» » » ВИРУССИЗ УРУҒЛИК КАРТОШКА EТИШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

ВИРУССИЗ УРУҒЛИК КАРТОШКА EТИШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Muallif(lar): С.Ашурова, Ф.Расулов*, Д.Турсунов*
Nashr ma`lumotlari:// “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.     
To‘plamni yuklash uchun havola: yuklash




ВИРУССИЗ УРУҒЛИК КАРТОШКА EТИШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ


С.Ашурова, Ф.Расулов*, Д.Турсунов*
Тошкент давлат аграр университети, Сабзавотчилик, полизчилик ва картошка экинлари ИТИ*


Картошкачиликни ривожлантириш учун картошка етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, хўжалик юритишнинг янги шаклларини тадбиқ қилиш, сермаҳсул навлардан ва юқори сифатли уруғликдан фойдаланиш билан бир қаторда картошкачиликда фан ва техника ютуқларни, илғор тажрибаларни қўллаш, уруғларини етиштириш технологиясини ривожлантириш долзарб илмий муаммо ҳисобланади. Бу муаммоларни илмий-амалий ечимини топиш, мамлакатимиз картошкачилигини ривожлантиришда, аҳолини тўлақонли соғлом овқатланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалик экинлари орасида картошка кўпайиш коеффициенти нисбатан паст бўлиши билан ажралиб туради. ЙАъни, товар майдонларида бу кўрсаткич ўртача 7-9 донани ташкил этади. Уруғлик туганакларни жадал кўпайтириш айниқса, дастлабки материал сифатида соғломлаштирилган уруғлик туганаклардан фойдаланилганда аҳамияти янада ошади. Чунки, соғлом ўсимликларни олиш жараёни анча қийин бўлиб, юқори потенциал имкониятларидан самарали фойдаланиш уларнинг кўпайиш коиффициенти билан бевосита боғлиқ (Турсунов Қ., Эргашев И., Бекмуродова Х., 2016).
Картошканинг элита уруғларини етиштиришда биотик ва абиотик омилларни ўрганиш катта аҳамиятга эга. Чунки соғлом уруғ вирус ва микоплазма касалликлари билан зарарланиши мумкин. Бу касалликлар картошка ҳосилдорлигини ўртача 30%, касаллик тури, экиннинг нави ва етиштириш шароитларига қараб 50 70%, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ камайтириши мумкин. Уруғчиликнинг ҳамма босқичларида улардан ҳимоя қилиш ишнинг самарасини белгилайди.
Тажрибаларнинг кўрсатишича (Eргашев И., Жабборов Ш., 2016), баҳорги муддатда экилганда ўрганилган барча навларнинг вирус касалликлари билан зарарланиш даражаси (9,6 - 14,7%) ёзги муддатда етиштирилгандагига (4,8 7,5) нисбатан анча юқори бўлди.
Картошка вируссиз уруғчилигида биотик ва абиотик омилларни ўрганилиши ва уларда ташкилий, агротехник ва профилактик тадбирларни ўтқазишда фойдаланиш, келгусида сифатли уруғлик материал етиштиришни таъминлайди.
Картошканинг уруғлик сифатларини пасайтирувчи асосий омиллардан бири вирус касалликлари бўлиб, улар авлодларга ўтиб ҳосилдорлигини пасайтиради. Кўпгина хўжаликларда картошка ҳосилдорлигини нисбатан пастлигича қолмоқда. Бунинг асосий сабаби, экиш учун фойдаланилаётган сифатли уруғликнинг етишмаслигидир. Уруғликнинг сифати эса ўз навбатида, унинг вирус касалликлари билан зарарланганлиги билан боғлиқ. Картошка уруғчилигини тўғри ташкил этиш, замонавий вирусологик назорат услубларини қўллаш орқали, бу муаммоларни бартараф этиш мумкин. Чунки, картошканинг вирус касалликлари ва ноқулай экологик шароитлар картошка ҳосилдорлиги, озиқавийлиги туфайли уруғлик сифатининг пасайишига сабаб бўлади (Ҳасанов М., Эргашев Т., 2015).
Картошка бирламчи уруғчилигининг асосий негизи - картошканинг ҳар қандай генотипига оид бирламчи вируссиз экиш материалини ишлаб чиқариш технологияси мавжудлигидир.
Бугунги даврда биотехнология услублари асосида соғломлаштирилган уруғлик материалини очиқ далада кейинги репродукцияларини етиштириб, уруғлик картошканинг элитасини ишлаб чиқариш мумкин (Ханс Росс., 1989).
Картошка навларини соғломлаштиришнинг замонавий технологияси, картошка бирламчи уруғчилигининг таркибий қисми бўлиб, қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- устки меристемасини ажратиб олиш учун картошка туганакларини тайёрлаш; иммунофермент анализи асосида (ИФА) картошка тугунакларининг зарарланганлигини текшириш; +350+370 С ҳароратда, қоронғи хоналарда 1 -2 ой давомида тугунакларни ўстириш;

  • микробиологик боксда бинокуляр микроскоп ёрдамида 100-200 мкм ўлчамдаги меристемаларни ажратиб олиш, уларни Мурасиге-Скуга минерал озиқа муҳити солинган пробиркаларга экиш;
  • пробиркалардаги ўсимликларни махсус, ҳарорат, намлик ва ёруғлик бошқариладиган хоналарда ўстириш (+230 С ҳарорат; ҳавонинг нисбий намлиги 70%; ёруғлик 5-10 минг люкс 12 соатлик ёруғлик нурида);
  • 3-5 мм га ўсган ўсимталарни янги махсус қўшилган озуқа муҳитига кўчириб ўтқазиш (ўсиши ва илдиз `
  • олинган ўсимликларни бўғимлар сонига қараб қаламчарга бўлаклаб, пробирка озиқа муҳитига экиш; ҳар бир ўсимликнинг бўғзидан битта қаламчасини олиб электрон микроскоп ва ИФА услублари ёрдамида зарарланганлигини аниқлаш;зарарланган ўсимликлар брак қилинади, вируссиз материалга эса белги қўйилади ва улар янги меристема линиялари учун бошланғич манба бўлади, ин витро услубида кўпайтирилади то ўсимликлардан керакли миқдорда линияларни қаламчаларни жараёнида 2-3 маротаба вируслар билан зарарлангангини ИФА услубида текширилади.
  • пробиркадаги ўсимликлар тугунакларни олиш учун иссиқхонага экилади;
  • иссиқхонадаги ўсимликлари ИФА услубида текширилади;
  • уруғчилик ишларида зарур бўладиган бирламчи материалнинг катта партияларини яратиш, мақсадида ин витро усулидан фойдаланиш (тугунакларнинг учки қисми ва ён ўсимталарини ин витро усулида илдизлатиш, қаламчалаш , 6х6 см чекланган озиқланиш майдонига қаламчаларни экиш);
  • иссиқхонада етиштирилган меристема клонларини очиқ далада ҳимояланган ер майдонида синаш ва кўпайтириш;
  • ин витро соғломлаштирилган навлар коллекциясини сақлаш;
Юқорида кўрсатилган технологияни бир йил давомида қўллаш натижасида бир неча мингта меристема клонларини олиш мумкин. Улардан картошканинг бирламчи уруғчилигида фойдаланилади.
Картошка ишлаб чиқарувчиларини сифатли ва арзон уруғлик экиш материали билан таъминлаш аграр соҳаси ривожланган ҳар қайси мамлакат учун долзарб муаммо саналади. Бирламчи уруғчилик тизими мавжуд бўлиши уруғликлар импортидан боғлиқ бўлмасдан, нафақат давлатнинг валюта маблағларини тежашга, балки бошқа бир қатор масалаларни ечишга имкон беради. Бирламчи уруғчиликнинг базасининг ўзимизда йўлга қўйилиши мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитларида яратилган картошка навларини тезроқ жорий этишга замин яратади. Маҳаллий картошка навларини кўп ҳолларда четдан келтирилганларга нисбатан ҳосилдорлиги юқори бўлгани, айнан шуларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш, етарли миқдорда уруғликларни ишлаб чиқариш муҳим вазифадир (Холмуратов Э.Т., 2011).
Бугунги кунда Ўзбекистон олимларининг эришган илмий ютуқлари натижасида картошка бирламчи уруғчилигининг барқарор тизими яратилди, бунда агроиқлим хусусиятлари ҳамда картошкачилик соҳасида йиғилган тажрибалар ўз аксини топган (Холмуратов Э.Г, Салихов Ш.И., Насирова Г.Б. и др; 2010).
Ушбу тадқиқотларнинг мантиқий давоми сифатида биз 2017 йилда мамлакатимизда яратилган Сарнав ва Серҳосил навли картошканинг соғломлаштирилган микротуганакларини уруғлик учун етиштиришнинг асосий элементлари: экиш мавсуми, экиш схемалари ва микротуганакларнинг турли фракцияларини экиш чуқурлигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқдамиз.
Адабиётлар:
  1. Турсунов Қ., Эргашев И., Бекмуродова Х. Картошканинг соғломлаштирилган туганакларини жадал кўпайтириш усуллари // Агро илм. 2016 й., № 4 (42). - Б. 39-40.
  2. Холмуратов Э.Г. Научнме и прикладнме проблемм создания системм первичного семеноводства картофеля. // Ўзбекистонда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Илмий-амалий конференция маърузалар матни. Тошкент. 2011. - б. 107-110.
  3. Холмуратов Э.Г., Салихов Ш.И., Насирова Г.Б. и др. Способ микроклоналного размножения картофеля для производства микроклубней. 2010 г. - Патентная заявка за № ИАП 20100388.
  4. Eргашев И., Жабборов Ш. Картошка уруғлик сифатларига агроекологик омилларнинг таъсири. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. 2016 й. №11. - 38 б.
  5. Ҳасанов М., Эргашев Т. Уруғлик картошка сифатини ошириш усуллари самарадорлиги //Агро илм. 2015 й., № 5 (37). - б. 54 55.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

20-10-2017, 15:02 391 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив