» » » МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРНИНГ ҒЎЗАНИ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ

МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРНИНГ ҒЎЗАНИ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ

Nashr ma’lumotlari: // Oлима аёлларнинг фан-техника тараққиётида тутган ўрни iлмий-амалий анжуман материаллари //Тошкент - 2012//.
To’plamni yuklash uchun havola:  To'plam
МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРНИНГ ҒЎЗАНИ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА ҲОСИЛИГА ТАЪСИРИ


 Д.С.Халикова, Д.С.Асилова, Б.Б.Раджабов
Тошкент давлат аграр университети


Маълумки азотли ўғитлар билан органик ўғитларни азотнинг бир –бирига нисбати ғўзадан юқори ҳосил олишда ва тупроқ унумдорлигини оширишда энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Кўпчилик ривожланган давлатларда, масалан: Хитой, Япония ва Америкада азотли, фосфорли ва калийли озуқа моддаларининг йиллик миқдорини 60 – 70 фоизи органик ҳолда, қолган қисми минерал ўғитлар шаклида берилади. Бу эса бир томондан тупроқ унумдорлигини оширади, биологик азотни кўпайтиради ва бинобарин газ ҳолида тупроқдан беҳуда учиб кетувчи азотни камайтиради.
Иккинчи томондан эса бу юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлайди.
Бу борада Е.А.Жориков, Ф.А.Скрябин кўп илмий текшириш ишлари олиб борганлар. Уларнинг илмий ишларида ҳар қайси кг соф азотга органик 1:6; 1:10 нисбатда бўлганда тупроқ агрокимёвий хусусияти яхшиланган, ғўза ўсиши, ривожланиши тез ўтган, ҳосил бирмунча юқори бўлган. Лекин бу илмий ишлар ўтказиш даврида ғўзага қўлланилаётган минерал ўғитлар миқдори гектарига 150 кг дан ошмаган. Ҳозирги вақтда кўп минерал ўғитлар қўлланиши ва шу билан бирга тупроқ унумдорлигини пасайиши, бу муаммони ҳар томонлама кўриб чиқишни тақозо қилади.
Т.Пирохунов, Д.Т. Шагаева барқарор азот Н15 ни қўллаб олиб борган ишлар натижаси кўрсатишича умумий азотни 34 % ини органик ҳолда қолган қисмини эса минерал ўғитлар ҳолида солинганда тупроқда чиринди моддаси кўпайган, ғўзани азотдан фойдаланиш даражаси бирмунча ошган, бу эса ғўза ҳосилига ижобий таъсир қилган.
Тажрибалардан органик ўғит азоти билан минерал ўғитларни ҳар хил нисбатда қўллаганимизда ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилини ўзгаришини тажрибада олиб бордик.
Тажриба тупроғи – оддий бўз тупроқ бўлиб, унинг механик таркиби ўртача қумоқлидир. Тажриба қўйишдан олдин тупроқда чиринди – 1.05, умумий азот – 0.085, фосфор – 0.16 ва калий – 2.1 фоизни ташкил қилган, уларни ҳаракатчан енгил ўзлаштирувчан шакллари эса 1 кг тупроқда қуйидагича бўлган: нитратлар 8(НO3-Н) – 17, ҳаракатчан фосфор (П2O5) – 28 ва алмашинувчан калий (К2O) – 210 мг ни ташкил қилган.
Солинган минерал азотни гўнг таркибидаги азотга бўлган нисбати эса 1:0.07; 1:0.14; 1:0.32 ни ташкил этди. Тажрибалар икки хил миқдордаги минерал ўғитлар ва уч хил миқдорда органик ўғитлар, улардаги азот, фосфор ва калий миқдори ҳисобга олинган ҳолда ўтказилди, фосфор ўғитларини ҳамма миқдори ва калий ўғитларни 50 фоизи кузги ҳайдов вақтида 30 см чувурликда берилди, азот ўғитлари эса экишдан олдин, ўғза шоналаш ва гуллаш даврида озиқлантириш йўли билан амалга оширилди. Органик ўғитлар ярим чириган ҳолда ҳар қайси лизиметрга 100, 200, 400 гр ҳисобида куз вақтида ҳайдашдан олдин солинди.
Органик ўғитлар камлиги 55 – 60 фоизни ташкил қилиб, ундаги умумий азот, фосфор ва калий миқдори 0.56; 0.34 ва 0.61 фоизни ташкил қилди. Ғўза ўсиш даврида тупроқдаги намликни умумий шимиш қобилияти 70 фоиз даражада ушлаб турилди.
Тажрибалар натижаси кўрсатишича фосфорли ва калийли ўғитлар 100 гр органик ўғитлар билан солинганда ҳосил 100 грни, 200 гр ҳисобида солинганда 163.8 гр дан ва 400 гр солинганда эса 163.8 гр дан 146.8 гр гача пастга тушган. Буни сабаби кўп гўнг солинганда фақат тупроқдаги ноорганик азотдан ташқари органик ўғит таркибида азот кўпроқ органик шаклга, яъни микроблар танасига шимилади ва бинобарин ўсимликни енгил ўзлаштирувчан азот билан таъминланиши вақтинча камаяди ва натижада ҳосил пасаяди. Профессор Жориков Е.А. тажрибаларида яққол кўрсатилган, фосфорли ва калийли ўғитлар азот озуқаси билан солинганда ғўза ҳосили кескин кўтарилган, аммо ҳар хил миқдорда азотсиз органик ўғитлар қўллаб олинган сингари маълумотлар олинган. Бу шундан далолат берадики, минерал ўғитларни органик ўғитга бўлган нисбатини 1:0.07 қилиб қабул қилинганда ҳосил кўпаяди. Кўрсатилган нисбатни 1:0.14 олинганда ҳосил камайган, бу эса айтиб ўтганимиздек солинган азот ўғитни тупроқ микроблари кўпроқ шимилишидан дарак беради.
Минерал азот ўғити миқдори икки баробар кўпайтирилганда қизиқ маълумотлар олинган. Масалан: минерал азот ўғити органик азот ўғитига нисбатан 1:0.30; 1:0.064 бўлганда ўғза ҳосили анча пасайган, бу нисбатни 1:0.14 қилиб қабул қилганимизда ҳосил бирмунча ошган. Бу келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, минерал ўғитларни миқдори икки баробар ошса юқори ҳосил берувчи минерал ўғитлар органик ўғитларга бўлган нисбати 1:0.14 бўлиши зарур.
Демак, хулоса қилиб айтганда минерал ўғитларни органик ўғитларга бўлган нисбати минерал ўғитлар кам берилганда 1:0.07 бўлишидан ва икки миқдор кўп берилганда 1:0.14 бўлишидан далолат беради. Бу муаммоларни ҳар томонлама ҳал қилиш бўйича тажрибалар олиб борилмоқда.
скачать dle 11.3

15-05-2018, 16:09 234 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив