» » » КУНГАБОҚАРНИНГ “НАВРЎЗ” НАВИНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ

КУНГАБОҚАРНИНГ “НАВРЎЗ” НАВИНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ

Muallif(lar):I.U.Anarbaev,    D.L.Idiyatullina
Nashr ma`lumotlari: // “Agrar sohani barqaror rivojlantirishda fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasi” mavzusidagi professor-o‘qituvchi va yosh olimlarning I ilmiy-amaliy konferentsiyasi materiallari to‘plami. Toshkent, 2017 yil, 30-31 may.
                                            
To‘plamni yuklash uchun havola:To'plam







КУНГАБОҚАРНИНГ “НАВРЎЗ” НАВИНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ
Ўсимликшунослик илмий-тадцицот институти

Кунгабоқарнинг янги, тезпишар, серҳосил "Наврўз" навининг ўзига хос морфобиологик хусусиятлари ва қисқача агротехникаси хусусида маълумотлар берилади.
Калит сўзлар: нав, кунгабоқар, агротехника, минерал ўгитлар, селекция, култивация.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Республика «Ёғ-мой ва Озиқ- овқат саноати» корхоналари уюшмаси ва "Узпахтаёғ акционерлик жамияти" билан ҳамкорликда саноат миқёсида катта майдонларда кунгабоқар, етиштириш ҳамда улардан мой ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган Дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 30000 гектардан купроқ майдонда кунгабоқар экилиши режалаштирилган. Ушбу режани амалга ошириш ва Республикамиз аҳолисини мой ва мой маҳсулотлари билан таъминлашда бу экинларни ўз вақтида сифатли экиш ва парваришлаш, уларнинг касаллик ва зараркундаларига карши кураш муҳим аҳамиятга эгадир. Кўрсатилган агротехник тадбирларни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли ўтказиш мойли экинлардан юқори ҳосил олиш ва дастурхонларимиз мўл-кўлчилигни яратиш учун кенг имкониятлар яратилади[1]
Такрорий экин сифатида экиладиган кунгабоқарнинг амал даври 85-90 кундан ошмаслиги унинг донли экинлардан кейин тўлиқ пишиб етилишини таъминлайди. Республикамизда уруғлик кунгабоқарнинг тезпишар налари кам. Шунинг учун уруғлик материалнинг 50-55 % и чет мамлакатлардан келтирилмоқда. Кейинги йилларда Республикамиз селекционерлари томонидан бу ўсимликнинг тезпишар, серҳосил бошоқли дон экинларидан кейин пишиб етиладиган навлари яратилмоқда. Келгусида мойли экинлар етиштирувчи фермер хўжаликлри ўзимизда яратилган ва етиштирилган кунгабоқар навлари билан тўлиқ таъминлаш имкони яратилади.
Наврўз нави - Ўзбекистон ЎИТИ мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси бўлими томонидан кунгабоқарнинг бутунжаҳон коллекциясидаги К-60 ("Амиссон", Франция) намунасидан якка ва гуруҳлаб танлаш йўли билан яратилган. Яккалаб танлаш - қимматбаҳо хўжалик белгиларини ўзида сақлаб авлоддан-авлодга ўтказувчи хусусият сифатида баҳоланади [2].
Нав 2013 йилдан Республикамиз худудида экиш учун қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган.
Йирик селекционер олимлар В.С.Пустовойт, Л.А.Жданов, В.И.Шербин, К.И.Прохоров ва бошқалар томонидан кунгабоқарнинг юқори экологик пластиклик, касалликларга чидамли, таркибида мой миқдори юқори бўлган навлари яратилган [3].
Услублар ва материаллар. Ўзбекистон ЎИТИ мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияси бўлими томонидан кунгабоқарнинг бутунжаҳон коллекциясидаги К-60 ("Амиссон", Франция) намунасидан якка ва гуруҳлаб танлаш йўли билан яратилган. Тажрибалар Ўсимликшунослик илмий- тадқиқот институти (ЎИТИ) ва Ўзбекистон Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ЎзПИТИ услублари бўйича олиб борилади.
Тадқиқот натижалари. "Наврўз" нави эртапишар навлар гуруҳига киради, амал даври 85-90 кун, ўсимлик баландлиги - 165-175 см, поя диаметри - 10-12 мм, саватча диаметри 28-30 см, битта ўсимлик ҳосилдорлиги 60-65 г., 1000 дона уруғ массаси - 75-80 г., мой миқдори - 50-52 %, 1 та саватчадаги уруғ сони - 1100-1200 дона.
Кунгабоқар асосий экин сифатида март ойининг охирги декадасида ёки апрел ойининг бошида экилади. Шунда об-ҳаво шароитига қараб, агар ёғингарчилик етарли бўлса кунгабоқар уруғлари ўз намига чиқади. Агар қуруқ бўлса уруғ суви бериш тавсия қилинади.
Кунгабоқар бир қаторлаб, қатор оралиғи 70 см қилиб, ўсимликлар ораси 30-35 см экилганда 1 га майдонда 50-55 минг туп кўчат энг мақбул кўчат сони ҳисобланади. Уруғ экиш чуқурлиги бошқа навлардан фарқ қилмайди.
Биринчи култивация ниҳолларнинг бўйи 8-10 см бўлган даврида култиваторнинг ишчи органларини ўсимликдан 7-8 см узоқликда, ротацион мосламаларни 5-6 см, пичоқларни 6-8 см, ўткир учли ғоз панжаларни 10-12 см чуқурликда ўрнатиш керак. Иккинчи култивация 2-3 та чинбарг чиқарган вақтида ҳам агар бегона ўтлар кўп бўлса, ротацион мосламалардан, кам бўлса пичоқлардан, кейин наралниклардан ҳамда панжалардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу ишловда ҳам ҳимоя зонаси 7-10 см.ни ташкил этиб, ротацион мосламалар 6-8 см, наралниклар 8-10 см ва панжалар 12-14 см чуқурликда ўрнатилади. Учинчи култивация даврида ҳимоя зонаси 6-8 см. ни ташкил қилади ва бошқа органлар 14-18 см чуқурликда жойлаштирилиши лозим.
Кунгабоқарнинг қатор ораларига ишлов беришда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва тупроқ намлиги даражасига қараб неча марта ўтказиш белгиланади. Ўсимлик бўйи 80-100 см. га етганда қатор ораларига ишлов бериш тўхтатилади.
Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Кунгабоқарнинг эртапишар навларида минерал ўғитларнинг энг мақбул меъёрлари Н200 Пж50 К200 кг/га ни ташкил этади. Фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик миқдорининг 100 % и шудгордан олдин, азотли ўғитларни эса экин ўсув даврида бериш яхши самара беради. Биринчи озиқлантириш (азот йиллик нормасининг 50% ини) ниҳоллар ёппасига униб чиққандан сўнг 20-25 -куни, иккинчиси (азотнинг қолган 50% ини) гуллаш олдидан ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
Кунгабоқарнинг "Наврўз" нави юқори агротехника савиясида, илмий тавсияларга риоя қилинган ҳолда парвариш қилинса, гектаридан 30-35 центнердан кунгабоқар ҳосили олинади.
Фойдаланилган адабиётлар
Аманов А.А., Анарбаев И.У., Идиятуллина Д. Л., Абитов И.И., Расулов М., Халилов У.М., Исраилов А.С. Мойли экинлардан (кунгабоқар, соя, махсар) юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси бўйича тавсиялар// Тошкент, ТИМИ 2017 5 бет.
Пустовойт В.С. Подсолнечник // А кн. Руководство по селекции и семеноводству масличнмх култур - М.1967 г. «Колос» стр.-7-44.
Луков М.Қ. Мойли экинлар селекцияси ва уруғчилиги, Самарқанд, 2012 йил, 45-46 бетлар.
скачать dle 11.3

19-10-2017, 16:32 466 0

Izohlar


Kommentariya qo'shish

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив