. Жумладан: тармоқда ишлаш, тармоқ муҳитида дам олиш, ижод ва кўнгил очиш, тармоқда маориф ва тарбия;
в) жамиятнинг ҳар бир аъзоси қаерда бўлишидан қатьий назар ахборот тармоқлари асосида хоҳлаган мамлакатидан турли хил мавзу ҳамда йўналишдаги ахборотни тўлиқ ва тезкор суръатда олиш имкониятига эга бўлмоқда;
г) ахборот тармоқлари доирасида мамлакатлар ўртасидаги георграфик ва геосиёсий чегаралар йўқолиб бораяпти.
Мутахассисларнинг фикрича, ахборотлашган жамиятда компьютерлаштириш жараёни кишиларга ишончли ахборот манбаига киришга кенг имконият яратади ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларда ахборот маҳсулотларини қайта ишлашнинг юқори даражасини таъминлаш орқали уларни кўп меҳнат ва вақт талаб этувчи ишлардан озод этади. Ахборотлашган жамиятда нафақат ишлаб чиқариш жараёни тубдан ўзгаради, балки ҳаёт мазмуни, хусусан моддий бойликка қараганда маданий хордиқ чиқаришнинг ахамияти ортади. Товар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга йўналтирилган индустриал жамиятга нисбатан, ахборотлашган жамиятда кўпроқ ақлий меҳнат улушини орттирувчи билим, интеллект, ахборот ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади. Турли хилдаги компьютер техникаси асосидаги тизим ва тармоқлар, ахборот технологиялари ҳамда алоқа телекоммуникациялари ахборотлашган жамиятнинг материал ва технологик базаси бўлиб хизмат қилади. Бошқача қилиб айтганда, ахборот-коммуникациялар бозори товарлар ушбу жамият шаклланишининг негизи саналади.
Ахборот-коммуникациялар бозорида асосий товар бўлиб ахборот маҳсулотлари ва хизматлари саналади. Яъни ахборот-коммуникациялар технологияси ёрдамида фойдаланувчиларга кўпроқ ахборот хизматини кўрсатиш лозим. Ахборот маҳсулотлари мутахассислар томонидан турлича талқин қилинади.
Ахборот хизматлари - бу фойдаланувчиларнинг талабларига мос равишда қаерда бўлишларидан қатьий назар ахборот маҳсулотларига кириш, зарурларини қидириш ва такдим этишни таъминлаш демакдир.
Ахборот хизмати турларининг вужудга келиши ахборот маҳсулотларига бўлган талабни юксалтириб юборди. Чунки улар фойдаланувчиларнинг шахсий талабидан келиб чиққан ҳолда маълумотларни таклиф қила бошлашди ва бу билан ишлаб чиқарувчилар ҳамда фойдаланувчиларнинг ахборот моделларини яқинлаштиришга имкон яратди. Шундай қилиб, ахборот хизматлари ахборот маҳсулотлар қаторида замонавий ахборот-коммуникациялари технологияси асосий тавсифловчиларидан бўлиб ҳисобланади.
Бозор муносабатлари ахборот маҳсулотларининг янгилиги, ишончлилиги ва тўлиқлиги даражаларига юқори талаблар қўймоқда, чунки бусиз самарали маркетинг, молия-кредит ва инвестиция фаолиятини юритиш мумкин эмас.
Ахборот-коммуникациялар бозорига ўз маҳсулотлари билан турли хилдаги ташкилотлар, давлат агентликлари, тижорат фирмалари, савдо ассоциациялари ва нотижорат корхоналар ҳам чиқиши мумкин.
Ўзининг ахборот-коммуникациялар инфратузилмасини шакллантирган мамлакатларгина глобал иқтисодга кириб бориши мумкин. Ушбу жараёнларга тўсқинлик қилган мамлакатлар эса бутун ишлаб чиқариш фаолиятига, тадбиркорларга ва умуман жамият ривожига турли шаклда зарар келтириши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпгина мамлакатлар замонавий ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ёки ахборот-коммуникациялар технологияларини кенг кўламда қўллашга қарор қилди.
Ахборот асри иш жойларини замонавий ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш ва тадбиркорлик муҳитидаги истеъмолчиларга алоқа хизматларидан жорий даражада фойдаланишга имконият яратиб бериши лозим.
Шундай қилиб, жамиятимизнинг барча жабҳаларида ахборот-коммуникациялар технологияларини қўллаш иқтисодий ўсиш, меҳнат унумдорлигини юксалтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида катта имкониятлар туғдиради. Шунингдек, мамлакатни ахборотлаштириш даражаси унинг иқтисод борасидаги рақобатбардошлигини ва қудратини баҳолашнинг ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Одамларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муаммоларни ҳал этишга сафарбар қилмоқ учун тегишли ахборотни ўз вақтида тўплаб, қайта ишлаб, муайян бир тартибга солиш ва зудлик билан кишиларга етказиш керак бўлади. Бунинг учун жамиятни ахборотлаштириш дастурини амалга ошириш ва мамлакатнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш зарур. Бу эса, жамиятни ахборотлаштириш миллий тизимини шакллантиришга олиб келади. Мамлакатни ахборотлаштириш даражаси эса, унинг иқтисод борасидаги рақобатбардошлигини ва қудратини баҳолашнинг ўлчови бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигида ахборот тизимини яратиш тараққиётнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиб, жаҳон фан-техникасининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт ютуқларини ўзида мужассамлаштиради. Ўзлуксиз ахборот билан жамият таъминланиши натижасида ахборотлашган жамият юзага келади. Бу жамиятда барча фуқаролар, иқтисодий объектлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиёжини қондириш учун ҳамма шароитлар яратилган бўлади. Меҳнат қилувчиларнинг кўпчилиги ахборот ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлади ёки бу жараёнларсиз ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. Яъни, бундай жамият фуқаролари ахборот маданиятига эга бўладилар. Бу жараён инсон фаолиятининг барча жабҳаларига оид бой билимлар, ишончли ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни жойларда тадбиқ этишни англатади. Бу компьютерлар ва ахборот тизимлари, маҳаллий ва глобал тармоқларини татбиқ этиш натижасида эришиш мумкин.скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

19-10-2017, 17:46 265 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив