» » » БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ВА УНИ САМАРАДОРЛИГИ

БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ВА УНИ САМАРАДОРЛИГИ

Nashr ma’lumotlari:  //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam



БИОГАЗНИ ҚЎЛЛАШНИ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ВА УНИ САМАРАДОРЛИГИ


З.Холмухамедова, З.Закирова, Д.Шодмонқулова
Тошкент давлат аграр университети


Маълумки республикамизда қишлоқ хўжалигини ислош қилиш мақсадида янги ташкилий-хуқуқий асосларни вужудга келтириш билан бирга аграр сошани янги замонавий талаблар, яъни бозор муносабатлари асосида шакллантиришга тўла замин яратди.
Бозор муносабатлари, ишлаб чиқаришда янги технологияларни яратиб боришни ва уларни жорий этиш натижасида кам сарф-харажат эвазига кафолатланган кўпроқ даромад олишни тақозо этади.
Даромаднинг асосий манбаи ҳосилдорликни ошириш эканлигини ҳисобга олсак, қўшимча хосилнинг 50 фоиздан ортиғи минерал ўғитлардан фойдаланиш нечоғлик самарадорлигига боғлиқ эканлигини яхши биламиз.
Кейинги йилларда минерал ўғитларни етказиб беришда барқарорлик ўрнатилган бўлсада, уларнинг таркибида таъсирчанлик соф холати деярли оширилмаганлиги хисобига етиштирилаётган маҳсулот таннархида салмоқли харажатни ташкил этмоқда. Айниқса, суғорилмайдиган лалмикор фермер ва деҳқон хўжаликларида улардан фойдаланиш етарли самара кўрилмайди.
Шу маънода чорвачилик ва паррандачилик, маиший хамда саноат чиқиндиларидан иккиламчи маҳсулотларини ишлаб чиқариш муаммолари, шунингдек халқ-хўжалигининг тегишли тармоқлари чиқиндиларидан фойдаланиш масалаларига хориж ва республикамиз олимлари ўзларини муносабатларини билдириб келмоқдалар.
Бу борада олимларимиз мазкур тадқиқотларни чуқурлаштира бориб, бугунги кун қишлоқ хўжалигида бир қатор экин турларини хосилдорлигини оширишда минерал ва органик ўғитлардан фойдаланиш билан бирга «Биогаз маҳсулотини қўллаш бевосита хосилга-хосил қўшиш»ни ҳамда фермерлар ижтимоий-маиший шароитини яхшилаши муқаррар эканлигини илмий изланишларда ва тажриба натижаларига кўра исбот этмоқдалар.
Бугунги кунда бутун дунёда қишлоқ хўжалиги чиқиндидиларидан, яъни хусусан мол, чўчқа ва парранда чиқиндиларидан биогаз ишлаб чиқариш ишларини жорий этиш истиқболи йўналишлардан ҳисобланмоқда. Биогаз муқобил қувват манбаи сифатида Осиё ва Тинч океани хавзасига кирувчи мамлакатларда катта аҳамиятга молик бўлмоқда.
Хитойда 70 фоиз оилавий ва фермер хўжаликлари анна шу қувватдан фойдаланиш мақсадида 7 млн.дан ортиқ майда биогаз қурилмаларни қўлламоқдалар. Ана шундай қурилмалар Покистон, Бангладеш, Тайланд, Янги Зеландия ва Филлипин давлатларида ишлатилмоқда. АҚШда кўплаб фермерлар қорамол гўнгини қайта ишлаб биогаз олиш дастгоҳларини қуришга киришганлар.
Биогаз ишлаб чиқаришда қолган биоўғит қолдигида минерал ўғитларда етишмаётган азот, фосфор, калий, шунингдек микроэлементларни хисобга олсак ўсимликда ўғит тақчиллигини камайтиришга эришиш мумкин бўлади. Шуни таъкидлаш керакки Биогазли технология - бу кескин, экологик соф, чиқиндисиз қайта ишлаш усулидир. Ҳозирда дунёда 60 ортиқ биогаз технологияларидан фойдаланиш билан бирга уларни янги асосларини яратиш ишларини олиб борилмоқда. Жаҳонда 1990 йилларда 150 млрд кубометр биогаз ишлаб чиқарилган бўлса, 2000 йилга 700 млрд. кубометрдан ортиқ олинганини биламиз. Хўжаликларда биогаз қурилмаларидан фойдаланиш бир вақтда экологик, иқтисодий ва табиий омилларни самарасини сўзсиз ортиради. Энергетик ва экологик муаммоларни хал этишда биоқувватлардан фойдаланиш органик ва ўсимлик чиқитларини йўқотиш, ёнилғини қулай усулини олиш (биогаз иссиқлик ва электр энергияга айланиши), юқори сифатли экологик соф ўғитлар олиниши мумкин. Ана шундай биоўғитнинг 1 тоннаси 60 тонна чорва гўнги ўрнини боса олади. Иссиқлик яратиш салоҳияти жиҳатидан 1 кубометр биогазда 55 фоиздан ортиқроқ метан гази бўлишини хисобга олсак, бу 0,6 кубометр табиий газга, 0,7 мазутга, 0,4 литр бензинга тўғри келишини биламиз. Демак биогаз ишлаб чиқариш Айниқса қишлоқ халқини энергетик, иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларини хал этишида муҳим рол ўйнаши аниқ.
Биогаз ёритишда, иситишда ва биобензин тайёрлашда компонент сифатида фойдаланиш мумкин. Мисол тариқасида, Швецияда дунёда энг экологик соф йўловчи поезди биогаз қувватида соатига 130 км.
Тезликда 600 км. масофани босиб ўтмоқда. Шунингдек 1000 дан ортиқ автобуслар биогаз билан қувватланадилар.
Биогаз ишлаб чиқаришдан олинадиган қўшимча маҳсулот сифатида қишлоқ хўжалиги учун жуда юқори сифатга эга бўлган органик ўғитни кўрсатиш мумкин. Унинг ёрдамида қишлоқ хўжалик экинлари хосилдорлигини ошириш билан бирга энг муҳими тупроқ унумдорлигини сифат кўрсаткичларини ҳам ошириб боради.
Фикримизнинг далили сифатида, агар лалмикор ерлардан табиий усулда 8-10 Ц хосил олсак, биоўғит махсулотини қўллаш натижасида 14-16 Ц хосилдорликгача ёки 6-8Ц қўшимча хосил олишга эришилгани илмий изланишларда аниқланганлигини қайд этишимиз даркор бўлади. Буни самарадорлигини рақамларда акс эттириш қийин эмас.
Биогаз дастгоҳларини 60 дан ортиқ тури мавжуд бўлсада, биогаз технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш ишларини фермерлар бу хақда кам ахборотга эга бўлганлари сабабли жорий этиш секинлик билан кечмоқда.
Аннотация. Мақолада биогаз хақида қисқача тушунча, уни қўлланиш соҳалари, хориж мамлакатлардаги ундан фойдаланиш холати, биз республикамизда қишлоқ хўжалиги тизимида қўллаш ва тадбиқ этиш тўгрисида фикр юритганлар. Табиийки бир мақола доирасида бу мавзуни хар томонлама ёритиб бўлмайди, чунки мазкур мавзу республикамиз халқ-хўжалигида, хусусан қишлоқ хўжалигида ката ацамият касб этади.
Адабиётлар
  1. Б.С.Мусаев, Ш.Шаумаров, Маҳаллий ўитларни жамғариш, сақлаш, қўллаш ва самарадорлигини ошириш бўйича услубий қўлланма, ТошДАУ, 2007 йил.
  2. К. Ф.Форстер, Д.А.Дж.Вейз, Экологическая биотехнология, Ленинград, Химия, 1991 год.

скачать dle 11.3

23-04-2018, 15:52 318 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив