» » » УРУҒЛИК ТУГАНАКЛАРИНИ УНДИРИШ УСУЛЛАРИНИ ЭРТАГИ КАРТОШКА ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ

УРУҒЛИК ТУГАНАКЛАРИНИ УНДИРИШ УСУЛЛАРИНИ ЭРТАГИ КАРТОШКА ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ

Muallif(lar): 
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash



                                                            

УРУҒЛИК ТУГАНАКЛАРИНИ УНДИРИШ УСУЛЛАРИНИ ЭРТАГИ КАРТОШКА ЎСИШИ ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ


                                                                                                  
 Ж.Тўраев, О.Қодирходжаев, Д.Якубова
Тошкент давлат аграр университети


Мақолада уруглик тугунакларни ундириш усуллари технологияси баён этилган. Картошкани ундирмасдан экилса ниҳолларни ҳосил бўлишига салбий таъсирни, хато миқдорига эса ижобий таъсир этиши ёритилган шу билан бирга картошкани ундириш усуллари ҳар тупда ва гектарда шаклланадиган ҳосил миқдорига таъсири ёритилган.
Хонада яшикларда, полиетилен қопчаларда ундириш, ундирилмаган уругликларга нисбатан ҳар тупдан олинадиган ҳосилни кўпайишига таъсир этиши ёритилган. Очиқ майдонда полиетилен қопчаларда устига плёнка ёпиб ундирилган картошка тугунаклари хато миқдорини 9% га каайишига ва гектардан олинадиган ҳосилни 9 т гача кўпайтиришлиги баён этилган   
.
Кириш. Картошка инсон учун муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. У қувват бериши жиҳатидан буғдой, маккажўхори, гуруч ва арпадан сўнг 5 ўринда туради. 100 г картошка 72 ккалл ёки 301,5 кДж энергия беради, 1 га майдондан қуруқ модда бериши бўйича эса қанд лавлагидан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди, оқсил бериши бўйича эса дуккакли экинлардан сўнг туради. Картошка туганаги таркибида крахмал, оқсил, оқсилсиз азотли бирикмалар, эрувчан углеводлар, митнерал моддалар, липоидлар каби озиқбоп моддалар мажмуасининг мавжудлиги уни юқори озиқали қийматга эга бўлишини таъминлайди. Шу сабабли, республикамизда картошка ишлаб чиқариш йил сайин кўпайиб бормоқда
2016 йилда Ўзбекистонда 2 млн 958 минг тонна картошка етиштирилди. Уни ҳосилдорлигини ва ялпи ҳосилини янада кўпайтириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис эртаги картошка ҳосилдорлигини ошириш заҳираларидан бири уруғлик тугунакларни экишга тайёрлашдир.
Уруғлик туганакларни ундириш ёруғ, иситиладиган бинода (ёки очиқ майдончада) 12-15°С ҳароратда ўтказилиши керак. Эртапишар нав картошка уруғликлари 20-25 кун, ўртаги ва кечпишарлари эса 30-35 кун мобайнида ундирилади. Туганакларни меъёрида ундириш учун ёруғлик ва шунга монан иссиқ (биринчи 10 -12 мобайнида 18-20°С ва қолган кунларда 10-14°С) шароит яратилиши керак. 18-20°С иссиқликда туганакларнинг кўпчилик кўзлари бир вақтда ўсимта бериб, серпоя ривожланган ўсимлик ҳосил қилади. Агар туганак 10-12°С ҳароратда ундирилса, уни учки кўртаклари ўсимта беради, ундан кам пояли ўсимлик ҳосил бўлади, демак туганак ҳосил бўладиган оқ томирлари сони ҳам кам бўлади, деб ўз фиркини баён этган С.Н.Карманов [1].
В.И.Зуев ва бошқаларнинг хабар қилишича, Ўзбекистон шароитида картошка эратпишар навлари уруғликларини ёруғ, ҳарорати +12+150С бўлган хоналарда 20-25 кун, ўртаги ва кечпишарлари эса 30-35 кун мобайнида ўтказилиши керак, деб хабар қилганлар [2].
Республикамизда сўнгги йилларда картошкани 80 дан ортиқ навлари Давлат реестрига киритилган бўлиб, уларни 80 фоиздан кўпини Голландия навлари ташкил этади. Ҳозирги даврда асосан шу давлатнинг картошка навлари бизларда етиштирилмоқда. Аммо уларни уруғликларини қандай усулда ва неча кун мобайнида ундириш тўғрисида илмий асосланган маълумотлар, деярли, йўқ.
Тадқиқот услубиёти. Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда Голландиянинг эртапишар Аладин картошка навини 2016 йил баҳор фаслида синовдан ўтказдик. Уруғлик картошка тўрт хил вариантда ундирилиб 70^30 см схемада, 6-8 см чуқурликга экилди. Тажриба 4 такрорланишли бўлиб, ҳисобга олинадиган майдонга юзаси 86 м2. Тажриба университетнинг ўқув-тажриба станциясида ўтказилди.
Тажриба натижалари. Тажриба майдончасида ўтказилган фенологик, биометрик ва бошқа кузатувлар қуйидаги натижаларни берди.
Кузатувлардан маълум бўлишича, эртаги картошка уруғликларини хонада 13-15°С ҳароратда яшикларда ундириб экилган уруғликлар биринчи (10%) ниҳолни экилганидан 25 кундан, 75% ниҳоллари эса 32 кундан сўнг ҳосил қилди. Бу вариант биринчи ва умумий ниҳолларни ҳосил бўлиши назорат вариант (ундирилмаган уруғликлар экилган) ниҳолларига нисбатан 6 ва 9 кун олдин униб чиқишини таминлади.
Хонада нур ўтказадиган полиетилен қопчаларда ундирилган туганак-ларнинг биринчи (10%) ниҳоллари назорат вариант ниҳолларига нисбатан 8 кун, яшикларда ундирилганга нисбатан эса 2 кун олдин ҳосил қилишлиги аниқланди.
Тажрибанинг тўртинчи варианти туганакларининг ниҳол ҳосил қилиши олдинги уч хил ундиришлардан кескин фарқ қилди. Яъни, полиетилен қопчаларда очиқ майдонда ундирилган туганакларнинг биринчи ниҳоли 22 ва ниҳолларни қийғос (75%) униб чиқиши эса 26 кундан сўнг ҳосил бўлиши маълум бўлди.
Уруғлик туганакларни экиш олдидан ундириш усуллари ичида, туганакларни полиетилен қопчада очиқ майдонда нур ўтказадиган плёнка остида ундириш ижобий натижа беришлиги маълум бўлди.Уруғликларни ундириб экиш ҳар тупда ва юза бирлигида ҳосил бўладиган поялар сони ва барг сатҳига ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Ўрганилган туганакларни ундириш усуллари ичида хонада ва очиқ майдонда полиеитлен қопчада ундирилган уруғликлар ҳар тупда (3,7 дона) ва гектарда (476164 дона) поя ҳосил қилиши билан тажрибамизнинг бошқа вариантларидан ажралиб турди. Бу вариант уруғлик туганакларининг ҳар тупда ҳосил қилган поялари сони хонада яшикда ундирилганлардан 0,6 донага, ундирилмасдан экилганларга (назорат) нисбатан эса 0,8 донага кўп поя ҳосил қилишлиги маълум бўлди. Бу ўз навбатида гектардаги поялар сонини кўпайишига сабаб бўлди.
Тажрибанинг биринчи вариант ўсимликлари асосий поясининг ўртача узунлиги 51,3 см бўлиб, ўрганилган ундириш усуллари ниҳоллари пояла-рининг баландлигидан тегишлича: 11,0; 18,1 ва 21,5 см га қисқа бўлди.
Eртаги картошка ниҳолларини турли муддатларда ҳосил бўлиши, ҳар тупда ва гектарда турли сондаги ҳамда ҳар хил узунликдаги пояларни ҳосил қилиши, ҳар тупда ва гектарда турли юзага эга бўлган барг сатҳини шаклланишига сабаб бўлди. Жумладан, биринчи вариант ўсимликларида ҳар тупда 0,41 дм2ва гектарда 18571 м2барг сатҳи ҳосил бўлди.
Ундириб экилган туганаклар ҳосил қилган барг сатҳи, назорат вариант ўсимликлари барг сатҳидан 0,04.0,12 дм2га кўп бўлишлиги маълум бўлди.
Eртаги картошка уруғликларини ундириш-яровизация қилиш усуллари, нафақат ниҳоллар ҳосил бўлиши жадаллиги ва ер устки қисмини шаклланишига, балки ниҳолларни турли хилдаги айниш касалликлари билан ҳар хил даражада зарарланишига ҳам ўз таъсирини ўтказди (1-жадвал).
1-жадвал
Уруғлик туганакларни ундириш усулларини айниш касалликлари биланзарарланиш даражасига таъсири,%
Туганакларни ундириш усули
Касалликлар

Бурушган
Йўл-йўл
Баргларни
Алвасти
Жами
мозаика
мозаика
найчаланиши
супурги

Ундирилмаган тугунаклар
10,2
9,3
16,1
2,2
37,8
екилди-назорат





Хонадаяшиклардаундирилди
7,0
8,0
9,2
-
4,2
Хонада полиетилен
5,8
3,1
4,9
-
13,8
Қопчалардаундирилди





Очиқмайдонда полиетилен
3,1
1,1
3,0
-
7,2
қопчалардаустигаплёнкаёпибун





дирилди





                                                                                                                                                                                            
1-жадвалда келтирилган рақамлардан маълум бўлишича, ундирмасдан экилган туганаклардан (назорат) ҳосил бўлган ниҳолларнинг 37,8 фоизи айниш касалликлари билан зарарланди. Бу вариант ниҳолларининг 9,8 фоизи бурушган, 7,6 фоизи йўл-йўл мозаика ва 14,4 фоизи эса баргларни найчаланиши турлари билан зарарланади. Шу шароитида бир даврда ўсган, хонада яшикда ундирилган туганаклардан ҳосил бўлган картошка ниҳолларини 20,1 фоизи айниш касаллигининг турлари билан зарарланди. Бувариант ўсимликларини айниш касаллиги билан зарарланиши назорат вариант ниҳоллари зарарланишига нисбатан 13 фоизга кам бўлди.
Очиқ майдонда тажрибанинг тўртинчи вариант ўсимликлари айниш касалликлари билан 8,2 % касалланди. Уруғлик туганакларни ундириб экиш, нафақат, ер устки қисмини шаклланиши ва турли хилдаги айниш касалликлари билан зарарланиши даражасига таъсир этиб қолмасдан, балки хато миқдори ҳамда ҳар тупдан ва гектардан олинадиган ҳосил ва уни сифатига ҳам таъсир этар экан. (2-жадвал).
2-жадвал
Уруғлик туганакларни ундириш усулларини эртаги картошка хато миқдори, ҳосилдорлиги
ва уни сифатига таъсири

Хато миқдори,%
Ҳосил
Товарбоп туганакнинг ўртача вазни, г


Туганакларни ундиришусули
ниҳоллар тўлиқ ҳосил бўлганидан сўнг
ҳосил йиғиш олдидан
1 тупдан т
1 га.
дан т
Товарбоп туганаклар миқдори,%
Нотовар туганаклар миқдори,%
Ундирилмаган







туганаклар
7,2
12,5
570
23,7
89
89,0
7,8
екилди - назорат







Хонада







яшикларда
4,2
7,7
591
25,9
102
95,4
3,2
ундирилди







Хонада







полиетилен қопчаларда
2,2
3,4
675
31,0
110
97,9
2,1
ундирилди







Очиқ







маидонда







полиетилен қопчаларда
2,4
3,1
695
32,1
115
98,8
2,1
устига плёнка







ёпиб ундирилди







Тажрибанинг биринчи вариантида ундирилмаган уруғликлар экилганида, ниҳоллар тўлиқ униб чиққанидан сўнг хато миқдори 7,2 фоизни ташкил этди, бу кўрсаткич туганаклар яшикда ундириб экилган вариантда 4,2; хонада плёнка қопчаларда унидирилганда - 0,2 ва полиетилен қопчада очиқ майдонда полиетилен плёнка остида унидирилганида эса - 2,1 фоизга тенг бўлди, ёки назорат вариантнинг хато миқдоридан тегишлича: 4,8 9,1 ва 49,4 фоизга камайди.
Ниҳолларни эрта ёки кеч ҳосил бўлиши ва гектарда ўсимликларни кам ёки тўлиқ бўлиши ҳар тупдан ва умумий майдондан олинадиган ҳосилга турлича таъсир этар экан.
Ҳар тупдан (570 г) ва гектардан (23,7т/га энг кам ҳосилни ундирилмаган туганаклар экилган назорат вариантидан олинди.
Eнг юқори ҳосилни эса полиетилен қопчада хонада ва очиқ майдонда полиетилен плёнка остида ундирилган туганаклардан олинди (675г, 31,0 т/га 695 г, 32,1 т/га).
Учинчи ва тўртинчи вариант ўсимликлари нигектардан берганялпиҳосили, назорат вариант ниҳоллари дан олинган ҳосилдан - 7,3-8,4 т/га га юқори бўлишлиги аниқланди. Шу билан бирга сўнгги икки вариантидан олинган ҳосил таркибидаги товарбоп туганаклар миқдори, ундирилмасдан экилган туганаклар ҳосили таркибидаги товарбоп туганаклар миқдоридан 8,9 ва 9,8 фоизга юқорибўлди.
Ҳосил таркибидаги шакли ўзгарган туганаклар миқдори, биринчи вариантда 7,8 фоизни, ундириб экилган туганаклар ҳосили таркибида бу кўрсаткич 3,2/2,1 фоиз оралиғида бўлди.
Демак, эртаги картошкадан эрта ва юқори ҳамда стандарт талаби даражасидаги ҳосилни олиш учун уруғлик туганакларини бирон-бир усулда экиш олдидан 25-30 кун мобайнида ундириб, сўнг экилса қўйилган мақсадга эришилар экан.
Хулоса: Эртаги картошка эрта ниҳол ҳосил қилиб, ҳосил тўплаш босқичига барвақт киришини таъминлаш учун уруғлик туганаклар нур ўтказадиган полиетилен қопчаларда хонада ёки қопчалардаочиқмайдонда плёнка остида ундирилиши керак.
Полиетилен қопчаларда ундирилган туганаклар бошқа усулда ундирилган туганакларга нисбатан серпоя ва сербарг, бақувват ниҳоллар ҳосил бўлишини таъминлайди.
Уруғликларни ундириб экиш хато миқдорини 2-2,5 баробарга камайтиради.
Eкиш олдидан уруғлик туганакларни бирон-бир усулда ундириб экилса, ундирмасдан экилганга нисбатан 7-8т/га қўшимча ҳосил олишга эришилади.
Адабиётлар:
1. Карманов С.Н. Подготовка клубней к посадке. //Картофел на приусадебном участке.-М.: Дом МСП, 2002. - С. 114-120.
2 Зуев В.И., Қодирходжаев О., Бўриев Х.Ч. Картошкачилик.- Тошкент, 2005. - 233-246 б.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

20-10-2017, 14:58 608 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив