» » » БЎЗ ТУПРОҚЛАР БИОКИМЁВИЙ ҲОССАЛАРИНИНГ АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАВСИФИ

БЎЗ ТУПРОҚЛАР БИОКИМЁВИЙ ҲОССАЛАРИНИНГ АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАВСИФИ

Nashr ma’lumotlari: //Агросаноат мажмуи тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш муаммолари//  университетлараро ёш олимлар илмий-амалий конференцияси материаллари. Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola: To'plam
БЎЗ ТУПРОҚЛАР БИОКИМЁВИЙ ҲОССАЛАРИНИНГ АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАВСИФИ


М. Усарова, Г.Ш.Раимбаева
Тошкент давлат аграр университети


Гумус моддаларининг таркибий қисми сифатидаги биологик фаол моддалардан бири аминокислоталарнинг ҳосил бўлиши тупроқ микроорганизмлар хаёт фаолияти ва ўсимликлар илдиз массаси билан чамбарчас боғлиқдир. Тупроқда эркин аминокислоталарнинг миқдори, сифати ва шаклларининг оз ёки кўп миқдорда бўлиши тупроқ унумдорлигига ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдор бўлишига таъсир этади.
Ўзбекистонда лёсс ёткизикларида шаклланган бўз тупроклар билан бир каторда неоген ёткизикларида шаклланган кизғиш тусли тупроклар ҳам таркалган бўлиб,бу тупрокларнинг биокимёвий хоссалари жуда кам ўрганилган.
Изланишлар олиб борилган тупрокларнинг юза катламида (0-15 см) дикарбон аминокислоталар таркиби тахминан 28%, бетараф аминокислоталар 39%, циклик аминокислоталар 8%, диаминокарбон аминокислоталар 15%, оксиаминокислоталар 8%, олтингугурт тутувчи аминикислоталар 1% ни ташкил этади. Кесманинг (40-50 см) катламларида аминокислоталар микдори 2,5-3 марта камайиб, куйи (60-100 см) катламларда глутамин, серин, треонин, аргинин, цистин, изолейцин, фенилаланин каби аминокислоталарнинг факат «излари» (0,01 мг, дан кам), аспарагин, гистидин, валин, тирозин, метионин, триптофан, лизин каби аминокислоталар кузатилмади.
Эркин аминокислоталар микдори баҳорда кўпрок тўпланиб, куз фаслида баҳорга нисбатан тупрокда аминокислоталар микдори камайиб кетади, лекин баъзи бир аминокислоталар: лизин ва цистин кузда кўпрок тўпланади. Баҳорда буғдой экилган тупрокдаги аминокислоталар микдори юза катламда (0- 24 см) 4,31 мг, ундан пастки катламда 2,53 мг, куйи катламларда (84-118 см) 0,39 мг бўлиб,кузда бу кўрсаткич жуда камайиб, юза катламда 0,51 мг, куйи катламда (84-118 см) 0,16 мг ни ташкил килди. Ўғит солинганда юза катламда 5,24 мг, пастки катламда 3,90 мг, куйи катламда 0,61 мг гача ошди. Кузда эса ўғит солинган шу кесманинг юза катламида 2,94 мг, пастки катламда 1,91 мг, куйи катламда аминокислоталар микдори 0,25 мг ни ташкил килди.
Изланишлар олиб борилган тупроклардаги эркин аминокислоталар тупрокнинг юза катламларида (0-30 см) кўпрок микдорда борлиги аникланди. Тупрок профили бўйича эса куйига томон аминокислоталар микдори камая бориб, (70-100 см) да уларнинг факат «излари» (0,01 мг дан кам) кузатилади.
Тупрок таркибидаги аминокислоталар микдори баҳор ва куз фаслларида турлича микдорда бўлиб, ўсимлик колдикларига ва тупрокнинг гумус микдорига, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига боғлик бўлади.
Тупрокдаги эркин аминокислоталар тупрокнинг эрозия натижасида ювилиш даражасига ҳам боғлик бўлиб, ювилиб тўпланган тупрокда эркин аминокислоталар микдори, ювилмаган ва ювилган тупрокларга нисбатан кўпрок микдорда тўпланади.
Аннотация.Ушбу мақолада лёсс ва неоген ёткизиҳларида шаклланган типик бўз тупроқларнинг биокимёвий хусусиятларига эрозиянинг таъсири ўрганилган. Тупроқдаги эркин аминокислоталар тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишда, азотли озуқа манбаи бўлиб, биологик фаол моддадир.Эркин аминокислоталарнинг ҳосил бўлиши асосан тупроқ микроорганизмларига ва ўсимлик қолдиқларига боглиқ.
скачать dle 11.3

26-04-2018, 16:08 339 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив