» » » АЙРИМ ҒЎЗА НАВЛАРИ УРУҒИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР (УБН) БИЛАН ТАЪСИР ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ УНУВЧАНЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ

АЙРИМ ҒЎЗА НАВЛАРИ УРУҒИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР (УБН) БИЛАН ТАЪСИР ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ УНУВЧАНЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ

Muallif(lar): Р.Р.Эгамбердиев, М.Н.Аберкулов, М.Рустамова
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




АЙРИМ ҒЎЗА НАВЛАРИ УРУҒИГА УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАР (УБН) БИЛАН ТАЪСИР ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ УНУВЧАНЛИГИНИ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА АНИҚЛАШ


Р.Р.Эгамбердиев, М.Н.Аберкулов, М.Рустамова
Тошкент давлат аграр университети


Республиканинг барча минтақаларининг иқтисодий самарадорлиги гўзадан юқори ҳосил олиш ва унинг сифатига боглиқ. Шунинг учун гўза асосий экинлар жумласига кириб, Республикага маълум даражада валюта олиб келади. Ғўза уругчилиги эса навларни тозалигини сақлаган ҳолда кўпайтиришда асосий манба ҳисобланади.
Калит сўзлар: дала, уруғ, унувчанлик, тупроқ, сув, ғўза, ультра бинафша нурлантириш, ишлов бериш, пахта, ҳосилдорлик, чигит, дориланган уруғ, назорат.
Кириш. Бугунги кунда пахтачилик тармоғидаги ислоҳатларнинг асосий вазифаларидан бири пахта хом- ашёсининг сифатини ва ҳосилдорлигини янада ошириш, юқори сифатли уруғлик ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тола сифати ва чиқимини ошириш ҳамда ер, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобланади.
Сифатли уруғликларни тайёрлаш, уларга ташқи муҳит, агротехника ва кимёвий моддаларнинг таъсири бўйича Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Бу борада, Х.Рахимов (3), А.Наримонов (2), В.Автономов (1), Ш.Қўзибоев (5) ва бошқалар уруғларнинг ҳосилдорлик ва навдорлик белгиларига таъсир этадиган кўп омилларни ўрганиб чиқишган.
Уруғчилик - деганда, юқори сифатли уруғлик яратишда амалга ошириладиган тадбирлар тушунилади. Уруғ эса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Ғўза ҳосилдлорлиги ва унинг сифати кўп жиҳатдан нав ва экиладиган уруғларнинг сифатларига боғлиқ. Уруғчиликда бошланғич махсус тадбирлар қатъий туриб амалга оширилгандагина юқори сифатли навдор уруғлар етиштириш мумкин бўлади.
Ғўза селекцияси сингари уруғчиликнинг назарий асоси ҳам генетика ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ирсият ва ўзгарувчанликнинг барча қонуниятлари, ғўза уруғчилиги ишларида қўл келади.
Шу асосда уруғчилик навнинг ҳосилдорлик имкониятларини тўла тўкис рўйёбга чиқариш ҳамда унинг хўжалик, биологик хусусиятларини сақлаб қолишга қаратилган ўз хусусий иш қоидалари ва усулларини ишлаб чиқади ҳамда улардан амалда фойдаланилади.
Ғўза селекциясида ирсий ўзгаришлар доирасини кенгайтириш, бирикиш гуруҳини ўзгартириш ва янги нав ҳамда шакллар яратиш мақсадида ўсимликнинг ирсий негизига физик-кимёвий омиллар таъсирида сунъий олинган мутацион ўзгаришлардан кенг миқёсда фойдаланилмокда.
Мутация тезлигини оширувчи кучли омиллардан бири ионлаштирувчи радиация ва айрим кимёвий супермутагенлардир.
Селекция ишларида ионлаштирувчи радиоактив кобальт (Со60), цезий (С137) ҳамдатезкор ва секин ҳаракатдаги нейтронлардан кенг фойдаланилмокда. Ғўза ўсимлигига ёки чигитига фосфор ва олтин гугуртнинг радиоактив изотопини таъсир эттириш йўли билан ҳам радио мутантларни олиш мумкин.
Шунингдек, ғўзанингсунъий мутациясини олшцда чигитга кимёвий мутагенлар (этиленимин, N- нитрозоэтилмочевина, 1 -4 бисдиазоадетилбутан ва бошқалар) билан ишлов бериш ҳам самарали ҳисобланади (4).
Услублари ва материаллар. Ғўза уруғчилигида юқори сифатли уруғларнинг кўпайиш коэффициентини ошириш учун 3 вариантда тажрибалар олиб борилди:
  1. Уруғларга ҳеч қандай таъсир бўлмади-назорат;
  2. Экиладиган уруғга 265 нм тўлқин узунлигидаги турли давомийликда (10,15,30,45,60 минут) ультрабинафша нур таъсир эттирилди;
  3. Завод технологияси бўйича дориланган уруғлар.
Мана шу вариантлардаги уруғларнинг унувчанлиги ва униб чиқиш қуввати лаборатория шариотида аниқланди. Бунинг учун С-6524, Чимбой-5018 ва Дўстлик-2 ғўза навлари уруғлари олинди. Ультрабинафша нурлар билан ишлов бериш ёйилиб сақланган уруғларда амалга оширилди
Тадқиқот натижалари. Тажриба натижалари шуни кўрсатадики уруғнинг униб чиқиш кучи бўйича энг паст кўрсаткич назорат вариантида эканлигини, тажрибага жалб қилинган С-6524, Чимбой-5018 ва Дўстлик-2 ғўза навларида бу кўрсаткичлар мувофиқ равишда 90-94% га тенг.
Тажрибадаги 15 минут давомида ультрабинафша нурлар билан ишлов берилган уруғларда эса унувчанлик кучи анча юқори бўлиб, С-6524, Чимбой-5018 ва Дўстлик-2 навларида мувофиқ 96, 95 ва 96 % ни ташкил қилади.
Тажрибадаги вариантлар уруғ униб чиқиш қуввати дориланган уруғларда Чимбой-5018 нави бўйича 93% ни С-6524 навида 93% ва Дўстлик-2 навида 94% ни ташкил қилган.
Уруғларнинг унувчанлиги бўйича энг юқори кўрсаткич ультрабинафша нурлар билан 15 минут ишлов берилган уруғларда кузатилди. Барча навлар бўйича бўйича бу кўрсаткич 99% ни ташкил этди.
1-жадвал
Тажрибадаги ғўза навлари уруғларининг лаборатория шароитида унувчанлиги, униб чиқиш

Экиш учун мўлжалланган уруғларниг сифат кўрсаткичлари
Вариантлар
Униб чиқиш
Унувчанлик,
Чириган
Пуч

қуввати,%
%
уруғлар, %
уруғлар, %
Чимбой-5018назорат
94.0
95.0
2.0
3.0
Чимбой-5018УБН-15мин
96.0
99.0
0.75
0.5
Чимбой-5018 дориланган
93.0
91.0
3.0
3.0
С-6524назорат
94.0
97.0
1.0
2.0
С-6524УБН-15 мин
95.0
99.0
1.0
-
С-6524протравитель
93.0
94.0
4.0
2.0
Дустлик-2назорат
90.0
95.0
3.0
2.0
Дустлик-2УБН-15 мин
96.0
99.0
1.0
-
Дустлик-2дориланган
94.0
95.0
2.0
4.0
Назорат вариантида бу кўрсаткич Чимбой-5018 навида 95% ни, С-6524 навида 97% ни, Дўстлик-2 навида 95% эканлигини кўрсатди. Уруғ унувчанлиги кўрсаткичи дориланган уруғлар вариантларида навлар бўйича мувофиқ равишда 91, 94, 95% ни ташкил этди.
Чириган ва ичи бўш уруғлар бўйича энг кам кўрсаткич ультрабинафша нурлар билан 15 минут ишлов берилган вариантларда кузатилди.
Дориланган уруғлар вариантларида эса чириган ва пуч уруғлар миқдори кўп бўлди.
Хулосалар. Шундай қилиб ҳар хил вариантларда ўстирилган уруғларда униб чиқиш қуввати, унувчанлиги, чириган ва пуч уруғлар кўрсаткичлари лаборатория шароитида ҳар хил бўлди. Лекин энг юқори униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги барча навларда уруғини 15 минут ультрабинафша нурлар билан ишлов берилган вариантларда кузатилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
  1. Автономов В.А., Кимсанбоев О.Х., Основнме показатели обшей и специфической комбинационной способности массм 1000 семян у гибридов хлопчатника.//Ж.: Пахтачилик ва дончилик.-Тошкент.2000, -№3- 4,С.18-19.
  2. Нариманов А.А., Верхотурцев Ф.А. Первичное семеноводство хлопчатника: проблемм, поиски, решения //Ж.: Сельское хозяйства Узбекистана.-Ташкент, 1999, С.51-52.
  3. Рахимов Х.Р., Руденко Л.С. Семеноводство и семеноведение хлопчатника в Узбекистане //-Ташкент, 1991, С.28.
  4. Эгамбердиев А.Э., Ибрагимов Ш.И., Амантурдиев А.Б. Ғўза селекцияси, уруғчилиги ва биологияси. Монография., "Фан" Тошкент. 2009. 96 бет.
  5. Қўзибоев Ш.С. Порядок размножения семян элитм в Узбекистане и зарубежом //Ж.: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги. Тошкент. 2002, -№2.
скачать dle 11.3

20-10-2017, 15:15 436 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив