» » » ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАМУНАЛАРИНИНГ УНИБ ЧИҚИШ ХУСУСИЯТЛАРИГА ҲАР ХИЛ КОНЦЕНТРАЦИЯДАГИ NaCl ЭРИТМАСИНИНГ ТАЪСИРИ

ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАМУНАЛАРИНИНГ УНИБ ЧИҚИШ ХУСУСИЯТЛАРИГА ҲАР ХИЛ КОНЦЕНТРАЦИЯДАГИ NaCl ЭРИТМАСИНИНГ ТАЪСИРИ


Muallif(lar):  З.О.Асқарова, Ф.М.Жумаева, М.Н.Аберкулов
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.                           
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash






ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАМУНАЛАРИНИНГ УНИБ ЧИҚИШ ХУСУСИЯТЛАРИГА ҲАР ХИЛ КОНЦЕНТРАЦИЯДАГИ NaCl ЭРИТМАСИНИНГ ТАЪСИРИ

                                                                                                                                         З.О.Асқарова, Ф.М.Жумаева, М.Н.Аберкулов
                                                                                                                                                Тошкент давлат аграр университети

Ўзбекистон Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтаётган янги бугдой навларининг турли тузли шароитда унувчанлиги кўрсатилган. Уруғларнинг униб чиқиб кўчат олиш жараёнида барча бугдой намуналарининг унувчанлиги тузнинг концентрациясига боглиц эканлиги аниқланган.

Калит сўзлар: бугдой ўсимлиги, бошлангич манба, янги навлар, тупроқ шўрланиши, NaCl тузи, концентрация.

Кириш.Тупроқ шўрланиши, яъни тупроқ эритмасида тузлар эритмасининг ўсимликлар учун муқобил даражада кўп бўлиши буғдой ўсимлигининг ўсиб ривожланиши учун салбий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келади. Мураккаб экологик шароит буғдой ўсимлигининг ҳосилдорлигини пасайтириш билан бир вақтда хўжалик учун мухим бўлган маҳсулот сифатини пасайишига олиб келади. Буғдой ўсимлигининг шўрланишига чидамлилигини ошириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммолари бўлиб қолмоқда. Ўсимликларнинг тупроқ шўрланишига чидамлилигини орттиришнинг энг самарали экологик тоза усули бу экстремал шароитларга чидамли бўлган навларни яратиб, ишлаб чиқаришга жадал жорий қилишни тақозо этади. Серҳосил, юқори маҳсулдорлик имкониятларига эга бўлган, юқори сифатли маҳсулот берадиган касалликларга, қурғоқчиликка ва тупроқнинг шўрланишига чидамли навларни яратиш учун энг аввало мазкур талабларга тўла жавоб берадиган бошланғич манбаларни аниқлаш ва улар асосида янги навларни яратиш ҳозирги куннинг олдидаги долзарб вазифалардан ҳисобланади.{1,2,3 }
Тупроқ шўрланиши Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда қийинчиликлар туғдирувчи асосий омиллардан биридир, жумладан, ғаллачиликда бу стресс кўпроқ сезилади. Тупроқ шўрланиши ўсимликларнинг сув алмашинуви жараёнларига ҳамда ўсиш ва ривожланиш жараёнларига салбий таъсир этиб, физиологик жараёнларнинг бузилишига олиб келади.
Ер шарининг қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган экин майдонининг тўртдан бир қисми турли даражада шўрланган бўлиб, олимларнинг ҳисоблашича, 2050 йилга келиб қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг тахминан 50% шўрланиш эҳтимоли мавжуд.
Тупроқ шўрланиши ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига, сув алмашинуви ва ион гомеостазнинг бузилишига, фотосинтез ва нафас олиш жараёнларининг секинлашишига ҳамда ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
Шунинг учун ҳозирги вақтда шўрланган тупроқ шароитида буғдой ўсимлигидан юқори ҳосил олиш учун шўрланишга чидамли бўлган навларини яратиш талаб этилади. Бунинг учун селекция жараёнида фойдаланиладиган бошланғич материалларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва уларни тўғри танлаш селекция ишларини самарали олиб боришда катта аҳамият касб этади{4,5}.
Услублар ва материаллар. Лаборатория шароитида бир қанча юмшоқ буғдой намуналарининг шўрҳоклиликка чидамлилигини баҳолаш бўйича тажрибалар олиб борилди. Тажрибамизда лабораторияда шароитида ҳар хил шўрланган муҳит яратилиб (0,5,1,0 ва 1,5% NaCl тузининг концентрацияси) юмшоқ буғдой нав ва намуналарининг шўрланишга чидамлилиги бўйича ўзгарувчанлиги қайси белги ва хусусиятларга боғлиқ эканлигини аниқлаш мақсадида уларнинг унувчанлигини, ниҳолларнинг бўйи, илдизининг узунлиги ва илдизлар сони аниқланди.
Тадқиқот натижалари.Уруғларнинг униб чиқиб кўчат олиш жараёнида барча буғдой намуналарининг унувчанлиги тузнинг конццентрациясига боғлиқ эканлиги аниқланди. (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистон Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтаётган янги буғдой навларининг турли
тузли шароитда унувчанлиги
Нав
Назорат
0.5 % NaCl
1% NaCl
1.5 % NaCl
Бардош
100
96.6
83.3
70
Ҳисорак
100
96.6
86.6
0
Едгор
100
96.6
96.6
10
Навоий-1
100
100
93.3
23.3
Ҳумо
100
100
100
100
Фарғона
66.6
63.3
26.6
23.3
Тараққиёт
96.6
93.
76.6
60
Замондош
73.3
60
26.6
0
Эмир
100
96.6
93.3
83.3
АСР
100
96.6
96.6
73.3
Садаф
53.3
43.3
10.0
0
Ходжайли
76.6
76.6
73.3
36.6
Муфтоло
83.3
83.3
83.3
30.0
Эломон
100
100
86.6
60.0
Гром
90.0
90.0
60.0
20
Победа
86.6
60.0
56.6
13.3
Звезда
90.0
66.6
43.3
10
Отан
100
96.6
90.0
63.3
Первица
86.6
80.0
70.0
70.0
Рапсодия
100
96.6
90.0
70.0
Зимница
100
96.6
90.0
70.0
Дружба
93.3
90.0
83.3
60.0
Старт
63.3
60.0
33.3
16.6
0.5 % ли NaCl эритмасида энг кам унувчанлик кўрсаткичи Садаф(43.3%), Фарғона (63.3%), Замондош (60%), Ходжайли (76.6%), Победа (60%), Старт (60%), Звезда (66.6%) навларида аниқланди.
1 % ли NaCl эритмасида эса Буғдой навларининг унувчанлиги анча пасайди, бунда энг паст кўрсаткич Фарғона (26,6%), Садаф (10%), Старт (33,3%), Замондош (26,6%), навларида аниқланди.
1,5 % ли NaCl эритмасида Буғдой навларининг унувчанлиги айрим навларда ноль фоизни ташкил этди. Буларга Ҳисорак, Садаф, навлари киради.
Аммо айрим намуналар (Бардош, Хумо, Тараққиёт, Эмир, АСР, Эломон, Отан, Первица, Рапсодия, Зимница, Дружба) NaCl тузининг 1,5% концентрациясида ҳам 60 % дан 100% гача ривожланиб, кўчат ҳосил қилганлиги аниқланди. Айрим намуналарда (Фарғона, Замондош, Садаф) 0 1,0% тузли шароитида атиги 10- 26,6% унувчанлик кузатилди.
Намуналарнинг ривожланиш жараёнидаги белги - хусусиятлари навларга хос бўлиб. Ҳар хил концентрациясидаги NaCl эритмасида тузнинг миқдорига боғлиқ равишда ўсимликларнинг бўйи турли хилда бўлди. Шўрланмаган шароитда (назорат) майсаларнинг узунлиги энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, 8.6-21.1 см оралиғида бўлди. Шўрланган шароитда эса майсаларнинг узунлиги қисқариб борди. Масалан, 0.5% ли NaCl эритмасида ўстирилган намуналарнинг бўйи 6.4-15.6 см оралиғида бўлган бўлса, 1.0% NaCl эритмасида ўстирилганда эса 0.5% ли NaCl эритмасидагига қараганда анча паст, яъни 1.4-10,0 смни ташкил этди. Айрим намуналар (Хумо, тараққиёт, Эмир, Первица, Рапсодия, Зимница, Дружба) кули шўрланган, яъни 1.5% ли NaCl эритмасида ҳам кўчат ҳосил қилиб уларнинг узунлиги 2.1-5.7- см эканлиги аниқланди.
Бунда майсаларнинг биометрик кўрсаткичлари намуналарнинг чидамлилигига қараб ҳар хил бўлди. Кучли шўрланган (1.5%ли NaCl эритмасида) шароитда майса узунлиги ва илдиз системаси узунлиги орасидаги тафовут анча ўзгарди, айниқса, бу тузга чидамсиз намуналарда яққол намён бўлди.
Хулоса ва таклифлар. Таъкидлаш жоиз, барча концентрациядаги тузли муҳит кўчатларининг ўсиб ривожланишини секинлаштирди. Бунинг сабаби, туз концентрацияси чидамлилик чегарасидан ошганда содир бўлади.
Барча намуналарда юқори концентрацияли NaCl эритмасида илдиз системасининг ўсиши майсага нисбатан кам ривожланди. Илдиз системаси яхши ривожланмаган намуналарининг майсасининг пайдо бўлиши ва ривожланиши бошқа намуналарга нисбатан анча паст эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда намуналарнинг илдиз системаси ташқи муҳит таъсирига майсага нисбатан анча таъсирчан эканлиги аниқланди. Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда буғдой намуналарини ўрганиб ва танлаб олиш жараёни ўсимликнинг шўрланган шароитда илдиз системасининг ривожланиш ҳолатини ҳисобга олиш зарур.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Бекназаров Б.О. Ўсимликлар физиологияси., - Тошкент, Алоқачи,2009. - 535 б.
2.Захарин А. А. Особенности водно-солевого обмена растений присолевом стрессе //Агрохимия. Москва: Наука, 1990. № 8. - С. 69 - 79.
  1. Кудряшов И.Н., Беспалова Л.А., Васильев А.В. и др.Взаимодействие генотип х среда - важнейший фактор повмшенияурожайности озимой пшеницм. //Материалм съезда генетиков иселекционеров, повяшеннмй 200- летию со дня рождения Чарлза Дарвина.^-съезд Вав. обш. ген. сел. -Москва, 2009. - 225 с.
  2. Удавенко         Г.В Механизмм адаптации растений к засолениюпочвм: физиологические и генетические аспектм солеустойчивости. В.кн.:Проблеммсолеустойчивости растений. Ташкент. «Фан», 1989. С.113-141
  3. Удовенко Г. В. Устойчивость растений к абиотическим стрессам//Физиологические основм селекции. Теоретические основм селекции.Спб. ВИР. 1995. T.II.4. I. - 293 - 352 с.
скачать dle 11.3

21-10-2017, 15:27 310 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив