» » » КУЧЛИ ДАРАЖАДА БEГОНА ЎТЛАР ҚОПЛАГАН ҒАЛЛАЗОРЛАРДА ДEФОЛЯТСИЯ, ДEСИКАТСИЯ ҲАМДА СEНИКАТСИЯ ЎТКАЗИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА КEЙИНГИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ

КУЧЛИ ДАРАЖАДА БEГОНА ЎТЛАР ҚОПЛАГАН ҒАЛЛАЗОРЛАРДА ДEФОЛЯТСИЯ, ДEСИКАТСИЯ ҲАМДА СEНИКАТСИЯ ЎТКАЗИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА КEЙИНГИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ

Муаллиф(лар): :Р.Ш.Телляев, С.Саидов, И.Дўсбоев
Нашр ма`лумотлари:Р.Ш.Телляев, С.Саидов, И.Дўсбоев. КУЧЛИ ДАРАЖАДА БEГОНА ЎТЛАР ҚОПЛАГАН ҒАЛЛАЗОРЛАРДА ДEФОЛЯТСИЯ,ДEСИКАТСИЯ ҲАМДА СEНИКАТСИЯ ЎТКАЗИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА
КEЙИНГИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАъСИРИ// “Аграр соҳани барқарор ривожлантиришда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусидаги профессор-ўқитувчи ва ёш олимларнинг И илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент, 2017 йил, 30-31 май.
Тўпламни юклаш учун ҳавола:yuklash 




КУЧЛИ ДАРАЖАДА БEГОНА ЎТЛАР ҚОПЛАГАН ҒАЛЛАЗОРЛАРДА ДEФОЛЯТСИЯ, ДEСИКАТСИЯ ҲАМДА СEНИКАТСИЯ ЎТКАЗИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА КEЙИНГИ ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Р.Ш.Телляев, С.Саидов, И.Дўсбоев
Тошкент давлат аграр университети

Мақолада республика галлачилигидаги асосий муаммолардан - бегона ўтларга қарши янги тизимли дефолияция, десикация кураш орқали улар сонини кескин камайтириш, сеникация қўллаб дон сифатини ошириш ҳамда бу тадбирларни кейинги ўтмишдош экин - ғўза етиштиришга таъсири ёритилган.
Калит сўзлар: Кузги буғдой, кўп ва бир йиллик бегона ўтлар, карбомид, селитра, дефолиант, десикант, сеникант, гербицид, Ураган Форте, Спрут, Смерч,ғўза, ҳосилдорлик.

Кириш. Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон Республикаси фақат пахта етиштирадиган давлат, яъни деҳқончиликни пахта яккаҳокимлиги эгаллаган эди. Шунинг учун ҳам, республикамиз сиёсий мустақилликка эришгандан сўнг бошқа республикалардан озиқ-овқат маҳсулотларининг келиши кескин камайиб, ички бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши кузатилди. Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ўша даврдаги энг тарихий оқилона сиёсатларидан бири бу, халқимизни озиқ-овқат билан таъминлашда ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни назарда тутилган қарор ва фармонлари бўлди. Яъни, асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлган ғаллани ўзимизда етиштиришни, аниқроғи ғалла мустақиллигига эришишни кўзда тутадиган қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бунинг натижасида тарихан жуда қисқа даврда ғалла мустақиллигига эришилди. Қишлоқ хўжалиги илми соҳасида меҳнат қилаётган олимларимиз ҳамда мутахассис деҳқонларимизнинг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига ер майдонлари ҳажмини оширилиши эвазига эмас, балки ҳосилдорликни ошиши ҳисобига мамлакатимиз аҳолисининг дон ва дон маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ таъминланиб, ҳатто донни экспорт қилувчи мамлакатлар қаторидан ўрин эгалладик.
Лекин, ҳозирги даврда дунёнинг кўпгина мамлакатларида ўртача дон ҳосилдорлиги, жумладан Германия, Франция, Голландияда гектарига ўртача 60-70 центнер ва ундан ортиқни ташкил этмоқда. Бизнинг фермерларимизда ҳам 60-70 центнер бошоқли дон экинлари етиштириш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун авваламбор агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ҳамда уларни тупроқ-иқлим шароитларига қараб такомиллаштириб бориш талаб этилади.
Кўпгина Европа мамлакатларида, жумладан, МДҲ давлатларидан Россия, Белоруссия, Украина, ҳамда Болтиқ бўйи мамлакатларида ғаллазорлар тизимли равишда кимёвий моддалар билан сеникация қилинади. Бундан мақсад, ғалланинг вегетация даврини сунъий равишда қисқартириш, тезроқ пишириш, ётиб қолишини олдини олиш ҳамда дон сифатини ошириш ва қисқа муддатда ҳосилни ўриб-йиғиб олиш ҳисобланади.
Республикамизда шундай ерлар борки, барча агротехник тадбирлар ўтказилиб, ғалланинг айни бошоқлаш ва пишиш даврида бегона ўтлар жадал ривожланиб, ғаллазорларни бегона ўтлар билан тўлиқ қопланишига сабаб бўлмоқда. Ушбу даврда айниқса, кўп йиллик ва илдизпояли бегона ўтлар тез ривожланади. Бегона ўтлар ривожланган далаларда 20-25 фоизга ҳосил йўқотилиши хорижий ва маҳаллий адабиётларда кўплаб таъкидланган.
Ғаллазорларда катта зарар етказадиган бегона ўтлардан қамиш, шўра, ғумай, қўйпечак, ёввойи сули, так- так, райграсс вабошқалар кенг тарқалган. Маълумки, ғаллазорлардаги бегона ўтларга қарши гербицидлар асосан март-апрел ойларида қўлланилади. Айниқса, кўплаб бегона ўтлар биологик хусусиятларига кўра ғалланинг пишиш даврида (май-июн) тез ривожланиб ҳосилдорликка ва дон сифатига салбий таъсир қилади. Шунингдек, улар комбайнларнинг иш унумини кескин пасайишига, ўрим аппарати қисмини тез ишдан чиқишига олиб келади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ғалланинг айни пишиб етилган даврида бегона ўтларга қарши курашиш, уларни йўқотиш, ғаллачилик ва пахтачилик соҳасида ечимини кутаётган энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, республика бўйича, ҳар йили катта майдонлардаги ҳосил йўқотилмоқда.
Тадқиқот услуби: Илмий изланишлар "Дала тажрибаларини ўтказиш услублари" (Тошкент, 2007), "Суғориладиган ерларда кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон етиштириш бўйича тавсиялар" (Андижон, 2003), "Рекомендации по диагностике учету болезней, вредителей и сорняков и зашите зерновмх култур в Узбекистане" (Тошкент, ), "Қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган далалардаги бегона ўтларга қарши гербицидларнинг Давлат синовини ўтказиш юзасидан услубий қўлланма"лар (Тошкент, 1994) асосидаолиб борилди. Тажрибалар Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилояти шароитларида ўтказилди.
Олинган асосий натижалар: Тажрибалар аввалдан кучли даражада бегона ўтлар қоплаганлиги аниқланган далаларда олиб борилиб, гербицид Ураган Форте (1,5 л/га),Спрут (1,4 л/га), Смерч (1,0-2,0 л/га) кам меъёрда дефолиант сифатида, Суюқ ХМД ва ЎзДЕФ дефолианти, улар тўлиқ меъёрда десикант сифатида, сеникант сифатида эса аммоний сулфат, карбомид, аммиакли селитра қўлланилиб ўрганилди.Тажриба далаларида учраган асосий бегона ўтларнинг ўртача сони 1 кв.м да қуйидагичани ташкил этди.
1-жадвал
Тажриба далаларида асосан учраган бегона ўтлар тури ва сони бўйича маълумот
Т/р
Ўзбекча номи
Лотинча номи
1 2
1 м даги сони
Зарарлаш даражаси, балл
1
Еввойи сули
Авена фатуа Л.
8,9
4
2
Еввойи арпа
Ҳордеуммурлнум Л.
5,4
3
3
Қўноқ ўт
Сетариаглауcа Л.
4,1
4
4
Курмак
Eчиночлоа cрус-галли Л.
4,4
2
5
Райграс
Лолиум мултифлорум Л.
4,3
2
6
Тулкиқуйруқ
Алопеcурус мёсуроидес Ҳидс
4,5
2
7
Епишқоқ ўт
Галиум апарине Л.
2,7
2
8
Шўра
Ченоподиум албум
3,0
2
9
Қамиш

3,2
2
10
Итузум
Соланум нигрум Л.
3,1
2
11
Қўйпечак
Cонволвулус арвенсис Л.
3,4
2
12
Ғумай
Соргҳум ҳалепенсе перс.
4,4
2
13
Юлдузўт
Стеллариа медиа cйр.
2,5
1
1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, бегона ўтлар ғаллазорларда ҳамда ундан кейин экиладиган ғўза майдонларида ҳам катта муаммога айланган. Чунки, мисол тариқасида олсак, шўра ёки ёввойи амарантнинг бир тупи 800 минг-1 млн. гача уруғ беради. Бу эса кейинги етиштириладиган ғўза ва ундан кейинги кузги буғдой ёки бошқа экинларниетиштиришда қийинчиликлар келтириб чиқаради. Келтирилган маълумотларга кўра, ғаллазорларда ёввойи сули, ёввойи арпа, қўноқ ўт энг кўп учраб катта зарар етказмоқда. Шунингдек, шўра, итузум, қўйпечак, ғумай каби бегона ўтларнинг зарари янада катта бўлиб бормоқда. Қамиш, ғумай, саломалайкум, шўра, ёпишқоқ ўт каби ўтлар асосан ўчоқ ҳолида учраб, асосан ерости сувлари яқин жойлашган ерларда учрамоқда.
Тошкент вилояти шароитидаги тажрибада кузги буғдой экилган майдонларда кузги буғдойнинг дон натурасига таъсир қиладиган омиллар,яъни асосан сулфат аммонийнинг кузги буғдой дон таркибидаги клейковина, оқсил ва дон шаффофлигига таъсири ўрганилди.
Сулфат аммоний ўғити билан 25,0-30,0 кг/га дон мум пишиш даврида меъёрда сеникация ўтказилганда кузги буғдойнинг бошоқ узунлиги 9,3-9,1 см ни, бошоқдаги дон сони 42,1-41,6 донани, бошоқдаги дон вазни 1,70-1,7 гр ни, 1000 дона дон вазни 46,3-45,9 гр ни ташкил этиб, назоратга нисбатан юқорироқ кўрсатгичларга эга бўлганлиги кузатилди.
Қолаверса, сулфат аммонийни кузги буғдойнинг сут-мум пишиш фазасида гектарига 25-30 кг дан қўлланилганда, дон ҳосилдорлиги 62,7-62,5 ц/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан қўшимча 1,7-1,5 ц/га дон ҳосили олинди. Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, дон таркибидаги клейковина миқдори ва шаффофлик даражаси сулфат аммоний меъёри камроқ қўлланилган вариантларида юқорироқ бўлди.
Шунингдек, Тошкент вилояти шароитида кузги буғдойни бегона ўтлардан қамиш, ғумай, шўра, қўйпечак, ёввойи сули, зубтурум, қизил тасма каби ўтлар билан қопланган майдонларга ушбу бегона ўтларни қуритиш учун СуюқХМД ва УзДЕФ дефолиантлари билан дефолиация ва десикация ўтказилди. Кузги буғдой даласидаги бегона ўтларга қарши СуюқХМД ва УзДЕФ дефолиантлари қўлланилганда, энг яхши натижалар СуюқХМД дефолиантининг 8,0 л/га меъёридан олиниб, бир бошоқдаги дон сони 40,1 донани, 1000 дона дон вазни 40,2 донани ташкил этиб, назоратга нисбатан бошоқдаги дон сони 1,6 донага, 1000 дона дон вазни эса 1,3 гр га ошган бўлса, УзДЕФ дефолиантини 7,0 л/га меъёрда қўлланилган вариантида юқори натижаларга эришилиб, бир бошоқдаги дон сонини 40,3 донага, 1000 дона дон вазни эса 40,2 гр га тенг бўлганлиги қайд этилди. СуюқХМД дефолианти 8,0 ва 9,0 л/га меъёрларда қўлланганда, ҳосил-дорлик 40,8-40,9 ц/га эришилиб, назорат вариантига нисбатан 1,3-1,4 ц/га қўшимча ҳосил олинди. Шунингдек,УзДЕФ дефолиантини 7,0 ва 8,0 л/га меъёр-да қўллаганда дон ҳосили 41,1-41,9 ц/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 1,6-1,4 ц/га гаюқори ҳосил олинди.
Андижон ва Самарқанд вилояти шароити ғаллазорларида ҳам бегона ўтларга қарши ана шундай тажрибалар ўтказилди. Лекин, бегона ўтларга қарши юмшоқ таъсир этувчи дефолиант сифатида халқаро миқёсда тан олиниб, қўлланиб келинаётган Ураган Форте (Шевцария) гербицидиниаввалдан синалиб, юмшоқ таъсир этувчи 1,5 л/га, шу туркумга мансуб Спрут (Россия) 1,4 л/га ва Смерч (Ўзбекистон)1-2 л/га меъёрлари қўлланилиб ўрганилди. Чунки, Ураган Форте (глифосат натрий) ғалладош, дон, дуккакли дон, кунгабоқар ва бошқа экинларда десикант сифатида қўллашга тавсия этилган ҳамда кенг миқёсда қўлланилмоқда. У кумулятив хусусиятга эга эмас. Тошкент вилояти шароитида қўлланилган дефолиантлар СуюқХМД ва УзДЕФ маҳаллий препаратлар бўлиб, бу борада ғаллазорларда синаб кўрилмаган ҳамда рухсат этилмаган. Шунингдек, халқаро амалиётда ўз ўрнига эга бўлмаганлиги сабабли, тадқиқотларни таркиби глифосат натрийга асосланган Ураган Форте туркумидаги янги такомиллаштирилган гербицидлар билан давом эттиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Кучли даражада бегона ўтлар қоплаган ғаллазорларда кейинги йилда ғўза экилганда униб чиққан бегона ўтлар ҳолати қуйидагича бўлди (2-жадвал).
2-жадвал
Ғаллазорларда дефолиация, десикация, сеникация ўтказишнинг кейинги йил ғўза етиштиришдаги бегона ўтлар тури ва сонига таъсири
Т/р
Ғаллазорларда қайд этилган бегона ўтлар тури ва ўзбекча номи
Лотинча номи
1кв.м даги сони, дона
Кейинги йил ғўза экилган далада учраган бегона ўтлар тури ва сони (шоналашгача)кв.м., дона
1
Еввойи сули
Авена фатуа Л.
8,9
4,2
2
Еввойи арпа
Ҳордеуммурлнум Л.
5,4
3,1
3
Қўноқ ўт
Сетариаглауcа Л.
4,1
4,0
4
Курмак
Eчиночлоа cрус-галли Л.
4,4
2,0
5
Райграс
Лолиум мултифлорум Л.
4,3
1,3
6
Тулки қуйруқ
Алопеcурус мёсуроидес Ҳидс
4,5
3,5
7
Епишқоқ ўт
Галиум апарине Л.
2,7
-
8
Шўра
Ченоподиум албум
3,0
2,0
9
Қамиш

3,2
1,2
10
Итузум
Соланум нигрум Л.
3,1
3,0
11
Қўйпечак
Cонволвулус арвенсис Л.
3,4
2,4
12
Ғумай
Соргҳум ҳалепенсе перс.
4,4
3,5
13
Юлдуз ўт
Стеллариа медиа cйр.
2,5
-
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, чигит ундирилиб, шоналаш бошлангунга қадар тажриба майдонларида 1 кв/мда ўртача ҳисобда ёввойи сули-4,2, ёввойи арпа-3,1, қўноқ ўт-4,0, курмак-2,0, райграс-1,3,
тулки қуйруқ-3,5 донани, яъни бевосита ғалладошлар билан ҳамкорликда ўсувчи ғалладош бегона ўтлар кузатилди.
Қатор ораси ишланадиган ғўза экилганлиги сабабли, уларнинг биологик хусусиятларига кўра, ғалладош бегона ўтлар сони, айниқса ҳамкорликда ўсувчилар сонини кескин камайганлиги кузатилди.
Шунингдек, ажриқ, саломалайкум сони деярли камаймаганлиги аниқланди. Лекин уларни сони ғаллазорларда алоҳида ҳисобга олинмай ўртача сони 8-10 тагачани ташкил этган эди. Асосан яна ғумай, итузум, шўра, қўйпечак ҳамда бошқа бегона ўтлар қайд этилган.
Ғўза вегетацияси давомида ва охирида асосан қўйпечак, ғумай, шўра, итузум, ажриқ, саломалайкум ва бошқалар учраганлиги қайд этилди. Лекин уларнинг сони 40-70 фоизгача, камайганлиги айрим турлари эса деярлик кузатилмади. Лекин чопиқ ўтказилмаган назорат вариантида бегона ўтлар сони 1 кв/мда 4,2 -6,8 гачани ташкил этди. Яъни, бегона ўтларнинг умумий миқдори 40-60 фоизгача камайганлиги қайд этилди.
Назорат вариантига нисбатан бегона ўтларга қарши дефолиация, десикация, сеникация ўтказилиши ҳисобидаги фонда ғўзанинг баландлиги 3,6 см/га пастроқ бўлиб (2-вариант), ҳосил шохи сони 0,9 га кам бўлди.
Бегона ўтларга қарши дефолиация, синикация (4,6-варинат)қўлланилганда ғўзанинг бош поя баландлиги 8,2 ва 9,1 см.га юқорироқ бўлди.
Бу эса бегона ўтлар сони камайиши ҳисобига ғўза яхши ўсганлиги ва 1,3-4,3 тагача кўп кўсак ҳосил бўлганлигини кўрсатди.
Хулоса. Дефолиация, десикация, сеникация бегона ўтларга қарши қўлланилиши ҳисобига, келгуси йилда улар сони кескин камайиб, ғўза ҳосилдорлиги вариантлар бўйича 2,1-4,5 ц/гача ортганлиги кузатилди. Демак, дефолиация, десикация, сеникацияни кучли даражада бегона ўтлар қопланган ғаллазорларда қўлланилиши ҳисобига бегона ўтлар сонини камайтириш, буғдой дони сифатини яхшилаш ҳамда кейинги ўтмишдош экин ғўза ҳосилдорлигини ошириш мумкин эканлиги тадқиқ қилинди.
Адабиётлар:
  1. Тиллаев Р.Ш. Кучли бегона ўтлар қоплаган ғаллазорларда сеникация ўтказишнингаҳамияти. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали, №12, 2015.
  2. Тиллаев Р.Ш. Ғаллазорларда сеникация, десикация ўтказишнинг моҳияти ҳақида. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини, 2015 № 2 (6).
  3. Саидов С., Турдиева Н. Буғдойзорларда кўп зарар келтирадиган бошоқли бегона ўтлар турлари, миқдорлари ва зарарлаш даражаси. Ж, "Агроилм", 3(47)-сон, 2017.
  4. Ризаев Ш. Ғаллазор бегона ўтларига қарши қўлланилган гербицидларнинг такрорий экинларга таъсири. Ж, "Агроилм", 1(45)-сон, 2017.
скачать dle 11.3
Kalit so'zlar:

18-10-2017, 16:56 296 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив